Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмонлардан фойдаланиш. Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш /

Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.12.2019 й. 993-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 декабрдаги

993-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ўрмон фонди участкаларини

ижарага бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ер кодекси, "Ўрмон тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ҳамда "Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сон қарорига мувофиқ давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат ўрмон фонди участкаси (кейинги ўринларда ўрмон фонди участкаси деб аталади) - давлат ўрмон фондининг бир қисми бўлиб, улар давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга, жойлашган ерига, ҳуқуқий режимга ва бошқа хусусиятларга эга бўлади;


ижарага берувчи - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади), Қўмита томонидан ваколат берилган ҳолларда - Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари;


ижарачи - ижарага берувчи билан ушбу Низомда белгиланган шартларда ва тартибда ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) ижарага бериш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда ижара шартномаси деб аталади) тузган юридик ёки жисмоний шахс;


ўрмондан доимий фойдаланувчи - ўрмон фонди участкаси доимий эгалик қилишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилоти.


3. Ушбу Низом давлат ўрмон фонди ерлари таркибига кирмаган ерларни ижарага беришда татбиқ этилмайди.


4. Мазкур Низомга мувофиқ ўрмон фонди участкалари (уларнинг бир қисми) қуйидаги шаклларда ижарага берилади:

ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан барпо этилган ва камида бир йилгача бўлган муддатда парваришланган ўрмонлар жойлашган ерларни (кейинги ўринларда парваришланган ўрмонлар деб аталади) ҳамда ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини ижарага олиш ҳуқуқини кимошди савдолари асосида сотиш;

ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан ўрмон барпо этиш, шунингдек, ушбу ерлардан илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация, эстетик ва экологик туризмни ривожлантириш мақсадларида фойдаланиш, овчилик ва балиқчилик хўжаликлари ташкил этиш, доривор ўсимликлар ва кўчатлар етиштиришни йўлга қўйишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун;

ўрмон фонди ерларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун. Бунда ўрмон фонди участкаларини (уларнинг бир қисмини) ижарага бериш давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилади.

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.

5. Ўрмон фонди участкалари мазкур Низом 4-бандининг:

иккинчи ва учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда - эллик йилгача бўлган муддатга;

тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда - уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмаган муддатга ижарага берилади.


6. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун ўрмон фонди участкаларини (уларнинг бир қисмини) ижарага бериш давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


7. Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


2-БОБ. ИЖАРАГА БЕРИЛАДИГАН ЎРМОН

ФОНДИ УЧАСТКАЛАРИ РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


8. Келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш учун ҳар йили декабрь ойида Қўмита Ҳайъатининг қарори қабул қилинади.

Ҳайъат қарорида:

келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби;

келгуси йил давомида ижарага бериш учун кимошди савдоларига қўйиладиган ўрмон фонди участкалари майдонларининг прогноз кўрсаткичлари;

келгуси йил давомида ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан ўрмон барпо этиш учун Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.


9. Ўрмондан доимий фойдаланувчилар ўрмон фонди участкасини ижарага бериш мақсадида:

ўрмон фонди участкасини хатловдан ўтказади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) ижарага бериш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади;

ижарага бериш мумкин бўлган ўрмон фонди участкаси ҳудудларини ва уларнинг координаталарини аниқлайди;

таклиф этиладиган ўрмон фонди участкаларини рақамлайди;

таклиф этиладиган ўрмон фонди участкалари рўйхатини тузади;

мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ижара шаклларидан қайси бирини қўллаш тўғрисидаги таклиф ҳамда унинг асосий шартларини тайёрлайди;

ўрмон фонди участкасини ижарага бериш учун зарур бўлган бошқа ахборотларни тайёрлайди.

Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифлар Комиссия томонидан белгиланадиган талаблар асосида расмийлаштирилади.


10. Ижарага бериладиган ўрмон фонди участкаси имкони борича ягона мавзе бўйича, бўлинмалар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилади, ер участкаси чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа элементлар бўйича белгиланади.

Ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги керак.


11. Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифлар ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан Қўмитага электрон шаклда, унинг ҳудудий органлари орқали бир ой муддатда тақдим этилади.


12. Комиссия заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилади.

Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади.


13. Комиссия қарорида:

ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги ҳар бир таклиф бўйича ижобий ёки асослантирилган салбий хулоса;

ижобий хулоса қабул қилинган таклифлар асосида шакллантирилган лотлар рўйхати;

ҳар бир лот бўйича кимошди савдолари ўтказиладиган манзил ва сана;

ҳар бир лот бўйича кимошди савдоларининг шартлари кўрсатилади.


14. Комиссия қарорига асосан, қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Қўмитанинг веб-сайтида, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ўрмон хўжалиги органларининг биноларида эълон осиб қўйилади.

Эълонда қуйидаги маълумотлар берилади:

ижарага берувчининг номи ва почта манзили, унинг (масъул ходимининг) алоқа телефони, электрон почта манзили;

ижарага берилаётган ўрмон фонди участкасининг рақами, тавсифи, у жойлашган жойи, ўрмондан доимий фойдаланувчининг номи;

ижара муддати;

ўрмон фонди участкасини ижарага бериш шартлари, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари;

талабнома шакли, тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларни қабул қилишнинг якуний санаси;

ижарага берувчининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар.


15. Комиссия томонидан асослантирилган салбий хулоса қабул қилинган тақдирда, бу ҳақида таклиф муаллифига ер участкасини ижарага бериш имкони йўқлигининг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда беш кун ичида хабар берилади.



3-БОБ. КИМОШДИ САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ВА ИЖАРА

ШАРТНОМАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


16. Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш бўйича кимошди савдолари (кейинги ўринларда кимошди савдолари деб аталади) Қўмитанинг расмий веб-сайтига тегишли эълон жойлаштирилган кундан бошлаб камида ўттиз календарь кундан кейин Комиссия томонидан ўтказилади.


17. Мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда кимошди савдолари бошланғич нархни ошириб бориш шаклида ўтказилади. Бунда:

кимошди савдоларидаги бошланғич нарх миқдори ушбу ўрмон фонди участкасида янгидан ҳимоя ўрмонлари барпо этиш, уларни камида бир йил давомида парвариш қилиш ва инфратузилма объектларини қуриш учун Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан сарфланган харажатлардан кам бўлмаслиги керак;

ижара тўловининг йиллик миқдори ижара тўловининг таянч ставкаси миқдорида белгиланади.


18. Мазкур Низомнинг 4-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда кимошди савдолари:

ижара тўловининг энг кам ставкасини ошириб бориш шаклида ўтказилади, бунда ижара тўловининг бошланғич миқдори ижара тўловининг энг кам ставкасидан кам бўлмаслиги керак;

қонун ҳужжатларида ижара тўлови бўйича "ноль" ставкани қўллаш назарда тутилган ҳолларда, киритиладиган инвестиция миқдорини ошириб бориш шаклида ўтказилади.


19. Кимошди савдоларида иштирок этиш тўғрисидаги талабномалар Комиссия томонидан уларнинг келиб тушиш кетма-кетлиги бўйича рўйхатга олинади.

Эълонда кўрсатилган якуний муддат тугагандан кейин келиб тушган талабномалар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.


20. Талабномалар эълонда кўрсатилган санада Комиссия томонидан кўриб чиқилади. Талабгорлар (талабгор) талабномаларни кўриб чиқишда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.


21. Талабгорлар томонидан кимошди савдоларида тенг таклифлар тақдим этилган тақдирда:

ижарага бериладиган ўрмон фонди участкаси жойлашган ҳудудда яшовчи юридик ва жисмоний шахслар бошқа шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга бўлади;

ҳар икки талабгор ҳам ижарага бериладиган ўрмон фонди участкаси жойлашган ҳудудда яшаган тақдирда, нисбатан олдин мурожаат қилган талабгор устун ҳуқуққа эга бўлади.


22. Фақат бир нафар талабгордан талабнома келиб тушган ва унинг таклифи эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган тақдирда, ижара шартномаси ягона талабгор билан тузилади.


23. Эълонда кўрсатилган муддат давомида бирорта ҳам талабнома келиб тушмаган тақдирда мазкур Низомда белгиланган тартибда такроран кимошди савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон берилади.


24. Техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда кимошди савдолари электрон савдо майдончалари орқали онлайн-аукционлар йўли билан ҳам ўтказилиши мумкин.


25. Талабномаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома кимошди савдолари ўтказилган кунда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.


26. Ўрмон фонди участкаси уларга нисбатан ижарага берувчида ёки ўрмондан доимий фойдаланувчида:

талабгор томонидан илгари тузилган ижараси шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;

талабгорнинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида ишончли маълумот мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.


27. Ижара шартномалари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий шартнома асосида расмийлаштирилади.

28. Ижара шартномасида:

ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси майдони;

ижара муддати;

ижара ҳақи миқдори ва уни тўлаш муддатлари;

ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси ер турлари ва ҳолати;

ижарачининг ўрмон фонди участкасидан фойдаланиш шартлари;

ижара шартномасининг амал қилиши тўхтатилганидан кейин ижарачининг ўрмон фонди участкасини ижарага берувчига қандай ҳолатда ва қай тартибда қайтариши;

ижарага берилган ўрмон фонди участкаси ҳолатини сақлаш ва яхшилаш юзасидан томонларнинг мажбурияти;

ўрмон фонди участкасидан мўлжалланган мақсадга мувофиқ ҳолда оқилона фойдаланиш юзасидан ижарачининг мажбуриятлари назарда тутилган қоидалар киритилади.

Ижара шартномасига томонларнинг ўзаро келишувига кўра бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.


29. Ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси чегаралари ижара шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланадиган далолатнома ва харитада кўрсатилади.


30. Ижарачи ижарага олинган ўрмон фонди участкаси ҳудудидаги ўсимлик дунёсига ўзбошимчалик билан зарар келтириши мумкин эмас, парваришланган ўрмонлар ва ўрмон билан қопланмаган ерларда барпо этилган ўрмонлар бундан мустасно.


31. Ижарачи ижарага олинган ўрмон фонди участкаси ҳудудидаги ўсимлик дунёсига ўз ҳисобидан агротехник тадбирларни амалга ошириши ва уни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шарт.


32. Ўрмон фонди участкасини ижарага олиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги ва ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина гаровга қўйилиши ёки бошқача тарзда учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин.

Ижарачи ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда, ўрмон фонди участкасини ижарага олиш ҳуқуқини учинчи шахсга ўтказиш (ижарачини алмаштириш) ҳуқуқига эга. Бунда ижара шартномаси шартларига ўзгартириш киритмаган ҳолда, ижарачини алмаштириш тўғрисида қўшимча келишув тузилади.


33. Ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарган ижарачи бошқа шартлар тенг бўлган тақдирда, янги муддатга ижара шартномасини тузишда бошқа талабгорлар олдида устунлик ҳуқуқига эга бўлади.


34. Ижарага берувчи ўрмон фонди участкасини ижарага олиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни икки кун муддатда кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.


35. Комиссия ҳудудий органлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни беш кун муддатда кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса қабул қилади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар нусхаси ижарага берувчиларга юборилади.


36. Ижарага берувчи Комиссия томонидан ижобий хулоса берилган талабгорга уч кун муддатда ижара шартномасини расмийлаштиради.

Бунда 5 гектаргача ўлчамда ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда - Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари томонидан расмийлаштирилади.



4-БОБ. ИЖАРА ТЎЛОВИ СТАВКАСИНИ АНИҚЛАШ

ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


37. Ижара тўловининг ставкаси ўрмон фонди участкасининг бир гектари учун бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида ҳисобланади.

Ўрмон фонди участкасининг ер тоифасидан ва жойлашиш зонасидан келиб чиқиб ижара тўлови ставкасини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:

Тс=Эс*Ки*Кл, бунда:

Тс - бир йилга бир гектар учун ижара тўловининг ставкаси;

Эс - бир йилга бир гектар учун ставка;

Ки - ижара шакли;

Кл - ликвидлиги 1 га тенг.

Ўрмон фонди участкасининг ер тоифаси ва жойлашиш зонасидан келиб чиқиб ижара шаклларига қўлланиладиган коэффицентлар:

а) ўрмон барпо этиш учун:

фойдаланиладиган чўл зонасига - 1,25, тоғ зонасига - 1,5, водий ва тўқай зонасига - 2;

фойдаланилмайдиган чўл зонасига - 0,25, тоғ зонасига - 0,5, водий ва тўқай зонасига - 0,75;

б) қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун:

фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 2;

фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 0,75;

в) мевали боғлар барпо этиш учун:

фойдаланиладиган чўл зонасига - 1,5, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 2;

фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 1;

г) ёнғоқ мевали боғлар учун:

фойдаланиладиган чўл ва тоғ зонасига - 1,5, водий ва тўқай зонасига - 2;

фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 1;

д) кўчат етиштириш учун:

фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 3;

фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 1,5;

е) лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун:

фойдаланиладиган чўл зонасига - 2,5, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 3;

фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 2;

ж) яйлов ва пичанзорлар учун:

фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 1;

фойдаланилмайдиган чўл зонасига - 0,25, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 0,5;

з) доривор ўсимликлар етиштириш учун:

фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 1,5;

фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 0,75;

и) овчилик учун:

фойдаланиладиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 1;

фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 0,5;

к) балиқчилик, туризм, агро туризм, экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш, табиий ресурслар (туз, тош, қум, шағал, тупроқ ва бошқа қазилма бойликлар) жойлашган майдонлар, қурилиш (чорвачилик, паррандачилик, омборхона, қадоқлаш, музлаткич ва ҳакозо), аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш (автотураргоҳ, автомобилларга хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш мақсадларида) ва бошқалар учун:

фойдаланилмайдиган чўл, тоғ, водий ва тўқай зонасига - 2.

Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши мумкин.

Қўмита Ҳайъатининг қарорига мувофиқ ҳудуднинг ёки ўрмон фонди участкасининг ликвидлилигидан келиб чиқиб, қўшимча равишда пасайтирувчи ёки ўсувчи коэффициент қўлланилиши мумкин.

38. Ижара тўлови суммаси тўлов амалга оширилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

Ижара тўлови тўлиқлигича Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Ижара тўловидан тушадиган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ҳамда маблағлар тўлиқ янги ўрмонзорлар барпо этиш тадбирларига йўналтирилади.

39. Ижара шартномасида коммунал ва асосий воситалардан фойдаланиш (ижарага олиш) тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида тўлов назарда тутилади.


40. Ижара тўлови ижарачи томонидан:

ижара шартномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида жорий йил учун 100 фоиз;

кейинги йилларда тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (йил, чорак) учун 100 фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.


41. Ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси ҳар ойда қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим:

50 фоизи- Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасида қолади;

50 фоизи - ўрмондан доимий фойдаланувчининг шахсий ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.


42. Ижарага берилган ўрмон фонди участкаларини ҳисобга олиш, уларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва реестрини юритиш Қўмита томонидан амалга оширилади.

Ижара тўлови, пеня ва жарималарнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш ўрмондан доимий фойдаланувчи томонидан амалга оширилади



5-БОБ. ЎРМОН ФОНДИ УЧАСТКАСИНИ

ТОПШИРИШ-ҚАБУЛ ҚИЛИШ


43. Ўрмон фонди участкасини топшириш-қабул қилиш ўрмондан доимий фойдаланувчи ва ижарачи ўртасида тузиладиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида амалга оширилади.


44. Топшириш-қабул қилиш далолатномасида:

далолатнома тузилган жой ва сана;

ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган санаси, тартиб рақами);

ижарага берилаётган ўрмон фонди участкасидаги мавжуд бино ва иншоотлар, суғориш ва зах қочириш тармоқлари, йўл ва бошқа муҳандислик тармоқлари, дарахт ва буталар сони, ёши ва турлари;

ўрмон фонди участкасининг ҳолати кўрсатилади.


45. Топшириш-қабул қилиш далолатномаси томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.


46. Ижарага берувчи ўрмон фонди участкасини ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатда ижарачига бериши, ижарачи эса ижара муддати тугагач ёки ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда ёхуд ҳақиқий эмас деб ҳисобланганда, ижарага берувчига бузилган ерларни рекультивация қилиб қайтариши шарт.


47. Ижарага олинган ўрмон фонди участкасида камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари), ижарачи ўрмон фонди участкаси шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтирилгунгача ёки етказилган зарарнинг ўрни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва ўрмон фонди участкасини топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақлидир.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Ўрмон фонди участкасини ижарага беришнинг ушбу Низомда кўрсатилмаган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ белгиланади.


49. Ижара шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни томонлар бажармаган тақдирда, улар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


50. Ўрмон фонди участкасини ижарага бериш муносабати билан пайдо бўладиган низолар суднинг ҳал қилув қарори билан ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) Ҳайъатининг қарори қабул қилинади.

Ҳайъат қарорида:

келгуси йил давомида ўрмон фонди участкаларини ижарага беришни ташкил этиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби;

келгуси йил давомида ижарага бериш учун кимошди савдоларига қўйиладиган ўрмон фонди участкалари майдонларининг прогноз кўрсаткичлари;

келгуси йил давомида ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган (ўрмон билан қопланмаган) ерларида янгидан ўрмон барпо этиш учун Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.


Ҳар йили декабрь ойида







2-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари


Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги таклифлар ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан Қўмитага электрон шаклда, унинг ҳудудий органлари орқали тақдим этилади.


Бир ой муддатда







3-босқич

Комиссия


Комиссия заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилади.

Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади.


Ҳар чоракда







4-босқич

Комиссия


Комиссия қарорига асосан, қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Қўмитанинг веб-сайтида, маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ўрмон хўжалиги органларининг биноларида эълон осиб қўйилади.


5 кун муддатда







5-босқич

Комиссия


Ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш бўйича кимошди савдолари (кейинги ўринларда кимошди савдолари деб аталади) Қўмитанинг расмий веб-сайтига тегишли эълон жойлаштирилган кундан бошлаб камида ўттиз календарь кундан кейин Комиссия томонидан ўтказилади.


Камида 30 календарь кунидан кейин







6-босқич

Комиссия


Кимошди савдоларида иштирок этиш тўғрисидаги талабномалар Комиссия томонидан уларнинг келиб тушиш кетма-кетлиги бўйича рўйхатга олинади.

Эълонда кўрсатилган якуний муддат тугагандан кейин келиб тушган талабномалар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.


Камида 30 календарь кун ичида







7-босқич

Комиссия


Талабномаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома кимошди савдолари ўтказилган кунда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.


Кимошди савдолари ўтган кунида







8-босқич

Ижарага берувчи


Ижарага бериладиган давлат ўрмон фонди участкасини ижарага олиш тўғрисидаги ҳужжатларни Комиссияга тақдим этади.


2 кун муддатда







9-босқич

Комиссия


Ижарага берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича хулоса қабул қилади.

Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар нусхаси ижарага берувчиларга юборилади.


5 кун муддатда







10-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда - Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари


Ижарага берувчи Комиссия томонидан ижобий хулоса берилган талабгор билан ижара шартномасини расмийлаштиради.

5 гектаргача ўлчамда ижарага берилаётган ўрмон фонди участкаси талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ваколат берилган ҳолларда - Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари томонидан расмийлаштирилади.


3 кун муддатда





Низомга

2-ИЛОВА


Ўрмон фонди ерларини ижарага бериш бўйича

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

20___ йил "___"__________

N __________




(шартнома тузилган жой)

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита), Қўмита томонидан ваколат берилган ҳолларда - Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари

              

(ижарага берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

орқали, кейинги ўринларда - "Ижарага берувчи", бир томондан, ҳамда


орқали, кейинги

(ижарага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)


ўринларда - "Ижарага олувчи", иккинчи томондан ушбу Шартнома қуйидагилар тўғрисида тузилди:


I. Шартнома предмети


1. Ижарага берувчи 20___ йил "___"__________ дан йил муддатга


да

жойлашган _________ гектар ер участкасини далолатнома асосида ижарага топширади, Ижарага олувчи эса қабул қилиб олади.


2. Ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари, мавжуд кўчмас мулк объектлари, дарахтлар, ирригация, мелиорация тизимлари, йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган ер майдонларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва харитада кўрсатилади.

3. Ер участкаси


учун берилди.


(ижарага бериш мақсади ва ихтисослашуви)


4. Ижарага берилаётган ер майдони жами ________ гектар бўлиб, шундан ________________________ ер турларидан иборат.

5. Сервитутлар


.

II. Ижара ҳақи


6. Ўрмон фонди участкасининг ижара тўлови миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан миқдорда белгиланди.


7. Ижара тўловини ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий санкциялар қўлланилади.


8. Ижара шартномасида коммунал ва асосий воситалардан фойдаланиш (ижарага олиш) тўловлари, шу жумладан, амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алоҳида тўлов назарда тутилади.


9. Ижара тўлови тўлиқлигича Қўмитанинг СТИР: 200 934 675, ХХТУТ: 97 300, ИФУТ: 84 112, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳ/р 23 402 000 300 100 001 010, МФО 00 014, МБ ББ ХККМ Тошкент шаҳри СТИР: 201 122 919, Фонд ш/х: 4014 1086 0262 9470 4220 1142 002 (жарима, яйлов, ижара ва бошқа тушумлар тушадиган ҳисобварақ), манзил:

          

           

Қўмитанинг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.


III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш шартлари


10. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 3-бандида кўрсатилган мақсадларда, белгиланган тартибда фойдаланилиши керак.


11. Ижарага олинган ер участкасида қурилиш ишларини амалга ошириш, ички хўжалик объектлари қурилиши ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


12. Ўрмон фондидан вақтинча фойдаланиш учун олинган ер майдони фойдаланиш муддати тугаганда Ижарага олувчи томонидан бузилган ерлар қайта тикланиб (рекультивация), Ижарага берувчига далолатнома орқали топширишлари шарт.


13. Ер участкаси бериш ва ундан фойдаланишнинг бошқа шартлари ҳам белгиланиши мумкин.


IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


14. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ижарага олувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда ёки ер участкасини ёхуд унинг бир қисмини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилиш;

ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

ижара ҳақини муддатида тўланишини талаб қилиш.

Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари ___________________________.


15. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:

ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаш;

Ижарага олувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш;

ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятиинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш, ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш, қўшни ижарачиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик талабларини қўйиш;

Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари _________________________.


V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


16. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ равишда хўжалик юритиш;

ер участкасида мавжуд бўлган ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш орқали ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;

ерларнинг захини қочириш, агротехник ва бошқа мелиоратив ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

экинларни, дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш:

ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида белгиланган тартибларга риоя этиш;

ўрмонларда ёнғинга қарши тадбирларни ўтказиш ва ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек, ўрмонларни зараркунандалар ҳамда касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш;

ижарага берувчи билан келишган ҳолда давлат ўрмон фонди участкаларида биотехник тадбирларни амалга ошириш;

ижарадан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаш;

ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслик.

Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.


17. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

ер участкаси ихтисослашувини мазкур Шартноманинг 3-бандига мувофиқ сақлаш;

мавжуд дарахтларни тўлиқ ҳолда сақлаш ва кўпайтириш чораларини кўриш, ердан унинг белгиланган мақсадига қатъий мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик;

мавжуд ирригация-мелиорация тармоқларини ва муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;

ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;

ижарага олинган ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилиш иншоотлари қурмаслик;

ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш.

Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.

Мазкур ишларни амалга оширишдаги сарф-ҳаражатлар Ижарага олувчи томонидан қопланади.


VI. Ер участкасини ижарага бериш шартномасини

ўзгартириш ва бекор қилиш


18. Мазкур Шартноманинг талаблари бажарилмаслиги Шартнома бекор қилинишига асос бўлади. Бошқа ҳолларда Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса - суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


19. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:

ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;

ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, самарасиз фойдаланилганда, Ижарага олувчининг айби билан бир йил давомида ижара ҳақи тўланмаганда;

ерларнинг экологик ҳолати Ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;

Шартнома шартлари бажарилмаганда;

ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганда.

Шартнома қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.


VII. Томонларнинг жавобгарлиги


20. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.


21. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.


VIII. Низоларни ҳал этиш


22. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


IX. Шартноманинг алоҳида шартлари

23.



(Шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади).

X. Якунловчи қоидалар


24. Ушбу Шартнома уч нусхада тузилди. Улардан биттаси Қўмитада, иккинчиси ижарага берувчида, учинчиси ижарага олувчида сақланади.


25. Қўмитада рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар ҳақиқий ҳисобланмайди.

Томонларнинг манзиллари:

Ижарага берувчи:


Ижарага олувчи:

_____________________


_____________________

_____________________


_____________________

      


       

Томонларнинг имзолари:

Ижарага берувчи -


Ижарага олувчи -

_____________________


_____________________

_____________________


_____________________

        


     

Имзо ____________________ Ф.И.О.


Имзо ____________________

        


          



Паспорт маълумотлари

         


         



СТИР ____________________

Шартнома 20___ йил "___"__________ да _____-сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.


Имзо ____________________ Ф.И.О. ____________________


М.Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 декабрь
























Время: 0.1576
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск