ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2019 й. 1014-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2019 й.

N 1014



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш

қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"

2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 декабрдаги

1014-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида:


а) 3-илованинг рус тилидаги номида "Государственного комитета по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции" сўзлари "Антимонопольного комитета, Агентства по управлению государственными активами, Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Наименование должности" графасининг биринчи-учинчи хатбошилари тегишли келишикда "Директор" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 9-илованинг рус тилидаги номида:

"Государственного комитета Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Госкомконкуренции" сўзи "Антимонопольного комитета, Агентства по управлению государственными активами" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 2-иловасида:


а) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     

"

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт маҳсулотларини сотиш бозорларини, жаҳон бозори коньюнктураси, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш учун хорижий шериклар излаб топишда кўмаклашиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқларини, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади.

";

б) қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

       

"

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқларини, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади.

".

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 2-банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2002 йил 4 декабрдаги 424-сон қарори 3-бандида:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш органларига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси органларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни болалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2003 йил 9 январдаги 11-сон қарорининг 3-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 118-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 25-модда) 2-5-иловаларнинг 8-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига" ва "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари тегишинча "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига" ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 6-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 7-банди биринчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3, 13, 17-бандлари учинчи хатбошисидаги ва 23-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27, 66-бандларидаги ва 112-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида"ги 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 3-модда) 2-бандининг биринчи хатбошисидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 67-модда) билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 4 июлдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги, 7-бандининг учинчи хатбошисидаги, 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари тегишинча "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон қарорининг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги, 9-банднинг биринчи хатбошидаги, 10 ва 11-бандларидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2011 йил 16 февралдаги 34-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 8-модда) 3-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган Ускуналар рўйхатини ва замонавий технологиялар билан алмашинадиган технологияларни глобал даражада аниқлаш учун техник аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-илованинг еттинчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) 6-бандидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2012 йил 29 февралдаги 58-сон қарорининг 5-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларининг 9-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари аҳолисини кўмир билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2012 йил 23 октябрдаги 305-сон қарори 1-иловасининг 2-бандидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) 1-илованинг "Рухсат берувчи тусдаги ҳужжатни беришга ваколатли орган" устуни 126 ва 127-позицияларидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 60-модда):


а) 1-илованинг 3, 31, ва 32-бандларидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 7-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-илованинг 3-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

43. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 майдаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Монополияга қарши органнинг табиий монополиялар субъектлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиши тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этишда (қайта нашр этишда) рентабелликнинг чекланган даражасини белгилаш тўғрисида"ги 2014 йил 28 майдаги 134-сони қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 52-модда) 2-бандидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

49. Вазирлар Маҳкамасининг "2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги 2016 йил 26 февралдаги 55-сон қарорига 3-илованинг 41-банди "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар марказларида ва шаҳарлардаги ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2016 йил 4 мартдаги 68-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 9-сон, 95-модда) 2-илованинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лавозими бўйича - Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари".


51. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида Жаҳон бозорлари, инвестициялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2016 йил 5 майдаги 143-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


52. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳар йиллик "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда):


а) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги ва 1-иловадаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лавозими бўйича - Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси, раиснинг ўринбосари";

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лавозими бўйича - Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи".


53. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 78-модда) 1-илованинг II бўлимида:


а) "Давлат қўмиталари" кичик бўлимининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;


б) қуйидаги мазмундаги кичик бўлим билан тўлдирилсин:


"Қўмиталар


Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси";


в) "Агентликлар" кичик бўлими қуйидаги мазмундаги 6 ва 7-бандлар билан тўлдирилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

7. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги".


54. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2016 йил 30 декабрдаги 422-сон қарорида:


а) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Лавозими бўйича - Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси".


55. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги Регламентига илованинг "Маълумотларнинг Тизимга киритилишини амалга оширувчи органлар" устуни 13-бандидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


56. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига 4-илованинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Лавозими бўйича - Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари".


57. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандининг бешинчи хатбошисидаги, 14-бандининг учинчи хатбошисидаги ва 54-бандининг олтинчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитасининг" ва "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари тегишинча "Монополияга қарши курашиш қўмитасининг" ва "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


58. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига 2-илованинг 48-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

61. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 55-банднинг биринчи хатбошисидаги "Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзидан кейин "марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан тўлдирилсин.


б) қўйидаги мазмундаги 55-1-банд билан тўлдирилсин:

"55-1. Лавозим маошларига устамалар (рағбатлантириш коеффициентини ҳисобга олган ҳолда) ва бошқа рағбатлантириш тўловлари, шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий мукофотлаш Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 декабрь


















































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск