Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 21.12.2019 й. 31/1-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.12.2019 й. 3022-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2019 й.

N 3022-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.12.2019 й.

N 31/1


ҚАРОРИ



"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури

доирасида кредитлар ажратиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сон "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 3022, 2018 йил 9 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон) билан тасдиқланган "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор 2020 йил 1 январдан кучга киради.



Марказий банк раиси                                          М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида

кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддимадаги "тижорат банклари" деган сўзлар "АТ Халқ банки, "Микрокредитбанк" АТБ ва "Агробанк" АТБ (бундан буён матнда тижорат банклари деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Кредитлар дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан ажратилади.".


3. 2-бобнинг номидан, 3, 10, 11 ва 12-бандлардан, 4-бобнинг номидан, 17, 18, 20-23, 31 ва 33-бандлардан "имтиёзли" деган сўз чиқариб ташлансин.


4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Кредитлар тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.

Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.".


5. 16-банддан "йиллик 8 фоиз ставкада имтиёзли" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. 32-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Импорт шартномалари асосида кредит маблағлари ҳисобидан хориждан келтириладиган товарлар (хизматлар) бўйича тўловлар мазкур шартномаларда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 декабрь




















































Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск