ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 13.12.2019 й. 2019-64-сон ""Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.12.2019 й. 1125-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2019 й.

N 1125-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

13.12.2019 й.

N 2019-64


БУЙРУҒИ



"Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш

бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2002 йил 13 мартдаги 2002-03-сон "Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1125, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 7-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                         А. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



"Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш

бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ буюраман:".


2. Йўриқноманинг 7-банди биринчи хатбошисидан "ва эмитентнинг муҳри (мавжуд бўлса) қўйилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 декабрь































































Время: 0.1477
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск