Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 14.02.2024 й. ЎРК-907-сон Конунига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 24.12.2019 й. ЎРҚ-597-сон "Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 09.12.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 14.12.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

24.12.2019 й.

N ЎРҚ-597



БАЪЗИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги 425-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 153-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 97-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 8, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 4-модда:


2-бандининг 8-кичик бандидаги "портловчи моддалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3-бандининг 3-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) саноатнинг таянч тармоқлари: ёқилғи-энергетика, кончилик (шу жумладан портловчи моддаларни, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланадиган), машинасозлик ва пахтани қайта ишлаш мажмуаларининг корхоналари ва ташкилотлари. Нефть, газ ва кўмир қазиб чиқариш, қудуқлар бурғулаш корхоналари ва ташкилотлари. Магистрал нефть қувурлари ва газ қувурлари, нефть маҳсулотларини оқизма ҳолда етказиб берадиган қувурлар, электр ва иссиқлик ҳосил қилувчи станциялар ва тизим ҳосил этадиган электр тармоқлари";


2) 5-модданинг иккинчи қисмидаги "очиқ" деган сўз чиқариб ташлансин;


3) 7-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Давлат корхонасини акциядорлик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан қабул қилинади";


4) 8-модда 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "очиқ" деган сўз чиқариб ташлансин;


5) 12-модда 2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 4, 218-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 5, 267-модда, N 11, 791-модда) 49-моддасининг иккинчи қисмидаги "маъмурий ҳуқуқбузарлик ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 4-модда) 7-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 27-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда суднинг талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади";


2) 531-модданинг саккизинчи қисми "ижрочиларига" деган сўздан кейин "электрон ҳужжат тарзида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674-модда, N 11, 787, 791-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 119-модданинг:

номидаги "ва ҳисобга олиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси назоратидаги кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини бузиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса - икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса - уч баравари миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";


2) 132-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки кема ҳайдовчиларини кемани бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";


3) 245-модданинг биринчи қисмидаги "119-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар "119-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 249-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"249-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда

вазиятлар вазирлиги органлари


Ушбу Кодекснинг 119, 132 ва 204-1-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.

Ушбу Кодекснинг 119 ва 132-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг бошлиғи, катта офицери ва бош мутахассиси, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармаларининг бош инспекторлари Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахсларидир";


5) 253-модда чиқариб ташлансин;


6) 268-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"268-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини

бошқариш агентлиги органлари


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 215-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ҳамда унинг ўринбосарлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари - базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача миқдорда жарима солишга";


7) қуйидаги мазмундаги 269-1-модда билан тўлдирилсин:


"269-1-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар

тўғрисидаги ишлар


Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, ишни кўриб чиқиш жараёнида орган (мансабдор шахс) томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида шакллантирилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон шаклда шакллантирилганда ишда иштирок этувчи шахслар органга (мансабдор шахсга) ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли.

Ишлар электрон шаклда шакллантирилганда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, орган (мансабдор шахс) томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишинча органнинг мажлисида раислик қилувчининг ва котибнинг ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни электрон шаклда бошқа органга топшириш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги электрон шаклда шакллантирилган ишларнинг қоғоздаги кўчирма нусхалари бўлиши мумкин";


8) қуйидаги мазмундаги 269-2-модда билан тўлдирилсин:


"269-2-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

ишни юритишда иштирок этувчи

шахсларнинг мурожаатлари


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда белгиланган тартибда ва муддатларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан мурожаат қилишга ҳақли.

Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат шаклида юборилиши мумкин.

Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади";


9) 290-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш эса - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


10) 291-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги "з" кичик банд билан тўлдирилсин:

"з) ушбу Кодекснинг 119 ва 132-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан";


11) 306-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқиш чоғида суднинг ташаббусига ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


12) 308-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган тақдирда, суд мажлисининг баённомасига фақат ушбу модда биринчи қисмининг 1-4, 6-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларининг, гувоҳлар кўрсатувларининг, экспертлар ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришларининг, музокараларнинг ҳамда прокурор фикрларининг бошланган ва тугаган вақти кўрсатилади, шунингдек суд мажлисини ёзиб олишнинг техник воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.

Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлисининг баённомасида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари:

суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги тўғрисидаги;

суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суднинг номи ҳақидаги;

ишда иштирок этувчи шахслар ва суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган судга келган суд процессининг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги;

суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суднинг ва ишни кўриб чиқаётган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ходимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


13) 309-модда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш бўйича қарор ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида чиқарилиши ва ижро этиш учун юборилиши мумкин";

саккизинчи қисми тўққизинчи қисм деб ҳисоблансин;


14) 340-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кема ҳайдовчиларини кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекс 249-1-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади";


15) 341-модданинг учинчи қисмидаги "кичик ҳажмли кемалар давлат инспекцияси" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 59-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 4, 183-модда; 2010 йил, N 10, 380-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 23-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 26-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 128-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 44-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 109-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги 120-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 4, 98-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 8, 470-модда, N 9, 591-модда) 20-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 7, 325-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда) 26-моддаси учинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 3, 166-модда) 46-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги 712-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-483-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 7, 428-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 11-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази ҳамда унинг ҳудудий филиаллари негизида тадбиркорлик субъектларини ўқитишни ва кадрлар тайёрлашни ташкил этади";


2) 31-модданинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат активларини бошқариш, трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жамғармасидан келиб тушадиган, фақат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштириш учун мақсадли йўналтириладиган маблағлар".


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 6, 227-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 4, 199-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 10-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматли қоғозлар муомаласи қимматли қоғозлар бозорида юридик ва жисмоний шахслар томонидан битимлар тузиш орқали амалга оширилади. Бунда акцияларнинг олди-сотди битимлари қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида амалга оширилади, бундан акциядорларнинг талабига кўра акцияларнинг акциядорлик жамияти томонидан қайтариб сотиб олиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган ҳоллар мустасно".

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-226-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 340-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ёнғин-қутқарув бўлинмаси - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни профилактика қилиш ҳамда бартараф этиш, шунингдек қутқарув ишларини бажариш мақсадида ташкил этилган бўлинмаси";


2) 6-модданинг:

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидир (бундан буён матнда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидир (бундан буён матнда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми:

биринчи хатбошисидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "лойиҳалари ишлаб чиқилишида иштирок этади" деган сўзлар "лойиҳаларини ишлаб чиқади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидаларни ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади";

учинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 13-модданинг иккинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 15-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органлари ва бўлинмаларининг" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарув органлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 18-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 19-модданинг биринчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматини" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 22-модданинг учинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 28-модданинг:

биринчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бўлинмалари" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқарув органлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин;


9) 29 ва 30-моддалар чиқариб ташлансин;


10) 31-модданинг иккинчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 34-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари бўлган бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг объектларида, ўрмон хўжаликлари ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспортидан ҳамда электр транспортидан фойдаланилаётганда давлат ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли ваколатли органлар ўртасидаги келишувлар билан белгиланади";


12) 36-модданинг:

биринчи қисмидаги "Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бошқарув органлари ҳамда бўлинмаларининг" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарув органлари ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган бошқарув органлари ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари мазкур ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан таъминланади".


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-344-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 335-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 9, 506-модда, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда) 10-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкасининг";

бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 11, 791-модда) 70-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишинча саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 272-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 588, 591-моддалар, N 10, 674-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модданинг:

ўн иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўн учинчи - ўн еттинчи хатбошилари тегишинча ўн иккинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 16-модда биринчи қисмининг ўттиз учинчи хатбошисидаги "ёнғинларни ўчириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 17-модда биринчи қисмининг:

ўттиз саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўттиз тўққизинчи - қирқ учинчи хатбошилари тегишинча ўттиз саккизинчи - қирқ иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўттиз саккизинчи хатбошисидаги "ички, рухсатнома билан кириш ва ёнғинга қарши режимига" деган сўзлар "ички режимга ва рухсатнома билан кириш режимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 5 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги ЎРҚ-471-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 219-модда) 37-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.


22-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


23-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 6-моддасининг 1-5, 9, 10, 14, 15-бандлари, 8, 16 ва 20-моддалари мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 декабрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 25 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 декабрь, 52-сон, 917-модда














































Время: 0.1665
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск