Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2019 й. 1042-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ""Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2019 й.

N 1042



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ""ФУҚАРОЛАРНИНГ

ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ҲАМДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2011 ЙИЛ

7 АПРЕЛДАГИ 107-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 декабрдаги

1042-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ""Фуқароларнинг давлат пенсия

таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига

ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг учинчи хатбошисига "фарзанди бор" сўзларидан кейин "(бўлган)" сўзи қўшилсин.


2. 2-иловада:


а) Низомнинг номланишига, 1-банднинг биринчи хатбошисига, 6-банднинг тўртинчи хатбошисига ҳамда 8-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларига "фарзанди бор" сўзларидан кейин "(бўлган)" сўзи қўшилсин;


б) 16-банддаги "пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси" сўзлари "ёшга доир пенсиянинг энг кам" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 18-бандда:

"в-1" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в-1) болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа тайинлашда - болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ёки вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида ТМК томонидан берилган тиббий хулоса ёки ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми;";

"г" кичик бандга "боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома" сўзларидан кейин "нусхаси" сўзи қўшилсин;

бешинчи хатбошига "фарзанди бор" сўзларидан кейин "(бўлган)" сўзи қўшилсин;


г) 35-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 декабрь














































Время: 0.0261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск