Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.1995 й. ПФ-1080-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.02.1995 й.

N ПФ-1080



ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР,

НАФАҚАЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


1. 1995 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

иш ҳақининг энг кам миқдори - ойига 150 сўм;

меҳнат пенсиясининг энг кам миқдори - ойига 430 сўм;

Ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулли) разряд - ойига 300 сўм этиб белгилансин.


2. 1995 йил 1 мартдан бошлаб иш ҳақининг ҳозир амалда бўлган биринчи разряддан бошлаб ва пенсияларнинг барча турлари миқдорлари, энг кам пенсиядан ташқари, ойига ўртача 350 сўмга оширилсин, уларга алоҳида тўланадиган 150 сўм миқдордаги компенсация тўловлари киритилсин.


3. Стипендиялардан даромад солиғи олинмаслигини эътиборда тутиб, 1995 йил 1 мартдан бошлаб олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқувчиларининг стипендиялари асосий миқдорлари 300 сўмга (150 сўм компенсация ҳисобга олинган ҳолда) оширилсин.


4. 1995 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси аҳолисига бериладиган ҳар ойлик компенсация тўловлари бекор қилинсин.


5. 1995 йил 1 мартдан бошлаб:

бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича оналарга бериладиган нафақа ойига 250 сўм миқдорда;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 400 сўм миқдорда;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 300 сўм миқдорда белгилансин.


6. Энг кам иш ҳақига фоиз нисбатида ҳисоблаб чиқиладиган иш ҳақига устама ва қўшимчаларнинг барча турлари, шунингдек болали оилаларга бериладиган нафақа ва бошқа тўловлар 1995 йил 1 мартдан бошлаб мазкур Фармон билан белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорлари ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


8. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика давлат бюджети ва Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.


9. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар иш ҳақи миқдорлари оширилишини энг кам иш ҳақининг мазкур Фармон билан белгиланган оширилишини таъминлаган ҳолда ўз даромад манбалари ҳисобидан амалга оширсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 31 августдаги ПФ-940-сон ва 1994 йил 31 октябрдаги ПФ-977-сон Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги ПФ-871-сон Фармонининг 1-банди тўртинчи хатбоши (нафақалар миқдорига оид қисми) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)





































Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск