язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Лицензиялаш ва сертификатлаштириш/ Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 19.12.2019 й. 1017-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 декабрдаги

1017-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ноширлик фаолиятини лицензиялаш

бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик шахсларга (кейинги ўринларда лицензия даъвогари деб аталади) ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Лицензия олиш:

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишда;

корхоналар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;

мазкур оммавий ахборот воситалари таҳририятлари томонидан босма оммавий ахборот воситаларини нашр этишда талаб қилинмайди.


3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.


4. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


5. Ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар чекланмаган муддатга берилади.


6. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



II БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар ноширлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

ноширлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;

урушни тарғиб қилиш, давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартириш, мамлакатда хавфсизликни ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотларни тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш учун фойдаланиш мақсадида матбаа маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатишга йўл қўймаслик;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва техника воситаларининг мавжудлиги;

лицензияда кўрсатилган ихтисос бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ноширлик-матбаа сифатининг қонунчиликда белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш;

муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш;

лицензия даъвогари томонидан тайёрланган матбаа маҳсулотларининг (шу жумладан, мазкур маҳсулот таркибига кирган асарларнинг) нусхалари, тайёрланган нусхалар сони, шунингдек лицензия даъвогари ёхуд буюртмачининг нашр этишга ҳуқуқини (лицензия даъвогари томонидан муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилиниши) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобининг юритилиши;

лицензия даъвогари томонидан ноширлик фаолиятининг ёнғин хавфсизлиги қоидалари, санитария-гигиена нормалари, меҳнатни (ишлаб чиқаришни) муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган бино ва хоналарда амалга оширилиши;

юридик шахс штатида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотга ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг мавжудлиги.



III БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


9. Лицензия даъвогари ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотнинг ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг ва меҳнат дафтарчасининг нусхаси) илова қилинади.

Лицензия даъвогари лицензия талаблари ва шартларига риоя этишга сўровномада розилик билдиради.


10. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП ариза берувчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.


11. Давлат хизматини кўрсатиш учун икки баравар базавий ҳисоблаш миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

80 фоизи - лицензияловчи органнинг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия даъвогорининг лицензия бериш тўғрисидаги сўровномаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.


13. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, тегишли ҳужжатлар топширилмаган тақдирда, лицензия талабларига риоя этишга розилик билдирилмаганлиги, шунингдек белгиланган йиғимни тўламаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


14. Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


15. Лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, лицензия даъвогарининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида лицензияловчи органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.


16. Лицензияловчи орган 10 кун мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


17. Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг уни бериш учун давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган хабарнома лицензияловчи орган ЭРИси билан тасдиқланиб, тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Давлат хизматлари маркази хабарнома тушганидан сўнг бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


18. Лицензия даъвогари хабарномани олган кундан бошлаб 3 ой ичида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ўн баравар базавий ҳисоблаш миқдорида давлат божи тўловини ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширади. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Давлат хизмати учун давлат божи ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


19. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади.

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

80 фоизи - Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

80 фоизи - Давлат бюджетига ўтказилади.


20. Давлат рўйхатидан ўтказишда лицензияловчи орган давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ҳамда лицензиялаш тўғрисида қарорини юборади.


21. Лицензия даъвогари томонидан лицензияни олиш учун давлат божи тўланганидан сўнг:

лицензияловчи орган 20 дақиқа ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади;

Давлат хизматлари маркази лицензия келиб тушган куни лицензия даъвогарига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда лицензияни юборади ёки унинг сўровига асосан лицензияни қоғоз шаклда беради.


22. Лицензиялар амал қилиш муддатисиз берилади.


23. Лицензияни бериш учун давлат божи тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг бекор қилиниши учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензияни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.


24. Лицензия беришни рад этиш учун Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган сабаблар асос бўлади.

Лицензия беришни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан лицензияни олиш учун қайта мурожаат қилиши учун 10 иш кунидан кам бўлмаган муддат кўрсатилади.

Лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда лицензияловчи орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда тегишли билдиришнома расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Давлат хизматлари маркази билдиришнома келиб тушган куни лицензия даъвогарига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


24. Лицензияни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуни талабларини инобатга олинган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.



IV БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


27. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


28. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ноширлик фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич


Лицензия даъвогари


1. Ноширлик фаолиятини лицензиялаш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.


2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


1. Хоҳишига кўра



2. Мурожаат қилинганда




2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровномани лицензияловчи органга юбориш.


1. 10 дақиқа мобайнида


2. Автоматик тарзда




3-босқич


Лицензияловчи орган


1. Лицензия даъвогарига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш.


2. Лицензия даъвогари Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали лицензия бериш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарномани юбориш.


1. 10 кун мобайнида



2. 3 иш куни мобайнида




4-босқич


Давлат хизматлари

маркази


Хабарномани лицензия даъвогарининг электрон манзилига юбориш ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.


Қарор қабул қилингандан сўнг










5-босқич


Лицензия даъвогари


Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида давлат божи тўловини амалга ошириш.


3 ой мобайнида




6-босқич


Лицензияловчи орган


Давлат божи тўланганидан сўнг лицензияни лицензияловчи орган, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


20 дақиқа мобайнида




7-босқич


Давлат хизматлари маркази


Давлат хизматлари маркази лицензияни лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


Лицензия тушган куни








Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(сана)

(рақам)

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА


I. Лицензия даъвогари тўғрисида маълумот:


1. Юридик шахснинг номи:


2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. Фаолиятини амалга ошириш жойи:


5. Почта манзили:


6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


7. Телефон рақами:


8. Ихтисослашуви:


8. Юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (паспорт рақами, серияси, ЖШ ШИР):


9. Фаолиятнинг лицензияланаётган тури:


10. Мурожаатнинг мақсади:

q Янги лицензия олиш

q Лицензияни қайта расмийлаштириш

II. Ноширлик фаолияти тўғрисида маълумот:

   

1. Фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техника воситалари тўғрисидаги маълумотлар:


2. Юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотнинг ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг ва меҳнат дафтарчасининг нусхаси) мавждулиги:


Лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги:

розиман

рози эмасман

Лицензия талабгорининг

имзоси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 декабрь