Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2004 й. 335-сон "Ўқитувчилар меҳнатини қўшимча рағбатлантиришга доир эксперимент ўтказиш ва халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2004 й.

N 335



ЎҚИТУВЧИЛАР МЕҲНАТИНИ ҚЎШИМЧА

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ЭКСПЕРИМЕНТ

ЎТКАЗИШ ВА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАРМОҚ

СЕТКАСИГА ЎТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада ўқитувчи касбининг аҳамияти ва обрў-эътиборини ошириш, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатини рағбатлантириш ва улар ҳаётининг моддий шарт-шароитларини яхшилаш юзасидан изчил, аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб борилмоқда.

Кейинги йилларда халқ таълими тизими ходимларининг иш ҳақи миқдорлари бир неча марта оширилди. Бошланғич синфлар ўқитувчиларига ойлик устамалар, ўқитувчиларга синф раҳбарлиги, дафтарларни текширганлик, ўқув кабинетлари ва лабораторияларига мудирлик қилганлик учун қўшимча ҳақ белгиланди ва 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб уларнинг миқдори анча оширилди. Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ ўқитувчилар учун педагогик юклама мақбуллаштирилди.

Шу билан бирга, ўқув ва тарбия жараёнига ўқитувчиларнинг шахсий улушини холисона баҳолаш масаласи ниҳоятда мураккаб эканлигини ҳисобга олган ҳолда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ва 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурида олдинга қўйилган вазифаларни ҳал этиш юзасидан ўқитувчилар ва методистлар меҳнатини баҳолаш механизмини ва мезонларини ишлаб чиқиш ишларини янада давом эттириш муҳим аҳамиятга эгадир.

Ўқитувчиларнинг ўқув-тарбия жараёнига шахсий улуши мезонларини аниқлашга ёндашувларни ишлаб чиқиш ва умумтаълим муассасаларининг қобилиятли, ўз касбига содиқ ўқитувчиларини моддий рағбатлантиришнинг самарали механизмини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг кенг иштирокида ўқитувчиларнинг юксак касб малакасини ва уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига шахсий улушини ҳисобга оладиган ўқитувчиларни рағбатлантириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш масалалари муҳокама қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Республика педагогика жамоатчилиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2004/2005 ўқув йили мобайнида, 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб:

умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ улуши, юқори самарадорлик ва ўқитиш сифати учун - ўқувчиларни тест синови натижалари бўйича аниқланадиган ўқувчиларнинг таълим стандартларини ўзлаштириб олиш даражасига қараб 25 фоизгача миқдорда;

умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига улар томонидан тарбиявий ишлар ва синфдан ташқари ишлар олиб борилганлиги учун - ўқувчиларнинг тўгараклар ва секциялардаги мунтазам машғулотларга ва ижодий фаолиятга жалб этилиши даражасига қараб 15 фоизгача миқдорда;

методика кабинетлари методистларига ўқув жараёнида фойдаланиладиган ўқув-методик материаллар ишлаб чиқишга, янги педагогика технологиялари жорий этишга, ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси кенг ёйилишига қўшган шахсий улуши учун 25 фоизгача миқдорда тариф сеткасига ойлик махсус устамалар белгилаш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари таклифларини умумлаштириш асосида умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва методика кабинетлари методистларининг шахсий улушини аниқлашда ва уларга устамалар белгилашда қўлланиладиган асосий мезонлар ишлаб чиқилганлиги ҳамда Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва методика кабинетлари методистларига устамалар белгилаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом (илова қилинади) тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

тариф ставкасига кўрсатилган махсус устамалар умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва методик кабинетлар методистларига ўқитувчилар учун умумтаълим муассасалари ҳузурида, методистлар учун эса - халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар қарорлари асосида белгилаш;

умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар таркибига умумтаълим муассасалари раҳбарлари, педагогика кенгаши аъзолари, шунингдек ота-оналар қўмитасининг фаол аъзоларини киритиш;

махсус комиссияларга раҳбарлик қилиш тегишли равишда умумтаълим муассасалари ҳамда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари раҳбарлари зиммасига юклаш;

ўқитувчилар ва методистларнинг тариф ставкасига устамаларнинг холисона, ошкора ва тўғри белгиланиши юзасидан назорат туман ва шаҳар халқ таълими бўлимларига юклаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


4. Вазирлар Маҳкамасиининг Ижтимоий комплекси (А.А. Азизхўжаев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ўтказилаётган эксперимент натижаларини 2004/2005 ўқув йили якунлари бўйича умумлаштирсинлар ва танқидий баҳоласинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўқув-тарбия жараёнига ҳисса қўшган ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар. Бунда ўтказилаётган экспериментга халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш бўйича тайёргарлик босқичи сифатида қаралсин.


5. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Халқ таълими вазирлигига, тасарруфида умумтаълим муассасалари бўлган вазирликлар (идоралар)га мазкур экспериментни ўтказиш давомида ҳар томонлама кўмаклашсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва методик кабинетлар методистлари иш ҳақига кўрсатиб ўтилган устамаларни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилиши билан боғлиқ харажатлар учун зарур бюджет маблағларини ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2005 йил 1 январгача бўлган муддатда 2005 йил 1 сентябрдан бошлаб халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш принциплари ва механизми тўғрисида аниқ таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 324-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 66-модда.

























Время: 0.1592
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск