Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари. Давлат тили /

Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.12.2019 й. 984-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 декабрдаги

984-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат тилини ривожлантириш

департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат тилини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади, айни пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари (кейинги ўринларда давлат бошқаруви органлари деб аталади), маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш;

давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, уни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсати олиб борилиши бўйича таклифлар тайёрлаш;

ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш;

давлат тилини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

давлат тилини ривожлантириш бўйича дастурлар ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, "Ўзбек тили байрами куни"ни нишонлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, географик ва бошқа топонимик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш мониторинг олиб бориш;

давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш соҳасида:

давлат ва жамият ҳаётида давлат тилининг нуфузини ошириш, шу жумладан уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, давлат тилининг замонавий илм-фан тараққиётида тутган ўрни ва ролини ошириш чораларини кўради;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб боради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари давлат тилида тайёрланиши ва киритилишининг мониторингини олиб боради, бу соҳада қонун талабларининг бузилиши ҳақида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тегишли кўрсатмалар юборади;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратининг самарали ва амалий шаклларини жорий этади, ушбу йўналишда давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;


б) давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади;

давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;


в) давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, уни ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатиолиб борилиши бўйича таклифлар тайёрлаш борасида:

давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлайди, уларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширади;

давлат тилини ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини белгилаб берадиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бевосита иштирок этади;


г) ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш соҳасида:

ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини пухта ва тизимли таҳлил қилиб боради ва уларни янада такомиллаштиришга қаратилган асосланган таклифларни ишлаб чиқади;

лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўғри қўллашни таъминлаш бўйича зарур ташкилий-амалий чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этади;


д) давлат тилини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасида:

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини пухта ва тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда уларни янада такомиллаштиришга қаратилган асослантирилган таклифларни ишлаб чиқади;

давлат тилини ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади;

хорижий мамлакатларнинг давлат тилини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини, қонун ҳужжатларини ўрганади, таҳлил қилади ва уларнинг натижалари бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;


е) давлат тилини ривожлантириш бўйича дастурлар ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, "Ўзбек тили байрами куни"ни нишонлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат тилини ривожлантириш ҳамда тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва давлат дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

давлат тилини ривожлантириш бўйича давлат, ҳудудий ва тармоқ дастурларини ҳамда "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлат тилини ривожлантириш бўйича давлат, ҳудудий ва тармоқ дастурлари ҳамда "йўл хариталари"нинг амалга оширилишини назорат қилади;

"Ўзбек тили байрами куни"ни кенг нишонлаш, барча ҳудудларда байрам тадбирларини ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;


ж) илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, географик ва бошқа топонимик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш соҳасида:

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил этади;

замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирларни амалга оширади;

географик ва бошқа топонимик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради ва мониторинг олиб боради;


з) давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида:

давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширади;

давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари истиқболларини белгилаш, хорижда истиқомат қилувчи ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарсликлари ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни кенг миқёсда тарқатиш, ўзбек тилини ўргатиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширади;

давлат тилини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштиради.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчиларининг топшириғига биноан давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


9. Департамент:

тегишли давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Парламент ва депутатлик сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси мониторинги олиб борилиши;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, эришилган натижалар;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

хорижий мамлакатларга олий даражадаги ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, шунингдек, қуйидагилар киради:

Давлат тилини ривожлантириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш бўлими мудири;

Атамашунослик ва топонимик объектларга ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири;

Давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Атамашунослик ва топонимика соҳасида қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Топонимик объектларга ном бериш масалалари бўйича бош мутахассис;

Инспектор.

11. Департаментнинг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


12. Департамент мудири, бўлим мудирлари, мутахассислари ва инспектор белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

13. Департамент мудири Департамент фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга раҳбарлик қилади.



5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Департамент фаолияти "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисида низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, бўлимлар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.

Департаментнинг иш режаси, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.

Бўлим мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Департамент фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Департаментнинг фаолияти комплекс ўрганишлар ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ режали масалаларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш йўли билан таъминланади.


15. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, бўлим мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Департамент фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ташкил этилишини ҳамда ахборот тизими шакллантирилишини, шунингдек, соҳага оид муаммоли масалаларни ҳал этиш, вазифаларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, бўлим мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритади;

бўлим мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, Департаментнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;

Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини бўлим мудирларидан бири бажаради.


17. Бўлим мудири:

бўлим мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва бўлимга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

бўлимга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича ахборот тизими ташкил этилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам тўлдирилиши ва янгиланиши устидан назорат қилади;

материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;

унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган кенгашларда белгиланган тартибда иштирок этади;

Департамент мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича Департамент мудирига таклифларни киритади;

лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, мутахассислар малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларни жазолаш тўғрисида Департамент мудирига таклифлар киритади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


18. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида тегишли бўлим мудирига, Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

тегишлича давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда атамашунослик ва топономика соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан доимий мониторинг олиб боради;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари марказий аппаратларининг тегишли таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

давлат тилини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишини мувофиқлаштиради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

19. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Департаментдан ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивга сақлаш учун ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 декабрь
































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск