ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 26.12.2019 й. 48-2019-Б-сон "Сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.01.2020 й. 2266-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2020 й.

N 2266-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

26.12.2019 й.

N 48-2019-Б


БУЙРУҒИ



Сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 25 августдаги 54-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2266, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                Н.Хусанов






Буйруққа

ИЛОВА



Сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ сил касаллигига қарши муассасалар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.".


3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.".


4. 32-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ташкилотларда ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.".


6. 53-банддаги "давлат санитария назорати органлари" деган сўзлар "ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 110-банддаги "шаҳар ва туманларнинг санитария-эпидемиология назорати марказлари" деган сўзлар "туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 114-банддаги "санитария-эпидемиология назорати марказига" деган сўзлар "ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 115-банддаги "санитария-эпидемиология назорати марказлари" деган сўзлар "ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 12-модда




































Время: 0.0264
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск