Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш Қоидалари (АВ томонидан 16.07.2004 й. 1386-сон билан рўйхатга олинган ОАТР 24.06.2004 й. 106/4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 16 июлда 1386-сон

билан рўйхатга олинган

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссияси Раёсатининг

24.06.2004 й. 106/4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида"ги Низом ва Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (1996 йил 10 июль, рўйхат рақами 261) асосида ишлаб чиқилган.



I. ДИССЕРТАЦИЯ ВА АВТОРЕФЕРАТЛАР

УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН МЕЗОНЛАР


1. Фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муаллиф ўтказган тадқиқотлар ва у яратган ишланмалар асосида муҳим халқ хўжалиги, ижтимоий-маданий, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик илмий муаммо ҳал қилинган ёки тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантиришда улкан ютуқ деб баҳолаш мумкин бўлган назарий қоидалар мажмуи ишлаб чиқилган ёхуд жорий этилиши техникани ривожлантиришга катта ҳисса қўшадиган илмий асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик ечимлар ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.


2. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация фаннинг тегишли соҳаси учун катта аҳамиятга молик масала янгича ҳал қилинган ёки муаллифнинг муҳим амалий масалаларни ҳал этишни таъминловчи илмий жиҳатдан асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик тавсиялари ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.


3. Диссертация шахсан ёзилган бўлиши, муаллиф ошкора ҳимоя учун жамоат муҳокамасига тақдим этаётган янги илмий натижалар ва ҳолатларнинг мажмуини ўз ичига олиши, моҳият жиҳатидан ички бирликка эга бўлиши ва муаллифнинг шахсан фанга қўшган ҳиссасини акс эттириши лозим.


4. Амалий аҳамиятга молик диссертацияда аниқ муаммонинг ечими ва муаллиф эришган илмий натижалардан амалиётда фойдаланилганлиги тўғрисида маълумотлар, назарий аҳамиятга молик диссертацияда эса илмий хулосалардан фойдаланишга доир тавсиялар берилиши лозим.


5. Фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган илмий маъруза шаклидаги диссертация талабгор томонидан аввал чоп этилган ва ушбу фан соҳасининг мутахассисларига кенг маълум бўлган, фан ва амалиёт учун катта аҳамиятга эга бўлган илмий ва тажрибавий-конструкторлик ишларининг мажмуи асосида тайёрланган, муаллиф ўтказган тадқиқот ва ишланмалар натижаларининг қисқача умумлаштирилган баёнидан иборат бўлади. Илмий ишнинг аҳамияти ҳамда илмий маъруза шаклидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани талабгорнинг асосий тадқиқотлари ўтказилган ва ишланмалари бажарилган ташкилот беради.

Илмий маъруза шаклидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга рухсатни ихтисослашган кенгаш мурожаатномаси асосида Олий аттестация комиссияси (бундан кейин - ОАК) беради.


6. Илмий маъруза шаклидаги диссертация муқова (1-илова) ва матн қисмини ўз ичига олади.


7. "ОАК Бюллетени" журналида диссертациянинг ҳимояси тўғрисида эълон берилганидан сўнг, ихтисослашган кенгашнинг рухсати билан диссертациянинг қўлёзма ҳуқуқидаги автореферати нашр қилинади. Илмий маъруза шаклидаги докторлик диссертацияси автореферат сифатида тарқатилади.


8. Авторефератда диссертациянинг асосий ғоя ва хулосалари баён этилиши, ўтказилган тадқиқотлардаги муаллифнинг қўшган ҳиссаси, тадқиқот натижаларининг янгилик даражаси ва амалий аҳамияти кўрсатилиши шарт.

Докторлик диссертациясининг титул варағи ва автореферат муқовасида фақат битта илмий маслаҳатчи кўрсатилади.

Номзодлик диссертациясининг титул варағи ва автореферат муқовасининг орқа томонида фақат битта илмий раҳбар кўрсатилади. Зарур ҳолларда ОАК рухсати билан номзодлик диссертациясининг титул варағида иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчини кўрсатиш мумкин. Ихтисосликлар туташлигида бажарилган номзодлик диссертациялари бундан мустасно.


9. Диссертация ва автореферат ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида ёзилиши мумкин. Автореферат охирида ўзбек, рус ва инглиз тилларида қисқача резюме бўлиши тавсия этилади.

Резюменинг ҳажми докторлик диссертацияси учун бир бетдан ва номзодлик диссертацияси учун ярим бетдан ошмаслиги лозим.


10. Диссертация автореферати босмахонада ёки кўпайтириш аппаратларида ихтисослашган кенгаш томонидан белгиланган нусхада босилади.

Диссертацияда йўл қўйилган ноаниқликлар ва хатоларни диссертация ҳимоясидан кейин тузатишга рухсат берилмайди.



II. ДИССЕРТАЦИЯНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ


11. Диссертация иши кириш қисми, камида учта бўлим, асосий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Титул варағи ОАК томонидан тасдиқланган намуна (2-илова) бўйича расмийлаштирилади.

Диссертация номи аниқ ва қисқа бўлиши тавсия этилади.


12. Диссертация ишининг мавзуси илмий кенгаш томонидан тасдиқланганидан сўнг "ОАК Бюллетени" журналида нашр қилиниши шарт.


13. Диссертация давомида ҳар бир параметрнинг ўлчами ҳамма вақт бир хил бўлиши зарур.


14. Кириш (сўзбоши) диссертация иши давомида нималар келиши ҳақидаги ўқувчининг тушунчасини енгиллаштириши лозим. Шунинг учун бу ўринда илмий тадқиқотнинг объекти аниқ ва лўнда ёритиб берилиши, мазкур тадқиқотни ўтказишнинг долзарблигини асослаб бериш керак.

Диссертация иши янгилиги билан ажралиб туриши керак. Шунинг учун сўзбошида қисқа аннотация кўринишида муаммонинг ечилишида (номзодлик диссертацияси учун) ёки фан соҳасида (докторлик диссертацияси учун) муаллиф томонидан қилинган янгилик баён этилган бўлиши керак. Сўзбошини муаллиф ҳимояга олиб чиқаётган асосий ҳолатларни санаб ўтиш билан тугатиши лозим.


15. Диссертациянинг бўлимлари учтадан кам бўлмаслиги керак. Бўлимларда ишнинг асосий мазмуни баён этилади.Диссертациянинг биринчи бўлимида талабгор ўрганилаётган масаланинг бугунги ҳолатига қисқа баҳо (номзодлик ишлари учун) ва фан соҳасининг ҳолатига тасниф (докторлик диссертациялари учун) бериб ўтиши керак. Бу баҳо ва тасниф диссертациянинг кириш қисмида ҳам берилиши мумкин.


16. Талабгор ҳар қандай илмий ишга қўйиладиган қуйидаги талабларни бажариши лозим:

а) материални баён қилишда ўқувчига диссертация бўлимларининг бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги, бўлимлар ичида қисмлар ва бандлар алоқадорлиги ҳақида аниқ тушунча бера оладиган мантиқий изчиллик;

б) маълумотларнинг ишончлилиги;

в) баён қилинган фикрнинг аниқ ва қисқа бўлиши;

г) тадқиқотнинг ҳар бир бўлимидаги айрим масалаларни ечишда натижаларни аниқ баён қилиш.

Сўнгги талабни бажариш учун талабгор, одатда, диссертация бўлимларининг охирида қисм тарзида бўлим бўйича хулосалар бериши керак.


17. Хулоса бутун диссертация тадқиқоти бўйича қисқа умумлаштирилган натижалардан иборат бўлиши керак.


18. Диссертация юзасидан фойдаланилган адабиётлар 3-иловага мувофиқ тарзда расмийлаштирилиши тавсия этилади.


19. Диссертация мавзуси бўйича асосан сўнгги 10-15 йил ичида нашр қилинган адабиётлардан фойдаланиш тавсия этилади.


20. Иловалар диссертациянинг асосий матни билан бирга битта китобга жамланган бўлиши ёки алоҳида китоб ҳолида чиқарилган бўлиши мумкин. Иловаларга диссертация матнини тўлдирувчи ва тасвирловчи турли ёрдамчи материаллар киритилади:

а) оралиқ математик исботлар, формулалар, ҳисоб-китоблар;

б) статистик маълумотлар ва уларни қайта ишлаш методлари;

в) аниқ тажрибалар натижалари;

г) дастлабки материаллар;

д) ёрдамчи номограммалар ва жадваллар;

е) тажрибаларда, ўлчаш ва синовларда қўлланилган аппаратлар ва ускуналар таърифи;

ж) диссертация тадқиқоти жараёнида ишлаб чиқилган ЭҲМда ечилган масалалар ёрдамчи алгоритмлари ва дастурлари, методлари;

з) ёрдамчи характердаги иллюстрациялар (тасвирлар);

и) мукаммал изоҳлар;

к) диссертация ишининг натижаларини татбиқ этиш бўйича далолатномалар ва бошқалар.

Иловалар кетма-кетлиги тартиби диссертацияда уларга мурожаат қилиш тартибига мос келиши ва фойдаланиш қулайлигини таъминлаши керак.


21. Диссертация матнини компьютерда WORDнинг 14 шрифтида 1,5 интервалда А4 форматли стандарт оқ қоғознинг бир томонида ёзиш тавсия этилади.

Докторлик диссертациясининг матни 250 бетдан, номзодлик диссертацияси эса 120 бетдан ошмаслиги керак. Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин. Иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди.


22. Диссертация бетларининг чап томони 30 мм, юқори томони 25 мм, ўнг томони 15 мм, қуйи томони 25 мм бўлиши тавсия этилади. Матндаги формулалар пухта ва аниқ ёзилган бўлиши шарт. Катта ва кичик ҳарфлар, юқори ва пастки индекслари формулада аниқ берилиши керак. Формула учун белгиларнинг ўлчами қуйидагича белгиланади: катта ҳарфлар ва рақамлар 5-6 мм, кичик ҳарфлар 3 мм, даража кўрсаткичлари ва индекслари 2 мм дан кам бўлмаслиги тавсия этилади.


23. Диссертация матни ва иловадаги жадваллар, чизмалар, схемалар, диаграммалар, графиклар, фотосуратлар ўлчами А4 форматли стандарт варақда бажарилиши керак ёки стандарт ўлчамдаги оқ қоғозга ёпиштирилган бўлиши тавсия этилади. Фото ва расмларга изоҳлар ҳамда ёзувлар ўқиш учун қулай ҳолда жойлаштирилиши зарур.

Диссертацияда тузатишларга рухсат этилмайди.


24. Диссертациянинг барча бетлари титул бетидан охирги бетгача тартиб билан рақамланади. Биринчи бет титул варағи ҳисобланиб, унга рақам қўйилмайди, кейинги бетга "2" рақами қўйилади ва ҳоказо. Тартиб рақами бетнинг юқори томонининг ўртасига қўйилади. Талабгор томонидан диссертациянинг ҳар бир нусхаси титул варағига имзо чекилади.


25. Бўлимларнинг номланиши бош ҳарфлар билан ёзилади. Бўлим ичидаги номланишлар хатбошидан кичик ҳарфлар билан ёзилади. Сарлавҳаларни ёзишда бўғин кўчиришга рухсат берилмайди. Сарлавҳа охирида нуқта қўйилмайди. Сарлавҳа ва матн ораси 3-4 интервал бўлиши тавсия этилади. Сарлавҳани тагига чизиб ёзишга рухсат этилмайди. Диссертациянинг ҳар бир бўлими янги бетдан бошланади.


26. Диссертация бўлимлари бутун диссертация бўйича араб рақамлари билан белгиланиб, рақамдан сўнг нуқта қўйилади. Кириш ва хулоса қисмлари рақамланмайди. Бўлим ичида параграфлар араб рақамлари билан белгиланади. Параграф рақами нуқта билан ажратилган бўлим ва параграф рақамидан иборат бўлади. Параграф рақами охирида нуқта қўйилади, масалан, "2.3.".

Ҳар бир параграф ичида бандлар араб рақамлари билан белгиланади. Банд рақами нуқталар билан ажратилган бўлим, параграф ва банд рақамидан иборат бўлади. Рақам охирида нуқта қўйилади, масалан, "1.1.2.".


27. Иллюстрация (сурат)лар кўриш учун қулай тарзда жойлаштирилиши керак. Агар диссертацияни буриш лозим бўлса, уни соат стрелкаси бўйлаб буриш керак. Барча сурат (график, чизма, диаграмма, фотосурат)лар "расм" сўзи ва бўлим бўйича кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Иловаларда келтирилган суратлар бундан мустасно. Сурат рақами бўлим ва сурат рақамидан иборат бўлиб, нуқта билан ажратилади, масалан "1.2-расм" ва изоҳ берувчи ёзувдан пастга ёзилади.


28. Рақамли материаллар жадвал кўринишида расмийлаштирилиши лозим. Жадвални расмийлаштириш намунаси 4-иловада кўрсатилган.

Ҳар бир жадвал сарлавҳага эга бўлиши керак. Сарлавҳа бош ҳарф билан бошланади. Сарлавҳанинг остига чизилмайди.

Жадвал графаларининг сарлавҳалари бош ҳарфлар билан, сарлавҳачалари эса, агар улар сарлавҳа билан битта гапни ташкил этса, кичик ҳарфлар билан, агар улар мустақил бўлса, катта ҳарфлар билан бошланиши керак. Жадвал бош қисмини диагонал бўйича бўлиш мумкин эмас. Сатрлар баландлиги 8 мм дан кам бўлмаслиги тавсия этилади.

Кўплаб графаларга эга бўлган жадвални қисмларга бўлиш ва бир қисмни иккинчи қисмдан кейин жойлаштиришга рухсат этилади.

Бўлимлар доирасидаги жадваллар изчил, кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Жадвал рақами бўлим рақами билан жадвалнинг тартиб рақамидан ташкил топади ва улар ўзаро нуқта билан ажратилади. Масалан: "1.2-жадвал".

Агар диссертацияда битта жадвал бўлса, у рақамланмайди ва "жадвал" сўзи ёзилмайди.

Жадвалнинг бирор қисми бошқа бетга ўтганда, "жадвал" сўзи ва унинг тартиб рақами бир марта жадвалнинг биринчи қисми устида кўрсатилиб, қолган қисмлар устига "давоми" деган сўз ёзилади.


29. Символларнинг маънолари бевосита формула остида уларнинг формуладаги кетма-кетлиги бўйича берилади. Ҳар бир символнинг маъносини янги қатордан бериш лозим.

Тенглама ва формулалар матндан алоҳида бўш қаторлар билан ажратиб ёзилади. Ҳар бир формуланинг юқори ва пастки томонларида камида бир сатрдан жой қолдириш тавсия этилади. Агар тенглама битта қаторга сиғмаса, сиғмаган қисм тенглик белгиси (=)дан ёки қўшиш (+), айириш (-), кўпайтириш (х), бўлиш (:) белгиларидан кейин кўчирилиши керак.

Диссертациядаги формулалар (агар улар биттадан кўп бўлса) бўлим доирасида араб рақамлари билан белгиланади. Формула рақами бўлим рақами ва формуланинг бўлимдаги тартиб рақамидан ташкил топиб, ўзаро нуқта билан ажратилади. Бу нарса бетнинг ўнг томонида формула билан бир қаторда қавслар билан кўрсатилади (5-илова).


30. Матндаги манбаларга ҳаволаларни сатр ости эслатмаларида келтириш ёки манбанинг "Фойдаланилган адабиётлар рўйхати" бўйича тартиб рақамини квадрат қавсларда кўрсатиш лозим.

Иллюстрацияларга қилинган ҳаволалар суратнинг тартиб рақами билан кўрсатилади, масалан, "1.2-расм". формулаларга қилинган ҳаволалар формуланинг қавс ичидаги тартиб рақами билан кўрсатилади, масалан, "(2.2) формулада". Матнда барча жадвалларга ҳавола берилиши керак.


31. Ҳар бир илова янги бетнинг ўнг юқори бурчагида "Илова" сўзи билан бошланади. Агар диссертацияда биттадан кўп илова бўлса, улар кетма-кет араб рақамлари билан белгиланади. Масалан, "1-илова", "2-илова" ва ҳ.

Иловаларни алоҳида расмийлаштирганда, титул варағида диссертация мавзусининг номи остида катта ҳарфлар билан "Иловалар" сўзи ёзилади.



III. ДИССЕРТАЦИЯ АВТОРЕФЕРАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ


32. Диссертация бўйича қўлёзма ҳуқуқидаги автореферат чоп этилиши ва кўпайтирилиши керак. Авторефератни WORDнинг 14 шрифтида 1 интервалда ёзиш тавсия этилади.

Докторлик диссертацияси бўйича диссертациянинг қўлёзма ҳуқуқидаги автореферати ҳажми 32 бетдан, номзодлик диссертацияси бўйича эса 16 бетдан ошмаслиги тавсия этилади. Ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация авторефератининг ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.

Диссертация автореферати белгиланган шаклдаги муқова (6-илова) ҳамда матн қисмидан иборат. Автореферат муқоваси, автореферат охирида бериладиган эълон қилинган ишлар рўйхати, резюме ва иллюстрациялар умумий ҳажмга кирмайди.


33. Автореферат матни қуйидаги бўлимларга бўлинади:

1. Диссертациянинг умумий тавсифи. Ушбу бўлим қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:

а) Мавзунинг долзарблиги;

б) Муаммонинг ўрганилганлик даражаси;

в) Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги;

г) Тадқиқот мақсади;

д) Тадқиқот вазифалари;

е) Илмий янгилиги;

ж) Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти;

з) Натижаларнинг жорий қилиниши;

и) Ишнинг синовдан ўтиши;

к) Натижаларнинг эълон қилинганлиги;

л) Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

2. Диссертациянинг асосий мазмуни. Ушбу бўлимда бажарилган тадқиқотнинг қисқача тавсифи баён қилиниши керак.

3. Хулоса. Ушбу бўлим асосий хулосаларни ҳамда тавсияларни қамраб олиши керак.

4. Эълон қилинган ишлар рўйхати. Бунда муаллифнинг фақат диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган ишларининг рўйхати берилади.

5. Резюме қуйидагиларни ўз ичига олади:

таянч (энг муҳим) сўзлар;

тадқиқот объектлари;

ишнинг мақсади;

тадқиқот усули;

олинган натижалар ва уларнинг янгилиги;

амалий аҳамияти;

татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги;

қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси.

Резюме ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилиши керак. Резюме намунаси 7-иловада келтирилган.





1-ИЛОВА



Илмий маъруза шаклидаги диссертация муқоваси


Диссертация бажарилган ташкилот номи


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК


Фамилияси, исми, ота исми


Илмий маъруза шаклидаги диссертациянинг номи


Ихтисослик шифри ва номи

(олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар

ихтисосликларининг рўйхати бўйича берилади)

__________________ фанлари доктори (номзоди)

илмий даражасини олиш учун

илмий маъруза шаклидаги диссертация


Шаҳар - йил

________________________________________________________________________


Илмий маъруза шаклидаги диссертация муқовасининг орқа томони


расмий оппонентлар: ______________________________________________

илмий даражаси, илмий унвони, фамилияси, исми, ота исми

__________________________________________________________________

илмий даражаси, илмий унвони, фамилияси, исми,ота исми

__________________________________________________________________

илмий даражаси, илмий унвони, фамилияси, исми,ота исми


етакчи ташкилот __________________________________________________

номи


ҳимоя ____________________________________________________________

ихтисослашган кенгаш тузилган ташкилот номи,


______________________ ҳузуридаги ______________ рақамли кенгашнинг

манзилгоҳи                                                            кенгаш шифри


_________________ да ўтадиган мажлисида бўлади.

куни, вақти


илмий маъруза билан _____________________________________________

ихтисослашган кенгаш тузилган ташкилот номи


кутубхонасида танишиш мумкин.


илмий маъруза шаклидаги диссертация __________ да тарқатилди.

                                 сана


Ихтисослашган кенгаш

илмий котиби _____________________________________________________

исми, ота исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси





2-ИЛОВА



Диссертациянинг титул варағи


Диссертация бажарилган ташкилотнинг номи


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК

Фамилияси, исми, ота исми


Д и с с е р т а ц и я    н о м и


Ихтисослик шифри ва номи

(олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар

ихтисосликларининг рўйхати бўйича берилади)


____________________ фанлари доктори (номзоди)

илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация


илмий раҳбар

(маслаҳатчи)


Шаҳар - йил





3-ИЛОВА



Фойдаланилган адабиётларнинг ёзилиш намуналари


1. Китоб ва туркум нашрлари.

1.1. Бир томлик китоблар, монографиялар, дарсликлар, мақолалар тўплами.

а) бир муаллифнинг: Марчук Г.И. Ҳисоблаш математикасининг усуллари. - Новосибирск: Наука. 1983. - 196 б.

б) бутун манбага ҳавола: Годунов С.К., Рябенький В.С. Разностные схемы (введение в теорию). Учеб. пособие для ВУЗов. - М.: Наука, 1992. - 399 б.

в) икки муаллифнинг: Годунов С.К., Рябенький В.С. Введение в теорию разностных схем. - М.: Физматгиз, 1982. - 168 б.

г) уч муаллифнинг: Кошляков Н.С., Глинер Э.Б., Смирнов М.М. Математик физиканинг дифференциал тенгламалари. - М.: Физматгиз, 1962. - 67 б.

д) тўрт муаллифнинг: Естественные составляющие метеорологических полей / Мещерская А.В., Руховец Л.В., Юдин М.И., Яковлева Н.И. - Л.: Гидрометеоиздат, 1970. - 199 б.

е) муаллифлар жамоаси учун: Планирование, организация и управление транспортным строительством /А.М. Коротеев, Т.А. Беляев ва б.; А.М. Коротеев таҳрири остида - М.: Транспорт, 1989. - 286 б.

1.2. Кўп томлик китоблар

а) бутун манбага ҳавола: Флетчер К. Вычислительные методы в динамике жидкостей. В 2-х т. - М.: Мир, 1991. - 504 б.

б) алоҳида томнинг тавсифи: Седов Л.И. Механика сплошной среды. В 2-х т. - М.: Наука, 1983. Т.1. Б. 114-125.


2. Диссертация ва диссертация автореферати.

2.1. Кузнецов Ю.И. Построение информативного базиса в задачах общей циркуляции отмосферы: Дис… канд. физ.-мат. наук. - Новосибирск: ВЦ СО РАН, 1997. - 134 б.

2.2. Фролов В.В. Теоретические проблемы правового регулирования специальных экономических зон: Автореф. дис... канд. юр. наук - М.: МГУ, 1997. - 22 б.


3. Журналлардаги мақолаларга ҳаволалар.

3.1. Бахвалов Н.С. К оптимизации методов решения краевых задач при наличии пограничного слоя // Ж. вычисл. матем. и матем. физ. - 1969. - № 4 (9). - Б. 841-859.


4. Илмий ишлар тўпламларига ҳаволалар.

4.1. Интеллектуальное общение с ЭВМ: Сб. науч. тр. ТашГУ. - Ташкент, 1986. - 270 б.


5. Симпозиум ва конференция ишларига ҳаволалар.

5.1. Петров С.М. Влияние конечной скорости распространения поперечной волны на динамическое поведение высокого сооружения //IV Российская конф. по сейсмостойкому строительству: Тез. докл. - М., 2001. 55 б.

5.2. Иванов П.К. Алгоритм исследования колебаний осесимметричных сооружений с динамическими гасителями //Перспективные информационные технологии: Тез. докл. респ. науч. конф. 21-22 мая 2002. - Ташкент, 2002. 132-133 б.


6. Депонентлаштирилган илмий ишларга ҳаволалар.

6.1. Соатов У.А. Необходимое и достаточное условие существования решения частично интегрального уравнения с вырожденными ядрами. - Т.: 1997. 29 б. - Деп. в ГФНТИ ГКНТ РУз 01.10.97. № 2677-97.





4-ИЛОВА



__________ -жадвал

                                                                                                  рақам

_______________________________________________________________________

жадвал номи (сарлавҳа)


Боши

Графаларнинг сарлавҳалари


Графаларнинг сарлавҳачалари



Сатрлар (горизонтал қаторлар)


Графалар


Ён томони

(сатрлар сарлавҳаси учун графа)






5-ИЛОВА



Мисол:



uyy -/y/m х uxx + a1(x,y)ux + b1(x,y)uy + c1(x,y)u қ


                                   a,b

қ zg11Fog  g12 u(g,0)+d1(x,y)                                        (3.1)

                                   c,g





6-ИЛОВА



Автореферат муқоваси


Диссертацияни ҳимояга қабул қилиб олган

ихтисослашган кенгаш тузилган ташкилот номи


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК

Фамилияси, исми, ота исми


Д и с с е р т а ц и я    н о м и


Ихтисослик шифри ва номи

(олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар

ихтисосликларининг рўйхати бўйича берилади)


_____________ фанлари доктори (номзоди)

илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ


Шаҳар - йил

__________________________________________________________________

Автореферат муқовасининг орқа томони


иш ______________________________________________ да бажарилган

ташкилот номи


илмий раҳбар (маслаҳатчи) _______________________________________

илмий даражаси, илмий унвони,


_________________________________________________________________

фамилияси, исми, ота исми


расмий оппонентлар: _____________________________________________

илмий даражаси, илмий унвони, фамилияси, исми, ота исми


_________________________________________________________________

илмий даражаси, илмий унвони, фамилияси, исми, ота исми

_________________________________________________________________

илмий даражаси, илмий унвони, фамилияси, исми, ота исми


етакчи ташкилот ____________________________

номи


ҳимоя __________________________________________________________

ихтисослашган кенгаш тузилган ташкилот номи,


___________________ ҳузуридаги ________________ рақамли кенгашнинг

манзилгоҳи                                                        кенгаш шифри


___________________ да ўтадиган мажлисида бўлади.

куни, вақти


диссертация билан ______________________________________________

ихтисослашган кенгаш тузилган ташкилот номи


кутубхонасида танишиш мумкин.

автореферат _____________________________ да тарқатилди.

сана


Ихтисослашган кенгаш

илмий котиби ___________________________________________

исми, ота исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси





7-ИЛОВА



Р Е З Ю М Е


диссертации _________________________________ на тему

Ф.И.О

"_______________________________________________"

тема


на соискание ученой степени доктора (кандидата) _______________ наук

по специальности ______________

Ключевые слова:


Объекты исследования:


Цель работы:


Метод исследования:


Полученные результаты и их новизна:


Практическая значимость:


Степень внедрения и экономическая эффективность:


Область применения:





__________ фанлари доктори (номзоди) илмий даражасига талабгор

____________________________ ______________ ихтисослиги бўйича

                                            Ф.И.О

"_______________________________________________"

мавзу


мавзусидаги диссертациясининг


Р Е З Ю М Е С И


Таянч (энг муҳим) сўзлар:


Тадқиқот объектлари:


Ишнинг мақсади:


Тадқиқот усули:


Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:


Амалий аҳамияти:


Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:


Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:





R E S U M E


Thesis of _______________________

N. Family Name

on the academic degree competition of the doctor

of sciences (philosophy) ______________,

speciality ____________ subject:

"________________________________________________________"

subject


Key words:


Subjects of the inquiry:


Aim of the inquiry:


Method of inquiry:


The results achieved and their novelty:


Practical value:


Degree of embed and economical effectivity:


Sphere of usage:



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 328-модда.




























Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск