ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2019 й. ПФ-5893-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.12.2019 й.

N ПФ-5893



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ВА ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги "Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5877-сон Фармони ва 2019 йил 24 октябрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4498-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 12 декабрдаги

ПФ-5893-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4354-сон Фармони 6-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5242-сон Фармонида:


а) 5-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Микрокредитбанк" АТБ" сўзлари "АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 6-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2019 йил 31 декабрга қадар ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга бериладиган имтиёзли микрокредитларнинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизини, айланма маблағларини тўлдириш учун эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорини ташкил этади";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари ва "Устоз-шогирд" мактабларини ташкил этиш, уй-музейи ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш, айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ҳолда 18 ой муддатга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан ошмаган миқдорда берилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб барча кредитлар тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади.

Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5466-сон Фармонида:


а) 2-бандда:


"а" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тижорат банклари орқали ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун 2019 йил 31 декабрга қадар - йиллик 7 фоиз ставкада, 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда кредит ва мол-мулкни лизингга бериш";

б) 11-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарма тижорат банкларига Давлат дастури доирасида тақдим этиладиган кредит ва мол-мулкни лизингга беришни молиялаштириш учун 2019 йил 31 декабрга қадар - йиллик 5 фоиз ставкада, 2020 йил 1 январдан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик пунктни чегириб ташлаган ҳолда, 2021 йил 1 январдан эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда белгиланадиган шартларда молиявий ресурсларни ажратади";

учинчи хатбошидаги "имтиёзли кредитлар" сўзи "кредитлар" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Агробанк" АТБ орқали амалга оширилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида"ги ПФ-5785-сон Фармонининг 3-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат мигрантларига - хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар (паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси) асосида 2 млн. сўм миқдорида бир йил муддатга 2019 йилда тақдим этилаётган кредит фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги тижорат банкининг маржасини ўз ичига олган ҳолда 10 фоизлик ставкада 2020 йил 1 январдан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда микроқарзлар бериш".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 майдаги "Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1112-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги "Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2973-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Кафолат суғурта компанияси" акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3317-сон қарори 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўнинчи, барча турдаги кредитларнинг қайтарилмаслиги хатарларини суғурталаш (кредит ва лизинг операциялари бўйича тадбиркорлик хатарини суғурталаш) шартномалари бўйича кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларигасуғурта хизматларини кўрсатиш".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги "Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3603-сон қарори 13-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади.

Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3651-сон қарорининг 7-бандида:

биринчи хатбоши "2019 йил 31 декабргача" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига пул маблағлари бериш ва тижорат банклари томонидан кредитлар ажратишнинг янги тартиби ўрнатилади".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сон қарори 9-бандининг "б" кичик бандида:

иккинчи-учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йилгача муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабрига қадар йиллик 7 фоизлик ставкада, банкнинг 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда кредитлар ажратиш учун ресурсларни "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига жойлаштириш. 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилади;

"Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига маблағларни "Томорқа хизмати" МЧЖни кредитлаш учун ресурслар сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабргача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида, банкнинг йиллик 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиш. 2020 йил 1 январдан бошлаб маблағларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса, тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда, фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмини қўллаш имконияти билан берилади".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги "Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3694-сон қарори 1-банди:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш";

учинчи-бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3701-сон қарори 3-бандида "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдоридан ошмайдиган ставка бўйича" сўзлари "тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги ПҚ-3777-сон қарори 9-бандида:

биринчи хатбошидан "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин;

иккинчи-тўртинчи хатбошиларидаги "энг кам иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Агробанк" АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича, 2021 йил 1 январдан - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади.

Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3856-сон қарори 6-бандида:


"в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) микрокредитлар:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан;

2019 йил 31 декабрга қадар - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг ставкада;

2020 йил 1 январдан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида;

2021 йил 1 январдан - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.

Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади".

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3892-сон қарори 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, 2019 йил 31 декабрга қадар йиллик 7 фоиз ставкада, 2020 йил 1 январдан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади."


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4231-сон қарори 4-бандида:

иккинчи хатбоши "тараққиёт жамғармаси" сўзларидан кейин ", АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Агробанк" АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади;"

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4235-сон қарори 4-бандида:

учинчи хатбошидаги "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус ўқитиш дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизлар орасидан тегишли туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси тавсиясига кўра тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 2019 йил 31 декабргача йиллик 8 фоизли ставкада, 2020 йил 1 январдан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ҳамда ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни кредитлаш тартиби асосида кредитлар ажратилади;

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ ҳамда "Агробанк" АТБга ҳар йили ажратиладиган 100 миллиард сўм миқдоридаги ресурс маблағлари кредит маблағларининг манбаи бўлиб ҳисобланади. Мазкур ресурс маблағларининг камида 50 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг бизнесини ривожлантиришга йўналтирилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги "Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тaълим кредитлари бериш тўғрисида"ги 318-сон қарорида:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Тижорат банкларига компенсация қилиш механизмини қўллаган ҳолда, имтиёзли давр билан, кредитнинг асосий суммаси ўқув юртини битиргандан кейин қайтариладиган кредитлар бериш тавсия этилсин";


б) иловада:


5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"талабаларнинг қолган тоифаларига - 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади";


8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 мартдаги "Уй-жой мулкдорлари ширкатларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 74-сон қарори 6-бандида:

биринчи хатбоши "ширкатларига" сўзидан кейин "2019 йил 31 декабрга қадар" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизмини қўллаш имконияти билан берилади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 апрелдаги "Ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 124-сон қарори 5-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёш оилаларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни, шу жумладан мебеллар, маиший техника ва узоқ муддат фойдаланиладиган бошқа ҳаётий муҳим товарларни сотиб олиш учун кредитлар 3 йилгача бўлган муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача ҳажмда, 2020 йил 31 декабргача - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасида, 2021 йил 1 январдан - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади".


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги "Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 312-сон қарори 1-иловасида:


4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"тегишли тузилмалар жамғармалари";


6-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан судьялар, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига ипотека кредити беришнинг янги тартиби ўрнатилади".


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 январдаги "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги 15-сон қарори 2-бандининг ўн иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 378-сон қарорининг 1-иловасида:


3-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб пул маблағларни тақдим этиш ва тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратишнинг янги тартиби белгиланади";


9-бандда:

биринчи хатбоши "субъектларига" сўзидан кейин "2019 йил 31 декабргача" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлашнинг янги тартиби жорий этилади".


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 424-сон қарори 1-банди "б" кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фоиз ставкаси - 2019 йил 31 декабрга қадар кредит бериш санасида йиллик 7 фоиз. 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда, фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан".


25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги "Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 433-сон қарорига 3-илованинг 17-бандида:

иккинчи-учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 2019 йил 31 декабрга қадар 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига ресурслар жойлаштиришга. 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик пунктни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилади;

"Томорқа хизмати" МЧЖларга кредит ажратиш учун "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига ресурс сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан 2019 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда маблағлар тақдим этишга, 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик пунктни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда, фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан берилади".


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 631-сон қарори 4-бандида:

биринчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2021 йил 1 январдан бошлаб кредитлар тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган бозор ставкаларида, фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан берилади".


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 669-сон қарорининг 2-иловаси 20-бандида:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Тадбиркорлик субъектига имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш тижорат банклари томонидан 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга 12 ойгача имтиёзли давр билан 2019 йил 31 декабргача йиллик 7 фоиз ставкада (бунда тижорат банки маржаси 2 фоизни ташкил этади), 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда амалга оширилади";

иккинчи хатбошидан "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги "2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1019-сон қарорининг 1-банди биринчи хатбошисидан "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 декабрдаги "Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1036-сон қарори 1-бандида:

биринчи хатбошидан "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кредит бўйича фоиз ставкаси - 2019 йил 31 декабрига қадар кредит бериш санасида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда, 2020 йил 1 январдан бошлаб - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда, фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан".


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 271-сон қарори 2-иловасида:


а) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "шу жумладан, 3 йилгача бўлган имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ошмаган фоизли ставка билан" сўзлари "бозор ставкаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "шу жумладан, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган фоизли ставка билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 26-бандда:

биринчи хатбошидаги "имтиёзли" сўзи чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "имтиёзли кредитлари" сўзлари "кредитлари" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар тижорат банклари орқали фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкаларида берилиши назарда тутилсин".


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 596-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кредит бўйича фоиз ставкаси - 2019 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасида амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси плюс 2 (икки) фоиз миқдорида. 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил белгиланадиган ставкаларда берилади".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 12 декабрдаги

ПФ-5893-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4609-сон Фармони 3-иловаси 7-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4856-сон Фармони иловасининг 8-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1047-сон қарори 7-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1050-сон қарори 6-банди.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2520-сон қарори 8-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги "2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги ПҚ-2595-сон қарори 9-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2692-сон қарори 3-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги "Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2746-сон қарори.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги "Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2844-сон қарори.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-2853-сон қарори 12-банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2916-сон қарори 9-банди.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги "2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2922-сон қарори 5-банди.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2966-сон қарори 9-банди.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги "2017-2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3028-сон қарори 15-банди.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги ПҚ-3271-сон қарори 4-банди.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3276-сон қарори 11-банди.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги "Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3344-сон қарори 7-банди.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги "2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3422-сон қарори 7-банди.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида"ги ПҚ-3450-сон қарори 9-банди.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3573-сон қарори 24-банди.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 майдаги "Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3697-сон қарори 6-банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги "Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли комиссияларни ташкил этиш тўғрисида"ги 339-сон қарори 10-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги "Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 62-сон қарори 8-банди.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июндаги "2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги 420-сон қарори 4-банди.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 475-сон қарори 6-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 декабрь




















































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск