ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Оила, оналик ва болалар (фарзандлар) ҳуқуқларининг муҳофазаси /

Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.01.2020 й. 6-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 январдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини

Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вояга етмаган болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш (кейинги ўринларда хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш деб аталади) ишларини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш борасидаги фаолият Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган халқаро шартномаларга, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.

Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш борасидаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси (кейинги ўринларда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси деб аталади) томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.


4. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш борасидаги тадбирлар мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ХОРИЖДА ОТА-ОНАСИ ҚАРАМОҒИДАН

МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ҚАЙТАРИШ

БОРАСИДА ЎЗАРО АХБОРОТ АЛМАШИШ

ТАРТИБИ


5. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўйича маълумотлар ушбу давлатларнинг ваколатли органларидан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига келиб тушганда ёхуд уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, васийлик ва ҳомийлик органлари ёки бошқа яқин қариндошларининг мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушган куни зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига (кейинги ўринларда Консуллик-ҳуқуқий департаменти деб аталади) юборилади.


6. Ваколатли органлар хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган халқаро шартномаларда белгиланган тартибда ўзаро ахборот алмашиш йўли билан ҳам олиши мумкин.


7. Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларидан хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўйича олган маълумотларни бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига юборади.



3-БОБ. ХОРИЖДА ОТА-ОНАСИ ҚАРАМОҒИДАН

МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ҚАЙТАРИШ

ТАРТИБИ


8. Бошқа давлатлардаги ваколатли органлар томонидан хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш тўғрисида юборилган маълумот Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига келиб тушган вақтдан бошлаб, болага оид барча маълумотлар ўн беш кун ичида жамланади.


9. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари қайтарилиши лозим бўлган бола тўғрисида фуқаролар йиғинидан, доимий ёки вақтинча яшаганлиги, яқин қариндошлари, ота-онаси тўғрисида, ФҲДЁ органларидан туғилганлик гувоҳномаси, халқ таълими бўлимидан ўқиган таълим муассасаси, ушбу бола қайтарилгандан сўнг унга васий ёки ҳомий белгиланиши, болалар уйига жойлаштирилиши (3 ёшгача бўлган болаларни) тўғрисидаги маълумотлар олинишини таъминлайди.


10. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари зарурат туғилганда, олиб келиниши лозим бўлган бола тўғрисида давлат органларидан, бошқа ташкилотлардан ҳамда фуқаролардан маълумотлар, бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг учун уларга сўров хати билан мурожаат қилади.


11. Барча маълумотлар тўплангандан сўнг:

3 ёшдан катта болаларни олиб келиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти фармойишига асосан ички ишлар органлари масъул ходимларига;

3 ёшга тўлмаган болаларни олиб келиш бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти фармойишига асосан ички ишлар ва соғлиқни сақлаш органлари масъул ходимларига шу куннинг ўзида хизмат сафари гувоҳномаси расмийлаштирилади ҳамда болаларни қайтариш учун ушбу болалар ушлаб турилган давлатга хизмат сафарига юборилади.


12. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган 3 ёшга тўлмаган болаларни қайтариш борасидаги тадбирлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан соғлиқни сақлаш органлари (болалар уйлари)нинг тиббиёт ходимлари кузатувида амалга оширилади.


13. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтаришда ички ишлар ва соғлиқни сақлаш органларининг масъул ходимлари қуйидагича ажратилади:

1-2 нафар вояга етмаганни олиб келиш учун 1 нафардан;

3-4 нафар вояга етмаганни олиб келиш учун 2 нафардан;

5 нафар ва ундан кўп вояга етмаганни олиб келиш учун 3 нафардан.


14. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтаришда икки ёки ундан ортиқ ходим иштирок этаётган бўлса, ваколатли органлар раҳбарияти томонидан гуруҳ раҳбари тайинланади.


15. Ваколатли органлар раҳбарияти хизмат сафарига юборилаётган ходимлар билан болаларни қайтариш юзасидан белгиланган тартибда йўриқнома ўтказади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТАРИБ ОЛИБ

КЕЛИНГАН БОЛАЛАР БИЛАН ПРОФИЛАКТИК

ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


16. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган 3 ёшдан катта болалар олиб келингандан сўнг доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига (кейинги ўринларда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази деб аталади) қонун ҳужжатларига мувофиқ шу куннинг ўзида жойлаштиради.


17. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган 3 ёшдан катта болалар билан ушбу марказнинг психологи ҳамда ижтимоий ходими томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ профилактик тадбирлар амалга оширилади.


18. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган 3 ёшга тўлмаган болалар олиб келингандан сўнг шу куннинг ўзида қонун ҳужжатларига мувофиқ болалар уйларига жойлаштирилади.


19. Қайтарилган болаларнинг ота-онаси (ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар) ёхуд улардан бири Ўзбекистон Республикасида бўлган ҳолларда, олиб келинган болалар қонун ҳужжатларига мувофиқ шу куннинг ўзида ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга топширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Мазкур Низом бандлари ва Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган халқаро шартномаларнинг бандлари ўртасида зиддият юзага келганда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари амал қилади.


21. Болаларни қайтариш борасидаги сарф-харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини

Ўзбекистон Республикасига қайтариш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъект

Бажариш механизми

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республика-сининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари



Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум болаларнинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар, васийлик ва ҳомийлик органлари ёки бошқа яқин қариндоши

1. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг болалари бўйича олинган маълумотларни Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборади.


2. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўйича маълумотларни тўғридан-тўғри Ташқи ишлар вазирлигига (Консуллик-ҳуқуқий департаментига) тақдим этади.

Маълумот

олинган куни

2-босқич

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларидан хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўйича олинган маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига юборади.

1 иш кунида

3-босқич

Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

бош бошқармаси

Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлганболаларни қайтариш тўғрисидаги маълумот келиб тушган вақтдан бошлаб болага оид барча маълумотларни жамлайди.

15 кун ичида

4-босқич

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Барча маълумотлар тўплангандан сўнг Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти фармойишига асосан маъсул ходимларга хизмат сафари гувоҳномасини расмийлаштиради.


2. Болаларни қайтариш учун масъул ходимларушбу болалар ушлаб турилган давлатга хизмат сафарига юборилади.

Шу куннинг ўзида





Белгиланган муддатда


5-босқич

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

бош бошқармаси

1. Хориждаги 3 ёшдан катта болалар олиб келингандан сўнг уларнинг доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштиради.


2. Хориждаги 3 ёшгача бўлган болалар олиб келингандан сўнг уларни болалар уйларига жойлаштиради.


3. Қайтарилган болаларнинг ота-онаси ёхуд улардан бири Ўзбекистон Республикасида бўлган ҳолларда, олиб келинган болаларни ота-онасига топширади.

Шу куннинг ўзида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 январь






































































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск