ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Оила, оналик ва болалар (фарзандлар) ҳуқуқларининг муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2020 й. 6-сон "Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2020 й.

N 6




ХОРИЖДА ОТА-ОНАСИ ҚАРАМОҒИДАН

МАҲРУМ БЎЛГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ БОЛАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вояга етмаган болалари (кейинги ўринларда хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар деб аталади) Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қайтарилади;

хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган 3 ёшгача бўлган болаларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ташкил этилади;

хорижий давлатлар ҳудудида ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда, уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқлаш, шунингдек, бола шахсини тасдиқловчи ҳамда унга Ўзбекистон Республикасига кириш (қайтиб келиш) ҳуқуқини берувчи вақтинчалик ҳужжатни расмийлаштириш ва бериш Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан амалга оширилади;

Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари, таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни Ўзбекистонга қайтаришда иштирок этувчилар ҳисобланади;

барча вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўйича ички ишлар органларининг сўровномаларини ўрганиб чиқиб, тегишли маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган халқаро шартномаларга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги билдиришномаларни мазкур шартномалар депозитарийларига юборилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 январь












































Время: 0.2138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск