ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2019 й. 989-сон "Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2019 й.

N 989



ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 23 февралдаги 161-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султановва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 декабрдаги

989-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб

чиқиш бўйича давлат комиссиясининг

ТАРКИБИ

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Комиссия раисининг ўринбосари

Б.Ф. Исламов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари


Ш.Ҳ. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари

Л.Ш. Қудратов

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


О.З. Насритдинходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


А.К. Абдиназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори


Ш.К. Мирхадиев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти бош мутахассиси, Комиссия котиби

      

Изоҳ.

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Комиссия ишига заруратдан келиб чиқиб, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари жалб этилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 декабрдаги

989-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссияси таркиби тўғрисида" 2003 йил 30 июндаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 53-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 344-модда) 18-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 17-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 45-сон, 341-модда) 1-илова 10-бандининг саккизинчи хатбоши ва 2-илованинг 4-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши тўғрисида" 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари) (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда) 1-илованинг 2 ва 6-бандлари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори) (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда) илованинг 2-банди ва 5-бандининг "б" кичик банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори) (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 3-сон, 20-модда) 1-илованинг 14-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 28 декабрдаги 336-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарори) (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 574-модда) илованинг 6 ва 10-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 23 февралдаги 48-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорлари) (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 11-модда) 1-илованинг 7-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони) (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда) 1-илова 45-бандининг "б" кичик банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 декабрь






































Время: 0.0087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск