ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2019 й. 1037-сон "Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2019 й.

N 1037




РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ

КЕНГАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш, соҳадаги мавжуд норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг халқаро нуфузини янада ошириш ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши негизида нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Республика олий таълим кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Кенгашнинг фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажриба таҳлили асосида олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигини, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар ва таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларини тизимли таҳлил қилиб бориш;

таълим сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;

олий таълим муассасаларининг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойиллари тўлақонли амал қилишини, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг илмий-инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича ишларни мақсадли ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик натижадорлигини тизимли таҳлил қилиб бориш, қўшма таълим дастурлари самарадорлигини баҳолаш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, чет эллик профессор-ўқитувчилар ва хориждаги ватандошларни олий таълим тизимига кенг жалб этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтинг кўрсаткичларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;

илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида республика олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаштириш асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;

олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида "Ректорлар мактаби" тизимини йўлга қўйиш.

3. Қуйидагилар:

Республика олий таълим кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага;

Республика олий таълим кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилансинки, Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишиш билан бирга Кенгаш билан ҳам келишиш амалиёти жорий этилади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга Кенгаш фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш вазифаси юклатилсин.


7. Қуйидагилар Кенгаш фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Республика олий таълим кенгаши Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Темирйўлчилар кўчаси, 1-уй манзилидаги Тошкент давлат транспорт университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 декабрдаги

1037-сон қарорига

3-ИЛОВА


Республика олий таълим кенгаши

ТАРКИБИ

     

1. О.К. Абдурахманов

-

Тошкент давлат транспорт университети ректори, Кенгаш раиси

2. У.Н. Ташкенбаев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Кенгаш раиси ўринбосари

3. А.А. Хасанов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

4. Ш.Х. Далиев

-

Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Таълим тизимини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Олий ва олий таълимдан кейинги таълимни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси

5. К.Х. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

6. У.У. Шарифходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

7. Ш.У. Турдикулова

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

8. Х.У. Умарова

-

Президент таълим муассасалари агентлиги директори

9. А.З. Саъдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

10. Х.Ғ. Худайбердиев

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари

11. С.О. Обидов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б.

12. Б.Б. Фарманов

-

Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш "Ziyo Forum" фонди директори

13. И.У. Маджидов

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори

14. Р.И. Халмурадов

-

Самарқанд давлат университети ректори

15. А.М. Реймов

-

Қорақалпоқ давлат университети ректори

16. Б.Ш. Шермуҳаммадов

-

Фарғона давлат университети ректори

17. А.Р. Марахимов

-

Термиз давлат университети ректори

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 декабрь




































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск