Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 14.02.2024 й. ЎРК-907-сон Конунига каранг NB! Мазкур Конунга 2025 йил 1 январдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 15.02.2024 й. ЎРК-908-сон Конунига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Давлат божи /

Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 й. ЎРҚ-600-сон "Давлат божи тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 09.12.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 14.12.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.01.2020 й.

N ЎРҚ-600



ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади давлат божини белгилаш, ундириш, уни қайтариш ва уни тўлашдан озод қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Давлат божи тўғрисидаги қонунчилик

Давлат божи тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Aгар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.


3-модда. Давлат божи турлари

Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

Давлат божи турлари жумласига қуйидагилар ҳам киради:

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун тўланадиган консуллик йиғими;

ихтироларга, фойдали моделларга, саноат намуналарига, селекция ютуқларига, товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгиларига, географик кўрсаткичларга, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқий муҳофаза бериш билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик учун тўланадиган патент божи.


4-модда. Давлат божини тўловчилар

Ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир.



5-модда. Ундириш объектлари

Давлат божи қуйидагилардан ундирилади:

1) фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризаларидан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалардан (шикоятлардан), алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун;

2) иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан, низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалардан, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш ҳақидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, чет давлат судининг, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалардан, чет давлат судининг, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишлар бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек иқтисодий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун;

3) маъмурий судларга бериладиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги, нотариал ҳаракатни содир этишни, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувларини қайд этишни рад этганлик юзасидан низолашиш ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан бериладиган, шу жумладан зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаблар билан боғлиқ аризалардан (шикоятлардан), маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция ва кассация шикоятларидан, шунингдек маъмурий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун;

4) нотариуслар ва Ўзбекистон Республикасининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун;

5) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик учун, шунингдек фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳнома берганлик учун ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига ўзгартишлар, қўшимчалар, тузатишлар киритилиши ва унинг қайта тикланиши муносабати билан гувоҳнома берганлик учун;

6) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати берилганлиги учун, чет элдан Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни берганлик учун, чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ва ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олганлик учун, шунингдек чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олганлик учун;

7) юридик шахсларни ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун;

8) ов қилиш ҳуқуқига доир рухсатнома берганлик учун;

9) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун;

10) чет эллик юридик шахслардан кўргазма юкларини расмийлаштирганлик, чет эллик юридик шахсларга божхона юк декларацияси бланкларини реализация қилганлик учун;

11) халқаро жамоат ташкилотларини рўйхатга олганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан диний ташкилотлар, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларини аккредитация қилганлик, махсус рўйхатга олиниши керак бўлган мол-мулкни бошқа шахсга бериш шартномаларини тасдиқлаганлик, баҳоланиши лозим бўлган бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллик фуқаролари билан никоҳларини, шунингдек чет эллик фуқароларнинг ўзаро никоҳларини рўйхатдан ўтказганлик, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллик фуқаролар билан ҳамда белгиланган тартибда бедарак йўқолган ёки ақлий заифлик ёки руҳий касаллик туфайли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар билан ёки жинояти учун камида уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳини бекор қилишни рўйхатдан ўтказганлик учун;

12) чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чиқиш ёки кириш-чиқиш визаларини берганлик ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтирганлик, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини расмийлаштирганлик, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визасининг амал қилиш муддати даврига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик ва визанинг амал қилиш муддати узайтирилган даврда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган муддатини узайтирганлик учун, МДҲга аъзо давлатлар фуқароларини, шунингдек фуқаролик ҳақида белгилари мавжуд бўлмаган собиқ СССР паспортлари билан МДҲга аъзо давлатларидан келган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик, чет эл фуқаросининг, шу жумладан МДҲга аъзо давлатлар фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга оид ҳужжатларини кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик, чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат йўқолганлиги ҳақида маълумотномалар берганлик учун;

13) чет эл тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун;

14) фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга доир лицензиялар ва рухсатномалар берганлик учун.



6-модда. Давлат божи ставкаларининг миқдорлари

Давлат божи ставкаларининг миқдорлари ушбу Қонун иловасига мувофиқ белгиланади.



2-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШДАН

ОЗОД ҚИЛИШ


7-модда. Давлат божини тўлашдан озод қилиш

Давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қатъий рўйхати ушбу Қонун билан белгиланади.

2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда қолади.


8-модда. Фуқаролик ишлари бўйича судларда

давлат божини тўлашдан озод қилиш

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) даъвогарлар - иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

2) даъвогарлар - алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

3) даъвогарлар - меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

4) даъвогарлар - қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

5) даъвогарлар - жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

5-1) даъвогарлар - тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

5-2) педагог ходимлар - касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан;

6) юридик ва жисмоний шахслар - алиментларни ундиришга доир фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун;

7) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар;

8) юридик ва жисмоний шахслар - давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан;

9) тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

10) истеъмолчилар - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан;

11) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари - истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар юзасидан;

12) даъвогарлар - ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

13) давлат органлари - ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

13-1) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари - кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар юзасидан;

14) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан;

15) нодавлат нотижорат ташкилотлари - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

16) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

17) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - барча даъволар юзасидан;

18) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари - пенсионерлардан (нафақа олувчилардан) ортиқча (ноқонуний) тўланган пенсияларнинг ва нафақаларнинг суммаларини ундириш билан боғлиқ даъволар юзасидан;

19) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - кўчиш жойига бормаган ёки кўчиб борган жойларини ўзбошимчалик билан тарк этган кўчириб келтирилувчиларга нисбатан кўчиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида тақдим этилган даъволар юзасидан;

20) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари - атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

21) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари - сув тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

22) суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органи - мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ ишлар юзасидан;

23) давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари -барча ишлар ҳамда ҳужжатлар юзасидан, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун;

24) ички ишлар органлари - алиментлар ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаётган шахсларни қидириш учун қилинган харажатларни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

25) прокуратура органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

26) адлия органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

27) ундирувчи ёки давлат ижрочиси - қонунда назарда тутилган тақдирда, қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги ишлар юзасидан;

28) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан;

29) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган даъволар ва шикоятлар юзасидан;

30) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар юзасидан;

31) Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар юзасидан;

32) мулкдорлар - хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан;

33) якка тартибдаги қурувчи билан шартномага кўра қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши чоғида зиммасига буюртмачи вазифасини бажариш қонунчиликка мувофиқ юклатилган юридик шахс - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш масалалари юзасидан якка тартибдаги уй-жой қурувчилар билан низоларни ҳал қилиш тўғрисидаги даъволар бўйича;

34) қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли кредитлар бериш қонунчиликка мувофиқ қайси тижорат банкларининг зиммасига юклатилган бўлса, ўша тижорат банклари - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари юзасидан қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;

35) чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари - уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан;

36) тадбиркорлик субъектлари - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда;

37) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, унинг жойлардаги органлари - ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;

38) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари - моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;

39) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг жойлардаги органлари - қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни бузганлик бўйича давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

40) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;

41) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари - ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;

42) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси - Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;

43) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари - хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан;

44) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси - ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда.

Ушбу модда биринчи қисмининг 8-10, 14, 32-36-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.



9-модда. Иқтисодий судларда давлат

божини тўлашдан озод қилиш

Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) даъвогарлар - ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги, ўрмон хўжалиги даромади суммаларини (шу жумладан, ўрмон дарахтларини ўсиб турган жойида сотиш қоидаларини бузганлик учун зарар ва неустойкани, шунингдек ўзбошимчалик билан ўрмон дарахтларини кесганлик, пичан ўрганлик ва молларни ўтлатганлик учун жарималарни) ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича;

2) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан;

3) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича;

4) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - барча даъволар бўйича;

5) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари - "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан;

6) суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органи - мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ барча ишлар бўйича;

7) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари - сув тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик туфайли давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;

8) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари - атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича;

9) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган даъволар, аризалар ва шикоятлар бўйича;

10) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича;

11) Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар бўйича;

12) давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун;

13) прокуратура органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

14) адлия органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

14-1) давлат органлари - ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

14-2) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари - кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар юзасидан;

15) ундирувчи ёки давлат ижрочиси - қонунда назарда тутилган тақдирда, қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

16) халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан ҳукуматлараро келишувлар асосида берилган кредитлар бўйича асосий қарздор сифатида қатнашувчи давлат органлари ва ташкилотлари - субзаём олувчилардан пайдо бўлган қарздорликларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

17) давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари - етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан;

18) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан;

19) аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича;

20) чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари - уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан;

21) тадбиркорлик субъектлари - ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда;

22) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, унинг жойлардаги органлари - ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;

23) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари - моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан;

24) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг жойлардаги органлари - қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни бузганлик бўйича давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан;

25) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;

26) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси - Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган даъволар, аризалар ва шикоятлар юзасидан;

27) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари - ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича;

28) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси - ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда.

Ушбу модда биринчи қисмининг 2, 20 ва 21-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.



10-модда. Маъмурий судларда давлат

божини тўлашдан озод қилиш

Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) тадбиркорлик субъектлари - тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

1-1) жисмоний шахслар - ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;

2) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари - давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб берилган аризалар бўйича;

3) нодавлат нотижорат ташкилотлари - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

4) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар - фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

5) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда;

6) давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича;

7) прокуратура органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар юзасидан;

8) адлия органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар юзасидан;

9) юридик ва жисмоний шахслар - давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бериладиган аризалар (шикоятлар) бўйича;

10) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар (шикоятлар) юзасидан;

10-1) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган аризалар ва шикоятлар юзасидан;

10-2) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан;

10-3) Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;

10-4) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари - кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;

11) мулкдорлар - хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органларининг ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан;

12) чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари - уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар (шикоятлар) юзасидан;

13) тарафлар - муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш ҳақидаги ишлар юзасидан;

14) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари - моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга доир ишлар юзасидан;

15) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил - тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб берилган аризалар (шикоятлар) юзасидан;

16) Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси - Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар (шикоятлар) юзасидан;

17) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари - хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан;

18) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси - ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда;

19) педагог ходимлар - касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 1-1, 2, 9, 11 ва 12-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.


11-модда. Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда

давлат божини тўлашдан озод этиш

Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод этилади:

1) шахслар - давлат пенсиялари ва нафақаларини олиш учун зарур бўлган, шунингдек васийлик қилиш ва фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар юзасидан ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари тўғрилигини уларга тасдиқлаб берганлик учун;

2) шахслар - мол-мулкини давлат фойдасига, шунингдек юридик шахслар фойдасига ҳадя қилиш тўғрисидаги васиятномалари ва шартномаларини тасдиқлаганлик учун;

3) давлат солиқ хизмати органлари ва молия органлари - уларга давлатнинг меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни (гувоҳномаларнинг дубликатини) берганлик, шунингдек ушбу гувоҳномаларни (гувоҳномаларнинг дубликатини) олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар учун;

4) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари - барча нотариал ҳаракатлар бўйича;

5) шахслар - уларга қуйидагилар учун меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун:

Ватанни ҳимоя қилиш чоғида, бошқа давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганлиги муносабати билан ёхуд инсон ҳаётини қутқариш, давлат мулкини ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш бўйича фуқаролик бурчини адо этиш муносабати билан ҳалок бўлган шахсларнинг мол-мулки учун;

уй-жой (квартира) учун ёки уй-жой-қурилиш кооперативидаги пай учун, агар улар мерос қолдирувчининг вафот этиш кунигача бирга яшаган, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган бўлса ва мерос қолдирувчининг вафотидан кейин ҳам шу уй-жойда (квартирада) яшаётган бўлса;

банклардаги омонатлар, шахсий ва мулкий суғурта шартномалари бўйича суғурта суммалари, давлат заём облигациялари, иш ҳақи суммалари, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пул маблағлари учун;

илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ихтиро, селекция ютуғи, фойдали модель, саноат намунаси, интеграл микросхемалар топологияси муаллифининг мулкий ҳуқуқлари, шунингдек ижрочининг ижрога доир мулкий ҳуқуқлари учун;

илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ихтиро, селекция ютуғи, фойдали модель, саноат намунаси, интеграл микросхемалар топологиясини яратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ижроларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳақи суммалари учун;

6) шахслар - пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномани тасдиқлатганлик учун;

7) оналар - кўп болалик учун уларга орденлар ва медаллар берилганлиги ҳақидаги ишлар бўйича ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлаб берганлик учун;

8) мактаб-интернатлар - фарзандларининг мактаб-интернатдаги таъминоти учун ота-оналардан қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро ёзувларини амалга оширганлик учун;

9) молия органлари - фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ихтисослаштирилган мактабларидаги таъминоти учун ота-оналардан қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро ёзувларини амалга оширганлик учун;

10) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этиш ва ҳалок бўлиш ҳодисасига корхоналар ва ташкилотлар ҳисобидан суғурта қилинган жисмоний шахсларнинг меросхўрлари - суғурта пулига ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берганлик учун;

11) сурункали руҳий касалликка чалинган, қонунчиликда белгиланган тартибда васийлик белгиланган шахслар - мол-мулкка ворислик қилишлари тўғрисида гувоҳнома олганликлари учун;

12) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари - ходимларни ташкилий йўсинда ишга қабул қилиш тартибида тузиладиган меҳнат шартномаларини тасдиқлаганлик учун;

13) 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари, 1941-1945 йиллардаги уруш фронтларида яраланган шахслар ва 1941-1945 йиллардаги уруш фронтларида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган шахсларнинг оила аъзолари, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ҳамда Ватанни ҳимоя қилишда ва Совет Армиясида ўз хизмат бурчини ўтаётганда яраланган шахслар, Афғонистон Республикасида байналмилал бурчини ўтаган шахслар, шунингдек 1986-1987 йилларда Чернобиль АЭСининг заҳарланган минтақаси доирасида авария оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар, 1986 йилда Чернобиль АЭСидаги авария муносабати билан заҳарланган минтақадан кўчирилган (шу жумладан, ўз ихтиёри билан чиқиб кетган) шахслар, агар улар вафот этган бўлса, уларнинг оила аъзолари - имтиёзлар берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлатганлиги учун;

14) шахслар - уларга йўловчиларнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта суммаларига ҳамда фуқароларга қарашли мол-мулкнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта товони суммалари бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун;

15) фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар - уларга фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун;

16) юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар - уларга деҳқон хўжалиги мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун;

17) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари - мажбурий бадалларни тўлаш ва коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро ёзувларини амалга оширганлик учун;

18) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар - уларга ҳужжатларнинг дубликатлари, кўчирма нусхалари, нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш реестридан кўчирмалар берилганлиги учун.


12-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

қайд этишда давлат божини тўлашдан озод қилиш

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) халқ таълими органлари, болалар масалалари бўйича комиссиялар - етим болаларни ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни болалар муассасаларига ва ўқув юртларига юбориш учун туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик учун;

2) жисмоний шахслар - туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун;

3) жисмоний шахслар - уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун;

4) жисмоний шахслар - уларга реабилитация қилинган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун;

5) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар - уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун.


13-модда. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш

соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда

беришда давлат божини тўлашдан озод қилиш

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат божини тўлашдан қуйидаги ҳолларда озод қилинади:

1) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортини берганлик учун;

2) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини:

яқин қариндошлари вафот этганда ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;

фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) мувофиқ улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилганда;

вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда берганлик учун;

3) етим болага ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун;

4) тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахсга хорижга чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартишлар киритилган тақдирда ҳам давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси (биометрик паспорти), Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси (яшаш гувоҳномаси), Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжати ўрнига тегишинча шундай идентификацияловчи ID-карта, биометрик паспорт берилганлиги учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспортнинг ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатнинг йўқолганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.



14-модда. Консуллик йиғимини тўлашдан озод қилиш

Консуллик йиғимини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) Ўзбекистон Республикасининг консуллик йиғимларини ундиришдан воз кечиш тўғрисидаги халқаро шартномаси мавжуд бўлса, чет эллик фуқаролар;

2) репатриация ишлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

3) чет эллик фуқаролар чет эл дипломатик паспортларига ўзаролик асосида виза қўйиш чоғида;

4) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнат стажи, ижтимоий таъминот тўғрисидаги ва алиментлар ундириш ҳақидаги ишларга доир ҳужжатларни сўраб олиш ва легаллаштириш чоғида;

5) чет давлатларнинг белгиланган тартибда аккредитациядан ёки рўйхатдан ўтказилган доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ҳамда филиаллари ходимлари (уларнинг оила аъзолари);

6) белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган матбуот вакиллари (уларнинг оила аъзолари);

7) инсонпарварлик ёрдамини кузатиб келувчи чет эллик фуқаролар;

8) ўн олти ёшга тўлмаган болалар;

9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек бюджет ташкилотларининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига келувчи чет эллик фуқаролар, агар контракт шартларига кўра виза олиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи тарафнинг зиммасига юклатилган бўлса;

9-1) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар уларнинг йўқолган ҳужжатларини ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган, яроқсиз ҳолга келган, муайян фактни тасдиқлайдиган ҳужжатларини тиклаш чоғида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, дубликатлари ҳамда уларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотномалар талаб қилиб олинганда;

9-2) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2022 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар бўлган даврда;

10) ушбу Қонуннинг 11, 12 ва 13-моддаларида назарда тутилган ҳолларда.



15-модда. Айрим тоифадаги шахсларни давлат божини

тўлашдан озод қилиш

Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув жараёнига жалб этиладиган чет эл мутахассислари (ўқитувчилари) 2022 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар бўлган даврда.

Деҳқон хўжаликларини, давлат корхоналари негизида тузилаётган акциядорлик жамиятларини, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.

Ушбу Қонунга доир илова 10 ва 11-бандларининг "а" - "г" кичик бандларида, 12, 13 ва 15-бандларининг "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган давлат божини (патент божини) тўлашдан 1941-1945 йиллардаги уруш иштирокчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек ўз номига муҳофаза ҳужжати талаб этиладиган ихтироларнинг, фойдали моделларнинг, саноат намуналарининг, селекция ютуқларининг, топологик интеграл микросхемаларнинг, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларнинг ва маълумотлар базаларининг ягона муаллифлари бўлган, I гуруҳ ногирони бўлган шахслар.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод этилади:

1) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

2) IV рейтинг гуруҳига киритилган, таълим муассасаларида ўқийдиган ва концерт-томоша фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини биринчи марта олаётган ижрочилар мазкур таълим муассасасида ўқиш муддати давомида, лекин концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олган санадан бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божини тўламайди (тегишли тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда).

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензия берганлик учун давлат божини тўловчи пенсионерлар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун белгиланган миқдорнинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

Давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.


3-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛОВЛАРИНИ,

ТУШУМЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ


16-модда. Давлат божи тўловларини ва

тушумларини ҳисобга олиш

Давлат божи нақд пулсиз ўтказилганлигига доир тўлов топшириқномалари, давлат божини тўлаш учун пул қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги квитанция давлат божини ундирадиган давлат органларида қоладиган тегишли материалларга қўшиб қўйилади.

Нотариал ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш реестрида киритилган давлат божи суммаси, давлат божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг санаси ва рақами кўрсатилади.

Тўловчилар давлат божини тўлашдан озод этилган ҳолларда, тегишли ҳужжатларга (реестрларга, дафтарларга ва бошқа шу кабиларга) тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинган ҳолда белги қўйилади, бундан пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномаларни тасдиқлаш ҳоллари мустасно.

Давлат божи тушумларини ҳисобга олиш давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат божи тушумлари бўйича ҳисобот давлат божини ундирувчи давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан ўзи жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.


17-модда. Давлат божини тўлаш ва

ҳисобга ўтказиш тартиби

Давлат божи, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат божи ундириладиган юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар ва (ёки) бунга ваколатли бўлган муассасалар (мансабдор шахслар) томонидан ҳужжатлар берилгунига қадар нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда тўланади.

Тўловчининг давлат божини нақд пулсиз шаклда тўлаганлиги факти қоғоздаги ёки электрон шаклдаги тўлов ҳужжати билан тасдиқланади.

Тўловчининг давлат божини нақд пул шаклида тўлаганлиги факти банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган шаклда тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёхуд давлат органи ва ташкилотнинг кассаси томонидан тўловчига бериладиган квитанция билан тасдиқланади.

Давлат божини тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари амалга оширилаётган юридик аҳамиятга молик ҳаракатларнинг турига, тўловчиларнинг тоифаларига ёки бошқа ҳолатларга кўра ушбу Қонуннинг 19-24-моддаларига мувофиқ белгиланади.

Давлат божи тўлов ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади, бундан давлат божининг қайси давлат органлари хизматлари учун давлат божи ундирилаётган бўлса, ўша давлат органи тасарруфида қолдирилаётган қисми мустасно.

Давлат божининг бир қисми давлат органи тасарруфида қолдирилган тақдирда, давлат божи ягона ҳисобварағига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат органи ўртасида қонунчиликка мувофиқ тақсимланган ҳолда тўланади.

Давлат божининг давлат органи тасарруфида қолдириладиган миқдори қонунчиликда белгиланади.

Мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади.



18-модда. Давлат божини қайтариш тартиби

Давлат божи қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак:

1) давлат божи қонунчиликда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида;

2) суд даъво аризасини (аризани, шикоятни) қайтарганда ёки қабул қилишни рад этганда, шунингдек нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этганда;

3) апелляция, кассация ва назорат шикояти қайтарилганда ёки уни қабул қилиш рад этилганда;

4) давлат божи тўланган даъво аризаси (ариза, шикоят) ёки апелляция, кассация ва назорат шикояти судга келиб тушмаганда;

5) агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда;

6) ариза кўрмасдан қолдирилганда, агар у муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;

7) суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

8) агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

9) агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

10) ишда иштирок этган шахс вафот этганида, агар низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;

11) даъвогар низони судга қадар ҳал этиш (эътироз билдириш) тартибига риоя этмаганда, агар бу ҳол қонунда ушбу тоифадаги низолар учун ёки тарафларнинг шартномасида назарда тутилган ҳамда бундай ҳал этиш имконияти бой берилган бўлса;

12) вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотиннинг никоҳи ўзаро розилик асосида бекор қилинганлигини қайд этиш учун давлат божи тўланганда, агар эр-хотиннинг ярашиши ёки улардан бирининг судга келмаганлиги туфайли никоҳни бекор қилиш амалга оширилмаган бўлса;

13) агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса;

14) суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда;

15) Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга хорижга чиқиш ҳуқуқи учун ҳужжат бериш рад этилганда.

Давлат божи суммаларини қайтариш тўловчининг ёзма аризасига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорлари асосида амалга оширилади. Давлат божи суммасини қайтариш учун аризачи давлат божини ундирган тегишли давлат органига ёки ташкилотга мурожаат қилиши керак. Давлат божини ундирган давлат органи ёки ташкилотнинг раҳбари уни қайтариш қонунийлигини тасдиқлаган тақдирда, давлат органи ёки ташкилот ва давлат божининг бошқа олувчилари илгари ўз ҳисобварақларига ўтказилган давлат божи суммаларининг тегишли қисмларини тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан эътиборан беш кун ичида ёки суд ҳужжатлари асосида қайтаради. Ўз навбатида давлат органи ёки ташкилот қайтарилиши лозим бўлган, илгари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилган давлат божи суммасининг бир қисмини қайтариш тўғрисида давлат солиқ хизмати органига ёзма шаклда хабар юборади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилган давлат божини қайтариш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан давлат органи ёки ташкилотнинг тегишли хабарномаси олинган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилинади. Давлат божини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда солиқ органи давлат божини тўловчига қайтаришни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг Ғазначилигига қайтариш тўғрисида тегишли топшириқнома юборади.



4-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИНИ УНДИРИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


19-модда. Судларда давлат божини ундиришнинг

ўзига хос хусусиятлари

Судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича аризалардан, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан апелляция, кассация ва назорат тартибидаги шикоятлардан, шунингдек судлар томонидан ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун давлат божи қуйидаги тартибда ундирилади:

шартномаларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги, шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги ёки уларнинг шартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги даъво аризаларига шартнома тўлалигича ёки унинг бирон-бир қисми низолашилаётганлигидан қатъи назар, шартнома олди низолари бўйича аризалар учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади;

қарши даъво аризаларидан, шунингдек учинчи шахсларнинг ишга мустақил даъво талаблари билан киришганлиги тўғрисидаги аризалардан давлат божи умумий асосларда ундирилади.

Суд дастлабки даъвогарни унинг розилигига кўра бошқа шахс билан алмаштирганда бу шахс давлат божини умумий асосларда тўлаши керак.

Ишдан дастлабки даъвогар чиқиб кетган ва у ҳуқуқий ворис билан алмаштирилган ҳолларда, давлат божи, агар у дастлабки даъвогар томонидан тўланмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ҳуқуқий ворисдан ундирилади.

Судья бир ёки бир нечта бирлашган даъво талабини алоҳида иш юритиш учун ажратган тақдирда, даъво тақдим этилганда тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. Алоҳида иш юритувга ажратганлик юзасидан давлат божи иккинчи бор тўланмайди.

Илгари кўрмасдан қолдирилган такроран берилган аризалар бўйича давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади. Агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан давлат божи қайтарилиши керак бўлса-ю, лекин қайтарилмаса, агар давлат божи бюджетга ўтказилган кундан эътиборан фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ даъво муддати тугамаган бўлса, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран берилган аризага илова қилиниши мумкин.

Давлат божи ҳисоблаб чиқариладиган даъво баҳоси даъвогар томонидан, белгиланган ҳолларда эса фуқаролик процессуал ва иқтисодий процессуал қонунчиликка мувофиқ суд томонидан аниқланади.

Агар ишни муҳокамага тайёрлаш кунида даъвогар алиментларни ундириш тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақида ариза берган бўлса, бундай ҳолларда жавобгардан давлат божи ундирилмайди.

Даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди.

Даъво суммаси кўпайтирилган тақдирда, давлат божининг етишмаётган суммаси даъвонинг кўпайтирилган суммасига мувофиқ тўланади.

Даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган тақдирда даъво қаноатлантирилса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) давлат даромадига белгиланган даъво суммасига мувофиқ ундирилади.

Даъво биргаликда бир нечта даъвогар томонидан бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда, давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва даъвогарлар томонидан улар қўйган талаблар улушига мутаносиб тарзда тўланади.

Даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда давлат божи қуйидаги ҳолларда ҳам ундирилади:

даъво даъвогар томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда;

даъво аризаларини қабул қиладиган судья бир турдаги бир неча талабни бир иш юритувига бирлаштирганда.

Давлат божини тўлашдан озод этилган бир ёки бир нечта даъвогар томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилган даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда давлат божини ундириш суднинг ҳал қилув қарорига биноан ҳар бир жавобгардан белгиланган қарз суммасидан келиб чиққан ҳолда алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Агар бундай даъво бир нечта даъвогар томонидан бир жавобгарга нисбатан тақдим этилган бўлса, давлат божи жавобгардан умумий белгиланган қарз суммасидан келиб чиққан ҳолда бюджетга ундирилади.

Суд бошқа шахсни иккинчи жавобгар сифатида жалб қилган ва даъво суммасининг бир қисмини бир жавобгардан, қолган қисмини эса иккинчисидан ундиришга ҳукм қилган тақдирда ва, агар бунда даъвогар давлат божини тўлашдан озод қилинган бўлса, давлат божи даъвонинг қаноатлантирилган умумий суммасидан ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ҳар бир жавобгардан унга белгиланган даъво суммаси миқдорига мутаносиб равишда бюджетга ундирилади.

Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар ўз талабларини даъво берилганидан кейин улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги туфайли қўллаб-қувватламаган ҳолларда давлат божининг суммаси жавобгардан суд ажрими бўйича бюджетга ундирилади.

Даъвогар аризада даъво суммасини кўрсатмаган ҳолларда судья даъво аризасини қабул қилиш асносида, даъвонинг тахминий баҳосидан келиб чиққан ҳолда тўланиши лозим бўлган давлат божининг миқдорини дастлабки тарзда белгилайди. Агар суд ҳал қилув қарорини чиқарганда даъвонинг умумий суммаси ошса, давлат божи даъвонинг ошиб кетган суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда вужудга келган фарқ даъвогардан ёки даъво тўлиқ қаноатлантирилган тақдирда - жавобгардан бюджет даромадига ундирилиши лозим. Суд даъвогар аризада кўрсатган талаблар доирасидан қонунчиликда белгиланган ҳолларда иш ҳолатларига боғлиқ равишда чиқиб кетганда ҳам давлат божи шундай тартибда ҳисоблаб чиқарилади. Бундай ҳолларда даъво қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи жавобгардан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади, давлат божининг қолган қисми эса даъвогардан ундирилиши лозим.

Суд мол-мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган тақдирда, давлат божи мол-мулкнинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда суд томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ҳар бир меросхўрдан унинг улушига мутаносиб равишда ундирилади.

Мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги, мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги, мол-мулкдаги улушга бўлган ҳуқуқни эътироф этиш тўғрисидаги, умумий мол-мулкдан улуш ажратиш ҳақидаги ва меросхўрларнинг ўзларига тегишли мол-мулк улушини талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъво аризалари учун давлат божи ушбу мол-мулк ёки унинг улуши қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланиши лозим.

Бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалари учун мулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятга эга даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга кўра, ҳар бир талаб бўйича алоҳида-алоҳида давлат божи тўланади.

Қиймат жиҳатидан баҳоланмайдиган талаблар (ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган жойларни бўшатиш тўғрисидаги, натура шаклида майдон бериш ҳақидаги, топшириш балансини қабул қилишга мажбурлаш билан боғлиқ низолар ва бошқалар) номулкий хусусиятга эга даъво аризалари жумласига киради.

Никоҳни бекор қилиш билан бир вақтда мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги даъво аризаларидан никоҳни бекор қилганлик учун ва мол-мулкни бўлганлик учун давлат божи ундирилади.

Даъво аризасини (аризани, шикоятни) қайтаришга асос бўлган шароитлар бартараф этилганидан сўнг такроран бериладиган даъво аризаларига (аризаларга, шикоятларга) давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат давлат божи такроран тўланишининг олдини олиш учун илова қилиниши мумкин.

Аризачи давлат божини тўлашдан озод қилинган ҳолларда даъво қаноатлантирилган тақдирда давлат божи, агар жавобгар давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан ундирилади.

Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.

Муайян судда кўрилиши лозим бўлган бир нечта иш учун бир тўлов топшириқномаси бўйича давлат божи ўтказилган ҳолларда топшириқнома ишларнинг бирига илова қилинади. Мазкур иш бўйича тўланган давлат божининг суммаси тўғрисида қолган ишларга белги қўйилади ва тўлов топшириқномаси қўшиб қўйилган иш кўрсатилади.

Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда, ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтарилмайди. Даъво ундирувчи томонидан қарздорга нисбатан даъво ишини юритиш тартибида қўзғатилган тақдирда у тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига ўтказилади.

Пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши керак.

Акциядорлар акциядорлик жамиятининг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан иқтисодий судга мурожаат қилган тақдирда акциядорларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундириб олинади.

Суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш жараёнида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши учун даъво аризалар ҳамда бошқа аризалар билан давлат божини тўламасдан судга мурожаат қилади.

Давлат божи "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 59-моддасида белгиланган тартибда суд бошқарувчиси томонидан тўланади.


20-модда. Нотариал ҳаракатлар бажарилганлиги учун давлат

божи ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Нотариал ҳаракатлар нотариуслар томонидан бажарилганлиги учун давлат божи улар амалга оширилганда ундирилади, нотариал идоралардаги ишларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг дубликатларини, ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмаларни берганлик учун эса улар берилаётганда ундирилади.

Давлат божи тўлашдан бир тараф озод этиладиган битимлар бўйича давлат божини бошқа тараф тўлиқ тўлайди.

Нотариус депозитига қабул қилиш учун пул суммалари почта орқали ёки банкдан келиб тушган ҳолларда давлат божининг тегишли суммалари келиб тушган пулдан ушлаб қолинади, уларнинг қолдиғи эса депозитга қабул қилинади. Ушлаб қолинган давлат божи суммалари нотариус томонидан депозит суммалари банкка навбатдаги топшириш чоғида бюджетга ўтказилиб, банк квитанцияси нотариал идора ишларида сақланади.

Нотариал идора биносидан ташқарида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, бундан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида нотариусларнинг сайёр қабуллари чоғида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг ишончномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш мустасно.

Бир нечта меросхўр (шу жумладан қонун бўйича, васиятнома бўйича ва меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар) мавжуд бўлган ҳолларда давлат божи ҳар бир меросхўрга тегишли мерос улушидан ҳисоблаб чиқарилади.

Вояга етмаган меросхўрлар (шу жумладан мерос қолдирувчиларнинг болалари бўлмаган меросхўрлар) мавжуд бўлган тақдирда давлат божи фақат вояга етган меросхўрлардан уларнинг меросдаги улушига мутаносиб равишда ундирилади.

Агар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома меросхўрларнинг аризаси бўйича мерос мол-мулкнинг бир қисмига берилаётган бўлса, давлат божи мол-мулкнинг берилаётган гувоҳномада кўрсатилган қисми учун белгиланган ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Кейинчалик мол-мулкнинг қолган қисмига гувоҳнома берилганида давлат божи унинг аввалги гувоҳнома (гувоҳномалар) берилганлиги учун тўланган қисми чиқариб ташланган ҳолда мутаносиб равишда ундирилади.

Қонун бўйича бир вақтнинг ўзида бошқа меросхўрлар мавжуд бўлган тақдирда, мерос мол-мулкнинг бир қисми меросхўрларга васиятнома бўйича ўтган ҳолларда давлат божи васиятнома бўйича мол-мулкнинг қисмидан алоҳида ҳисоблаб чиқарилади, қолган мол-мулкнинг қисмидан эса умумий тартибда ҳисоблаб чиқарилади.

Қонун бўйича ва васиятнома бўйича мерос қилиб олинаётган мол-мулкдан мероснинг мажбурий улуши ажратилган ҳолларда давлат божи қонунга биноан ворислик ҳуқуқи бўйича ўтаётган бутун мол-мулкнинг қисмидан, шу жумладан мажбурий улуш билан бирга ҳисоблаб чиқарилади.

Судларнинг илгари берилган гувоҳномалар ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари асосида бериладиган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар учун давлат божи умумий асосларда ундирилади. Бунда бирламчи гувоҳнома учун тўланган давлат божи суммаси қайтарилиши ёки солиқ тўловчининг аризасига кўра янги гувоҳнома берганлик учун бериладиган сумма ҳисобига, агар суммалар бюджетга ўтказилган кундан эътиборан фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган даъво муддати тугамаган бўлса, ўтказилиши лозим. Суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳар қандай шартнома такроран тасдиқланган тақдирда ҳам масала худди шундай тартибда ҳал қилинади.

Нотариус реестрида такрорий гувоҳномалар ва шартномаларни қайд қилишда тегишли катакчада давлат божи қачон ва қанча суммада ундирилганлиги ҳамда ундириш тўғрисидаги ёзув қаерда борлиги кўрсатилади. Бунда нотариал идора ишларида қоладиган асосий ҳужжатларга суднинг тегишли гувоҳномалар ва шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари илова қилиниши керак.

Кредит ташкилотлари томонидан бериладиган сертификатлар ва аккредитивларга доир меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун давлат божи умумий асосларда ундирилади.

Эр-хотиннинг биргаликда яшаганда олинган ва эр-хотиндан бирининг вафотидан кейин қолган мол-мулкка доир меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун давлат божи мерос бўйича ҳақиқатда ўтаётган мол-мулкнинг қисмидан ундирилади.

Давлат божи мутаносиб равишда ундириладиган нотариал ҳаракатлар бажарилганда уни ҳисоблаб чиқариш тарафлар кўрсатган суммадан ушбу моддада белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли уйлар, квартиралар, дала ҳовлилари, гаражлар, бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи суммаси уларнинг умумий майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Энг кам ва энг кўп сумма кўрсатилган шартномаларни тасдиқлашда давлат божи энг кўп суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади.

Айирбошлаш шартномалари бўйича давлат божи қиймати юқори бўлган мол-мулкдан ҳисоблаб чиқарилади.

Шартларига кўра тўловлар суммасида ижарага олувчи томонидан қуриладиган иморатлар ва бошқа иншоотлар, хоналарни жиҳозлаш қиймати, шунингдек ижарага олувчи томонидан амалга ошириладиган капитал таъмирлаш ҳамда бошқа шу кабиларнинг қиймати ҳисобга олинадиган мулк ижараси шартномасини тасдиқлашда ҳисоблаб чиқариладиган ва ундириладиган давлат божининг суммаси амалга ошириладиган харажатларнинг қиймати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ижро ёзувларини ёзганлик учун тегишли давлат божи суммасини тўлашдан ундирувчи озод қилинган тақдирда ёзув бўйича қарз ундирилаётган чоғда қарздордан ундирилади.

Икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиқлашда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади.

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг битта аризадаги (мажбуриятдаги) имзоларини шаҳодатлашда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади.


21-модда. Консуллик йиғимини ундиришнинг

ўзига хос хусусиятлари

Консуллик йиғими консуллик ҳаракатлари амалга оширилгунига қадар тўланади. Консуллик йиғимлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади. Консуллик йиғимларининг тўланган суммалари қайтарилмайди.

Консуллик йиғимлари суммаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига, шунингдек хорижда тўланган йиғимларни Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасининг ва консуллик муассасасининг махсус банк ҳисобварақларига ҳисоблаб чиқариш, ундириш ва ҳисобга ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Консуллик йиғимларининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.



22-модда. Давлат божини бошқа органлар ва ташкилотлар

томонидан ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик учун давлат божи далолатномаларни рўйхатда қайд этиш чоғида, такрорий гувоҳномалар берганлик учун эса улар берилаётганда тўланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини, фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун, шунингдек чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификацияловчи ID-карта берганлик учун, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи тегишли ҳужжатлар олингунига қадар, фуқаролик масалаларига доир аризалардан эса бундай аризалар берилгунига қадар тўланади.

Хориждан кириш ва хорижга чиқиш ҳуқуқига доир ҳужжатларни, чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ва ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномалардан ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хорижга хизмат сафарига юбориладиган фуқароларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардан давлат божи белгиланган тартибда ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади.

Хорижга хизмат сафарига юборилган ходимлар билан биргаликда уларнинг хотини ва болалари хизмат сафарининг бутун муддатига сафарга борганида давлат божи хизмат сафарига юборилганларнинг ўзидан ундирилганлиги каби тартибда ва миқдорларда ундирилади. Оила аъзолари хорижга хизмат сафарига юборилган шахснинг олдига меҳмон бўлиб оддий сафарга борганида давлат божи умумий асосларда ундирилади.

Чет эллик фуқароларга Ўзбекистон Республикасидан чиқишга визалар берганлик учун давлат божи, ҳар бир шахсга алоҳида виза ёки бир нечта шахсга умумий виза берилаётганлигидан қатъи назар, ўн олти ёшга тўлган ҳар бир шахсдан ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ов қилиш ҳуқуқига доир рухсатнома берганлик учун давлат божи ҳужжат берилаётганда тўланади.


22-1-модда. Давлат хизматларини олиш учун Ўзбекистон

Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали

мурожаат қилишда давлат божи ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Ҳар қандай давлат хизматини олиш, шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда мурожаат этилганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки хизмат кўрсатувчи органларга бевосита мурожаат этилган тақдирда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.



22-2-модда. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга

олинган шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги

бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш чоғида

давлат божларини, йиғимлар ва бошқа тўловларни

ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатиш чоғида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича эллик фоизли чегирма қўлланилади, бундан тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахснинг вакили сифатида мурожаат қилиш ҳоллари мустасно.



23-модда. Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий

ҳимоя қилиш чоғида давлат божини ундиришнинг

ўзига хос хусусиятлари

Давлат божини тўловчи томонидан давлат божи (патент божи) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари ҳуқуқий ҳимоя қилингунига қадар, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товарлар келиб чиққан жой номлари, интеграл микросхемалар топологиялари, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базалари ҳамда электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлардан ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар рўйхатдан ўтказилгунига қадар тўланади.

Давлат божи (патент божи) давлат божини тўловчи томонидан тўланганлиги факти қоғоздаги ёки электрон шаклдаги тўлов ҳужжати билан тасдиқланади.

Давлат божи (патент божи) тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатида буюртманома ёки патентнинг, гувоҳноманинг рўйхатдан ўтказиш рақами ҳамда давлатнинг божи (патент божи) тўланган ҳаракатнинг номи, шунингдек солиқ тўловчининг идентификация рақами бўлиши керак.

Агар давлат экспертизаси ўтказилганлиги учун давлат божи (патент божи) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантлари гуруҳига буюртманома берилганлиги ва экспертиза ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда тўланган бўлса, давлат экспертизаси давлат божини тўловчи томонидан танланган ёхуд бундай танлов мавжуд бўлмаганда, ихтиро, фойдали модель формуласида ёки саноат намунаси тавсифида кўрсатилган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантларига нисбатан ўтказилади.

Агар буюртманома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун давлат божи (патент божи) буюртманома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда бўлса, экспертиза Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг давлат божини тўловчи томонидан танланган синфларига нисбатан ўтказилади.

Давлат божини тўловчи ваколатли органнинг давлат божининг (патент божининг) етишмаётган қисми қўшимча равишда тўланиши тўғрисидаги билдиришномаси олинган санадан эътиборан уч ой ичида зарур суммани қўшимча равишда тўлаш ҳуқуқига эга.

Давлат божининг (патент божининг) етишмаётган қисми ваколатли органнинг давлат божининг (патент божининг) етишмаётган қисми қўшимча равишда тўланиши тўғрисидаги билдиришномаси олинган санадан эътиборан уч ой ичида тўланмаган тақдирда, ихтироларни, фойдали моделларни, саноат намуналарини, селекция ютуқларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини, географик кўрсаткичларни, товарлар келиб чиққан жой номларини, интеграл микросхемалар топологияларини, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини ҳамда электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлардан ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш амалга оширилмайди. Бунда давлат божининг (патент божининг) илгари тўланган, тўлиқ бўлмаган миқдори қайтарилмайди.

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномага оид ҳуқуқни ва товар белгисига доир ҳуқуқларни резидентдан олувчи норезидент бўлган тақдирда, давлат божи (патент божи) норезидентлар тегишли ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечганлиги (уларни бошқа шахсга ўтказганлиги) муносабати билан ўзгартишлар киритганлик (товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномага оид ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганлиги муносабати билан аризачини ўзгартирганлик) ёки рўйхатдан ўтказганлик (товар белгиларига доир ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олганлик) учун белгиланган миқдорларда тегишинча тўланади.


24-модда. Фаолиятнинг алоҳида турларини амалга

оширишга доир лицензия берилганлиги учун давлат

божи ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олаётган жисмоний шахслар давлат божини ўзига берилган рейтинг гуруҳига қараб табақалаштирилган миқдорларда тўлайди.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини ҳар бир ижрочи учун унга берилган рейтинг гуруҳига қараб табақалаштирилган миқдорларда тўлайди.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25-модда. Давлат божининг тўғри ундирилиши

устидан назорат

Давлат божининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ундирилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.



26-модда. Низоларни ҳал этиш

Давлат божини белгилаш, ундириш, ундан озод қилиш ва уни қайтариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.



27-модда. Давлат божи тўғрисидаги қонунчиликни

бузганлик учун жавобгарлик

Давлат божини белгилаш, ундириш, ундан озод қилиш ва уни қайтариш соҳасидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



28-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш

1. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги 425-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 153-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 97-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 8, 470-модда) 15-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи мол-мулкни янги мулкдорга топшираётганда унга шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ордер беради. Давлат божининг миқдори ва уни тўлаш тартиби қонунда белгиланади".


2. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги 1060-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 74-модда, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 12/2, 364-модда) 9-моддасининг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲМ учун яратилган дастурларни ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун давлат божи ундирилади. Рўйхатдан ўтказиш учун давлат божининг миқдорлари ва уни тўлаш муддатлари, давлат божини тўлашдан озод қилиш, унинг миқдорларини камайтириш ёки уни қайтариб бериш учун асослар, шунингдек рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи суммасидан фойдаланиш тартиби қонунда белгиланади".


3. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги 1062-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 355-модда; 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда) 34-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) биринчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


2) иккинчи қисмдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) 20-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия берилганлиги учун қонунда белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади".


5. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги 270-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 395-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 9, 156-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 11, 791-модда) 29-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) биринчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


2) иккинчи қисмдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги 337-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 10, 674-модда) 8-моддаси иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда, N 8, 469-модда) 202-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гербли гувоҳнома беришда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда герб йиғимини ундиради".

9. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган "Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 218-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 87-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 12/2, 364-модда) 17-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) биринчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


2) иккинчи қисмдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги 267-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 178-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 418-модда; 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 9, 510-модда) 33-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) биринчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


2) иккинчи қисмдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги 712-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-483-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 7, 428-модда; 2019 йил, N 11, 791-модда) 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги "шунингдек ўз" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги ЎРҚ-301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 271-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда) 8-моддасининг бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январда қабул қилинган "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги ЎРҚ-457-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 1, 2-модда) 40-моддасининг учинчи қисмидаги "қонун ҳужжатларида" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда) 128-моддасидаги "қонун ҳужжатлари билан" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, N 7, 433-модда, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261, 266-моддалар, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791-модда) 113-моддасидаги "қонун ҳужжатлари билан" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 11, 791-модда) 111-моддасидаги "қонун ҳужжатлари билан" деган сўзлар "қонунда" деган сўз билан алмаштирилсин.



29-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,

моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини

таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.



30-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат божини бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тақсимлаш масаласини ўрганиш якунларига кўра 2020 йил 1 июнга қадар бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига давлат божи тақсимланишини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритсин;

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



31-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 январь


"Халқ сўзи", 2020 йил 7 январь










































































Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск