ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тиббиёт саноати. Микробиология саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2019 й. ПҚ-4554-сон "Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2019 й.

N ПҚ-4554



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар (кейинги ўринларда - фармацевтика маҳсулотлари) муомаласи тизимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди, маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Шу билан бирга, маҳаллий фармацевтика тармоғи аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларининг фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини етарли даражада қаноатлантирмаяпти.

Хусусан, фармацевтика тармоғи ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури бўйича иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг шундай тармоғидан орқада қолмоқда. Чунончи, ички бозорда маҳаллий дори воситаларининг улуши қийматда ифодалаганда 27 фоизни ва товар ҳажми бўйича ифодалаганда 45 фоизни ташкил қилади.

Ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўлланилаётган нархни шакллантиришнинг шаффоф ва самарали механизмлари мавжуд эмаслиги ҳам дори воситалари нархлари чегарадош мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида асоссиз ўсишига олиб келяпти.

Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини, илмий-техник ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилади ва унда қуйидагилар кўзда тутилади:

аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи камида 10 та референт мамлакатларни танлаш;

дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда айни бир ишлаб чиқарувчининг ҳудди шундай фаол моддага эга дори воситасининг ишлаб чиқарувчи мамлакатда, референт мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида сотиш нархларини рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси эгаси ёки унинг ишончли вакили томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилиши;

дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситасининг ҳар бир савдо номи учун белгиланган энг юқори нархини қайд этиш. Бунда дори воситасини ушбу қийматдан юқори нархларда Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш (импорт дори воситалари учун) ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сотилиши (маҳаллий дори воситалари учун) мумкин эмас;

Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган дори воситаларининг референт нархларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ариза берувчининг тегишли ариза тақдим этишидан қатъи назар қайд этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) қуйидагилар учун масъул бўлган ваколатли орган ҳисобланади:

дори воситасининг савдо номига референт нарх шакллантириш тизимини, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари ва ташкилотларини ҳамда жамоатчиликни жалб қилган ҳолда мониторинг ва таҳлил қилиш;

дори воситасининг ҳар бир савдо номи нархларининг ундан юқори нархда Ўзбекистон Республикасига етказиб берилиши (импорт дори воситалари учун) ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сотилишига (маҳаллий дори воситалари учун) йўл қўйилмайдиган энг юқори чегарасини қайд этиш;

Интернет тармоғидаги ўз расмий веб-сайтида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, рўйхатдан ўтган ва сертификатланган фармацевтика маҳсулотлари, шунингдек, дори воситасининг савдо номи учун чекланган нархлар ва белгиланган чекланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда улгуржи ва чакана чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва юритиш;

в) 2020 йил 1 июлдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар республиканинг барча тиббиёт ташкилотларида мажбурий тартибда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича рецепт ёзилиши жорий қилинади.

Давлат божхона қўмитаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар Агентлик ўз веб-сайтида ҳар ой эълон қилиб бориши учун импорт қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида батафсил маълумотларни (импорт қилувчи, товар номи, ҳажми, нархи ва бошқалар) Агентликка тақдим этилишини таъминласин.


2. Қуйидагилар:

а) 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унда қуйидагилар кўзда тутилсин:

илғор илмий тажриба ва замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулотларининг турларини кенгайтириш, шунингдек, инновацион фармацевтика маҳсулотларини яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, замонавий объектларни ишга тушириш ҳамда мавжуд объектларнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш орқали фармацевтика саноатини ривожлантириш;

ташкилотлар ва корхоналарнинг фармацевтика маҳсулотларини яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган стандартлар меъёрларига мувофиқлигини таъминлаш орқали маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш;

фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий фармацевтика корхоналарининг инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш;

кейинчалик дори воситалари ишлаб чиқариш учун доривор ўсимликлар хомашёси асосида субстанциялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳаллийлаштириш;

фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, кўпайтириш ва янги турдаги дори воситаларини ўзлаштириш ҳисобига, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш орқали фармацевтика маҳсулотлари импортини қисқартириш;

маҳаллий корхоналарда "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти" (GMP), "Зарур фармназорат амалиёти" (GVP), шунингдек, дистрибьюторлик фаолиятида сифат ва хавфсизлик тизимини бошқариш (GDP), клиник олди (GLP) ва клиник тадқиқотларни ўтказишни (GCP) тартибга солишга қаратилган амалиётларни босқичма босқич жорий этиш;

нархларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, фармацевтика маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиш тизимларини жорий этиш;

замонавий халқаро талабларга мувофиқ фармацевтика маҳсулотларини яратиш, ишлаб чиқариш ва сифатини назорат қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали миллий регулятор орган салоҳиятини мустаҳкамлаш;

илғор хорижий тажриба асосида республиканинг фармацевтика тармоғи учун, шу жумладан дори препаратларининг биотехнологияси, дори моддаларининг кимёвий технологияси, тайёр дори воситалари ва фитопрепаратлар технологияси, фармация иқтисодиёти ва уни бошқариш, фармацевтик кимё ва микробиология каби муҳим соҳаларда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни чуқур интеграциялаш орқали ишлаб чиқариш, сертификатлаш ва стандартлаштириш, фармацевтика маҳсулотларининг клиник олди ва клиник тадқиқотлари бўйича янги технологияларни ишлаб чиқиш ва мослаштиришга қаратилган фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқотлар самарадорлигини тубдан ошириш;

оригинал дори воситаларини, шунингдек, талаб юқори бўлган оригинал дори воситалари негизида генерик дори препаратларини (генерикларни) ишлаб чиқишга мўлжалланган замонавий ўқув лаборатория ва илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш;

б) 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар дастури) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари Чора-тадбирлар дастурида кўзда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланадилар.


3. Концепция ва Чора-тадбирлар дастурида кўзда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 1 июлдан бошлаб "фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори" институтини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, "фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори" институтини жорий этиш доирасида тадбирларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Агентлик билан биргаликда амалга оширади.

5. Қуйидагилар "фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори" институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш;

тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарга ташриф буюриш, телефон қўнғироқлари, электрон почта ёки мобил иловалар орқали мурожаат қилиш, шунингдек, бошқа масофавий усуллар орқали маълумот тўплаш ва мониторинг олиб бориш;

маълумот тўплаш ва мониторинг қилишга тегишли ваколатли органлар ходимларини ҳам, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа шахсларни ("сирли харидорлар") ҳам жалб этиш;

тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар раҳбарлари ва (ёки) ходимларини ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳамда ваколатларини суиистеъмол қилишга ундовчи усуллардан фойдаланишини тақиқлаш;

қонунчилик талабларини биринчи марта бузган тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва (ёки) ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини қўлламасдан, тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

"фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори" институтини жорий этиш доирасида ўтказилган мониторинг натижалари асосида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш.


6. Агентлик:

а) 2020 йил 1 мартга қадар референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартибини ва референт мамлакатлар рўйхатини тасдиқласин;

б) 2020 йил 1 июлга қадар Асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар қайд этилишини таъминласин;

в) 2020 йил 31 декабрга қадар:

дори воситалари давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун рухсат этилган барча дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар қайд этилишини;

фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, рўйхатдан ўтган ва сертификатланган дори воситалари, шунингдек, дори воситасининг савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ҳамда белгиланган чекланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда чекланган улгуржи ва чакана нархлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган автоматлаштирилган ахборот тизими тўлақонли ишлашини таъминласин;

г) қуйидагиларни:

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан Концепция ва Чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боришни, шунингдек, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида батафсил маълумот киритиб борилишини;

ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури лойиҳасинингкиритилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) 2020 йил 1 июлга қадар:

Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Бунда мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ушбу талабни бузган тиббиёт ташкилотлари ходимларига нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари назарда тутилсин;

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда "фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори" институтини жорий этиш доирасидаги тадбирларни ташкил этиш тартибини;

б) 2020 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган дори воситаларининг ўзаро алмашинуви тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

а) Концепция ва Чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг самарали ҳамкорлигини, уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш мобайнида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилишини;

б) ҳар йили 31 декабрга қадар 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланишини таъминласин;

в) 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритсин:

дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузганлик, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, дори воситаларини олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштирганлик учун тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этиш;

тиббиёт ходимлари томонидан муайян дори воситаларини тайинлаш ва бериш учун фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналардан молиявий мукофотлар ёхуд моддий ёки номоддий кўринишдаги ҳар қандай бошқа рағбатлар олишига тақиқ қўйиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Агентлик ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4554-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг

фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини

2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш шакли


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш), халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси


2020йил

1 июль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Илғор халқаро тажриба ва амалиётни ҳисобга олган ҳолда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан доривор моддаларни рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талабларни соддалаштириш, шунингдек, хорижий ишлаб чиқарувчиларниинспекция қилиш амалиётини жорий этиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2020 йил

1 апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

Маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларига референт нарх шакллантириш тизимини жорий қилиш доирасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳалари


2020 йил

1 март


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)


4.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:

дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузганлик, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, дори воситаларини олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштирганлик учун тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этиш;

тиббиёт ходимлари томонидан муайян дори воситаларини тайинлаш ва бериш учун фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналардан моддий ёки номоддий кўринишдаги молиявий мукофотлар ёки ҳар қандай бошқа рағбатлар олишига тақиқ қўйиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Ўзбекистон Республикаси

Қонуни лойиҳаси


2020 йил

1 апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Адлия вазирлиги (Давлетов)


5.

Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган дори воситаларининг ўзаро алмашинув тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳаси


2020 йил

1 июль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Адлия вазирлиги (Давлетов)


6.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолашни назарда тутувчи "фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори" институтини жорий этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2020 йил

1 июль


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев)


7.

Халқаро тажрибаларни татбиқ этган ҳолда, шу жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида дори воситаларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, рўйхатга олиш, ишлаб чиқариш, уларнинг сифатини назорат қилиш, клиник олди ва клиник тадқиқотлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани GxP "зарур амалиётлар" талабларига мувофиқлаштириш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳалари


2020 йил

1 сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров)


8.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари зиммасига дорихоналар ва уларнинг филиаллари сонини ҳисобга олган ҳолда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга ошириш учун лицензиялар бериш бўйича вазифалар юклатилганлиги муносабати билан қўшимча штат бирликларини ажратиш.


Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси


2020 йил

1 апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Молия вазирлиги (Шорахметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


II. ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

9.

Янги фармацевтика маҳсулотини ишлаб чиқиш, шунингдек, чет элда фармацевтика маҳсулотини рўйхатдан ўтказиш жараёнида уни илгари суриш харажатларини қоплаш кўринишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Молия вазирлиги (Шорахметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари


10.

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни илгари мамлакатда ишлаб чиқарилмаган импорт ўрнини босувчи дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга рағбатлантириш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020 йил

1 март


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11.

Инновацион фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва яратишга қаратилган илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020 йил

1 декабрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)


III. ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИНИ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ ТАЪМИНЛАШ

12.

Референт нархшакллантириш тизими доирасида референт мамлакатлар рўйхатини ва дори воситалари нархларини рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Қуйидагиларни:

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1март


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар;

2020 йил

1 июль

дори воситалари давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган барча дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чегараланган нархларни рўйхатдан ўтказишни таъминлаш.


2020 йил

31 декабрь

13.

Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, рўйхатдан ўтган ва сертификатланган дори воситалари, шунингдек, дори воситасининг савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ҳамда белгиланган чекланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда чекланган улгуржи ва чакана нархлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва юритиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020 йил

31 декабрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


14.

Фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш бўйича қонун ҳужжатлари ва лицензия талабларини такомиллаштириш, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сақлаш ва ташиш талабларини кучайтиришни назарда тутиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2020 йил

1 март


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


15.

GxP "Зарур фармацевтика амалиёти" қоидаларини жорий қилиш бўйича расмий методик қўлланмалар яратиш ва нашр этиш, уларни татбиқ этиш бўйича малака ошириш курслари, консультациялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020 йил

1 апрель


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров)


16.

Халқаро ва давлатлараро эксперт органлари, хусусан, фармацевтика маҳсулотларини стандартлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича комиссиялар ишида фаол иштирок этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров)


IV. ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

ЯНГИ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

17.

Энг самарали генерик дори воситалари турларини кенгайтириш, яхшиланган фармакокинетик ва фармакодинамик хусусиятларга эга янги замонавий инновацион дори шаклларини, фаол модданинг организмга мақсадли таъсир қилиш тизимларини яратиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020 йил

1 июнь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)


18.

Ўсимликлар, микроорганизмлар ва ҳайвонлардан фармацевтика тармоғида фойдаланишга мўлжалланган биологик фаол моддалар олишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)


19.

Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш мақсадида давлат илмий-техник дастурлари доирасида танловлар ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев)


20.

Давлат-хусусий шериклик механизмларини татбиқ этиш ва ундан амалиётда, шу жумладан мамлакатимизда аввал ишлаб чиқарилмаган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этишда кенг фойдаланиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (Холжигитов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


21.

Вакциналар, биринчи навбатда, миллий эмлаш календарига киритилган иммунодиагностикумлар, иммунотроп препаратлар, хавфли юқумли касалликларнинг (сил, ОИТС ва бошқалар) қўзғатувчиларига қарши юқори самарали янги авлод иммунобиологик препаратларини маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020 йил

1 сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Фанлар академияси (Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)


V. ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ, ТИББИЙ ТЕХНИКА ҲАМДА ДОРИ

ВОСИТАЛАРИНИ, ШУ ЖУМЛАДАН ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР

ХОМАШЁСИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

22.

Доривор ўсимликларни йиғиш ва бирламчи қайта ишлашнинг замонавий тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар захирасини аниқлаштириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)


23.

Ўсимлик хомашёсидан дори воситалари олиш учун замонавий технологик жараёнларни жорий этиш, энг истиқболли ўсимликларни плантацияларда етиштириш ва уларнинг наслчилигини устувор ривожлантириш.


Ташкилий

чора тадбирлар


Доимий

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев)


24.

Мамлакатимизда ва хорижда талаб юқори бўлган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш, йўл-транспорт ва бошқа инфратузилмани ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020 йил

1 март


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


VI. ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ КЕНГАЙТИРИШ

25.

Фармацевтика саноати маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини ташқи бозорларда рақобатбардош даражада технологик қайта жиҳозлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020 йил

1 сентябрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Шорахметов)


26.

Шу жумладан маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини илгари суришда фармацевтика соҳасидаги халқаро тадбирларда (кўргазмалар, ярмаркалар, форумлар, реклама ва имиж тадбирлари) иштирокини рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини чет элда илгари суриш бўйича самарали стратегияни ишлаб чиқиш.


Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини хорижда илгари суриш стратегияси


2020 йил

1 сентябрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Молия вазирлиги (Шорахметов)


27.

Республикада фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш учун етакчи хорижий ишлаб чиқарувчилар билан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)


28.

Савдо бозорларини кенгайтириш мақсадида, шу жумладан фармацевтика маҳсулотлари етказиб бериш бўйича хорижий мамлакатлардаги тендерларда иштирок этиш орқали фармацевтика маҳсулотлари халқаро савдоси тизимига қўшилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020 йил

1 декабрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)


VII. ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

29.

Саноат фармацевтикаси бўйича малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълимни амалиётга йўналтирган ҳолда соҳадаги маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари негизида илғор технологияларни ўзлаштириш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 май


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси(Юлдашев)


30.

Фармацевтика тармоғидаги ҳозирги тенденциялар ва ривожланиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, таълим жараёнининг илмий ва ўқув-услубий таъминотини такомиллаштириш, фармацевтика саноати учун мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2020 йил

1 май


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев)


31.

Маҳаллий тармоқ таълим муассасаларини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида уларнинг моддий-техник базасини янгилаш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020 йил

1 сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Молия вазирлиги (Шорахметов)


32.

Хорижий фармацевтика таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик қилиш, шу жумладан республикада уларнинг филиаллари ва факультетларини очиш.


Ташкилий-чора тадбирлар


2020 йил

1 декабрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)


33.

Тармоқларда ўзаро ҳамкорлик ва очиқ курслардан фойдаланиш орқали хорижий таълим муассасалари ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, миллий электрон таълим платформаларини ривожлантириш ва электрон таълим муҳитини шакллантириш ҳисобига таълим имкониятларини кенгайтириш.


Ташкилий-амалий

чоралар


2020 йил

1 декабрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Кариев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Содиқов)


          

Изоҳ:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин;

ҳуқуқий ҳужжатнинг тури тартибга солинадиган муносабатларга қараб ўзгариши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4554-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги "Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3948-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4055-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги блок билан тўлдирилсин:

"

"O`zmedimpeks" давлат унитар корхонаси


".

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4310-сон қарорининг 5-иловаси "Илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ)" блоки қуйидаги мазмундаги 6 - 8-бандлар билан тўлдирилсин:

"6. Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти

7. Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти

8. "Шарқ табобати" илмий-тадқиқот институти".



"Халқ сўзи", 2019 йил 31 декабрь


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 январь









































Время: 0.1534
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск