ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2020 й. ЎРҚ-601-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 09.12.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 14.12.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.01.2020 й.

N ЎРҚ-601



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ

КОДЕКСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН  ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги 2018-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда, N 12/2, 362-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда) 21-моддаси қуйидаги мазмундаги қисмлар билан тўлдирилсин:

"Фойдали қазилмаларни қидириш, разведка қилиш ва қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олган ер қаъридан фойдаланувчилар имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусини тўлайди. Бонус ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўловдир.

Давлат бошқаруви органлари бонуслар тўламайди.

Имзоли бонус ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий белгиланган тўловидир.

Имзоли бонуснинг энг кам миқдори фойдали қазилманинг турига қараб қуйидаги миқдорларда белгиланади:

углеводородлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баравари;

олтин қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари;

қимматбаҳо (олтиндан ташқари), ноёб ва асл металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари;

рудали фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи (бундан олтин, қимматбаҳо, ноёб ва асл металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи мустасно) - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик баравари;

норуда фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари.

Имзоли бонус лицензия олинган кундан эътиборан ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ўттиз кундан кечиктирмай солиқни ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига тўланади.

Тижоратбоп топилма бонуси тегишли лицензияда кўрсатилган ер қаъри участкасида фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун, шу жумладан дастлабки белгиланган ажратиб олинаётган захираларни кўпайтиришга олиб келувчи конларда қўшимча қидириш ўтказиш чоғида фойдали қазилмалар топилмаси учун тўланадиган тўловдир. Тижоратбоп топилма бонуси, агар аввал мазкур кон бўйича тижоратбоп топилма бонуси тўланмаган бўлса, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқини олишда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳам тўланади.

Фойдали қазилма конларини кейинчалик уларни кавлаб олишни назарда тутмайдиган қидириш ўтказишда тижоратбоп топилма бонуси тўланмайди.

Ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган конда фойдали қазилмаларнинг қазиб олинадиган захиралари ҳажми тижоратбоп топилма бонусини ҳисоблаб чиқариш объектидир.

Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати тижоратбоп топилма бонусини ҳисоблаб чиқариш базасидир. Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

Товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган ер қаъридан фойдаланувчилар учун - фойдали қазилманинг мазкур тури учун тасдиқланган декларация қилинган нархи бўйича;

бошқа ер қаъридан фойдаланувчилар учун - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича, жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда эса фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати - белгиланган тартибда келишилган тегишли конни саноат йўсинида ўзлаштириш бўйича техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган кавлаб олишнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб, уни 20 фоиз оширган ҳолда.

Тижоратбоп топилма бонуси углеводородлар, қимматбаҳо ва ноёб металлар, рудали ва норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун лицензияни беришда қазиб олинаётган фойдали қазилмалар ҳажмининг баҳосига нисбатан 0,1 фоиз миқдорида белгиланади.

Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қийматини аниқлаш ва тижоратбоп топилма бонусини тўлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

Тижоратбоп топилма бонусининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олинган кундан эътиборан йигирма беш кундан кечиктирмай ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тақдим этилади.

Тижоратбоп топилма бонусини тўлаш фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олинган кундан эътиборан тўқсон кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Агар тижоратбоп топилма бонусининг суммаси ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг йиллик суммасидан ошса, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тижоратбоп топилма бонусини уч йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилган ер қаъридан фойдаланувчилар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиб боради.

Имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонуси суммаси Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 12, 781-модда, 2019 йил, N 4, 199-модда) 27-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлайди.

Фермер хўжалигининг фойдаси солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганидан кейин фермер хўжалиги бошлиғининг тасарруфига ўтади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, N12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 3, 166-модда) 44-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-313-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N12/2, 365-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модда чиқариб ташлансин;


2) 5-модданинг иккинчи қисмидаги "4-моддаси 28-бандининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 308-моддасининг 6-бандини чиқариб ташлаш ва ушбу моддани иккинчи қисм билан тўлдиришга доир қисми 2012 йил 1 августдан эътиборан амалга киритилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги ЎРҚ-327-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 4, 111-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда, 2019 йил, N 3, 166-модда) 26-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оилавий корхона қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлайди.

Оилавий корхонанинг фойдаси солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганидан кейин унинг иштирокчилари тасарруфига ўтади".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-379-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 12, 341-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модда чиқариб ташлансин;


2) 5-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-417-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 12, 384-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 4-модда чиқариб ташлансин;


2) 5-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-436-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 29-модда чиқариб ташлансин;


2) 43-модданинг учинчи қисмидаги "29-моддасининг 1-9-бандлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-454-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 12, 772-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модда чиқариб ташлансин;


2) 5-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган "Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-456-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 30-модда чиқариб ташлансин;


2) 38-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-476-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 52-модда чиқариб ташлансин;


2) 62-модданинг учинчи қисмидаги "52-моддасининг 6 ва 10-бандлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрда қабул қилинган "Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-497-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 10, 673-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модда чиқариб ташлансин;


2) 8-модданинг иккинчи қисмидаги "ҳамда 6-моддаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-508-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 12, 783-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модда чиқариб ташлансин;


2) 5-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


14-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган "Хусусий корхона тўғрисида"ги 558-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда) 24-моддаси;


2) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги ЎРҚ-136-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова);


3) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-196-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 639-модда);


4) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-216-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 330-модда) 9-моддаси;


5) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 10 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 256-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-217-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 331-модда);


6) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-238-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 470-модда) 16-моддаси;


7) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрда қабул қилинган "Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-240-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 472-модда) 12-моддаси;


8) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-241-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 473-модда);


9) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 20 майда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180 ва 275-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-247-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 5, 178-модда) 2-моддаси;


10) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-254-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 334-модда) 9-моддаси;


11) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-255-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 335-модда) 10-моддаси;


12) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 сентябрда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати органлари тизими янада модернизация қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-256-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 336-модда) 5-моддаси;


13) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрда қабул қилинган "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-257-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 337-модда) 10-моддаси;


14) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 6 октябрда қабул қилинган "Монополияга қарши давлат органи қайта ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-264-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 10, 380-модда) 4-моддаси;


15) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2011 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-274-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 474-модда) 4-моддаси;


16) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-278-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 1, 1-модда) 15-моддаси;


17) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрда қабул қилинган "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-295-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 9, 248-модда) 5-моддаси;


18) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 декабрда қабул қилинган "Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-312-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 12/2, 364-модда) 8-моддаси;


19) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-322-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 4, 106-модда) 4-моддаси;


20) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-329-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 9/1, 238-модда) 5-моддаси;


21) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-343-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 334-модда) 4-моддаси;


22) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-345-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 336-модда) 20-моддаси;


23) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 10, 263-модда) 28-моддаси;


24) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-359-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 12, 349-модда);


25) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-365-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 1, 2-модда) 23-моддаси;


26) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-373-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 244-модда) 27-моддаси;


27) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-381-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 12, 343-модда) 21-моддаси;


28) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-391-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 8, 312-модда) 36-моддаси;


29) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-396-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 12, 452-модда) 32-моддаси;


30) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрда қабул қилинган "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-398-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 12, 454-модда);


31) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-405-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 4, 125-модда) 21-моддаси;


32) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-411-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 276-модда) 19-моддаси;


33) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-416-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 12, 383-модда) 18-моддаси;


34) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-418-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 12, 385-модда) 10-моддаси;


35) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-429-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 4, 137-модда) 15-моддаси;


36) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 9, 510-модда) 66-моддаси;


37) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-448-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 10, 605-модда) 16-моддаси;


38) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрда қабул қилинган "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-455-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 12, 773-модда) 5-моддаси;


39) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-459-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 1, 4-модда) 21-моддаси;


40) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлда қабул қилинган "Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-486-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 7, 431-модда) 26-моддаси;


41) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлда қабул қилинган "Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-488-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 7, 433-модда) 3-моддаси;


42) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрда қабул қилинган "Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-506-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 12, 781-модда) 6-моддаси;


43) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январда қабул қилинган "Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-512-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 1, 1-модда) 16-моддаси;


44) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган "Судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-513-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 1, 2-модда);


45) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январда қабул қилинган "Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-516-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 1, 5-модда) 19-моддаси;


46) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралда қабул қилинган "Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-522-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 2, 47-модда) 37-моддаси;


47) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 мартда қабул қилинган "Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-526-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 3, 161-модда) 6-моддаси;


48) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартда қабул қилинган "Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-531-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 3, 165-модда) 13-моддаси;


49) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 августда қабул қилинган "Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-560-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 8, 471-модда) 4-моддаси;


50) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрда қабул қилинган "Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-564-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 9, 589-модда) 14-моддаси;


51) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган "Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-572-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 10, 671-модда) 8-моддаси;


52) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-575-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 10, 674-модда) 3-моддаси;


53) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрда қабул қилинган "Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-583-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 791-модда) 12-моддаси;


54) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-584-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 792-модда) 8-моддаси;


55) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, N 49, 890-модда) 41-моддаси.


15-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


16-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


17-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 январь


"Халқ сўзи", 2020 йил 8 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 1-модда














































Время: 0.1792
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск