ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Умумий қоидалар /

Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш Қоидалари (АВ томонидан 13.12.2019 й. 3203-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 13.12.2019 й. 538-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 13 декабрда 3203-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2019 йил 13 декабрдаги

538-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан

ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини

аттестациядан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомга (бундан буён матнда Низом деб юритирилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Агентлик - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги;


патент вакиллигига номзод (бундан буён матнда номзод деб юритилади) - патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахс;


патент вакили - ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар номидан Агентлик ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс;


реестр - Ўзбекистон Республикаси патент вакиллари давлат реестри.



2-БОБ. МАЛАКА ВА АПЕЛЛЯЦИЯ

КОМИССИЯЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


2. Номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади.

Номзодларни аттестациядан ўтказиш тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ва профессионал фаолиятни бажаришга тайёрлик даражасини аниқлаш учун улар аризада кўрсатган ихтисосликни инобатга олган ҳолда малака имтиҳони ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


3. Номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик томонидан малака ва апелляция комиссиялари тузилади, уларнинг фаолияти мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


4. Патент вакили аттестацияси патент вакилларининг касбий малака даражасини холисона баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Патент вакиллари аттестацияси ҳар беш йилда камида бир марта ўтказилади.


5. Малака комиссияси:

а) малака имтиҳони саволларини тасдиқлайди;

б) малака имтиҳонини ўтказади;

в) номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёхуд аттестациядан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

6. Малака комиссияси Агентлик директори буйруғи билан Агентликнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи мустақил олимлар ва мутахассислар иштирокида шакллантирилади.


7. Малака комиссияси ишини Агентлик директори буйруғи билан тайинланган малака комиссияси раиси бошқаради.


8. Малака комиссияси раиси бўлмаганда, унинг вазифалари вақтинчалик малака комиссияси раиси ўринбосари зиммасига юклатилади.


9. Малака имтиҳони жараёни аудио ва видеоёзувда ёзилади, шунингдек Агентликнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.

10. Малака комиссияси қарорлари мажлисда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.


11. Малака комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва малака комиссияси раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.


12. Малака комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.


13. Малака комиссияси қарорлари юзасидан апелляция комиссиясига шикоят киритилиши мумкин.


14. Апелляция комиссияси номзодлар ёки патент вакилларининг малака комиссияси қарори юзасидан шикоятларини, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки Патент вакиллари тўғрисидаги низом талабларини бузадиган хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятларини кўриб чиқади.


15. Апелляция комиссияси ҳам малака комиссияси шакллантирилган тартибда шакллантирилади.


16. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.


17. Апелляция комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва апелляция комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.


18. Апелляция комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.


19. Апелляция комиссияси қарорлари юзасидан шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилади.



3-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


20. Номзод мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги ўзини патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига электрон шаклда топширади.

21. Ариза давлат тилида ёки рус тилида тақдим этилади.


22. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси;

в) аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

г) номзоднинг истагига кўра унинг малакасини тавсифловчи бошқа ҳужжатлар.


23. Патент вакили мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига электрон шаклда топширади.

Аризага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси, малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат нусхаси ва аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат илова қилинади.

23-1. Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.

Ҳужжатлар "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.

Ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида номзод ёки патент вакилига унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали маълум қилинади.

24. Номзод ёки патент вакили Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходими бўлганда, шунингдек, мазкур Қоидалар 22-бандининг "а" - "в" кичик бандлари ва 23-бандида белгиланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда малака имтиҳонига қўйиш рад этилади. Бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

25. Номзод ёки патент вакилини малака имтиҳонига қўйиш ёки малака имтиҳонига қўйишни рад этиш ҳақида қарор малака комиссияси раиси томонидан қабул қилинади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб, ўн иш куни мобайнида номзод ёки патент вакилига малака имтиҳонига қўйилгани ёки малака имтиҳонига қўйиш рад этилгани ҳақида унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича билдиришнома йўлланади.


4-БОБ. НОМЗОД ЁКИ ПАТЕНТ ВАКИЛИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


26. Малака имтиҳони номзод ёки патент вакилини имтиҳонга қўйилгани ҳақидаги билдиришнома йўлланган санадан эътиборан 2 ойдан ошмаган муддатда ўтказилади.

27. Номзод ёки патент вакилига малака имтиҳони ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида имтиҳон ўтадиган санадан 10 календарь кунидан кам бўлмаган муддат аввал унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича хабар берилади.

28. Номзодлар ёки патент вакиллари имтиҳон топширишда паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.


29. Номзод ёки патент вакили малака имтиҳони давомида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Агентлик томонидан тасдиқланган дастурга мос равишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасида зарур билимларга эга эканини кўрсатиши лозим.

Малака имтиҳони суҳбат шаклида ўтказилади.

29-1. Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:

интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;

саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги;

саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари.

Малака комиссияси томонидан тасдиқланган саволлар Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.

29-2. Малака имтиҳони саволлари мазкур Қоидаларнинг 29-1-бандида белгиланган йўналишлардан шакллантирилади. Бунда саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари йўналишларидаги саволлар номзод аризасида келгусидаги фаолияти учун кўрсатилган ихтисосликка ёки патент вакилининг ихтисослигига мос бўлиши лозим.

Агар айрим ихтисосликларга бевосита тааллуқли Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари мавжуд бўлмаса, тегишли саволлар Сaнoaт мулкини муҳoфaзa қилиш бўйичa Пaриж кoнвeнциясига (1883 й.) мос бўлиши керак.

Ихтисослик қуйидаги интеллектуал мулк (саноат мулки) объектлари бўйича белгиланади:

ихтиро ва фойдали моделлар;

саноат намуналари;

товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари;

селекция ютуқлари;

интеграл микросхемалар топологиялари.

29-3. Номзод ёки патент вакилига саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 30 дақиқа вақт ажратилади.

Номзод ёки патент вакилига икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун ҳар бир қўшимча ихтисослик учун 15 дақиқа вақт ажратилади.

29-4. Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнида номзод ёки патент вакилига қуйидагилар тақиқланади:

алоқа ва телекоммуникация воситалари (телефон, компьютер, планшет ва бошқалар), китоб ҳамда шпаргалкаларни олиб кириш;

бошқа номзод ёки патент вакиллари билан суҳбатлашиш;

имтиҳон тугамасдан хонадан ташқарига чиқиш.

Номзод ёки патент вакилининг мазкур қоидаларга амал қилмаслиги уни имтиҳонда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва малака комиссияси аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.

Малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштирилган номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтмаган деб топилади.

29-5. Тайёргарлик кўриш учун берилган вақт тугагандан сўнг номзод ёки патент вакили ўзига берилган саволлар бўйича комиссия аъзоларига жавоб беради.

Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар бериши мумкин.

Номзод ёки патент вакили саволларга жавоб бериб бўлганидан сўнг, унга хонадан чиқишига рухсат берилади.

30. Малака комиссияси суҳбат натижасига кўра номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёки аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Номзод ёки патент вакили икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича имтиҳон топширган тақдирда барча ихтисосликлар бўйича умумий суҳбат натижаси аниқланади ва ягона қарор қабул қилинади.

Малака имтиҳонига қўйиш рад этилган тақдирда малака комиссияси томонидан номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

31. Малака комиссияси қарори икки нусхада тузилади. Қарорнинг бир нусхаси малака имтиҳони ўтказиш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар ёзилган сақлаш қурилмалари билан бирга аттестациядан ўтказишга оид ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади, иккинчи нусхаси эса, номзод ёки патент вакилига унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича жўнатилади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

рақами ва қабул қилинган санаси;

иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;

аттестациядан ўтказилган ёки аттестациядан ўтказиш рад этилган номзод ёки патент вакилининг рўйхати;

комиссия қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқининг мавжудлиги.

Қарор малака имтиҳони ўтказилган куннинг ўзида имтиҳонда иштирок этган номзод ёки патент вакилларига ўқиб эшиттирилади.

32. Номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.

Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб 1 ой муддатда қарор қабул қилади ва бунда:

малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад қилиш;

малака комиссиясининг қарорини ўзгартириш ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.


5-БОБ. ПАТЕНТ ВАКИЛИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


33. Патент вакилини рўйхатдан ўтказиш ва уни реестрга киритиш қуйидаги ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 23-1-банди талабларига мувофиқ электрон шаклда тақдим этилганда амалга оширилади:

а) мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза;

в) рўйхатдан ўтказилганлик учун, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганлиги ва патент вакили гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.


34. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган санадан бошлаб, 3 иш куни мобайнида патент вакили Агентлик томонидан реестрда рўйхатдан ўтказилади, реестрда рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 10 кун мобайнида мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шаклда патент вакилига гувоҳнома берилади ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Кўрсатилган маълумотлар реестрда рўйхатдан ўтказилган кунда Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Агентлик аттестациядан ўтмаган шахс томонидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаган, шунингдек, Низомнинг 3-5-бандларига мувофиқ патент вакилини рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказишни рад этади.


35. Реестрдаги қайд қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

а) рўйхат рақами, ушбу рақам гувоҳномага ҳам қўйилади;

б) патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми;

в) патент вакилининг доимий турар жойи;

г) малака комиссияси қарори рақами ва санаси;

д) патент вакили томонидан кўрсатилган фаолият ихтисослиги;

е) патент вакилининг ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар;

ж) ёзишма учун манзил (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида), шунингдек, телефон рақами ҳамда электрон почта манзили;

з) патент вакили рўйхатдан ўтказилган сана;

и) гувоҳнома берилган ёки жўнатилгани тўғрисида маълумотлар. Реестрга бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.


36. Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтмаган ёхуд реестрдан ўчирилган шахснинг ўз фаолиятида "патент вакили" мақомидан фойдаланиши мумкин эмас.


37. Гувоҳнома патент вакилига шахсан топширилади ёки буюртма почта йўлланмаси тарзида жўнатилади.



6-БОБ. ПАТЕНТ ВАКИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ


38. Патент вакилининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар у реестрда рўйхатдан ўтказилган тақдирдагина эълон қилиниши мумкин.


39. Агентликнинг расмий ахборотномаси ва веб-сайтида патент вакили тўғрисида қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:

а) фамилияси, исми, отасининг исми;

б) рўйхат рақами;

г) ёзишма учун манзили;

д) кўрсатилган фаолият ихтисослиги;

е) иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар.

40. Агентлик расмий ахборотномада ва веб-сайтида, шунингдек, патент вакилларини рўйхатдан ўтказишга доир ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан, патент вакиллари фаолиятида аниқланган камчиликларни тузатишга қаратилган чора-тадбирлар, патент вакили реестрдан ўчирилгани ҳақидаги ва бошқа маълумотларни эълон қилади.

41. Реестр маълумотлари билан ҳар қандай шахс танишиши мумкин.


41-1. Номзод ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш, патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш, қўшимча аттестация ўтказиш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тўловлар микдори мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ белгиланади.


7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


42. Мазкур Қоидаларни бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Интеллектуал мулк агентлиги

директорига



АРИЗА

номзодни патент вакили сифатида

аттестациядан ўтказиш тўғрисида

             

(номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги)

          


патент вакили сифатида аттестациядан ўтказишингизни сўрайман.

           

(номзоднинг доимий турар жойи, почта индекси)

          

(қайси олий таълим муассасасини қачон тамомлаган)

           

(патент вакили сифатида келгуси фаолият ихтисослиги)

         

(иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар)

          

(ёзишма учун манзил)

          

(телефон рақами, электрон почта манзили)

            

(номзоднинг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

           

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:


1. Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ____в.


2. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси.


3. Аттестациядан ўтказиш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.


4. Малакани тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ___в.


номзод Ф.И.О.

            

(имзо) _______________________






Қоидаларга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Интеллектуал мулк агентлиги

директорига



АРИЗА

патент вакилини аттестациядан ўтказиш тўғрисида

            

(патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги)

      


ҳар беш йилда белгиланган аттестациядан ўтказишингизни сўрайман.

          

(патент вакилининг доимий турар жойи, почта индекси)

          

(иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар)

          

(ёзишма учун манзил)

            

(телефон рақами, электрон почта манзили)

          

(патент вакилининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

         

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:


1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси.


2. Малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат нусхаси ___в.


3. Аттестациядан ўтказиш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.


патент вакили Ф.И.О.

            

(имзо) _______________________






Қоидаларга

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Интеллектуал мулк агентлиги

директорига



АРИЗА

патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

          

(патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги)

          


патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

          

(патент вакилининг доимий турар жойи, почта индекси)

         

(иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар)

           

(ёзишма учун манзил)

            

(телефон рақами, электрон почта манзили)

          

(патент вакилининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

Илова: рўйхатдан ўтказиш, маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномани бериш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.


патент вакили Ф.И.О.

            

(имзо) _______________________






Қоидаларга

4-ИЛОВА

(O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI НUZURIDAGI

INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI


GUVOНNOMA

Ushbu bilan



ning

malaka komissiyasining qaroriga asosan

        

       

        

     

      

ixtisosligi bo`yicha


PATENT VAKILI


sifatida ro`yxatdan o`tkazilganligi tasdiqlanadi.


Patent vakillari davlat reyestriga 20_____ yil "_____" ___________________


________________________ son bilan tegishli yozuv kiritilgan.

Agentlik

Muhr o'rni



direktori


         





Қоидаларга

5-ИЛОВА


Патент вакиллигига номзод ва патент вакилларини

аттестациядан, патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш,

рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги

маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш,

қўшимча аттестация ўтказиш, реестрга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш учун тўловлар

МИКДОРИ

Т/р

Тўлов номи


Тўлов миқдори (базавий

ҳисоблаш миқдорида

белгиланади)


1.

Патент вакиллигига номзодларни ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш


4

2.

Патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш


1

3.

Патент вакилларини қўшимча аттестациядан ўтказиш


4

4.

Ўзбекистон Республикаси Патент вакиллари давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


1

        

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 декабрь







































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск