ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2019 й. 1035-сон "Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2019 й.

N 1035



АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сурункали буйрак ва жигар касалликларининг терминал босқичларида бўлган ҳолатларда қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 декабрдаги

1035-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 47-сон, 428-модда) 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилинади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 23 октябрдаги 859-сон қарорида:


а) номидаги ва 1-банддагиқин қариндошлар" сўзлари "Қариндошлар" сўзи билан алмаштирилсин;

кириш қисмидаги "яқин" сўзи чиқариб ташлансин;


б) иловада:


номидагиқин қариндошлар" сўзлари "Қариндошлар" сўзи билан алмаштирилсин;


1 ва 2-бандлардагиқин" сўзи чиқариб ташлансин;


3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги биринчи - олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"3. Тирик қариндош донорлар - қонунчилик асосида, ўзаро биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражада қариндош бўлган шахслар ўртасида мумкин, бунда:

болалар ота-онасига нисбатан биринчи даражадаги;

невара бобоси ва бувисига нисбатан, шунингдек, туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - иккинчи даражадаги;

эвара катта бобоси ва катта бувисига нисбатан, шунингдек, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан - учинчи даражадаги;

тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар - тўртинчи даражадаги қариндош ҳисобланади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилган никоҳ асосида камида уч йил биргаликда яшаган эр-хотинлар ва уларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган барча қариндошлари, шунингдек, ўгай ака-ука ва опа-сингиллар ҳамда уч йил муддат олдин қонунчиликда белгиланган тартиб асосида фарзандликка олинган болалар (фарзандликка олувчи ота-оналари билан ўзаро) тирик қариндош донорлар бўлиши мумкин";


6-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўртинчи - ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази;

У. Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази (Қорақалпоғистон Республикаси);

Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;

Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;

Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;

Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;

Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази";


қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида буйрак ва (ёки) жигар бўлаги трансплантацияси амалиётини ўтказиш учун реципиентни (донор билан) шифохонага ётқизиш ва тиббий ёрдамни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади";


в) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 декабрдаги

1035-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шошилинч тиббий ёрдам ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 4 мартдаги 94-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)" 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарори 1-иловасининг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 декабрь











































Время: 0.2018
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск