Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2019 й. 1033-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2019 й.

N 1033



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ

МУЛК АГЕНТЛИГИНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари;

жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари;

ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялашга доир чоралар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига илгари белгиланган лимитга қўшимча равишда 2 та бириктирилган хизмат автотранспорти сақлаш учун лимит ажратсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 20 июлдаги 609-сон қарорига 1-илованинг 42-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"42. Агентлик ходимларини моддий жиҳатдан кўллаб-қувватлаш мақсадида директор томонидан Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимнинг лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар қўлланилиши мумкин. Бунда, ҳар ойлик шахсий устамаларнинг йиллик миқдори Агентликнинг бюджет маблағлари бўйича йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 1,4 бараваридан ошмаслиги лозим".


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 декабрь










































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск