ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /Caнoaт хавфсизлиги давлат қўмитасининг 05.12.2019 й. 25/ЮБ-46-сон "Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.12.2019 й. 2213-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.12.2019 й.
N 2213-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
CAНOAТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ
ҚЎМИТАСИНИНГ
05.12.2019 й.
N 25/ЮБ-46
ҚАРОРИ
Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари
учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистои Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 1 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 2213, 2011 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 144-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис в.б. Б. Гулямов
ИЛОВА
Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари
учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. 214-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 27 декабрь