ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Қимматбаҳо қоғозлар билан биржадан ташқаридаги операциялар /

Адлия вазирининг 16.07.2004 й. 161-мҳ-сон "Биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар билан операцияларни юритиш Регламентини давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

16.07.2004 й.

N 161-мҳ



Биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар

билан операцияларни юритиш Регламентини

давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2004 йил 16 июлдан давлат реестридан чиқарилди)



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 15 июлдаги хулосасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Уюшган биржадан ташқари бозорда корпоратив қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг давлат рўйхатига олиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 майда 728-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар билан операцияларни юритиш Регламенти ва унга 2000 йил 11 майда 728-1-сон билан киритилган ўзгартириш давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва қўмита ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Р.М. Каримов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Б.М. Тойжонов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Вазир ўринбосари Х.М. Содиқов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                  А. Полвон-зода



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 326-модда.




























Время: 0.1944
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск