Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.12.2019 й. 3209-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 30.12.2019 й. 565-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 30 декабрда 3209-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2019 йил 30 декабрдаги

565-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака

ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомга мувофиқ патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


патент вакили - юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс;


патент вакилларини қайта тайёрлаш - мутахассиснинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасида профессионал иштирокчи мақомида ишлаши учун зарур бўлган янги назарий ва амалий билимлар, кўникмалар ҳамда тажрибаларни ўзлаштириш курси;


патент вакилларини малакасини ошириш - мутахассиснинг профессионал даражасининг доимий ўсишини таъминловчи, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни тизимли тўлдириш ҳамда чуқурлаштириш курси.


2. Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш, улар касбий тайёргарлигининг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига қабул қилиш ва ўқув жараёни тўғрисидаги маълумотлар Марказнинг расмий веб-сайтида ўқув курслари бошланишидан камида икки ой олдин жойлаштирилади.


4. Патент вакиллари Марказ билан тузилган шартномага мувофиқ, тўлов асосида ўқитилади.


5. Патент вакили қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига Марказ директорининг буйруғи асосида қабул қилинади.


6. Патент вакили Марказга қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан сўнг уч кун ичида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

фуқаролик паспорти (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

олий маълумот тўғрисидаги диплом ҳамда диплом иловаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 2 дона рангли фотосурат;

шартнома шартларига мувофиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси.



2-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ

КУРСЛАРИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ


7. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш Марказ томонидан ишлаб чиқилган ва Агентлик билан келишилган ўқув дастурларига мувофиқ амалга оширилади.


8. Ўқув дастурлари интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳамда таълим соҳасидаги устувор йўналишлар асосида такомиллаштириб борилади.


9. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнлари маъруза, семинар, иш ўрганиш амалиёти ва амалиёт синови, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш ҳамда якуний имтиҳон шаклида ташкил этилиши мумкин.


10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари 10 нафар патент вакилларидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.


11. Ўқиш давридапатент вакилларига Марказ томонидан ўқув-методик материаллар (босма ва электрон) таъминлаб берилади.


12. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг юқори малакали педагог кадрлари, шунингдек маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.


13. Қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш касбий фаолиятдан ажралган ҳолда, малака ошириш ўқув курсларида эса ажралган ёки ажралмаган ҳолда, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш асосида амалга оширилиши мумкин.


14. Патент вакиллари қуйидаги сабабларга кўра курсдан четлаштирилади:

ўз хоҳишига биноан;

касаллиги туфайли;

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;

қайта тайёрлашда 36 академик соатдан ортиқ, малака ошириш курсларида 18 академик соатдан ортиқ ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз қолдирганлиги учун;

патент вакиллари шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаганлиги учун;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;

вафот этганлиги сабабли.



3-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ

КУРСЛАРИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ ҲАМДА

ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИНГ ҲАЖМИ


15. Патент вакилларини қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш давомийлиги олти ойни ташкил этади.


16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш кўрсларида ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.


17. Қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқиш вақти ҳажми:

аудитория машғулотлари (маъруза, семинар) - 14 ҳафта (504 соат);

иш ўрганиш амалиёти ва амалиёт синови - 8 ҳафта (288 соат);

битирув малакавий ишини тайёрлаш - 1 ҳафта (36 соат);

битирув малакавий иши ҳимояси ва якуний имтиҳон - 1 ҳафта (36 соат) этиб белгиланади.


18. Патент вакиллари қайта тайёрлаш курсларининг сўнги ҳафтасида битирув малакавий ишини ҳимоя қиладилар ва якуний имтиҳонни топширадилар.


19. Патент вакилларини малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта амалга оширилади.


20. Малака ошириш курсларида ўқув жараёни давомийлиги тўрт ҳафтани ташкил этади.


21. Малака ошириш курсларида умумий ўқиш вақти ҳажми:

аудитория машғулотлари (маъруза, семинар) - 3 ҳафта (96 соат);

иш ўрганиш амалиёти - 1 ҳафта (36 соат);

якуний имтиҳон - 2 кун (12 соат) этиб белгиланади.


22. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.


23. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тўлиқ ўзлаштирган патент вакиллари битирув малакавий иши ҳимояси ва якуний имтиҳонга киритилади.



4-БОБ. ПАТЕНТ ВАКИЛЛАРИНИНГ БИТИРУВ

МАЛАКАВИЙ ИШИ ҲИМОЯСИ ҲАМДА ЯКУНИЙ

ИМТИҲОННИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


24. Патент вакилларининг битирув малакавий иши ҳимояси ҳамда якуний имтиҳонни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Адлия вазирлиги, Марказ ва Агентликнинг етакчи мутахассислари орасидан 5 кишидан иборат таркибда якуний имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия тузилади.

Якуний имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия таркибига олий таълим муассасалари ваилмий-тадқиқот институтлари вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.


25. Қайта тайёрлаш курсини тугатаётган патент вакилларининг битирув малакавий иши ҳимояси якуний имтиҳон ўтказиш бўйича комиссия иштирокида амалга оширилади.


26. Қайта тайёрлаш курсини тугатаётган патент вакилларининг билими тест ва суҳбатдан ўтиш асосида, малака ошириш курсларини тугатаётган патент вакилларининг билими эса суҳбатдан ўтиш асосида баҳоланади.


27. Якуний имтиҳон натижалари Марказнинг расмий веб-сайтида шу куннинг ўзида жойлаштирилади.


28. Якуний имтиҳон ўтказиш бўйича комиссиянинг қарори асосида қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган патент вакилларига 1-иловага мувофиқ шаклдаги диплом, малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатган патент вакилларига эса 2-иловага мувофиқ шаклдаги сертификат берилади.


29. Якуний имтиҳонда қониқарсиз натижа кўрсатган патент вакилларига қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги маълумотнома берилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


30. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Патент вакилларининг қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги

тўғрисидаги дипломнинг намунаси



(O`zbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri)


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI



Qayta tayyorlash kursini tugatganlik to`g`risida

DIPLOM



QT N 000000

             

(patent vakilining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___yil __________________________________ dan 20___yil________________ gacha

            


da

(qayta tayyorlash muassasasining nomi)



soatga mo`ljallangan


(kurs hajmi)



         

(qayta tayyorlash kursining nomi)

kursida ta`lim olib,



mavzusidagi bitiruv malakaviy ishini

yakuniy imtihon o`tkazish bo`yicha komissiyada himoya qildi.

Direktor





(imzo)


(familiyasi, ismi va otasining ismi)

Ro`yxatdan o`tkazish raqami  __________________

Berilgan sanasi




(kun, oy, yil)


        

        

QR - kod






Низомга

2-ИЛОВА



Патент вакилларининг малака ошириш курсини тугатганлиги

тўғрисидаги сертификатнинг намунаси



(O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri)



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI



Malaka oshirish kursini tugatganlik to`g`risida

SERTIFIKAT


MO N 000000

           

(patent vakilining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ yil ____________________________ dan 20___yil________________________ gacha

       


da

(malaka oshirish muassasasining nomi)



soatga mo`ljallangan


        

(malaka oshirish kursining nomi)

kursini tamomladi.

Direktor





(imzo)


(familiyasi, ismi va otasining ismi)

Ro`yxatdan o`tkazish raqami  __________________

Berilgan sanasi




(kun, oy, yil)


        

        

QR - kod



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 декабрь



































Время: 0.1567
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск