Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикасининг 13.12.2019 й. ЎРҚ-594-сон "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.10.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.12.2019 й.

N ЎРҚ-594



"БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги 1054-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 414-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 133-модда, N 9, 330-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 10, 270-модда; 2012 йил, N 12, 334-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 5-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 10, 671-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бир турдаги кредиторлар - қарздорга нисбатан бир хил талабларга эга бўлган ва уларни қаноатлантиришда бир-бирига нисбатан имтиёзга эга бўлмаган кредиторлар гуруҳи";

учинчи - ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суд санацияси - қарздор юридик шахсга нисбатан молиявий жиҳатдан соғломлаштириш ва унинг кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда иқтисодий суд томонидан қўлланиладиган тўлов қобилиятини тиклаш таомили;

ташқи бошқарув - қарздор юридик шахсга нисбатан уни молиявий жиҳатдан соғломлаштириш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда иқтисодий суд томонидан қўлланиладиган тўлов қобилиятини тиклаш таомили;

тугатишга доир иш юритиш - кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қаноатлантириш, қарздорнинг мажбуриятлардан озод этилганлигини ҳамда тугатилганлигини эълон қилиш мақсадида иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан қўлланиладиган таомил";

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тўлов қобилиятини тиклаш таомили - иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан қўлланиладиган, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни ўз ичига оладиган ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга қаратилган ташкилий-хўжалик ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи таомил";

ўн олтинчи - йигирманчи хатбошилари тегишинча ўн еттинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги:

агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса - олти ой ичида бажарилмаган бўлса;

агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса, қарздорнинг банкротлик аломатлари ҳисобланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар банкротлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди";


3) 5-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банкротлик тўғрисидаги иш ушбу Қонун 4-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно";


4) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор ва прокурор эга.

Қарздор ва кредитор банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир таомилларни қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин.

Мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги муносабати билан қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ва унинг ҳудудий органлари эга";


5) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда, қарздор банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.

Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздор юридик шахс қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарори ёхуд қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан вакил қилинган органнинг қарори асосида банкротлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилади";


6) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-модда. Кредиторлар ва кредиторларнинг йиғилиши


Банкротлик таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини ушбу Қонунга мувофиқ тузиладиган кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Иқтисодий суд банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қаноатлантириш мақсадида якка тартибда мурожаат қилишга ҳақли эмас.

Ҳамма кредиторлар номидан қарздорга нисбатан барча ҳаракатлар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Кредиторлар йиғилишида қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этади.

Банкротлик тўғрисидаги ишда ягона кредитор иштирок этган ҳолларда кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатларига тааллуқли қарорларни қабул қилишни шу кредиторнинг ўзи амалга оширади.

Кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидаги қарорларни қабул қилиш киради:

келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;

кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, қўмитанинг миқдорий таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор;

суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва уларнинг муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор;

қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор;

суд санациясининг режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни узиш жадвалини маъқуллаш ҳақидаги қарор;

ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор.

Кредиторлар йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.

Кредиторлар йиғилиши, башарти унда қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари умумий суммасининг камида учдан икки қисми миқдорида талаблар билдираётган, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кредиторлар ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Кредиторлар йиғилишда ўз вакиллари орқали ҳам иштирок этиши мумкин. Кворум мавжуд бўлмаган тақдирда, ўн кунлик муддат ичида кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, башарти йиғилишни ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, такрорий йиғилиш ҳозир бўлган кредиторларнинг сонидан қатъи назар, ваколатли ҳисобланади.

Бир турдаги кредиторлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

биринчи гуруҳ - қарздорнинг гаров билан таъминланган мажбуриятлари бўйича кредиторлар;

иккинчи гуруҳ - қарздорга нисбатан гаров билан таъминланмаган шартномалардан, маҳсулот етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек мажбурий суғурта ва банк кредитларини суғурталаш шартномаларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича кредиторлар;

учинчи гуруҳ - мажбурий тўловлар бўйича кредиторлар;

тўртинчи гуруҳ - меҳнат шартномаларига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш ва компенсациялар тўлаш бўйича, алиментлар ундириш тўғрисидаги талабларни қаноатлантириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид муносабатлардан ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи тўловлар ҳамда талаблар бўйича мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминлайдиган талаблар, шунингдек фуқароларнинг жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари бўйича кредиторлар;

бешинчи гуруҳ - ҳисобланган дивидендлар бўйича қарздорнинг акциялари эгалари.

Кредиторлар йиғилишида ушбу модда бешинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқишда биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторлари овоз бериш ҳуқуқига эга.

Кредиторлар йиғилишида ушбу модда бешинчи қисмининг тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқишда биринчи ҳамда иккинчи гуруҳ кредиторлари овоз бериш ҳуқуқига эга.

Кредитор ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган суд қарори, кредиторлар йиғилишининг қарори, суд бошқарувчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шунингдек банкротлик таомилини амалга ошириш чоғида суд бошқарувчиси унинг талабларини қаноатлантиришни рад этганлиги устидан шикоят беришга ҳақли.

Агар кредитор қарздорга тааллуқли тан олинган талабларни сақловчи бўлса, кредиторлар йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Кредиторлар йиғилишида баённома юритилади.

Кредиторлар йиғилиши баённомасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра кредиторларнинг талаблари реестри;

кредиторлар вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кредиторлар йиғилиши иштирокчиларининг рўйхатга олиш варақлари;

кредиторлар йиғилиши иштирокчиларига танишиб чиқиш ва (ёки) тасдиқлаш учун тақдим этилган материаллар;

кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида кредиторлар ҳамда ваколатли органлар тегишли тарзда хабардор этилганлигининг далиллари;

овоз бериш бюллетенлари;

суд бошқарувчисининг ихтиёрига кўра ёки кредиторлар йиғилиши қарорига биноан бошқа ҳужжатлар.

Кредиторлар йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай иқтисодий судга топширилиши лозим";


7) 13-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Овозга қўйилган масалалар бўйича кредиторлар йиғилишининг қарори йиғилишда ҳозир бўлган овоз бериш ҳуқуқига эга кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир кредитор кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра умумий кредиторлик қарзидаги ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.

Кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилади:

келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;

суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ёки уни муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор;

қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор;

суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор.

Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кредиторларнинг зарур кворуми бўлмаса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, башарти кредиторларнинг йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, ушбу такрорий йиғилиш бундай қарорларни овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва йиғилишда ҳозир бўлган кредиторлар сонининг кўпчилик овози билан қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.

Банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар кредиторлар йиғилишининг қарори устидан иқтисодий судга шикоят беришга ҳақли.

Суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ёки уни муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарор, агар буни ёқлаб биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилиги овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторларнинг кўпчилиги қарши овоз берган тақдирда, шунингдек овоз бериш чоғида гуруҳлардан биридаги кредиторларнинг зарур овозлари сони тўпланмаган тақдирда, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир гуруҳ кредиторлари овоз беришда иштирок этиш учун тенг ҳуқуққа эга";


8) 15-модданинг саккизинчи қисмидаги "маслаҳат овози ҳуқуқи билан" деган сўзлар "овоз бериш ҳуқуқисиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 28-модданинг:

биринчи қисмидаги "келишув битими" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда тугатишга доир иш юритиш таомили қўлланилади";


10) 49-моддадаги "икки ойлик" деган сўзлар "бир ойлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 57-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Корхонанинг раҳбарига ёки муассисларига (иштирокчиларига) ёхуд мулкдорига нисбатан корхонани банкротликка олиб келган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жиноят иши қўзғатилган тақдирда банкротлик тўғрисидаги ишни юритиш жиноят ишлари бўйича суд томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича қарор қабул қилингунига қадар тўхтатиб турилади";


12) 65-модданинг биринчи қисми ва бешинчи қисмининг иккинчи жумласи "банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи" деган сўзлардан кейин "ёхуд суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13) 67-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши";

бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


14) 78-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд санацияси кўпи билан йигирма тўрт ой муддатга жорий этилади";


15) 79-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

қтисодий суднинг суд санациясини жорий этиш тўғрисидаги ажрими қарздор банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузган шартномаларни бажаришни тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад этиш учун асос бўла олмайди, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно";

олтинчи қисми еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Санация қилувчи бошқарувчи ва кредиторлар банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин ёки қарздорни банкрот деб топиш ҳақида ариза берилишидан олдинги йигирма тўрт ой ичида тузилган шартномаларни бекор қилишни қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда талаб қилиш ҳуқуқига эга:

шартномаларни бажариш қарздорга зарар етказса ва (ёки) қиёсий ҳолатларда тузиладиган худди шундай шартномаларга нисбатан қарздорнинг, кредиторларнинг, қарздор мажбуриятларининг бажарилишини таъминловчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузса;

шартнома бир йилдан ортиқ муддатга тузилган ва қарздор учун фақат узоқ истиқболда ижобий натижалар олишга мўлжалланган бўлса";


16) 82-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши";

бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


17) 83-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Суд санацияси режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётганда овоз беришда биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторлари иштирок этади.

Кредиторлар йиғилишининг суд санацияси режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган деб ҳисобланади. Бунда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва суд санацияси режасини тасдиқлашга қарши овоз берган кредитор ёки кредиторлар қарздор тугатилган тақдирда камида олиши мумкин бўлган кафолатли товонга тенг товон олиш ҳуқуқига эга.

Агар биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторлар суд санацияси режасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилмаса, шунингдек овоз бериш чоғида гуруҳлардан биридаги кредиторларнинг зарур овози тўпланмаса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади";

иккинчи - бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


18) 84-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"84-модда. Санация режасига ва қарзни узиш

жадвалига ўзгартиришлар киритиш


Қарздор санация режасини ва (ёки) қарзни узиш жадвалини бажармаган тақдирда (қарз белгиланган муддатларда ва (ёки) белгиланган ҳажмларда узилмаганда), у қарзни узиш жадвалига киритиш мўлжалланаётган ўзгартиришларни маъқуллаш тўғрисидаги илтимоснома билан талабларни бажариш санаси бошланган пайтдан эътиборан икки ҳафта муддат ичида кредиторларга мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосноманинг кўчирма нусхаси санация қилувчи бошқарувчига юборилади. Санация қилувчи бошқарувчи илтимоснома олинган пайтдан эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай шу илтимоснома асосида кредиторлар йиғилишини чақиради.

Кредиторлар йиғилишининг санация режасига ва (ёки) қарзни узиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторлари томонидан, агар ҳар бир алоҳида гуруҳдаги кредиторларнинг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинади.

Қарзни узиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, кредиторлар йиғилиши қарзни узиш жадвалидаги ўзгартишларни тасдиқлаш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида ўз вақтида хабар қилинмаган ва қарзни узиш жадвали иқтисодий суд томонидан тасдиқланганидан кейин ишга қўшилган кредиторнинг талаблари ёки мажбуриятларни бажариш муддати кузатув жараёнида бошланган талаблар иқтисодий суднинг ажримига кўра қарзни узиш жадвалига киритилади.

Иқтисодий суд фақат кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган талабларга нисбатан қарзни узиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли";


19) 91-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланган бўлса, ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида иқтисодий суд томонидан жорий этилади.

Иқтисодий суднинг ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши лозим ва бу ажрим устидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Ташқи бошқарув, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади.

Ташқи бошқарув учун белгиланган муддат кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин.

Суд санацияси ва ташқи бошқарувнинг жами муддати ўттиз ойдан ошмаслиги керак.

Агар суд санацияси жорий этилган санадан то иқтисодий суд ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишигача ўн саккиз ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса, иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор чиқаради";


20) 98-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши";


21) 102-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий суднинг ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисидаги ажрими қарздор банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузган шартномаларни бажаришни тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад этиш учун асос бўла олмайди";

иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташқи бошқарувчи қарздор банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузган шартномаларни бажаришни фақат барча тарафлар томонидан тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномаларга нисбатан, қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда рад этишга ҳақли";


22) 103-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин ёки банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилишидан олдинги йигирма тўрт ой ичида қарздор юридик шахс томонидан тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча мол-мулк (пул маблағлари) эса қарздорга қайтарилади. Бундай ҳолда иштирокчи ушбу Қонуннинг 134-моддасига мувофиқ тўртинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади";


23) 106-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш жараёнида овоз беришда биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторлари иштирок этади.

Кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, агар уни биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Бунда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва ташқи бошқарув режасини тасдиқлашга қарши овоз берган кредитор ёки кредиторлар қарздор тугатилган тақдирда камида олиши мумкин бўлган кафолатли товонга тенг товон олиш ҳуқуқига эга.

Агар биринчи ва иккинчи гуруҳларнинг ҳар биридаги кредиторлар ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилмаса, шунингдек овоз бериш чоғида гуруҳлардан биридаги кредиторларнинг зарур миқдордаги овозлари тўпланмаса, иқтисодий судга қарздорни банкрот деб топиш ва тугатиш тўғрисида иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарув режасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори биринчи ва иккинчи гуруҳ кредиторлари томонидан, агар ҳар бир алоҳида гуруҳнинг кўпчилиги уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинади";

иккинчи - бешинчи қисмлари тегишинча олтинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


24) 124-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.

Тугатишга доир иш юритиш муддати тўққиз ойдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки иқтисодий суднинг ташаббуси билан бу муддат кўпи билан уч ойга узайтирилиши мумкин.

Тугатишга доир иш юритиш муддатини узайтириш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлиши мумкин:

иқтисодий суд ишини юритишда қарздор юридик шахснинг ёки унинг кредиторларининг мулкий манфаатига дахл қилувчи ишнинг мавжудлиги;

қарздор юридик шахснинг реализация қилинмаган мол-мулки мавжудлиги, бундан ушбу Қонуннинг 56-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш, қарздорнинг мансабдор шахслари томонидан қарздор юридик шахснинг ва унинг кредиторларининг манфаатларига қарши бошқа ҳуқуқбузарликлар ёки жиноятлар содир этилганлиги аломатлари бўйича жиноят ишининг мавжудлиги;

тугатиш бошқарувчисининг тугатиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш рад этилганлиги тўғрисидаги иқтисодий суднинг ажримида кўрсатилган қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш зарур бўлганда;

банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи томонидан аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш зарур бўлганда.

Иқтисодий суднинг тугатишга доир иш юритиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида қарздор юридик шахс фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредиторлар йиғилишининг ва (ёки) тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин. Бунда қарздор юридик шахснинг банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганидан кейин қарздор томонидан алоҳида кредитор ёки бошқа шахс билан тузилган битим, агар бундай битим бир кредиторнинг бошқа кредитор олдидаги пул мажбуриятлари бўйича талабларини афзалроқ тарзда қаноатлантиришга олиб келса, тугатиш бошқарувчисининг ёки кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Қарздор юридик шахснинг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш таомили, агар икки ҳисобот чораги якунларига кўра фаолиятдан кетма-кет зарар кўрилган бўлса, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилади.

Қарздор юридик шахснинг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, иқтисодий суд қарздор юридик шахснинг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритишни амалга оширишни бекор қилиши ва тугатишга доир иш юритишнинг умумий таомилига ўтиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин";


25) 128-модданинг:

иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тугатишга доир иш юритиш билан боғлиқ бўлган жорий харажатларни молиялаштириш учун кредиторлар йиғилиши билан келишувга мувофиқ кредитлар олиш";

бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши";

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


26) 156-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг банкротлиги тўғрисидаги иш ушбу Қонун 4-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 декабрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 14 декабрь









































Время: 0.1624
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск