ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув муҳофазаси ва сув объектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2019 й. 981-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2019 й.

N 981



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДАГИ СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ

СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА САНИТАРИЯ-

МУҲОФАЗА ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Дарёлар, сойлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, сув хўжалиги объектлари ҳамда бошқа барча сув манбаларини саноат, қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа объектларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ишларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тегишли сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ишларини уларнинг устиворлигидан келиб чиқиб ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 декабрдаги

981-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг

сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини

белгилаш ишларини амалга ошириш бўйича қўшимча

ЧОРА-ТАДБИРЛАР


I. Cув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва

санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйич

қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини

ўрганиш ҳамда маълумотлар базасини тўлиқ ташкил қилиш

II. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва

санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш

III. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш

бўйича назоратни кучайтириш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Маъсул ижрочилар

I. CУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА

САНИТАРИЯ-МУҲОФАЗА ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ БЎЙИЧА ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАРНИНГ ЖОЙЛАРДАГИ ИЖРОСИНИ ЎРГАНИШ

ҲАМДА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ТЎЛИҚ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

1

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳил қилиш ҳамда ушбу қарорга мувофиқлаштириш.

1. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш.

2019 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ушбу қарорга мувофиқлаштириш.

2020 йил

январь

2

Cув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорлар (буйруқлар)ни хатловдан ўтказиш ҳамда маълумотлар базасини тўлиқ ташкил қилиш.

1. Cув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорлар (буйруқлар)ни хатловдан ўтказиш.


2020 йил

январь


Сув хўжалиги вазирлиги, "Уйжойкоммунхизмат" вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар 

2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг маълумотлар базасини тўлиқ ташкил қилиш.

2020 йил

февраль

3

Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш.

1. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ўрнатилган тартибда белгиланган сув объектлари ҳолатини жойларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш.

2020 йил

август


Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар


2. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ўрнатилган тартибда белгиланган табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш.

2020 йил

октябрь

3. Табиий ер усти ва ер ости сув объектлари ҳолатини жойларда ўрганиш ҳамда мавжуд камчилик ва муаммоларни аниқлаш.

2020-2021 йиллар жадвал бўйича

4. Табиий ер усти ва ер ости сув объектларида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чорларни белгилаш ва ижросини назоратга олиш.

2021-2022 йиллар

белгиланган муддатларда

4

Сув омборлари, каналлар, коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш.

1. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ўрнатилган тартибда белгиланган сув хўжалиги объектлари ҳолатини жойларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш.


2020 йил

январь


Сув хўжалиги вазирлиги, "Уйжойкоммунхизмат" вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар

2. Ишчи гуруҳлар томонидан сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минақалари белгиланган сув омборлари, каналлар ва коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш.

2020 йил

январь


3. Ишчи гуруҳлар томонидан рўйхатда белгиланган сув омборлари, каналлар ва коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларининг ҳолатини жойларда ўрганиш ҳамда мавжуд камчилик ва муаммоларни аниқлаш.

2020-2021 йиллар жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, "Уйжойкоммунхизмат" вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

4. Сув омборлари, каналлар ва коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф қилиш ва олдини олиш бўйича қўшимча чораларни белгилаш ва ижросини назоратга олиш.

2020-2021 йиллар жадвал бўйича

II. СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА

САНИТАРИЯ-МУҲОФАЗА ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

5

Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича устувор сув объектларини аниқлаш ва уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини ўрнатилган тартибда босқичма-босқич белгилаш.

1. Табиий ер усти ва ер ости сув объектлари сувининг сифат кўрсаткичлари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш.


2020 йил

жадвал бўйича


Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар

2. Сувнинг сифат кўрсаткичи бўйича талабларга жавоб бермайдиган ва стратегик аҳамиятга эга бўлган табиий ер усти ва ер ости сув объектларини аниқлаш ҳамда уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини босқичма-босқич белгилаш бўйича зарур чоралар кўриш.

2020-2030 йиллар

жадвал бўйича

6

Сув омборлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаларини, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-муҳофаза минтақаларини белгилаш бўйича устувор объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаларини, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақаларини ўрнатилган тартибда босқичма-босқич белгилаш.

1. Сув омборлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектлари сувининг сифат кўрсаткичлари, техник ҳолати бўйича маълумотларни таҳлил қилиш.

2020 йил

жадвал бўйича


Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар


2. Сувнинг сифат кўрсаткичи ва фойдаланиш бўйича талабларга жавоб бермайдиган стратегик аҳамиятга эга бўлган сув омборлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларини аниқлаш ҳамда уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича белгиланган тартибда зарур чоралар кўриш.

2020-2030 йиллар

жадвал бўйича


7

Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарининг электрон хариталарини яратиш.

Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини хатловдан ўтказиш.

Хатлов якуни бўйича маълумотлар асосида сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини аниқ чегараларини белгилаш.

Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарининг геоахборот базасини яратиш.

2020 -2022 йиллар жадвал бўйича


Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар

III. СУВ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

БЎЙИЧА НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ

8

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини жойларда мақсадли ўрганиб, натижасини танқидий муҳокама қилиб бориш.

1. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини жойларда мақсадли ўрганиб бориш бўйича ишчи гуруҳалар таркибини тасдиқлаш ҳамда уларнинг жойларда тизимли равишда ишини ташкил қилиш.

ҳар йили жадвал бўйича


Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

2. Ўрганиш натижаларини Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан жойларда танқидий муҳокама қилиш ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш.

ҳар йили жадвал бўйича

9

Устувор равишда аниқланган сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақаларини белгилаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ижроси устидан тизимли мониторинг ўрнатиш ҳамда натижаларини таҳлил қилиб бориш.

Устувор равишда аниқланган сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақаларини белгилаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ижроси устидан тизимли мониторинг ўрнатиш ҳамда мониторинг натижаларини таҳлил қилиш.

Таҳлил натижаларини вазирлик ва қўмиталар ва идораларнинг ҳайъат йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб бориш.

ҳар йили жадвал бўйича


Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Уйжойкоммуналхизмат" вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзгидроэнерго" АЖ, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

10

Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, гидроэнергетика ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни экологик экспертизасини тизимли ташкил қилиш.


1. Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, гидроэнергетика ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқларни тайёрлашда сувни муҳофаза қилиш ва сантария-муҳофаза зоналарини белгилаш масалаларини эътиборга олиш.

ҳар йили жадвал бўйича


Сув хўжалиги вазирлиги, "Уйжойкоммуналхизмат" вазирлиги, "Ўзгидроэнерго" АЖ, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, гидроэнергетика ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни экологик экспертизадан ўтказиш.

ҳар йили жадвал бўйича





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 декабрдаги

981-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек ичимлик суви ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 3 декабрдаги 978-сон қарорининг 6-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 декабрь















































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск