ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2019 й. 1038-сон "Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Иқтисодий бошқарувни яхшилаш дастури (Кичик дастур 2)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2019 й.

N 1038




ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВА

ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ

ИШТИРОКИДА "ИҚТИСОДИЙ БОШҚАРУВНИ

ЯХШИЛАШ ДАСТУРИ (КИЧИК ДАСТУР 2)"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фискал ва молиявий бошқарувни кучайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат дастурларини молиялаштиришни қўшимча манбалар билан таъминлаш ва ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2019 йил 12 декабрда Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) иштирокида "Иқтисодий бошқарувни яхшилаш дастури (Кичик дастур 2)" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳамда ОТБ ўртасида 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, 15 йил муддатда қайтариш шарти билан 300 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз тақдим этиш бўйича битими имзоланганлиги;

2019 йил 12 декабрда лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Франция тараққиёт агентлиги (кейинги ўринларда - ФТА) ўртасида 6 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, 20 йил муддатда қайтариш шарти билан 50 миллион евро миқдорида қарз тақдим этиш бўйича битим имзоланганлиги ҳамда ФТА Директорлар кенгаши томонидан 1 миллион евро миқдорида техник кўмак маблағларини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Лойиҳа доирасида ОТБ ва ФТА маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ОТБ ва ФТА томонидан ажратилган қарзлар ва техник кўмак маблағидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

ОТБ ва ФТА қарзини сўндириш, шунингдек улар бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

қтисодий бошқарувни яхшилаш дастури (Кичик дастур 2)" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини сўндириш ҳамда ушбу қарз бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 1-иловага;

қтисодий бошқарувни яхшилаш дастури (Кичик дастур 2)" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Франция тараққиёт агентлиги қарзини сўндириш ҳамда ушбу қарз бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага;

Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Иқтисодий бошқарувни яхшилаш дастури (Кичик дастур 2)" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ва ФТА ўртасида имзоланган қарз битимлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 декабрдаги

1038-сон қарорига

1-ИЛОВА



қтисодий бошқарувни яхшилаш дастури

(Кичик дастур 2)" лойиҳасини амалга ошириш доирасида

Осиё тараққиёт банки қарзини сўндириш ҳамда ушбу қарз

бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

      

Қарз суммаси

-

300,0 миллион АҚШ доллари

Қарз муддати

-

15 йил

Имтиёзли муддат

-

3 йил

Фоиз ставкаси*

-

6 ойлик LIBOR + 0,5 %

Мажбурият бўйича воситачилик ҳақи

-

0,15 % ўзлаштирилмаган қарз қисми бўйича

         

   АҚШ долл

Тўлов санаси

Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси

Фоиз суммаси*

Мажбурият бўйича воситачилик ҳақи тўловлари суммаси**

Жами тўланадиган сумма

25.12.2019





15.05.2020


3 905 000


3 905 000

15.11.2020


5 060 000


5 060 000

15.05.2021


4 977 500


4 977 500

15.11.2021


5 060 000


5 060 000

15.05.2022


4 977 500


4 977 500

15.11.2022


5 060 000


5 060 000

15.05.2023

12 500 000

4 977 500


17 477 500

15.11.2023

12 500 000

4 849 167


17 349 167

15.05.2024

12 500 000

4 587 917


17 087 917

15.11.2024

12 500 000

4 427 500


16 927 500

15.05.2025

12 500 000

4 147 917


16 647 917

15.11.2025

12 500 000

4 005 833


16 505 833

15.05.2026

12 500 000

3 733 125


16 233 125

15.11.2026

12 500 000

3 584 167


16 084 167

15.05.2027

12 500 000

3 318 333


15 818 333

15.11.2027

12 500 000

3 162 500


15 662 500

15.05.2028

12 500 000

2 919 583


15 419 583

15.11.2028

12 500 000

2 740 833


15 240 833

15.05.2029

12 500 000

2 488 750


14 988 750

15.11.2029

12 500 000

2 319 167


14 819 167

15.05.2030

12 500 000

2 073 958


14 573 958

15.11.2030

12 500 000

1 897 500


14 397 500

15.05.2031

12 500 000

1 659 167


14 159 167

15.11.2031

12 500 000

1 475 833


13 975 833

15.05.2032

12 500 000

1 251 250


13 751 250

15.11.2032

12 500 000

1 054 167


13 554 167

15.05.2033

12 500 000

829 583


13 329 583

15.11.2033

12 500 000

632 500


13 132 500

15.05.2034

12 500 000

414 792


12 914 792

15.11.2034

12 500 000

210 833


12 710 833

Жами

300 000 000

91 801 875


391 801 875

*) Фоизларни ҳисоблаб чиқишда 6 ойлик LIBORнинг ўртача қиймати Bloomberg маълумотларига асосланган бўлиб, келгуси 15 йилда LIBORнинг энг юқори кўрсаткичи 2034 йилда 2,3 фоизни, охирги бир йил оралиғида эса 2,8 фоизни ташкил этганлигини ҳисобга олиб, LIBOR ставкаси 2,8 фоизда олинди. Қатъий белгиланган 0,5 фоиз билан мазкур қарзнинг фоизлар бўйича йиллик фоиз ставкаси 3,3 фоизга тенг деб ҳисобланди.


**) Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 декабрдаги

1038-сон қарорига

2-ИЛОВА



қтисодий бошқарувни яхшилаш дастури

(Кичик дастур 2)" лойиҳасини амалга ошириш доирасида

Франция тараққиёт агентлиги қарзини сўндириш ҳамда ушбу

қарз бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

    

Қарз суммаси

-

50,0 миллион евро

Қарз муддати

-

20 йил

Имтиёзли муддат

-

6 йил

Фоиз ставкаси*

-

6 ойлик Euribor+99 базис пунктлари+TEC 10 ҳар кунлик индекси

Мажбурият бўйича воситачилик ҳақи**

-

0,5 % ўзлаштирилмаган қарз қисми бўйича

Бошланғич бир марталик тўлов***

-

0,5 %

евро

Тўлов санаси

Асосий қарз бўйича

тўловлар суммаси

Фоиз суммаси

Мажбурият бўйича воситачилик ҳақи тўловлари суммаси

Бошланғич бир марталик тўлов

Жами тўланадиган

сумма

25.12.2019




250 000

250 000

31.05.2020


283 083



283 083

30.11.2020


327 875



327 875

31.05.2021


326 083



326 083

30.11.2021


327 875



327 875

31.05.2022


326 083



326 083

30.11.2022


327 875



327 875

31.05.2023


326 083



326 083

30.11.2023


327 875



327 875

31.05.2024


327 875



327 875

30.11.2024


327 875



327 875

31.05.2025


326 083



326 083

30.11.2025


327 875



327 875

31.05.2026

1 785 714

326 083



2 111 798

30.11.2026

1 785 714

316 165



2 101 879

31.05.2027

1 785 714

302 792



2 088 506

30.11.2027

1 785 714

292 746



2 078 460

31.05.2028

1 785 714

281 036



2 066 750

30.11.2028

1 785 714

269 326



2 055 040

31.05.2029

1 785 714

256 208



2 041 923

30.11.2029

1 785 714

245 906



2 031 621

31.05.2030

1 785 714

232 917



2 018 631

30.11.2030

1 785 714

222 487



2 008 201

31.05.2031

1 785 714

209 625



1 995 339

30.11.2031

1 785 714

199 067



1 984 781

31.05.2032

1 785 714

187 357



1 973 071

30.11.2032

1 785 714

175 647



1 961 362

31.05.2033

1 785 714

163 042



1 948 756

30.11.2033

1 785 714

152 228



1 937 942

31.05.2034

1 785 714

139 750



1 925 464

30.11.2034

1 785 714

128 808



1 914 522

31.05.2035

1 785 714

116 458



1 902 173

30.11.2035

1 785 714

105 388



1 891 103

31.05.2036

1 785 714

93 679



1 879 393

30.11.2036

1 785 714

81 969



1 867 683

31.05.2037

1 785 714

69 875



1 855 589

30.11.2037

1 785 714

58 549



1 844 263

31.05.2038

1 785 714

46 583



1 832 298

30.11.2038

1 785 714

35 129



1 820 844

31.05.2039

1 785 714

23 292



1 809 006

30.11.2039

1 785 714

11 710



1 797 424

Жами

50 000 000

8 626 363


250 000

58 876 363

*) Фоизларни ҳисоблашда фоиз ставкаси йиллик 1,29% га тенг деб қабул қилинган.


**) Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳисобланади.


***) Қарз бўйича 0,5 фоиз бошланғич бир марталик тўлов Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети  маблағлари ҳисобидан тўланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 декабрдаги

1038-сон қарорига

3-ИЛОВА




Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги

иштирокида "Иқтисодий бошқарувни яхшилаш дастури

(Кичик дастур 2)" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

    

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Муддат

Ижронинг назоратини

ташкил этиш

бошланиши

якунланиши

назорат учун

масъул

кўриб чиқиш

муддати

1

Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 2019 йил 12 декабрда тузилган ҳамда 300 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз тақдим этишни назарда тутувчи қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса бериш.

Масъул: Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (О. Исаков)

2019 йил

декабрь


2019 йил

декабрь


Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил

декабрь


2

Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида 2019 йил 12 декабрда тузилган ҳамда 50 миллион евро миқдорида қарз тақдим этишни назарда тутувчи қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса бериш.

Масъул: Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (О. Исаков)

2019 йил

декабрь


2019 йил

декабрь


Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил

декабрь


3

Осиё тараққиёт банкидан (ОТБ) қарз битими шартларига мувофиқ 300 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағини ечиб олиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган махсус валюта ҳисобрақамига ушбу маблағни ўтказиш юзасидан сўровнома тақдим этиш.

Масъул: Молия вазирлиги (О. Исаков)

2019 йил

декабрь


2019 йил

декабрь


Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил

декабрь


4

Франция тараққиёт агентлигидан (ФТА) қарз битими шартларига мувофиқ 50 миллион евро миқдорида қарз маблағини ечиб олиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган махсус валюта ҳисобрақамига ушбу маблағни ўтказиш юзасидан сўровнома тақдим этиш.

Масъул: Молия вазирлиги (О. Исаков)

2019 йил

декабрь


2019 йил

декабрь


Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил

декабрь


5

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган махсус валюта ҳисобрақамига келиб тушган Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисоб рақамига ўтказиш.

Масъул: Молия вазирлиги (О. Исаков), Марказий банк (И. Норқулов)

2019 йил

декабрь

2019 йил

декабрь

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил

декабрь

6

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган махсус валюта ҳисоб рақамига келиб тушган Франция тараққиёт агентлигининг (ФТА) 50 миллион евро миқдоридаги қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобрақамига ўтказиш.

Масъул: Молия вазирлиги (О. Исаков), Марказий банк (И. Норқулов)

2019 йил

декабрь

2019 йил

декабрь

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

2019 йил

декабрь

7

Келиб тушган қарз маблағларидан республика бюджетининг эҳтимолий харажатларини молиялаштириш учун фойдаланиш, шу жумладан ижтимоий соҳа, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа соҳаларни молиялаштириш.

Масъул: Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2019 йил

декабрь

2020 йил

декабрь

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

белгиланган муддатларда

8

Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) томонидан ажратиладиган 1 миллион евро миқдоридаги техник кўмаклашиш маблағларидан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Масъул: Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2019 йил

декабрь


2020 йил

январь


Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

белгиланган муддатларда

9

Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини сўндириш, шунингдек, улар бўйича фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатлари параметрларида назарда тутиш.

Масъул: Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2019 йил

декабрь

2034 йил

ноябрь

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

белгиланган муддатларда

10

Франция тараққиёт агентлигининг (ФТА) 50 миллион евро миқдоридаги қарз маблағларини сўндириш, шунингдек, улар бўйича фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатлари параметрларида назарда тутиш.

Масъул: Молия вазирлиги (А. Хайдаров)

2019 йил

декабрь

2039 йил

ноябрь

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

белгиланган муддатларда

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 декабрь









































































Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск