ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 12.12.2019 й. 30/9-сон "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.12.2019 й. 2693-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.12.2019 й.

N 2693-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.12.2019 й.

N 30/9


ҚАРОРИ



Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"регулятив капитал - банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали;".


2. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 декабрь, 52-сон, 927-модда






































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск