Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.12.2019 й. 1021-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 декабрдаги

1021-сон қарорига

1-ИЛОВА



Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини

асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


лицензияловчи орган - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти;


лицензиат - моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахс;


лицензия - моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;


объект - моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари.


3. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият лицензияловчи орган томонидан лицензияланади.


4. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш, объектни:

консервациялаш;

реставрация қилиш;

таъмирлаш;

замонавий фойдаланишга мослаштириш;

тиклаш ишларига нисбатан татбиқ этилади.


5. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш:

археология ёдгорлигида археология тадқиқотларини олиб бориш ва археология ёдгорлигини тегишли рухсатномага эга бўлган археолог томонидан бирламчи консервация қилиш ишларига;

монументал санъат ёдгорликларини консервациялаш, реставрация қилиш, таъмирлаш ва янгидан яратиш ишларига нисбатан татбиқ этилмайди.


6. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият билан ушбу Низом талабларига мувофиқ белгиланган тартибда лицензия олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин.


7. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият 1-иловадаги схемага мувофиқ лицензияланади.


8. Лицензия лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра қуйидаги тоифалар бўйича берилади:

I тоифадаги лицензия - маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектларда асрашга доир ишларни амалга ошириш учун;

II тоифадаги лицензия - республика ва маҳаллий аҳамиятига эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишларни амалга ошириш учун.

Объектнинг республика ва маҳаллий аҳамиятига эга эканлиги Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан белгиланади.


9. Лицензия амал қилиш муддати чекланмаган муддатга берилади.


10. Лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат қилган юридик шахсларга лицензия объектларнинг тегишли тоифасида асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун берилади.


11. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


12. Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

б) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда санитария ва экология нормаларига риоя қилиш;

в) ваколатли орган томонидан тақдим этилган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиш;

г) лицензиат томонидан лицензияланадиган фаолият тури соҳасида олиб бориладиган ишлар (асрашга доир фаолият олиб бориладиган объект номи ва манзили) ҳақида ушбу ишлар бошланишидан камида уч кун олдин ва якунлангандан сўнг уч кун ичида лицензияловчи органга ахборот бериш;

д) асрашга доир ишларда объектга салбий таъсирларнинг олдини олиш ва авария ҳолатига қарши ишларни бажариш;

е) археология ёдгорликларини консервация қилишда тегишли рухсатномага эга бўлган археологни шартнома асосида жалб этиш;

ж) I тоифадаги лицензия учун лицензиатнинг устав фонди базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан, II тоифадаги лицензия учун эса - устав фонди базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан кам бўлмаслиги;

з) юзаси 10 кв.м дан кам бўлмаган қурилиш ҳавозаси ва ғишт кесиш, силлиқлаш, металл кесиш, ёғочга ишлов бериш ускуналари мавжуд бўлиши;

и) юридик шахснинг штатида талабга жавоб берадиган қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши, шу жумладан лицензиат лицензиядан фойдаланиш даврида (объектда асрашга доир ишларни амалга ошириш давомида) ушбу мутахассисларнинг шахсан иштирок этишини таъминлаши:

I тоифадаги лицензия учун - олий маълумот ёки лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада сўнги 10 йил давомида камида икки йил иш стажига эга бўлган 2 нафар мутахассис (тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, тасвирий ва амалий санъат безаги, архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш, архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш) асосий иш жойи бўйича ишлаши;

II тоифадаги лицензия учун - олий маълумот ёки лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада сўнги 10 йил давомида камида уч йил иш стажига эга бўлган 4 нафар мутахассис (тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, тасвирий ва амалий санъат безаги, архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш, архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш) асосий иш жойи бўйича ишлаши.

Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлмаган, бироқ ёдгорликларни консервация, реставрация қилиш, таъмирлаш, тиклаш ишларида сўнги 10 йил давомида 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган малакали реставратор-усталарга лицензияловчи органнинг ҳудудий бошқармаси тавсияномасига асосан лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи малака сертификати берилади.

Лицензияловчи органнинг ҳудудий бошқармаси тавсияномада реставратор-устанинг шахсан иштирокида консервация, реставрация қилиш, таъмирлаш, тиклаш ишлари олиб борилган ёдгорликлар ва уларда бажарилган иш сифати, устанинг малака ва тажрибаси, иш стажи ҳақида маълумот берилади.

Лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бажара олмаслиги ҳолати юзага келганда, лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича ушбу Низомда белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.


13. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятда бош пудратчи ҳисобланадиган лицензиат томонидан лицензияга эга бўлмаган субпудрат (ёрдамчи пудратчи) ташкилотлари қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда жалб этилади:

субпудрат ташкилотларини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларини бажаришга жалб этишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг алоҳида бўлимлари бўйича рухсат этилади ва бунда умумий иш ҳажмининг 20 фоизидан ошишига йўл қўйилмайди;

субпудрат ташкилотлари асрашга доир ишларда лойиҳа-смета ҳужжатларида фақат уларга тааллуқли қисми бўйича иштирок этади;

лицензиат субпудрат ташкилотлари ва уларнинг ходимлари томонидан объект режими билан белгиланган қоидаларга риоя этилиши учун тўлиқ жавоб беради.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


14. Лицензия даъвогари лицензия олиш учун давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


15. Шахсан мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими лицензия даъвогари номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

лицензияловчи орган томонидан берилган реставратор-устанинг малака сертификати;

шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси;

лицензия талаблари ва шартларида белгиланган тегишли асбоб-ускуналарнинг номи, маркаси ва сони ҳақида маълумотнома.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжатлар бундан мустасно.

Лицензия даъвогарларидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


16. Зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, сўровномага киритилгандан сўнг лицензия даъвогари уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Шахсан мурожаат этилган тақдирда, сўровномани ЭРИси билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


17. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун қуйидагилар ундирилади:

а) сўровномани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим;

б) лицензия берилганлиги учун давлат божи:

I тоифадаги лицензия учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида;

II тоифадаги лицензия учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида.

Лицензия олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда, кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганда йиғим тўланганлиги давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўланган йиғим суммаси ва давлат божлари ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

Йиғим суммаси ва давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда келиб тушган пул маблағларининг:

80 фоизи - лицензияловчи орган ҳисобварағига;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда келиб тушган пул маблағларининг:

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар - лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида лицензияни олиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


18. Сўровномада лицензия олиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


19. Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


20. Шахсан мурожаат этилганда, давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни лицензияловчи органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, эса сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.



4-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ


21. Лицензияловчи орган сўровнома тушганидан сўнг етти иш куни мобайнида сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва лицензия даъвогарига лицензия бериш учун ҳисобварақ-фактурани лицензия беришнинг давлат божи қийматини кўрсатган ҳолда, Давлат хизматлари марказига (шахсан мурожаат қилган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.

Давлат хизматлари маркази ҳисобварақ-фактура тушганидан бошлаб бир соат мобайнида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали лицензия даъвогарини хабардор қилади.


22. Лицензия даъвогари ҳисобварақ-фактура тушганидан сўнг бир ой мобайнида лицензия беришнинг давлат божи қийматини ҳисобварақ-фактурада қайд этилган миқдорда тўлайди.

Лицензия бериш учун давлат божи қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

Белгиланган муддатда тегишли давлат божи тўланмаслиги лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда лицензия даъвогари умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.


23. Лицензия Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган шакл бўйича электрон шаклда расмийлаштирилади ва лицензияловчи органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.

Лицензияловчи орган лицензия учун давлат божи тўлиқ тушганидан сўнг бир иш куни мобайнида QR-код (матрицали штрих коди) қўйилган лицензияни электрон шаклда расмийлаштиради ва тегишли Давлат хизматлари марказига юборади.


24. Давлат хизматлари маркази лицензия тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборади ва лицензия даъвогарини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази лицензия даъвогарининг сўровига кўра унга лицензияни электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.


25. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш учун ҳисобварақ-фактура ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензия даъвогари сўровномада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда эга бўлади.

Бунда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабари олинганидан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши шарт. Тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга юборилган ёзма хабар лицензия олингунига қадар лицензияга тенглаштирилади ва шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.


26. Қуйидагилар лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади:

лицензия даъвогарининг ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштирмай тақдим этиши;

лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


27. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида сўровнома бериши шарт.

Янгидан ташкил этилган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг лицензияланадиган айнан бир турини амалга ошириш учун лицензияга эга лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.


28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензия лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида даъвогардан сўровнома қабул қилинган кундан эътиборан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида қайта расмийлаштирилади.


29. Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия даъвогарининг лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда йиғим миқдори ушбу Низомнинг 17-банди талаблари асосида тақсимланади.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


30. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилаётганда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли текширишларни жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатлари асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни талаб қилиш ва олиш;

текширув натижалари асосида лицензиат йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларининг аниқ қоидабузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш.


31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш вақтида лицензияловчи органнинг масъул ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ, ТУГАТИШ

ВА ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


32. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ва лицензияни бериш бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишлича 22, 23 ва 24-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.


33. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


34. Лицензияловчи орган "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси воситасида лицензиялар реестрини шакллантиради, унда қуйидагилар кўрсатилади:

лицензиатнинг номи ва унинг жойлашган ери (почта манзили);

алоқа телефони рақами;

банк ҳисобварағи;

электрон манзили (веб-сайт);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензиянинг берилган санаси ва рақами;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилиш асослари ва санаси;

лицензияларни қайта расмийлаштиришнинг асослари ва санаси.

Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


35. Лицензиялар реестридаги маълумотлар лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтидаги "Лицензия" ахборот тизимлари комплексида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган лицензия олувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


37. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


38. Лицензия даъвогари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини

асрашга доир фаолиятни лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Лицензия даъвогари


1. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга оширишга лицензияни олиш учун давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.



1. Хоҳишга кўра


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.


2. Мурожаат қилинганда








2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази



Сўровномани ва белгиланган ҳужжатларни лицензияловчи органга юбориш.


1. 1 соат мобайнида


2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали



2. Автоматик тарзда








3-босқич

Лицензияловчи орган


Сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш ва лицензия талабгорига лицензия бериш учун ҳисобварақ-фактурани лицензия беришнинг давлат божи қийматини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига юбориш


7 иш куни мобайнида









4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази



Лицензия талабгорига ҳисобварақ-фактурани бериш.


Мурожаат келиб тушган куннинг ўзида

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида










5-босқич

Лицензия талабгори


Хабарномада белгиланган йиғимни тўлаш.


1 ой мобайнида









6-босқич

Лицензияловчи орган


QR-код (матрицали штрих коди) қўйилган лицензияни электрон шаклда расмийлаштириш ва тегишли Давлат хизматлари марказига юбориш.


1 иш куни мобайнида









7-босқич

1. Давлат хизматлари маркази



QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни лицензия талабгорининг электрон манзилига юбориш ва ўзи келиб мурожаат қилганда лицензияни лицензия талабгорига бериш.


1. 1 соат мобайнида


2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида




2. Автоматик тарзда


       





Низомга

2-ИЛОВА



Моддий маданий мероснинг кўчмас

мулк объектларини асрашга доир фаолиятни

лицензиялаш давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА


I. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:



2. СТИР:



3. МФО:



4. ИФУТ:



5. Ҳисобварағи:



6. Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:



7. Жойлашган ери:



8. Телефон рақами:



9. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):




янги лицензияни расмийлаштириш


лицензияни қайта расмийлаштириш


лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш


лицензиянинг амал қилишини тугатиш


лицензияни бекор қилиш


Лицензия тоифалари бўйича танлаш:


I тоифа


II тоифа


II. Юридик шахснинг мутахассислари ҳақидаги маълумотлар:

Т/р


Ф.И.О


Лавозими


Мутахассислиги


Мутахассислиги бўйича иш стажи


1.






2.






3.






4.






5.






6....






III. Сўровномага илова:

1. Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумот бўйича диплом нусхаси ёки лицезияловчи орган томонидан берилган реставратор-устанинг малака сертификати



2. Тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган ва асосий иш жойи бўйича ишлаётган мутахассиснинг меҳнат дафтарчаси нусхаси



3. Шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси



4. Лицензия талаблари ва шартларида белгилган тегишли асбоб-ускунларининг номи, маркаси ва сони ҳақида маълумотнома.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 декабрь








































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск