Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Осиё /

Япония билан ҳамкорлик қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.07.2004 й. 333-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 июлдаги

333-сон қарорига

2-ИЛОВА


Япония билан ҳамкорлик қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) турли даражаларда сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Япония билан стратегик шериклик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, икки томонлама парламент, амалий, таълим, илмий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.

Қўмита республика вазирликлари ва идоралари, ишбилармон доиралари ва жамоат ташкилотларининг Япония билан ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиришни ва унинг самарадорлигини таъминлашга даъват этилган.


2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Қўмитага раис бошчилик қилади ва Қўмита Олий Мажлис депутатларидан, Ҳукумат, вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Япония билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича аниқ дастурларини амалга оширишда фаол қатнашувчи жамоат ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат бўлади.

Қўмита ўз таркибига Япония билан шериклик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган ташкилотлар номидан вакиллик қилувчи янги аъзоларнинг кириши учун очиқ ҳисобланади.


4. Қўмитанинг ҳар йилги мажлисида:

5 кишидан иборат Президиум сайланади, у мажлислар оралиғидаги даврда Қўмита номидан иш олиб боради ва унинг манфаатларини ифодалайди. Президиум мажлислари заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади;

Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси раҳбариятининг Жамғарма фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотлари эшитилади;

бошқа масалалар, шу жумладан Қўмитага аъзолик масалалари кўриб чиқилади.



II. ҚЎМИТАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

республика вазирликлари ва идоралари, ишбилармон доиралари ва жамоат ташкилотларининг Япония билан ҳамкорлик бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини ва ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;

иккала давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий, илмий-техник, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мунтазам назоратни ташкил этиш;

иккала мамлакатнинг қонунчилик органлари, Ҳукуматга қарашли, Ҳукуматга қарашли бўлмаган, жамоат ва гуманитар ташкилотлари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш;

республикада таркибий ўзгартиришларни жадаллаштиришга кўмаклашиш учун замонавий технологиялар ва Япония инвестицияларини жалб этишга йўналтирилган иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш;

икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

таълим, фан ва маданият соҳаларида ўзаро айирбошлашларни, шаҳарлар, вилоятлар, префектуралар, маҳаллий ҳокимият органлари даражасида ҳамкорликни кенгайтириш.


6. Кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш доирасида Қўмита:

Ҳукуматни ва ишбилармон доираларни, шунингдек Япония жамоатчилигини Ўзбекистон Республикасида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бориши тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширади;

иккала мамлакат халқлари ўртасидаги ўзаро ҳамфикрликни кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон ва Япониянинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва академик доиралари вакилларини жалб этган ҳолда семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказади;

таълим, фан ва маданият соҳасида истиқболли ёш мутахассисларни алмашиш, шунингдек иккала давлатларнинг шаҳарлари, вилоятлари (префектуралари) даражасида ҳамкорликни фаоллаштириш ишларини амалга оширади;

зарурат бўлганда, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Япония қўмитаси билан келишилган аниқ тадбирларни таъминлаш учун манфаатдор ташкилотлар мутахассисларидан эксперт гуруҳлар ташкил қилади, Вазирлар Маҳкамасига икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.



III. ҚЎМИТА ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Қўмита мажлислари заруриятга кўра, лекин ҳар йили камида бир марта ўтказилади.

Навбатдан ташқари мажлислар Қўмита раисининг ташаббусига кўра чақирилади.

Қўмита мажлисларига материаллар, шу жумладан Япония билан икки томонлама муносабатларнинг уларни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилган ҳолдаги таҳлили тайёрланади.


8. Қўмита ҳар йили Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Япония қўмитаси билан навбатма-навбат Японияда ва Ўзбекистонда қўшма мажлислар ўтказади.

Қўмиталарнинг қўшма мажлисларини ўтказиш якунлари бўйича, турли йўналишлардаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.


9. Қўмита котибияти - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари бошқармаси Қўмита мажлисларини ташкилий ва техник жиҳатдан тайёрлашни таъминлайди.

Қўмита котибияти:

Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги ахборотларни умумлаштиради;

манфаатдор ташкилотлардан Қўмита мажлисларини тайёрлаш учун зарур ахборотлар ва материалларни олади;

Қўмитанинг қўшма мажлисларида эришилган аҳдлашувларни амалга оширишнинг доимий мониторингини олиб боради.


10. Ҳар қайси йил якунлари бўйича, Қўмита котибияти томонидан тўпланган материаллар асосида махсус ахборотнома нашр этилади, унда Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини ривожлантиришнинг аҳволи ва истиқболлари ёритилади.



IV. ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ


11. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси ҳузурида Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.


12. Япония билан ҳамкорлик қўмитаси тадбирларини, шу жумладан Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича Япония қўмитаси билан унинг қўшма мажлисларини, кўргазмалар ва семинарларни, қўшма ахборотлар нашр этишни, фан ва маданият вакилларининг хизмат сафарларини ва бошқа тадбирларни молиялаштириш Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифалари ҳисобланади.


13. Ўзбекистон ва Япония ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий ҳомийлик бадаллари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасининг молиявий манбалари ҳисобланади.


14. Япония билан ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси юридик шахс ҳисобланади, банкларда ҳисоб рақамларига ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Қўмита фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ тўхтатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 323-модда.


















































Время: 0.0166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск