Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

"Электрон ҳукумат" тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (АВ томонидан 19.12.2019 й. 3204-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 18.11.2019 й. 167-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 19 декабрда 3204-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий

агентлиги директорининг

2019 йил 18 ноябрдаги

167-сон буйруғига

1-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг

ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини

рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) давлат хизматларини кўрсатиш ва электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;


ахборот тизими - ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, уни қайта ишлаш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;


"Электрон ҳукумат" тизими ахборот тизимлари ва ресурсларининг Ягона реестри (бундан буён матнда Ягона реестр деб юритилади) - ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари рўйхати ҳамда улар ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган, бутун жаҳон Интернет тармоғидаги очиқ ва умумий фойдаланилиши мумкин бўлган ахборот ресурси;


Ягона реестр оператори (бундан буён матнда Оператор деб юритилади) - Ягона реестрдан фойдаланиш ва унинг фаолиятини назорат қилувчи, шу жумладан маълумотлар базаларида жойлашган ахборотни қайта ишловчи юридик шахс.


2. Ягона реестрнинг оператори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат унитар корхонаси ҳисобланади.



2-БОБ. "ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ" ТИЗИМИНИНГ

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА АХБОРОТ

РЕСУРСЛАРИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ


3. Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатиш ва электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланиладиган "Электрон ҳукумат" тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари (бундан буён матнда ахборот тизимлари ва ресурслари деб юритилади) Ягона реестрда мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилади.


4. Ахборот тизимлари ва ресурсларини Ягона реестрда рўйхатдан ўтказиш давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизими ва ресурсини рўйхатдан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги талабномаси асосида Оператор томонидан амалга оширилади.


5. Ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома давлат органлари ва ташкилотларининг Ягона реестрдаги кабинети орқали ахборот тизимлари ва ресурслари ишга туширилган вақтдан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмасдан юборилади.

Ягона реестрда кабинет очиш учун давлат органлари ва ташкилотлари Операторга ёзма равишда Ягона реестрда кабинет очиш ҳақида сўров юборади. Бунда Оператор икки иш куни ичида Ягона реестрда кабинет очади ва унга кириш учун логин ва паролни кўрсатган ҳолда ёзма равишда тегишли давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этади.


6. Ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабнома Оператор томонидан талабнома юборилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва рўйхатдан ўтказилганлиги ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида давлат органлари ва ташкилотларининг Ягона реестрдаги кабинетига хабар юборилади.


7. Қуйидаги ҳолларда ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказиш рад этилади:

талабномада ҳатоликлар ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда;

талабнома тўлиқ тўлдирилмаганда.

Бошқа асосларга кўра ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.


8. Йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилган тақдирда ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабнома беш иш кунидан кечиктирмасдан қайта юборилади.

Бунда мазкур талабнома Оператор томонидан уч иш куни ичида қайта кўриб чиқилади. Йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилган тақдирда ахборот тизимлари ва ресурслари Оператор томонидан рўйхатдан ўтказилади.


9. Ахборот тизимлари ёки ахборот ресурслари Ягона реестрда рўйхатдан ўтказилганда уларга ноёб идентификация рақами берилади.


10. Ахборот тизимлари ёки ахборот ресурсларини Ягона реестрдан чиқариш давлат органлари ва ташкилотларининг мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда юборган талабномасига мувофиқ амалга оширилади.

Ахборот тизимлари ёки ахборот ресурсларининг Ягона реестрдан чиқарилганлиги ҳақида Оператор томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг кабинетига хабар юборилади.


11. Ахборот тизимлари ва ресурсларини Ягона реестрда рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш бепул амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг ахборот тизимлари

ва ахборот ресурсларининг Ягона реестрида

ахборот тизимини рўйхатдан ўтказиш учун

ТАЛАБНОМА

  

     

Масъул шахснинг Ф.И.О.

                                    

Электрон почта манзили

                     

Ахборот тизимининг қисқача номи

                           

Ахборот тизимининг тўлиқ номи

                 

Асосий мақсади

               

Фойдаланиладиган тиллар

Ахборот тизими ёрдамида ҳал

қилинадиган муаммолар

q ўзбек

q рус

q инглиз

q бошқалар

q ахборот муаммолари

q технологик муаммолар

Асосий функциялари

Яратиш ва фойдаланиш босқичи

Бошқариш услуби бўйича

q ахборотни ташқи ва ички манбалардан киритиш

q кирувчи ахборотни қайта ишлаш

q ахборотни ундан кейинчалик фойдаланиш

учун сақлаш

q икки томонлама алоқа, яъни мазкур

ташкилотда қайта ишланган ахборотни

тақдим этиш

q Синов эксплуатацияси


q тажрибавий эксплуатация


q саноат эксплуатацияси

q марказалаштирилган

q марказалаштирилмаган


q аралаш

Мансублиги бўйича

Иш режими бўйича

Ишни ташкиллаштириш принципи бўйича

Самарадорлиги бўйича

q идоравий

q ҳудудий

q савол-жавоб

q реал вақт режимида

q пакет

q маҳаллий

q тақсимланувчи

q телеқайта ишланувчи

q кичик

q ўрта

q катта

q ўта катта

Тури бўйича

Сони бўйича

Ишлаб чиқиш (модернизация қилиш) ва фойдаланиш учун асос

                             

q бир турдаги

q бир неча турдаги

q бир машинавий

q кўп машинавий

Техник топшириқ учун

хулоса рақами ва санаси

           







Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизимининг ахборот тизимлари

ва ахборот ресурсларининг Ягона реестрида

ахборот ресурсини рўйхатдан ўтказиш учун

ТАЛАБНОМА

Масъул шахснинг Ф.И.О.

                                    

Электрон почта манзили

                     

Ахборот ресурсининг қисқача номи

                           

Ахборот ресурсининг тўлиқ номи

                 

Қисқа тавсифи

               

Кириш усули

Фойдаланиладиган тиллар

q очиқ ахборот

q чекланган ахборот

q давлатсири

q конфиденциал ахборот

q шахсий маълумотлар

q ўзбек

q рус

q инглиз

q бошқалар

Шакллантириш манбаси

q бошқа фуқаролар, жумладан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

q ташкилотлар

q кутубхоналар, архивлар, музейлар

q ахборот марказлари ва бошқа ахборот тузилмалари

q ахборот жамғармалари, ахборотни таҳлил қилиш марказлари

q ахборот агентликлари, бошқа оммавий ахборот органлари

q бошқа ташкилотлар - ахборот ресурсларининг мулкдорлари ва эгалари

q давлат бошқаруви органлари

q вазирликлар, қўмиталар, идоралар

q вакиллик органлари, ижро этувчи ҳокимият органлари, суд органлари

Ахборот тури

q ҳуқуқий

q қўшимча

q бепул

q молиявий-иқтисодий

q статистик

q стандартлар ва регламентлар ҳақида ахборот

q метрологик

q ижтимоий

q соғлиқни сақлаш ҳақида ахборот

q фавқулодда ҳолатлар ҳақида ахборот

q шахсий маълумотлар

q кадастрлар (ер, шаҳарсозлик, мулк, бошқалар)

q бошқалар

Маълумотлар базалари тури

Ахборот ресурси маҳсулотлари

q библиографик

q гиперматнли

q тўлиқматнли

q рефератив

q фактографик

q ҳужжатли-фактографик

q объектографик

q ҳужжатли

q бирлашган

q реляцион

q ҳужжатлар

q маълумотлар

q ҳужжатлар тўплами

q маълумотномалар

q таҳлилий маълумотномалар

q маълумотлар базалари

q маълумотлар банклари

q бошқалар

Маълумотлар базалари мавқеи

Бошқа ахборот тизимлари билан алоқадорлиги

q маҳаллий

q идоравий

q тармоқ

q ҳудудий

q давлат

q давлатлараро

q ҳа

q йўқ

Ишга тушган санаси

          





Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизими ахборот тизимлари ва

ахборот ресурсларининг Ягона реестридан ахборот

тизимлари/ресурсларини чиқариш учун

ТАЛАБНОМА

"Электрон ҳукумат" тизими ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг Ягона реестридан ахборот тизимлари/ресурсларини чиқаришингизни сўрайман:

(ахборот тизимлари/ресурсларининг номи)

Талабнома юборувчи ташкилотнинг тўлиқ номи:

            

Рўйхатдан чиқариш сабаби:

         

Масъул шахснинг Ф.И.О.

        

Электрон почта манзили

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 декабрь, 51-сон, 914-модда


































































Время: 0.1841
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск