ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, бўлиши ва кетиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2019 й. ПФ-5897-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги "Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5691-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.12.2019 й.

N ПФ-5897



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 18 МАРТДАГИ

"БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ ФУҚАРОЛАРИ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИШ

РЕЖИМИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-5691-СОН

ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари инвесторлари учун мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги "Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"гп ПФ-5691-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимча иловага мувофиқ киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 декабрдаги

ПФ-5897-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 18 мартдаги "Бирлашган Араб Амирликлари

фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш

режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПФ-5691-сон Фармонига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Номи "Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари" сўзларидан кейин ", шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун, шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгилансин.

Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 декабрь








































Время: 0.1799
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск