ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Агентликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.2020 й. 1-сон "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2020 й.

N 1




ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4541-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (кейинги ўринларда ЎзА деб аталади) тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги:

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ҳамда ЎзАнинг вилоятлардаги минтақавий мухбирлик пунктлари учун 1 тадан енгил автотранспорт воситаси харид қилиш учун маблағ ажратсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига 22 та, шу жумладан, 3 та шахсий бириктирилган, 7 та навбатчи ва 12 та минтақавий мухбирлик пунктларига бириктирилган енгил автотранспорт воситасини, Қорақалпоғистон ахборот агентлигига 1 та навбатчи хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А. Кўчимов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 3 январдаги

1-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисида" 1992 йил 21 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ,1992 й., 4-сон, 12-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2450-сон қарори)" 2016 йил 5 майдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 37-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори) 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 198-модда) илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 январь































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск