Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Давлат томонидан тартибга солиш ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.12.2019 й. 1060-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 31 декабрдаги

1060-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш

агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.


2. Агентлик суғурта бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди, шунингдек, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) ҳисобот беради.


3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Молия вазирлигининг қарорларига амал қилади.

Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари суғурта бозорининг барча профессионал иштирокчилари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобрақамларига эгадир.


5. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, қисқартирилган номи - Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - The Insurance market development agency under the Ministry of finance of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - The Insurance market development agency;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по развитию страхового рынка при Министерстве финансов Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Агентство по развитию страхового рынка.


6. Агентликнинг жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Истиқлол кўчаси, 29-уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан суғурта фаолияти соҳасидаги статистик ва молиявий кўрсаткичларни мунтазам эълон қилиш йўли билан таъминлаш;

суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;

суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан чет элда, шунингдек, халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш;

суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш, шунингдек, самарали суғурта фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган норматив ва талабларга риоя этилишини назорат қилиш;

суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш;

суғурта бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, масофавий назорат қилиш ва тезкор онлайн-мониторингини олиб бориш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган анъанавий турларини ривожлантиришга ва янги турларини жорий қилишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги фаолияти соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш;

хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан суғурта фаолияти соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш.


8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан, суғурта фаолияти соҳасидаги статистик ва молиявий кўрсаткичларни мунтазам эълон қилиш йўли билан таъминлаш соҳасида:

республикада суғурта фаолияти ҳолати ва ривожланиши тенденцияларини таҳлил қилади;

оммавий ахборот воситалари орқали суғурта фаолияти масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширади;

суғурта фаолияти соҳасида статистик ва молиявий кўрсаткичларни эълон қилади;

ноширлик фаолиятини амалга оширади;


б) суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида:

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан аҳоли ўртасида суғурта хизматларидан хабардорлик ва фуқароларнинг суғурта саводхонлигини ошириш юзасидан тушунтириш ишлари амалга оширилишини таъминлайди;

оммавий ахборот воситаларида суғурталовчилар томонидан ижтимоий характердаги, шу жумладан, суғуртанинг устунликлари, суғурта товонларини тўлаш тартиби ва суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш ишларини ташкил қилади;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича фуқаролар ва юридик шахсларнинг таклифлари, шикоятлари ва сўровларини кўриб чиқади;


в) суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, чет элда оширишни таъминлаш, малака оширишни, шунингдек, халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш соҳасида:

Агентлик мутахассисларини ва суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари мутахассисларини тегишли малака ошириш курсларига, шу жумладан, хорижга юбориш орқали касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тадбирларни амалга оширади;

халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда суғурта фаолияти масалалари бўйича семинарлар, конференциялар ва форумлар ташкил қилади;


г) суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш, шунингдек, суғурта фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган вақтдан бошлаб суғурта муносабатларининг барча иштирокчилари учун бажарилиши шарт бўлган суғурта фаолиятига оид қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича услубий материалларни ишлаб чиқади;

суғуртанинг мажбурий турлари бўйича суғурта қилиш қоидалари (шартлари) ва суғурта тарифлари белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;


д) суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган норматив ва талабларга риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:

суғурта бозори иштирокчилари учун белгиланган тўлов қобилияти кўрсаткичлари ва бошқа молиявий барқарорлик талаблари таъминланиши устидан назоратни амалга оширади;

суғурталовчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ва уларнинг ҳисоботлари тўғрилигини, шунингдек, тўлов қобилияти кўрсаткичларини ҳамда бошқа молиявий барқарорлик талаблари таъминланишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади; 

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан йўл қўйилган бузилишларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш дастурини амалга оширади;


е) суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш соҳасида:

суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилиши ҳақидаги аризани қабул қилади, уни кўриб чиқади ва лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беради;

суғурта фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

актуарийлар малака сертификати берилиши юзасидан тақдим этган ҳужжатларни белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва малака имтиҳони якунлари асосида малака сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

актуарий малака сертификатини беради;

суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиялар реестрини юритади.


ж) суғурта бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, масофавий назорат қилиш ва тезкор онлайн-мониторингини олиб бориш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш соҳасида:

мониторинг қилиш ахборот-коммуникация тизимлари орқали суғурталовчиларнинг ҳақиқий суғурта мукофотлари ҳажмларини назорат қилади;


з) аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган анъанавий турларини ривожлантиришга ва янги турларини жорий қилишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги фаолияти соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш соҳасида:

ўз ваколати доирасида суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ишини методик таъминлайди;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг суғурта бозоридаги ўсиб бораётган талабларини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги фаолияти соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш ишларини ташкил қилади;


и) хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан суғурта фаолияти соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш соҳасида:

суғурта масалалари бўйича ҳалқаро шартномалар ва битимларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади ҳамда маҳаллий суғурта ташкилотларининг бошқа мамлакатлар суғурта компаниялари билан халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашади.

Агентлик қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Aгентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларни Молия вазирлигига белгиланган тартибда киритиш;

Агентлик ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича жойларда суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

белгиланган тартибда суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларидан суғурта фаолияти тўғрисидаги ва уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотларни, шунингдек, Aгентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ташкилотлар ва тижорат банкларидан зарур маълумотларни олиш;

давлат бошқаруви органларидан ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан Aгентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва текин олиш;

суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида суғурта бозори профессионал иштирокчилари фаолияти устидан, зарур ҳолларда комиссия ва ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, назоратни амалга ошириш;

суғурта бозори профессионал иштирокчилари раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этиш;

Aгентлик ваколатига тааллуқли масалаларни ҳал этишга илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

суғурта бозорини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш учун экспертларни жалб қилиш;

текширилаётган ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларидан уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишни амалга ошириш;

суғурта хизматлари истеъмолчиларининг аризаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ масалалар бўйича хизмат текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг суғурта фаолияти соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш;

маъмурий жавобгарликка олиб келадиган қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари бўйича ўз ваколати доирасида баённомалар тузиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқишда Молия вазирлиги Ҳайъати йиғилишларида иштирок этиш;

Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шакллантириш;

Aгентлик ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тўлиқ ёки алоҳида суғурталаш турлари (класслари) бўйича тўхтатиб туриш ёхуд уларнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;

Aгентлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган биноларга хизмат кўрсатиш ишларини бажариш, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер техникаси, асбоб-ускуналар, дастурий таъминот ва бошқа товарларни харид қилиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш.

Aгентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


10. Aгентлик:

суғурта бозорини тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда самарали бажарилиши;

Агентлик таркибий бўлинмаларининг Агентлик фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича ишларининг ташкил этилиши;

Агентлик томонидан Молия вазирлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик қабул қиладиган буйруқлар ва бошқа ҳужжатларнинг сифатли тайёрланиши ва экспертизадан ўтказилиши;

суғурта бозорини ривожлантириш бўйича дастурлар, ишлар режалари, тадбирлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилиши;

суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ва суғурта муносабатлари бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


11. Агентликка Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошчилик қилади;


12. Директор:

ўз мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади;

Aгентлик директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга;

ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси молия вазирига ҳисобот беради.


13. Aгентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


14. Директор лавозими бўйича Молия вазирлиги ҳайъати таркибига киради.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


15. Қуйидагилар директорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

соғурта бозорини тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Агентлик ходимларининг функция ва мажбуриятларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Агентлик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;

Агентлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг профессионаллиги, малакаси, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишбилармонлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларини таъминлаш;

Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этиш;

Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўз ўринбосарларининг ва Aгентлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолияти натижадорлиги ва самарадорлигини тизимли равишда танқидий ўрганиш, Агентлик йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Агентлик ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

"Электрон ҳукумат тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, Aгентлик ахборот тизимининг самарадорлиги ва сифатини ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ Жамғарма маблағлари тушиши ҳамда улардан фойдаланишни назорат қилиш;

Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган шартномаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

Агентлик бўлинмалари тўғрисидаги низомни, лавозим йўриқномалари ва Агентликнинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва тугатиш, Агентлик ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш (директор ўринбосарлари бундан мустасно);

Aгентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;

Aгентликнинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалини белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш юзасидан Молия вазирлигига таклифлар киритиш;

ходимларнинг умумий белгиланган сони доирасида Агентлик штатлар жадвалини, шунингдек, Агентлик харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Агентлик директори қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


16. Қуйидагилар директор ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

директор вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари фаолиятини бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилиши ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси молия вазири ва директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

суғурта фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, кейинчалик уларни Молия вазирлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;

Агентликка тақдим этилган суғурта фаолияти соҳасидаги таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;

Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш;

суғурта фаолияти соҳасига тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, суғурта фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик директорига киритиш;

мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни директорга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

суғурта фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир таклифларни директорга киритиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири сирасига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.



6-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ СОҲАСИ


17. Директор:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши;

ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


18. Директор ўринбосарлари:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун (директор бўлмаган даврда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш юкланган ҳолатларда);

ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича (директор бўлмаган даврда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш юкланган ҳолатларда);

ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. AГЕНТЛИКНИНГ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ,

ШУНИНГДЕК, ИДОРАВИЙ МАНСУБ ТАШКИЛОТЛАР

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ


19. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, Молия вазирлигининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва Молия вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал этади.


20. Aгентликнинг Молия вазирлиги марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бевосита директор ва унинг ўринбосарлари томонидан таъминланади.



8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


21. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.


22. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


23. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


24. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан белгиланади.



9-БОБ. АГЕНТЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


25. Агентлик қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:

Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Агентликнинг моддий-техник базани шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш - Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.


26. Aгентлик ходимларига Молия вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари татбиқ этилади.

Aгентлик фаолиятини моддий-техник билан таъминлаш, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш, шу жумладан, қўшимча тўловлар, устама ҳақлар, мукофотлар, ижтимоий ва бошқа тўловларни тўлаш Жамғарма маблағлари ҳисобига қўшимча молиялаштириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Aгентликнинг ходимларига ўз хизмат вазифаларини ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажарганликлари учун Агентлик директори томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобига лавозим маошининг 200 фоизигача устама белгиланиши мумкин.


27. Aгентлик ходимларининг лавозим маошларига рағбатлантирувчи тавсифдаги устама ва қўшимча ҳақлар Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган низом ва меҳнат шартномаларига (контрактларига) мувофиқ тўланади. Бунда Агентлик директори рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва қўшимча тўлов белгилашга ҳақли.



10-БОБ. AГЕНТЛИКНИНГ ҲИСОБДОРЛИГИ


28. Aгентлик ўз фаолияти тўғрисида Молия вазирлигига мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.


29. Молия вазирлиги Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти юзасидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


30. Мониторинг ва фаолиятни баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан юкланган вазифаларни виждонан ва ўз вақтида бажарганлик учун рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган жазо чоралари кўрилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 декабрь














































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск