Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 й. 1023-сон "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2019 й.

N 1023



ТАДБИРКОРЛИК ВА ШАҲАРСОЗЛИК

ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН БЎШ

ТУРГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБ-

ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этилган тартибга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади, энг яхши таклифни танлаш орқали йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно;

жисмоний ва юридик шахсларга "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда "YERELEKTRON" ААТ деб аталади) аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.


2. Қуйидагилар:

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

а) жисмоний ва юридик шахслар аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш юзасидан таклифлар киритиш учун "YERELEKTRON" ААТда бепул рўйхатдан ўтади;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш оператори ҳисобланади;

в) ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш, келишиш ва хулосаларни олиш ваколатли органлар томонидан фақат "YERELEKTRON" ААТ орқали электрон шаклда амалга оширилади;

г) "E-IJRO AUKSION" савдо майдончасида ер участкаларига мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи электрон онлайн-аукционда "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан реализация қилинади;

д) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари:

ҳудудларни ривожлантириш режалари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ер участкасида қурилишига рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар тури аниқланишини;

архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилишини;

ер участкасида қурилишига рухсат этилган ёки тақиқланган объектлар турининг тегишли ҳудудлари ва иншоотларидан режим асосида фойдаланиш ва уларни эксплуатация қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текширишни;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришни таъминлайди;

е) туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларида бўш ер участкаларининг рўйхатини тузиш, кейинчалик уларни тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади;

ж) муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан сўров келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида уларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартларни тайёрлаб, электрон шаклда юбориши шарт.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






ВазирларМаҳкамасининг

2019йил 20 декабрдаги

1023-сон қарорига

2-ИЛОВА



"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига

уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК.


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармасининг ҳудудлараро (ҳудудий) давлат инспекциялари.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) прокуратуралари.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари.


13. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.


14. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига уланиши белгиланган бошқа ташкилотлар.


Эслатма. Давлат органлари тизимга электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.






ВазирларМаҳкамасининг

2019йил 20 декабрдаги

1023-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 6-сон, 158-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони)" 2019 йил 9 августдаги 653-сон қарорига илованинг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 3-илова.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорига 13-илованинг 9-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 декабрь


































Время: 0.2226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск