Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.07.2004 й. 328-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 13 июлдаги

328-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари

ва газдан фойдаланишни назорат қилиш

давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Ўздавнефтгазинспекция" деб аталади) нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсати қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

"Ўздавнефтгазинспекция" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. "Ўздавнефтгазинспекция" тизимига юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлар, шунингдек Тошкент назорат-кимё лабораторияси киради.

Ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини "Ўздавнефтгазинспекция" томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ амалга оширади, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил ҳисобланади ҳамда бевосита "Ўздавнефтгазинспекция"га бўйсунади.


3. "Ўздавнефтгазинспекция" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. "Ўздавнефтгазинспекция" ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Қуйидагилар "Ўздавнефтгазинспекция" фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида" 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ иқтисодий жазоларни қўллашдан тушадиган маблағларнинг тегишли қисми;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. "Ўздавнефтгазинспекция" юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар "Ўздавнефтгазинспекция"нинг вазифалари ҳисобланади:

нефть маҳсулотлари ва газ сотиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;

энергияни тежовчи давлат дастурларини, нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш масалалари бўйича лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш;

нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


8. "Ўздавнефтгазинспекция" ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

юридик шахслар томонидан нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланилишини, уларнинг сотилишини, сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда текширади;

газдан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилишига йўл қўймаслик ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, газ истеъмолчилари (аҳолидан ташқари) ўзбошимчалик билан ўрнатиб олган газдан фойдаланиш қурилмаларини аниқлаш юзасидан газ сотувчи ташкилотлар ва газ узатиш ташкилотлари ишларини белгиланган тартибда назорат қилади;

юридик шахсларнинг ёнилғи истеъмол қилувчи қурилмаларида ишга тушириш ва режим-созлаш ишларини бажариш сифатини белгиланган тартибда текширади;

энергияни тежовчи давлат дастурларини, нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш масалалари бўйича лойиҳалар ва тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича зарур норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларга розилик беради;

"Ўздавнефтгазинспекция" ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив ҳужжатлар ва қоидалар юзасидан эксперт хулосалар беради ҳамда уларни келишиб олади;

нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, нефть маҳсулотларини сотиш, магистрал газ, нефть ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, уларни ишлатиш ва таъмирлаш фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш шохобчалари орқали сотиш фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиялар ишчи органи функцияларини бажаради;

нефть-газ тармоғи технологик объектларининг ишдан чиқиш сабабларини текшириш комиссияларининг ишида, кўрсатиб ўтилган объектлар ишдан чиқишининг олдини олиш ва уларнинг ишончлилигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашади;

аттестация комиссиялари ҳамда нефть-газ технологик объектларини, нефть базаларини, АЁҚШ, АКГТШ ва АГҚШларни лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш ва фойдаланишга топширишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар муҳандис-техник ходимларининг нормалар ва қоидаларга доир билимларини текшириш комиссиялари ишида қатнашади;

бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубометр табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи корхоналар ва нефть-газ технологик объектлари (қурилмалари)га асбоб-ускуналарни комплекс синаб кўриш, режим-созлаш ишлари ва табиий газдан восита сифатида қўлланганда технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулоса беради;

қурилиши тугалланган нефть-газ технологик объектлари, нефть ва газ қудуқлари, нефть базалари, автоёнилғи қуйиш шохобчалари, автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш шохобчалари ва автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларини техник кўрикдан ўтказади ва уларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида иштирок этади.



III. ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. "Ўздавнефтгазинспекция" ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Ўздавнефтгазинспекция" ваколатига кирувчи масалалар бўйича юридик шахслар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш;

юридик шахслар томонидан нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланилишини, уларнинг сотилишини, сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

текширишларга тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб этиш;

текширишлар давомида текширилаётган объектларда аниқланган бузилишлар ва камчиликлар бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

турғун ва кўчма лабораторияларда нефть маҳсулотлари намуналари сифатини мустақил равишда текшириш ва тегишли хулосалар бериш;

нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, бериш, ҳисобга олиш, шунингдек нефть омборхонаси ускуналарининг техник ва метрологик ҳолати қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳоллари аниқланганда нефть маҳсулотларини сотишни белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;

технологик объектлар қурилишини ва улардан фойдаланишни, уларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги нормалари ва қоидалари бузилган ҳолларда ва бу бузилишлар уларнинг ишончлилиги пасайишига олиб келса, шунингдек қурилиш буюртмачининг малакали техника назорати ва муаллифлик назорати билан таъминламаганда, тўхтатиб қўйиш;

текширилаётган объектларда, меъёрий-техник ҳужжатларнинг ушбу объектларнинг ишончлилигини ва нефть ҳамда газдан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича тегишли талабларига мос келмайдиган аппаратуралар, асбоб-ускуналар, материаллар ва буюмларни, шунингдек технологияларни қўллашни тақиқлаш. Уларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;

технологик объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишнинг амалдаги нормалари ва қоидаларидан асосли четга чиқишларни, агар ушбу ўзгартиришлар мазкур объектлардан фойдаланишнинг ишончлилигини пасайтиришга олиб келмаса, розилик бериш;

газ сотувчи, газ узатувчи ташкилотларга қуйидаги ҳолларда:

а) бир йилда 100 000 ва ундан ортиқ кубометр табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи корхоналар ва нефть-газ технологик объектлари (қурилмалари)га асбоб-ускуналарни комплекс синаб кўриш, режим-созлаш ишлари ва табиий газдан восита сифатида қўлланганда технологиялар ва асбоб ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида "Ўздавнефтгазинспекция"нинг хулосасисиз газни бериш;

б) газ сарфини ҳисобга олиш приборлари бўлмаган газдан фойдаланиш қурилмаларидан фойдаланилганда ёхуд газдан фойдаланувчи қурилмаларда лойиҳада назарда тутилган газ ёниши жараёнларини автоматик бошқариш воситалари ёки иссиқлик-техника назорати ёки газдан самарали фойдаланишни таъминловчи иссиқликдан қайта фойдаланиш асбоб-ускуналари бўлмаганда (бузилганда);

в) газдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш ва режим-созлаш ишларини ўтказиш муддатлари бузилганда газдан фойдаланувчи қурилмаларга газ беришни тўхтатиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;

ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда бузилишлар учун юридик шахсларга нисбатан, уларнинг қайси идорага қарашлилигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатлари доирасида иқтисодий жазолар қўллаш;

"Ўздавнефтгазинспекция" ваколатига тегишли масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар ва корхоналардан зарур маълумотлар ва материаллар олиш;

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларининг "Ўздавнефтгазинспекция" ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва уларни ишлатиш бўйича зарур норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;

норматив-методик ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун мустақил экспертларни ҳамда илмий-тадқиқот, аудиторлик, маслаҳат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини белгиланган тартибда жалб қилиш;

"Ўздавнефтгазинспекция" ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш.


10. "Ўздавнефтгазинспекция"нинг қарорлари, шунингдек "Ўздавнефтгазинспекция"га берилган ваколатлар доирасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

"Ўздавнефтгазинспекция", зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.


11. "Ўздавнефтгазинспекция" ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

"Ўздавнефтгазинспекция" ва унинг ҳудудий бўлимлари мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

"Ўздавнефтгазинспекция" мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



IV. "ЎЗДАВНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ"

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. "Ўздавнефтгазинспекция"га Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

Бошлиқнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.

"Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига, бошлиқ ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси вазири ўринбосарларига тенглаштирилади.


13. "Ўздавнефтгазинспекция" ходимлари мақомига кўра "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади.


14. "Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи:

"Ўздавнефтгазинспекция" фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади, "Ўздавнефтгазинспекция"га юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

"Ўздавнефтгазинспекция" тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;

"Ўздавнефтгазинспекция" таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;

"Ўздавнефтгазинспекция" ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


15. "Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи лавозимига кўра айни бир вақтда Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса Бош давлат инспектори ўринбосарлари ҳисобланади. Бош технологлар ва бош мутахассислар катта давлат инспекторлари ҳисобланадилар. Муҳандислар давлат инспекторлари ҳисобланадилар.


16. "Ўздавнефтгазинспекция"ни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 322-модда.


































Время: 0.1636
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск