ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2019 й. ПФ-5892-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.12.2019 й.

N ПФ-5892



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги "Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5653-сон Фармони ва 2019 йил 2 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4151-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш самарадорлигини янада ошириш, мамлакатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, оммавий ахборот воситаларининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 декабрдаги

ПФ-5892-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги "Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3678-сон Фармонига 1-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги IV бўлим билан тўлдирилсин:


"IV. Иная организация


1. Информационно-аналитический мультимедийный центр".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги "Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4296-сон Фармони 5-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4906-сон Фармони 6-бандининг учинчи хатбошисидаги ва 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сон Фармони 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5005-сон Фармонига 1-илованинг 30 ва 31-позициялари "Масъул ижрочилар" устунидаги "Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Мансуров)" сўзлари "Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармони 26-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5185-сон Фармонига 4-илованинг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 3-ишчи гуруҳ таркибидаги 26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг юридик бўлим бошлиғи

27. лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бўлими бошлиғи".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5241-сон Фармони 13-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5270-сон Фармони 12-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссияларнинг янгиланган таркибларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5357-сон Фармонида:


2-илованинг йигирма тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Д.М. Саиджонов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари";


3-илованинг йигирма биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Д.М. Саиджонов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари";


6-илованинг йигирма тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"К.И. Алламжонов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б.".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5430-сон Фармони 17-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5438-сон Фармони 12-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги ПФ-5468-сон Фармони 10-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5475-сон Фармонига 1-илованинг 15-бандида:


а) "г" кичик бандда:

иккинчи - тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) "д" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5490-сон Фармонига 3-илованинг "Назорат функциялари ваколатига ўтказилаётган фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар" устунидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги "Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5542-сон Фармони 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ушбу Фармон мазмун-моҳиятини, шунингдек, унинг ижроси бўйича амалга оширилган ишларни мунтазам равишда аҳоли ўртасида кенг ёритиб борилишини таъминласин".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги "2019 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5544-сон Фармонида:


8-банддаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг рус тилидаги матни 76-позицияси "Основной ответственный орган" устунидаги "УзАПИ" қисқартмаси "Агентство информации и массовых коммуникаций" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илованинг рус тилидаги матни 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Алламжонов К.И. - и.о. директора Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги "Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5614-сон Фармони 8-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618-сон Фармони 17-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5633-сон Фармони 12-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги "2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5635-сон Фармонида:


16-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 27-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг 9-позицияси "Масъул вазирлик ва идоралар" устунидаги "Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги "Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5653-сон Фармони 5-бандида:

иккинчи хатбошидаги "10 фоизи миқдорида" сўзлари "10 фоизигача миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 20 миллиард сўм миқдорида ҳар йили ажратиладиган маблағлар";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар";

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг ходимларини моддий рағбатлантириш, Агентлик, унинг тизимидаги ташкилот ва корхоналар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларни таъмирлаш ҳамда уларга бюджетдан ташқари тушумлар ҳисобидан ссуда ажратиш;

Агентликка юкланган вазифаларни бажариш доирасидаги харажатларни молиялаштириш, шу жумладан турли тадбирларни ўтказиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, етакчи халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали ходимлари ва мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш бўйича харажатларни қоплаш".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-191-сон қарорида:


4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги "Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-362-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги ва 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 мартдаги "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1729-сон қарорида:


1-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот-ресурс маркази ҳузуридаги Республика методик кенгаши тасдиқланган Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилишини Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот-ресурс маркази ҳузуридаги Республика методик кенгаши мажлисларида ҳар чорак кўриб чиққан ҳолда уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин";


2-илованинг рус тилидаги матни 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Алламжонов К.И. - и.о. директора Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан, председатель Совета".


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 декабрдаги "Mahalla" маърифий телерадиоканалини ташкил этиш ва рақамли телекўрсатувларни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2273-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "4 648 нафар" ва "204 нафар" сўзлари тегишинча "4 657 нафар" ва "213 нафар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг рус тилидаги матнида:

"ГП "O'zbekiston MTRK Mediamarkazi" 255 (9)" блокидан кейин "Информационно-аналитический мультимедийный центр 9" блоки билан тўлдирилсин;


изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Общая численность работников - 4 657 единиц, из них управленческий персонал - 213 единицы, численность работников бюджетных организаций - 2 841,5 единицы, из них управленческий персонал - 172 единицы; численность работников хозрасчетных предприятий - 1 815,5 единицы, из них управленческий персонал - 41 единица".


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017 - 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2639-сон қарори 16-бандидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017 - 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2660-сон қарори рус тилидаги матнининг 22-бандидаги "Узбекскому агентству по печати и информации" сўзлари "Агентству информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2705-сон қарори 12-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2750-сон қарорига 3-илованинг 35-позицияси "Масъул органлар" устунидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Юнусов А.Х.)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов К.И.)" сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2761-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Алламжонов К.И. - и.о. директора Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан".


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2829-сон қарори 9-бандидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2833-сон қарорига 4-илованинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Бозоров Ғ.Н. - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари".


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3067-сон қарорига 2-илованинг "Матбуот ва ахборот агентлиги" бўлимидаги "Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3165-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 3-позицияси "Ответственные исполнители" устунидаги "Узбекское агентство по печати и информации" сўзлари "Агентство информации и массовых коммуникаций" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги "Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш "Илҳом" жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3184-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алламжонов К.И. - и.о. директора Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан".


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги ПҚ-3271-сон қарори 2-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябрдаги "Кураш" миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3306-сон қарори 10-бандидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорига 7-илованинг 30-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев)" сўзлари "Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги "2018 - 2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-3440-сон қарори 7-бандидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги "Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3472-сон қарори 13-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3514-сон қарорида:


2-банднинг "б" кичик бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг рус тилидаги матни 17-позицияси "Ответственные исполнители" устунидаги "УзАПИ" қисқартмаси "Агентство информации и массовых коммуникаций" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги "Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3603-сон қарори 22-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3652-сон қарори 21-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3701-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги "Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3715-сон қарори 9-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3729-сон қарори 8-бандидаги "Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 июндаги "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3800-сон қарори 7-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3808-сон қарори 7-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3898-сон қарорида:


12-банддаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-илованинг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. К. Алламжонов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б.".


55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3962-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3975-сон қарори 15-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


57. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги "Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3982-сон қарорида:


7-банддаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 17-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Матбуот ва ахборот агентлиги (С. Шукуров)" сўзлари "Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджонов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


58. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4038-сон қарори 15-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


59. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4091-сон қарори 14-бандидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


60. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4135-сон қарори 13-бандидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


61. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4151-сон қарорида:


а) 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Агентлик директори маслаҳатчиси қўшимча штат бирликларини Агентлик ходимларининг белгиланган умумий штатлари сони доирасида киритиш, унинг вазифаларини белгилаш, шунингдек, уни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳуқуқига эга";

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили ноширлик-матбаа корхоналарига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган зарур хом ашё ва сарф материаллари захирасини шакллантириш ҳамда нашрга тайёргарлик кўриш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари учун тегишли янги ўқув йилига дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни нашр (қайта нашр) этиш бўйича тузилган шартномаларнинг умумий суммасидан, истисно тариқасида, 50 фоиз миқдорида аванс маблағларини ажратсин";


в) 4-илованинг 33-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига иш ҳақини тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантиришни амалга ошириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади";

учинчи хатбошидаги "10 фоизи миқдоридаги" сўзлари "10 фоизигача миқдоридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "бир йўла" сўзлари "ҳар йили" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади".


62. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4366-сон қарорида:


2-банддан "(кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари)" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик идора, муассаса ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматларининг (кейинги ўринларда - ахборот хизматлари) асосий вазифалари этиб белгилансин";


9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суриш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тарғибот қилиш ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш ҳамда Агентликка юклатилган бошқа вазифаларни бажарилишини молиявий таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар йили 20 миллиард сўм ажратилишини таъминласин".


63. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-4849-сон фармойиши 9-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


64. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги "Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ф-5294-сон фармойишида:


6-банддаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. К. Алламжонов - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б.".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 10 декабрдаги

ПФ-5892-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3358-сон Фармонига илованинг III-бўлими 1-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги "Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5148-сон Фармони 1 ва 2-бандлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5343-сон Фармонига илованинг 10-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5420-сон Фармонига илованинг 9-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5456-сон Фармонига 1-илованинг 68-банди "а" кичик банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги "Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-381-сон қарорининг 4 ва 5-бандлари ҳамда 1-4-иловалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3223-сон қарори 1-банди, 2-банднинг биринчи хатбошиси, 4 ва 5-бандлари ҳамда 1-4-иловалар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 декабрь
















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск