ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2019 й. ПФ-5898-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.12.2019 й.

N ПФ-5898



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини қатъий ошириб бориш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда фуқароларни ижтимоий кўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Мазкур Фармон иловасининг 5 ва 6-бандлари 2020 йил 1 февралдан кучга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 декабрдаги

ПФ-5898-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5325-сон Фармони 13-бандининг биринчи хатбошисидаги ҳамда 19-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "жамоат фонди" сўзлари "давлат мақсадли жамғарма" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5466-сон Фармони 2-бандининг "г" кичик банди чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3856-сон қарори 6-бандининг "г" кичик банди чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5696-сон Фармони 8-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармони 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;

базавий ҳисоблаш миқдори;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилсин.".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ''Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-5765-сон Фармонининг 2-банди чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5893-сон Фармонининг 1-иловаси:

3-банди "а" кичик бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари;

14-банди тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 январь







































Время: 0.1456
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск