Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат қонунчилигига оид умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 й. 133-сон "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1997 й.

N 133



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида" 1995 йил 21 декабрдаги 162-I-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар ҳамда Ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли 1, 2-иловаларга мувофиқ;

қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат корхоналари ходимларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ;

қисқартирилган иш куни белгиланадиган алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиши билан боғлиқ кафолатли тўловларни тўлаш тартиби 5-иловага мувофиқ;

ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби 6-иловага мувофиқ;

ижодий таътиллар бериш тартиби ва уларнинг муддати 7-иловага мувофиқ.


2. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати 8-иловага мувофиқ;

ишнинг алоҳида тусига эга бўлган, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча таътилнинг энг муддати камида 12 иш куни этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Қариндош-уруғларнинг хизматчи сифатида бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидадан истиснолар ҳақида" 1972 йил 29 декабрдаги 565-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

2-ИЛОВА



Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли


_____ сон МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ)



_____________ шаҳри                                            199__ "___" ___________


1. Корхона (мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташкилот, муассаса, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари

_______________________________________________________________

(тўлиқ номи)

_______________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ)

номидан, кейинги ўринларда "Иш берувчи" деб аталади ва фуқаро (Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам бўлиши мумкин)

_______________________________________________________________,

(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ)

кейинги ўринларда "Ходим" деб аталади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:


2. Ходим ______________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

_______________________________________________________________,

(корхона таркибий бўлинмаси, цех, бўлим, участка, лаборатория ва шу кабиларнинг номи)

касби бўйича __________________________________________________

(ЯТММ бўйича касб, лазозимининг тўлиқ номи, разряд, малака тоифаси)

лавозимига ишга қабул қилинади.


3 . Шартнома ______________________________________ ҳисобланади.

(асосий иш бўйича, ўриндошлик бўйича ва қонун ҳужжатларига

мувофик бошқа шартнома)


4. Шартнома муддати ___________________________________________

(номуайян муддатга, 5 йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга,

муайян ишни бажариш вақтига ва унинг номи)


5. Шартнома бўйича ишлаш

бошланиши ____________________________________________________

тамом бўлиши __________________________________________________


6. Синов муддати _______________________________________________

(синовсиз, синов муддати)


7. Ходимнинг мажбуриятлари:

а) меҳнат ва технология интизоми (ички меҳнат тартиби қоидалари, уставлар ва интизом тўғрисидаги қоидалар)га риоя қилиш;

б) иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш;

в) меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш;

г) лавозим йўриқномаларига риоя қилиш;

д) ЯТММ, ММ билан назарда тутилган малака мажбуриятларига риоя қилиш;

е) қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;

ж) жамоа шартномаси шартларига риоя қилиш;

з) ходим томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуркятлар.

_______________________________________________________________

(иш, маҳсулот сифати; иш нормасини бажариш; хизмат кўрсатиш ва бошқалар)

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________


8. Иш берувчининг мажбуриятлари;

а) ходимнинг меҳнатини ташкил этиш, ходимни Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ва маҳаллий ҳужжатлар билан таништириш;

б) меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш;

в) иш ҳақини ўз вақтида тўлаш;

г) хавфсиз ва самарали меҳнат учун шарт-шароитлар яратиш, ходимни ўқитиш, унга меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароити тўғрисида йўл-йўриқ бериш;

д) иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ жиҳозлаш;

ж) қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;

з) жамоа шартномаси шартларига риоя килиш;

и) иш берувчи томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар:

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________


9. Иш куни режими _____________________________________________

(тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, қисқартирилган иш вақти,

соатбой иш, иш кунининг бошланиш ва тамом бўлиши ва бошқалар)


10. Меҳнат ҳаки тўлаш.

Ходимга қуйидагича ҳақ тўлаш белгиланади:

а) _____________________________________________________________

(тўлов тури ва унинг аниқ суммадаги

_______________________________________________________________

ёки ЯТС разряди кўрсатилган ҳолдаги, ёҳуд тушумдан олинган фоизлардаги миқдори)

б) амалдаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар қуйидаги миқдорларда:

_______________________________________    ______________________

(қўшимча ҳақ, устама, компенсациялар номи)                 ( уларнинг миқдори)

_______________________________________    ______________________

_______________________________________    ______________________

в) жамоа шартномаси шартлари билан назарда тутилган, шунингдек, берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва маблағлар доирасида раҳбар томонидан белгиланадиганган қўшимча ҳақ, устама, мукофот, тақдирлашлар ва рағбатлантирувчи турдаги бошқа тўловлар;

_______________________________________    ______________________

(қўшимча ҳақ, устама, мукофотлар номи)                   (уларнинг миқдори)

_______________________________________    ______________________

_______________________________________    ______________________


11. Ходимга:

а) асосий таътил (меҳнат таътили) ____________________ иш кунидан;

б) қўшимча таътил _____________________________ иш кунидан ибрат

( номи)

бўлган ҳақ тўланадиган йиллик таътил белгиланади.


12. Меҳнат шартномаси (контракт)нинг меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш хусусиятлари, ижтимоий ҳимоя, имтиёзлар, кафолатлар ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган бошқа шартлари.

_______________________________________________________________


Томонларнинг манзиллари ва имзолари:

Ходим:

________________________________

________________________________

________________________________

Манзили: _______________________

________________________________

________________________________

(сана, имзо)

Иш берувчи:

________________________________

________________________________

________________________________

Манзили: _______________________

________________________________

________________________________

(сана, имзо, муҳр)





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат (акционерлик) корхоналарининг

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг

79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг,

агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига

бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан

боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш

қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари

РЎЙXАТИ


1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари.


2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек, қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасаларида ишловчи қишлоқ хўжалиги мутахассислари.


3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари ходимлари, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясининг йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, бу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.


4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари.


5. Соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика ва санитария-профилактика муассасаларининг шифокорлари.


6. Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар.


7. Театрлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг артистлари, рассомлари ва мусиқачилари.


8. Архивлар ходимлари, бу муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари, илмий муассасалар ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари.

9. Гидрометеорология бош бошқармаси тармоқ ташкилотларининг ходимлари.


10. Дала геология экспедициялари, партиялари, отрядлари ва участкалари ходимлари.


11. Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахассислари, халқ таълими ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий муассасалар ходимлари.


12. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланишни амалга оширувчи йўл ташкилотларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.


13. Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.


14. Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.


15. Магистраль трубопроводлар қурилиши ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтиришни амалга оширувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.


16. Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик хўжаликлари, балиқчилик заводлари, балиқларга увулдириқ сочиш ва уларни ўстириш хўжаликлари ва балиқларни озиқлантирадиган жойларнинг ходимлари, бу корхоналарнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

4-ИЛОВА



Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган

иш куни белгиланадиган ходимлар

РЎЙXАТИ

Т/р

Касб-ҳунар ва лавозимлар

Иш куни муддати,

соат*


I. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

1.

Амбулатория-поликлиника муассасаларининг (поликлиникалар, амбулаториялар, диспансерлар, тиббий хоналар, станциялар, бўлимлар ва хоналар) касалларнинг бутунлай амбулатория қабулида банд бўлган шифокорлари.


5,5

2.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) ва тиббий-маслаҳат комиссиялари (ТМК)нинг шифокорлари.


5,5

3.

Поликлиникаларнинг стоматолог-шифокорлари, тиш шифокорлари ва тиш шифокорлари-протезистлари.


5,5

4.

Бутун иш вақти давомида 200 ваттдан баланд қувватдаги ультрақисқатўлқинли частотадаги тиббиёт генераторлари (УҚТЧ)да ишлайдиган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари.


5,5

5.

Анестезиология-реанимация бўлимлари (гуруҳлари) ҳамда реанимация ва интенсив терапия палаталарининг шифокори, ўрта ва кичик тиббий ходимлар (шифокор-лаборант ва лаборантдан ташқари).


5,5

II . ХАЛҚ ТАЪЛИМИ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР

6.

1-4 синфлар ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ўқитувчи-дефектологлари; гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирлари.


18**

7.

Барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб-интернатларнинг 5-11(12) синфлари ўқитувчилари, гимназиялар, лицейлар, мактаблараро ўқув ишлаб чиқариш комбинатларининг ўқитувчилари; ўрта ҳунар-техника билим юртларининг умумтаълим фанлари ўқитувчилари.


20**

8.

Ҳунар-техника таълими ўқув юртларининг ўқитувчилари


йилига 800 соат

9.

Ўрта махсус ўқув юртлари, коллежлар, техникумларнинг барча ихтисосликлари ўқитувчилари.


йилига 800 соат

10.

Педагогика билим юртлари, курслари ўқитувчилари; тўгараклар, секциялар, студиялар ва дарсдан ташқари ва мактабдан ташқари ишларнинг бошқа шакллари раҳбарлари; чет тили, стенография, машинкада ёзиш курслари ўқитувчилари; мактаблараро компьютер марказлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқий, бадиий, хореография таълими мактабларинкнг 3-5 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган санъат мактаблари (болалар мусиқий ва бадиий, хореография ва бошқа мактаблар)нинг 5-7 синфлари ўқитувчилари; мусиқий ва бадиий ўрта мактаб ва мактаб-интернатлар 1-11 синфларининг махсус фанлар ўқитувчилари; болалар бадиий мактаблари ва ўқитиш муддати тўрт йил бўлган умумий бадиий таълим мактабларининг 1-4 синфлари ўқитувчилари; соғлиқни сақлаш ва меҳнат ва ижтимоий таъминот муассасаларининг ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектологлари ва логопедлари; умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ва мактабгача тарбия муассасаларидаги чет тили бўйича машғулотлар гуруҳлари ўқитувчилари.

18**

11.

Эшитиш хоналарининг ўқитувчи-дефектологлари , муассасаса ходимлари рўйхатида болалар гуруҳига бу лавозим кўзда тутилган мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари ва ўқитувчи дефектологлари; яслилар, болалар боғчалари ҳамда барча тур ва номдаги болалар уйларининг ўқитувчи-дефектологлари ва ўқитувчи-логопедлари; ўқитиш муддати беш йил бўлган умумий мусиқа, бадиий, хореография таълими мактабларининг 1-2 синфлари ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган болалар мусиқа, бадиий, хореография мактаблари 1-4 синфларининг ўқитувчилари; мусиқа раҳбарлари; болалар уйларининг логопедлари; концертмейстерлар, аккомпаниаторлар ва маданият ташкилотчилари.


24**

12.

Жисмоний ёки ақлий ривожланишда камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия муассасаларининг тарбиячилари.


25**

13.

Барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар ва болалар уйларининг, махсус ҳунар-техника билим юртларининг катта тарбиячилари; мактаблар ҳузуридаги интернатлар, мактаб-интернатлар, барча тур ва номдаги болалар уйлари, куни узайтирилган мактаб (гуруҳ)лар ва мусиқий тарбияланувчилар мактаблари, санатория-ўрмон мактаблари, алоҳида тарбияга муҳтож болалар ва ўсмирлар учун махсус мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, вояга етмаганлар учун қабул қилиш-тарқатиш жойлари, тарбия-меҳнат колониялари, махсус ҳунар-техника билим юртларининг тарбиячилари; жисмоний тарбия йўриқчилари, эшитиш хоналарининг йўриқчилари.


30**

14.

Барча тур ва номдаги болалар яслилари ва мактабгача тарбия муассасалари, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасаларнинг катта тарбиячилари, тарбиячилари.


36**

15.

Сил касаллигининг оз ва тўхтаётган шакллари билан хасталанган ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун ўқув тарбия муассасаларининг катта вожатийлари, ёрдамчи тарбиячилари.


36**

16.

Олий ўқув юртлари ходимларининг ўқитувчи-профессорлар таркиби.


36**

III. ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОЭШИТТИРИШ

17.

Республика телевидениеси ва радиоэшиттириши суҳандони.


6

18.

Вилоят телевидениеси ва радиоэшиттириши суҳандони.


6

19.

Телевидение ва радиоэшиттиришдаги овоз режиссёри.


6

         

*) Беш кунлик иш ҳафтаоида ҳисобланаетган давр (ҳафта, ой, йил) учун иш вақти меъери сақланади.

**) Иш ҳафтаси муддати, соатларда.






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

8-ИЛОВА



Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда

банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг

ЧЕКЛАНГАН МУДДАТИ

Т/р

Ишларнинг номи


Иш куни муддати: соат


1

2


3

РАНГЛИ ВА НОЁБ МЕТАЛЛАР РУДАСИНИ, ШУНИНГДЕК,

ОЛМОС ХОМ АШЁСИНИ ВА ПЛАВИК ШПАТИНИ БОЙИТИШ,

НИОБИТ (ЛОПАРИТ) РУДАСИДАН ТАШҚАРИ


1.

Рентген аппаратига хизмат кўрсатувчи лаборант-рентген тузувчи


5

СИМОБ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

2.

Конденсаторчи


4

3.

Симоб ажратувчи:



а)

қўл билан


4

б)

механик усулда


4

САРИҚ ФОСФОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

4.

Ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар (МТХ), майдалаш-қуритиш бўлими ишчилари ва муҳандис-техник ходимларидан ташқари


4

КАЛЬЦИЙ КАРБИДИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

5.

Эритиш аппаратчиси, шихта тайёрловчи, электродчи, карбид қуювчи, механизациялашмаган печлардаги бригадирлар ва смена МТХлари


5

НИКЕЛЬ КАРБОНИЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

6.

Ишчилар ва смена МТХлари


4

ГРАНОЗАН, МЕРКУРАН, МЕРКУРБЕНЗОЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

7.

Симобни қабул қилиб олиш, амальгамлар тайёрлаш, диэтилсимоб, этилмеркурхлорид, этилмеркурфосфат синтезлаш, аралаштириш, идишга жойлаш ва бутлаш кўмир регенерацияси оқава сувларини тозалаш бўлимларида бевосита банд бўлган ишчилар ва смена МТХлари


4

8.

Санитария кўригидан ўтказувчи дегазаторчи, чилангар-сантехник


4

ЭТИЛ СУЮҚЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

(АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ)

9.

Ишчилар ва смена МТХлари


4

10.

Қайтариладиган идишларга ишлов бериш бўлими ишчилари ва смена МТХлари


4

11.

Цехлардаги ишлаб чиқариш оқава сувлари ва газларини тозалаш ҳамда улардан фойдаланиш ишчилари ва смена МТХлари


4

ОВҚАТ МАҚСАДЛАРИ УЧУН ҚАЙТА ИШЛАНМАЙДИГАН БАЛИҚ,

ДЕНГИЗ ҲАЙВОНЛАРИ ВА ГЎШТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА

УТИЛИЗАЦИЯ ЦЕХЛАРИ ВА БЎЛИМЛАРИ

12.

Ўлаксалар ва конфискатларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи ишчилар ва смена МТХлари


5

МЕТРОПОЛИТЕНДАН ФОЙДАЛАНИШ

(туннелларда фақат тунги вақтларда доимий ишлаш)


Ишчилар:



13.

Темир йўл транспорти корхоналари ва метрополитенлар бригадири (бевосита ишловчи)


5

14.

Эскалаторлар тутқичларини тузатишда банд бўлган резина буюмларнинг вулканизатори ва тузатузчиси


5

15.

Дренажчи


5

16.

Туннель иншоотлари асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатадиган бўёқчи, сувоқчи, дурадгор, тузатувчи чилангар


5

17.

Зумпф агрегати машинисти


5

18.

Ювиш қурилмаси машинисти, компрессор қурилмалари машинисти , компрессор қурилмалари машинисти ёрдамчиси


5

19.

Мотовоз машинисти, дрезина ҳайдовчиси ва уларнинг ва хўжалик поездларида ишловчи ўринбооарлари


5

20.

Йўл монтёри, стрелкачи


5

21.

Мармар қопловчи, плита қопловчи, силлиқловчи


5

22.

Темир йўлларни ва сунъий иншоотларни кузатиб юрувчи, контакт рельсни кузатиб юрувчи


5

23.

Дефектоскоп араваси оператори, йўл ўлчаш оператори ва уларнинг ёрдамчилари


5

24.

Анжомларни тарқатувчи, омборчи


5

25.

Зумпф агрегати чилангари


5

26.

Туннель ишчиси


5

27.

Кабель тармоқлари бўйича электр монтажчи, иккиламчи занжирлар бўйича электр монтажчи, ёритиш ва ёритиш тармоқлари бўйича электр монтажчи, куч тармоқлари ва электр асбоб-ускуналари бўйича электр монтажчи


5

28.

Диспетчерлик асбоб-ускуналари ва телеавтоматика электр монтёри, электр асбоб-ускуна-ларини тузатиш бўйича электр монтёр, электр асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича электр монтёр


5

29.

Алоқа электр монтёри, сигнализация, марказлаштириш ва блокировка (СМБ) электр монтёри


5

МУҲАНДИС-ТЕХНИК ХОДИМЛАР

30.

Катта мастер, мастер, мастер ёрдамчиси


5

31.

Катта электр механик, электр механик


5

32.

Геодезия-маркшейдерлик ишларида банд бўлган катта техник, техник


5

БИОПРЕПАРАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

33.

Ҳайвонлар ўлаксаларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш бўйича утилизация қурилмаларидаги ишларда доимий ва бевосита банд бўлган ходимлар


5

ВЕТЕРИНАРИЯ

34.

Утилизация қилиш корхоналарида ҳайвонлар ва конфискатлар ўлаксаларини зарарсизлантириш ва утилизация қилишда доимий ва бевосита банд бўлган ходимлар


5

МУРДАЛАР ВА МУРДА МАТЕРИАЛЛАРИ БИЛАН

ИШЛАШДА БАНД БЎЛГАН ХОДИМЛАР

35.

Врач (шу жумладан, врач-бўлим, лаборатория раҳбари), ўрта ва кичик тиббий ходим, ишлаб чиқариш хоналари фарроши


5

36.

Илмий-тадқикот институтларининг прозектор ва мурдахоналарда ишловчи ходимлари, шунингдек, мурдалар ва мурда материаллари билан доимий ишлаш чоғидаги нормал, патологик ва топографик анатомия, суд тиббиёти ва оператив жарроҳлик кафедралари ходимлари


5

СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА БЮРОСИ

37.

Мурдалар ва мурда материаллари билан ишлаш чоғидаги суд-тиббий эксперт (шу жумладан, бўлим, бўлинма раҳбари)


5

38.

Мурдалар ва мурда материаллари билан ишлаш чоғидаги ўрта ва кичик тиббий ходим


5

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ТИББИЙ ХОДИМЛАРИНИНГ

УМУМИЙ КАСБЛАРИ

39.

Лабораториялар, бўлинмалар ва бўлимларнинг мурда қонини ва мурда тўқималарини тайёрлаш ва консервациялашда банд бўлган ходимлари


5

ГАММА-НУРЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ СИФАТИДА

РАДИОАКТИВ МОДДАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

40.

Гамма-терапияда ва экспериментал гамма-нурлантиришда бевосита банд бўлган ходимлар:



а)

радиоактив препаратлар қўлланган беморларга хизмат кўрсатиш палаталарида


5

б)

гамма-қурилмалар билан ишловчилар


5

в)

радиоманипуляция кабинетларида ва лабораторияларида гамма-препаратлар, билан ишловчилар


4

РЕНТГЕНЛИ НУРЛАНИШ

41.

Рентген спектрал, рентген тузилмали таҳлил, саноат рентгенографияси қурилмаларида ва рентген панжаралари растрларини назорат қилишда бевосита банд бўлган ходимлар


5

42.

Рентген диагностикасида, флюрографияда, визуал назоратли ротацион рентген терапияси қурилмасида бевосита банд бўлган ходимлар


5

РЕНТГЕНЛИ НУРЛАНИШ, УЛЬТРАБИНАФША

НУРЛАНИШ, ЭЛЕКТР МАГНИТ МАЙДОНИ

43.

Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)даги, видеотерминаллардаги ва электрон ҳисоблаш тизимларидаги ишларда бевосита банд бўлган ходимлар


4

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 3, 11-модда.






























Время: 0.1555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск