ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.01.2020 й. 8-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 январдаги

8-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг

ривожланганлик даражасини баҳолаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш (кейинги ўринларда баҳолаш деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Баҳолаш мазкур Низом асосида ярим йиллик ва йил якуни бўйича ўтказилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ташкилотлар - ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар (уларнинг ҳудудий бўлинмалари);


индикатор - тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини аниқлашда баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;


расмий статистик маълумотлар - баҳолашга маълумотларни тақдим этиш учун масъул бўлган ваколатли ташкилотлар томонидан тақдим этилган ва ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган статистик ва таҳлилий маълумотлар;


ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлар - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан биргаликда тасдиқланган шаклдаги сўровномалар асосида тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган аноним ёки очиқ сўровлар натижалари бўйича тўпланган маълумотлар;

"BUSINESS INDICATOR" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (кейинги ўринларда "BUSINESS INDICATOR" ААТ деб аталади) - ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича автоматлаштирилган дастурий таъминот.


4. Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилади


5. Баҳолаш натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туман ва шаҳарлар (кейинги ўринларда тегишли ҳудуд деб аталади) рейтинги тузилади, рейтингда юқори кўрсаткичларга эга ҳудуддаги ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимлари моддий рағбатлантирилади.


6. Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда баҳолашга масъул органлар деб аталади) томонидан мазкур Низом асосида ярим йиллик ва йил якуни бўйича амалга оширилади.


2-БОБ. БАҲОЛАШГА ОИД АСОСИЙ ИНДИКАТОРЛАР


7. Баҳолаш қуйидаги индикаторлар асосида амалга оширилади:

бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун ажратилганлик ҳолати;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш даражаси;

тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланганлик кўрсаткичи;

давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия ва рухсатномалар беришда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолати;

тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ҳолати;

тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши;

тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши;

тадбиркорлик субъектларидан ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган мурожаатлар сони;

мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низоларнинг кўриб чиқилиши ҳолати;

тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти даражаси;

янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда улар фаолиятининг давомийлиги (яшовчанлик);

тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлик даражаси;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси;

тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақларига банд солинганлиги ҳолати;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари даражаси;

тадбиркорлик субъектлари учун солиқ, молия, бухгалтерия ва бошқа турдаги ўқув-семинарлар ташкиллаштирилганлиги;

тадбиркорлик субъектларининг тижорат банкларидаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялар шаклида қопланганлиги;

тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлиги;

тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатилиши сифати кўрсаткичи;

тадбиркорлик субъектларининг ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлик ҳолати;

ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи;

ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражаси.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун ажратилганлик ҳолати;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш даражаси;

тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланганлиги;

тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ҳолати;

тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатилиши сифати кўрсаткичи;

тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши;

тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши;

тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти даражаси;

янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда улар фаолиятининг давомийлиги (яшовчанлик);

тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлик даражаси;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари даражаси;

тадбиркорлик субъектларига солиқ, молия, бухгалтерия ва бошқа турдаги ўқув-семинарлар ташкиллаштирилганлиги;

ҳудудларда хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражаси;

тадбиркорлик субъектларининг тижорат банкларидаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялар шаклида қопланилганлиги индикаторларини аниқлашга масъул ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланганлик кўрсаткичи;

давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия ва рухсатномалар беришда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолати;

тадбиркорлик субъектларидан ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган мурожаатлар сони;

мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низоларнинг кўриб чиқилиши ҳолати;

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси;

тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақларига банд солинганлиги ҳолати;

тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлик ҳолати;

ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи индикаторларини ҳисоблашга масъул ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги индикаторларни баҳолашда ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан зарур маълумотларни бепул олади.


3-БОБ. ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНГАНЛИК

ИНДИКАТОРЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ ВА БАҲОЛАШ


9. Тадбиркорликнинг ривожланганлик индикаторларини ҳисоблаш ушбу Низомда 2-иловада келтирилган Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш бўйича методикага мувофиқ "BUSINESS INDICATOR" ААТ орқали амалга оширилади.


10. Индикаторларни ҳисоблашда расмий статистик ва ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлардан фойдаланилади.


11. Расмий статистик маълумотлар ушбу Низомнинг иловасидаги Методикада назарда тутилган масъул ташкилотлар томонидан I ярим йиллик учун 1 августга қадар, йил якуни бўйича келгуси йил 1 мартга қадар "BUSINESS INDICATOR" ААТга киритилиши шарт.


12. Ушбу Низомнинг 7-банди ўн тўққизинчи, йигирманчи, йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошиларидаги индикаторлар баҳолашга масъул органлар томонидан ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлар асосида ҳисобланади ва баҳоланади.


13. Баҳолашга масъул ташкилотлар тақдим этилган маълумотлар ва ўтказилган сўровларнинг натижалари асосида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш якунларини умумлаштиради, ҳисобот якуни бўйича ярим йиллик маълумотларни жорий йил 15 август ва йил якунларига оид маълумотларни кейинги йил 15 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашларига тақдим қилади, доимий равишда оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.


14. Рейтинг баҳосининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида танқидий муҳокама қилинади.


15. Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси аниқланган индикаторларнинг миқдорига қараб 1 баллдан 10 баллгача рейтингда баҳоланиб, "намунали", "яхши", "қониқарли" ва "қониқарсиз" деб топилади.


16. Ҳудудларда индикаторларни баҳолаш натижаларига мувофиқ тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси рейтинг бали бўйича:

9 баллдан 10 баллгача бўлган ҳудуд - "намунали";

7 баллдан 9 баллгача бўлган ҳудуд - "яхши";

5 баллдан 7 баллгача бўлган ҳудуд - "қониқарли";

5 баллгача бўлган ҳудуд - "қониқарсиз" деб топилади.



4-БОБ. БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ


17. Баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси "намунали" деб топилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларини ҳамда 2-иловада назарда тутилган ташкилотлар раҳбарлари ва бошқарув ходимларини рағбатлантириш, шунингдек, "қониқарсиз" деб топилганда интизомий чора кўриш ҳар ярим йилликда 25 августга қадар ҳамда йил учун келгуси йилнинг 25 мартига қадар баҳолашга масъул органлар таклифларига асосан амалга оширилади.

18. Рағбатлантириш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси "намунали" деб топилган ҳудуддаги:

ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида;

ташкилотларнинг бошқарув ходимларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида пул мукофоти бериш орқали амалга оширилади.

18-1. "Намунали" деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар ходимлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар "намунали" бўлган тақдирда тақдирланади.

19. Интизомий чора кўриш тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси "қониқарсиз" деб топилган ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига лавозим маошларининг 25 фоизи миқдорида жарима қўллаш орқали амалга оширилади.

19-1. "Қониқарсиз" деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар раҳбарлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар "қониқарсиз" бўлган тақдирда интизомий жавобгарликка тортилади.

20. Рағбатлантириш ва интизомий чора кўриш масаласи:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига - Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўрсатма берилади;

туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилотлари раҳбарлари ва бошқарув ходимларига - уларнинг республика бошқаруви идоралари томонидан, туман (шаҳар) ташкилотлари раҳбарлари ва бошқарув ходимларига - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқаруви идоралари томонидан қарорлар қабул қилинади.


21. Баҳолаш якунлари бўйича тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси "намунали" деб топилган ҳудудларнинг ижобий иш тажрибаси бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг

ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровнома шаклини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.

Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Қарор қабул қилингандан

кундан бошлаб

1 ой ичида



2-босқич

Ҳудудларнинг тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасининг кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда баҳолаш имконини берувчи "BUSINESS INDICATOR" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (АТТ)ни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2020 йил

1 мартгача






3-босқич

Расмий статистик маълумотларни "BUSINESS INDICATOR" ААТга киритиш.

Низомнинг иловасидаги Методикада назарда тутилган масъул ташкилотлар

I ярим йиллик учун

1 августга қадар, йил

якуни бўйича келгуси йил

1 мартга қадар



4-босқич

Ўтказилган сўров натижаларини умумлаштириш ва маълумотларни "BUSINESS INDICATOR" ААТга киритиш.

Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк

I ярим йиллик учун

1 августга қадар, йил

якуни бўйича келгуси йил

1 мартга қадар





5-босқич

"BUSINESS INDICATOR" ААТ орқали ҳудудларнинг рейтинг кўрсаткичини ҳисоблаш ҳамда ҳудудлар кесимида натижани аниқлаш.

Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


I ярим йиллик учун

10 августга қадар, йил

якуни бўйича келгуси йил

10 мартга қадар





6-босқич



Статистик маълумотлар ва ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш якунларини умумлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари Кенгашларига тақдим қилиш, ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш.

Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

I ярим йиллик учун

15 августга қадар, йил

якуни бўйича келгуси йил

15 мартга қадар





7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси ҳамда Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини муҳокама қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари


I ярим йиллик учун

20 августга қадар, йил

якуни бўйича келгуси йил

20 мартга қадар





8-босқич


  

Баҳолаш натижалари бўйича тегишли ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси "намунали" деб топилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, ташкилотлар бошқарув ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, "қониқарсиз" деб топилганда интизомий чора кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, мазкур қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган ташкилотларнинг республика бошқаруви идоралари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқаруви идоралари

I ярим йиллик учун

25 августга қадар, йил

якуни бўйича келгуси йил

25 мартга қадар





9-босқич


Баҳолаш якунларига кўра тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси "намунали" деб топилган ҳудудларнинг ижобий иш тажрибасини бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш.

Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

I ярим йиллик учун

1 сентябрга қадар, йил

якуни бўйича келгуси йил

1 апрелга қадар

  





Низомга

2-ИЛОВА



Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик

даражасини баҳолаш бўйича

МЕТОДИКА


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу методика Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш тартибини белгилайди.


2. Ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш ушбу Методика ва унинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тизимлари асосида ташкил этилади.


3. Мазкур Методикада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


индикаторни ҳисоблаш методикаси - индикаторнинг миқдорини аниқлаш учун фойдаланиладиган усул;


индикаторни баҳолаш методикаси - миқдори аниқланган индикаторга мутаносиб бўлган баҳони бериш усули;


ижобий индикаторлар - индикатор даражасининг ортиб боришига мос равишда юқори баҳоланадиган индикаторлар;


албий индикаторлар - индикатор даражасининг ортиб боришига мос равишда паст баҳоланадиган индикаторлар;


кредит портфели - муайян вақтга банкда мавжуд бўлган кредитлар бўйича асосий қарз қисмининг қолдиғи;


тадбиркорлик субъектлари - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир (устав капиталида давлат улуши бўлган юридик шахслар, фермер ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно).



2-БОБ. РАСМИЙ СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИДА ИНДИКАТОРЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

ТАРТИБИ


1-§. Бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни

тадбиркорлик фаолияти учун бериш кўрсаткичини

ҳисоблаш


4. Ярим йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудидаги (кейинги ўринларда тегишли ҳудуд деб аталади) бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкалардан (давлат активларидан) самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича аниқланган натижалар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И1 = (Идм + Иеу) / 2


бунда:

И1 - давлат активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича индикатор миқдори (фоизда);

Идм - давлат кўчмас мулкидан самарали фойдаланиш бўйича субиндикатор миқдори (фоизда);

Иеу - бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича субиндикатор миқдори (фоизда).

Давлат кўчмас мулкидан самарали фойдаланиш бўйича субиндикатор миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:


Идм = (Сдм / Бдм) х 100


бунда:

Сдм - самарали фойдаланиш ташкил этилган давлат кўчмас мулки объектлари сони;

Бдм - тегишли ҳудудда мавжуд бўлган давлат кўчмас мулки объектлари сони (давлат фойдаланувидан бўлганлардан ташқари).

Бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича субиндикатор миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:


Иеу = (Сеу / Беу) х 100


бунда:

Сеу - самарали фойдаланиш ташкил этилган ер участкалари майдони (гектарда).

Беу - тегишли ҳудудда мавжуд бўлган давлат ер участкалари майдони (давлат фойдаланувида бўлганлардан ташқари, гектарда).


5. Бўш турган, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ушбу ер участка ва объектларни ижарага бериш, фаолиятини тиклаш, сотиш, давлат-хусусий шериклик асосида бериш, кичик саноат (эркин иқтисодий) зона ташкил этиш, фойдаланишга яроқсиз объектни бузиш орқали бўшаган ер майдонини тадбиркорлик субъектларига бериш ва объектни турар жой сифатида фойдаланишга бериш орқали амалга оширилади.


6. Тегишли ҳудудда бўш давлат мулки объектлари ва ер участкалари мавжуд бўлмаган тақдирда индикатор миқдори 100 фоизга тенг деб ҳисобланади.



2-§. Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан

самарали фойдаланиш кўрсаткичини ҳисоблаш


7. Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И2.1 = (Лэк / Тҳф) х 1000

бунда:

И2.1 - индикатор миқдори (сонда);

Лэк - тегишли ҳудуддаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.


8. Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммасининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И2.2 = (Сэк / Тҳф) х 1000


бунда:

И2.2 - индикатор миқдори (сўмда);

Сэк - тегишли ҳудуддаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммаси;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.



3-§. Тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи

дахлсизлиги таъминланганлиги кўрсаткичини

ҳисоблаш


9. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони* уларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И3 = (Қб / Тҳф) х 1000


бунда:

И3 - индикатор миқдори (сонда);

Қб - ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.


*) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан ҳар ярим йилликда ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорларини хатловдан ўтказиш орқали аниқланади.


4-§. Давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия

ва рухсатномалар беришда қонун ҳужжатларига

риоя қилиниши кўрсаткичини ҳисоблаш


10. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда кўрсатилган давлат хизматларининг ушбу ҳудудда уларга кўрсатилган жами давлат хизматларидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И4 = (Дқб / Джк) х 100


бунда:

И4 - индикатор миқдори (фоизда);

Дқб - тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган тартиб бузилган ҳолда кўрсатилган давлат хизматлари сони;

Джк - тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган жами давлат хизматлари сони.



5-§. Тадбиркорлик субъектларига кредитлар

ажратилиши даражаси кўрсаткичини ҳисоблаш


11. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига амалда ажратилган кредит миқдорининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача кредит миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И5.1 = (Кҳа / Тҳф) х 1000


бунда:

И5.1 - индикатор миқдори (сўмда);

Кҳа - тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига амалда ажратилган кредит миқдори (сўмда), агар кредитлар хорижий валютада ажратилган бўлса, уларнинг сўмдаги эквиваленти индикатор ҳисобланаётган вақтдаги Марказий банк курси бўйича аниқланади;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.



6-§. Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий

маҳсулотдаги улуши кўрсаткичини ҳисоблаш


12. Ҳисобот йили якуни бўйича тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳажмининг ушбу ҳудуддаги ҳар бир фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ҳажмини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И6 = Мт / Тҳф


бунда:

И6 - индикатор миқдори (сўмда);

Мт - тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари умумий ҳажми (сўмда);

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.



7-§. Тадбиркорлик субъектларининг Давлат бюджетига

келиб тушган тушумлардаги улуши кўрсаткичини

ҳисоблаш


13. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И7.1 = (Тт / Тҳф) х 1000

бунда:

И7.1 - индикатор миқдори (сўмда);

ТТ - тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва йиғимлар) миқдори (сўмда);

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.


13-1. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И7.2 = Тт - Тҳд


бунда:

И7.2 - индикатор миқдори (сўмда);

Тт - тегишли ҳудуддаги Давлат бюджетига тўланган солиқ тўловлари (жисмоний шахслардан ва давлат органларидан ундирилган солиқ тўловлари бундан мустасно) миқдори (сўмда);

Тҳд - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан тўланган солиқ тўловлари.


8-§. Тадбиркорлар субъектларидан келиб тушган

мурожаатлар кўрсаткичини ҳисоблаш


14. Ярим йил давомида тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И8 = (Мж / Тҳф) х 1000


бунда:

И8 - индикатор миқдори (сонда);

Мж - ярим йил давомида тадбиркорлик субъектларидан тегишли ҳудуддаги ташкилотлари, шунингдек маҳаллий ижро ҳокимияти органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлари сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.



9-§. Мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ

низолар кўрсаткичини ҳисоблаш


15. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий ва маъмурий судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўриб чиқилган низолар (фуқаролик ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид) сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И9.1 = (Нж / Тҳф) х 1000


бунда:

И9.1 - индикатор миқдори (сонда);

Нж - ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий ва маъмурий судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўриб чиқилган низолар (фуқаролик ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид) сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.


16. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган суд буйруқлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:



И9.2 = (Бж / Тҳф) х 1000

бунда:

И9.2 - индикатор миқдори (сонда);

Бж - ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган суд буйруқлари сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.



10-§. Тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий

маданияти даражаси кўрсаткичини ҳисоблаш


17. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва йиғимлар бўйича мавжуд қарздорлигининг (бундан мажбурий ижро жараёнидагилар мустасно) ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

И10.1 = (Қҳ / Тҳф) х 1000

бунда:

И10.1 - индикатор миқдори (сўмда);

Қҳ - тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва йиғимлар бўйича мавжуд қарздорлигининг (бундан мажбурий ижро жараёнидагилар мустасно) миқдори (сўмда);

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.


18. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасига ундирилиши лозим бўлган, лекин ундирилмаган мажбурий ижро жараёнида бўлган қарздорликнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И10.2 = (Уҳ / Тҳф) х 1000


бунда:

И10.2 - индикатор миқдори (сонда);

Уҳ - тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасига ундириладиган мажбурий ижро жараёнида бўлган қарздорлик миқдори (сўмда);

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.


19. Ярим йил давомида тадбиркорлик субъектларининг 90 кундан ортиқ муддати ўтган кредит қарздорлик суммаларининг тегишли ҳудуддаги банклар (тижорат ва хусусий) кредит портфелидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И10.3 = (Кмў / Кп) х 100


бунда:

И10.3 - индикатор миқдори (фоизда);

Кмў - тадбиркорлик субъектларининг тегишли ҳудуддаги банкларда (тижорат ва хусусий) мавжуд бўлган 90 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик суммалари (сўмда), агар кредитлар хорижий валютада ажратилган бўлса, уларнинг сўмдаги эквиваленти индикатор ҳисобланаётган вақтдаги Марказий банк курси бўйича аниқланади;

Кп - тегишли ҳудуддаги банкларнинг (тижорат ва хусусий) кредит портфели ҳажми (сўмда).



11-§. Янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва

тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг

яшовчанлиги кўрсаткичини ҳисоблаш


20. Тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И11.1 = (Тҳф / Аҳ) х 1000


бунда:

И11.1 - индикатор миқдори (сонда);

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони;

Аҳ - тегишли ҳудуддаги жами аҳоли сони.


21. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И 11.2 = (Тя / Тфю) х 100


бунда:

И 11.2 - индикатор миқдори (фоизда);

Тя - тегишли ҳудудда ярим йил давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони;

Тфю - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.


22. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида фаолият юритишни тўхтатиб турган ва (ёки) "ноль" солиқ ҳамда бошқа ҳисоботларни топшираётган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда рўйхатга олинган жами тадбиркорлик субъектларидаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И 11.3 = (Тфт / Тжр) х 100


бунда:

И11.3 - индикатор миқдори (фоизда);

Тфт - тегишли ҳудудда ярим йил давомида фаолият юритишни тўхтатиб турган ва (ёки) "ноль" солиқ ва бошқа ҳисоботларни топшираётган тадбиркорлик субъектлари сони;

Тжр - тегишли ҳудудда рўйхатга олинган жами тадбиркорлик субъектлари сони.


23. Тегишли ҳудудда уч йил давомида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудудда ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И 11.4 = (Туф / Тҳф) х 1000


бунда:

И 11.4 - индикатор миқдори (сонда);

Туф - тегишли ҳудудда уч йил давомида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.



12-§. Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини

иш билан таъминланганлиги кўрсаткичини

ҳисоблаш


24. Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда банд бўлган ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И 12 = (Бт / Бҳа) х 1000


бунда:

И12 - индикатор миқдори (сонда);

Бт - тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони;

Бҳа - тегишли ҳудудда банд бўлган аҳоли сони.



13-§. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг

таъминланганлик даражасини ҳисоблаш

25. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш кўрсаткичи ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган жами қонуний текширишларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

        

И13.1 = (Тж / Тҳф) х 1000

         

бунда:

И13.1 - индикатор миқдори (сонда);

Тж - ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган жами қонуний текширишлар сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.

25-1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишларнинг қонуний ўтказилган текширишларга нисбатини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

          

И13.2 = 100 - ((Тн / Тж) х 100)

         

бунда:

И13.2 - индикатор миқдори (фоизда);

Тн - ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишлар сони.

25-2. Текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган ариза (буюртнома)ларнинг асосланганлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда назорат қилувчи органлар рад этилган ариза (буюртманома)ларининг жами берилган ариза (буюртманома)лардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

       

И13.3 = 100 - ((Тар / Таж) х100)

      

бунда:

И13.3 - индикатор миқдори (фоизда);

Тар - ярим йил давомида тегишли ҳудудда текширишларни ўтказиш тўғрисидаги назорат қилувчи органларнинг рад этилган ариза (буюртманома)лари сони;

Таж - ярим йил давомида тегишли ҳудудда текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган жами ариза (буюртманома)лар сони.

25-3. Текширишларни огоҳлантириш билан якунлаш даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

         

И13.4 = (То / Тқж) х 100

        

бунда:

И13.4 - индикатор миқдори (фоизда);

То - ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишлар сони;

Тқж - ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлар сони.

25-4. Текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган жами мансабдор шахслардаги улушини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

            

И13.5 = 100 - ((Мм / Мжт) х 100)

             

бунда:

И13.5 - индикатор миқдори (фоизда);

Мм - ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони;

Мжт - ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган мансабдор шахслар сони.


14-§. Тадбиркорлик субъектларининг банклардаги

ҳисобварақларига банд солинганлиги кўрсаткичини

ҳисоблаш


26. Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларининг банклардаги банд солинган (инкассо, давлат ижрочилари қарори, ижро ҳужжати асосида) ҳисобварақлари сонининг ушбу ҳудудда асосий ҳисобварақлари мавжуд бўлган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И14 = (Ҳб / Ҳж) х 1000


бунда:

И14 - индикатор миқдори (сонда);

Ҳб - тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларининг банклардаги банд солинган (инкассо, давлат ижрочилари қарори, ижро ҳужжати асосида) ҳисобварақлари сони;

Ҳж - тегишли ҳудудда асосий ҳисобварақлари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектлари сони.



15-§. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун

ойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари

кўрсаткичини ҳисоблаш


27. Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар устав капиталида шаклланган маблағларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И15.1 = (Кж / Тҳф) х 1000


бунда:

И15.1 - индикатор миқдори (сўмда);

Кж - тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари - юридик шасхлар устав капиталида шаклланган маблағлар йиғиндиси (сўмда);

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.


28. Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суммасининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар аҳоли сонига тўғри келадиган миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И 15.2 = (Иҳ / Аҳ) х 1000


бунда:

И15.2 - индикатор миқдори (сўмда);

Иҳ - тегишли ҳудудда жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суммаси (сўмда);

Аҳ - тегишли ҳудуддаги жами аҳоли сони.



16-§. Тадбиркорлик субъектлари учун ўқув-семинарлар

ташкиллаштирилганлиги кўрсаткичини ҳисоблаш


29. Ярим йил давомида тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сонининг ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И16 = (Сҳ / Тҳф) х 1000


бунда:

И16 - индикатор миқдори (сонда);

Сҳ - ярим йил давомида тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сони;

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.



17-§. Тадбиркорлик субъектларининг тижорат

банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини

компенсациялар шаклида қопланилганлиги

кўрсаткичини ҳисоблаш


30. Ярим йил давомида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумманинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдорини аниқлаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И17 = (Ккҳ / Тҳф) х 1000


бунда:

И17 - индикатор миқдори (сўмда);

Ккҳ - ярим йил давомида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумма (сўмда);

Тҳф - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони.



18-§. Хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражасини ҳисоблаш

30-1. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари расман иш билан таъминлаган аҳоли сонига нисбатан улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И21.1 = (Бтх / Бт) х 100


бунда:

И21.1 - индикатор миқдори (фоизда);

Бтх - тегишли ҳудудда хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони;

Бт - тегишли ҳудудда жами тадбиркорлик субъектлари томонидан расман иш билан таъминланган аҳоли сони.


30-2. Тегишли ҳудудда ярим йил давомида хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг Давлат бюджетига келиб тушган тушумларидаги улушини аниқлаш қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И21.2 = (Ттх / Тт ) х 100


бунда:

И21.2 - индикатор миқдори (фоизда);

Ттх - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда);

Тт - тегишли ҳудудда фаолият юритаётган жами тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат бюджетига тўланган умумий тўловлар (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар) миқдори (сўмда).



3-БОБ. ЎТКАЗИЛГАН СЎРОВЛАР БЎЙИЧА

МАЪЛУМОТЛАР АСОСИДА ИНДИКАТОРЛАРНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Тадбиркорларнинг муҳандислик-коммуникация

тармоқларининг доимий таъминланганлиги

кўрсаткичини ҳисоблаш


31. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация хизматлари амалда кўрсатилганлиги индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И18 = ((Эў + Гў + Сў) / 3


бунда:

И18 - индикатор миқдори (сонда);

Эў - етказиб берилган электр энергиясига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл;

Гў - етказиб берилган табиий газга тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл;

Сў - етказиб берилган ичимлик сувига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйилган ўртача балл.

31-1. Тадбиркорлик субъектларига етказиб берилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувига қўйилган ўртача балл қуйидаги формула асосида аниқланади:

Эў

Гў

Сў

= ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn

бунда:

Бй1 - биринчи савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

Рс1 - биринчи савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;

Бйn - ҳар бир савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

Рсn - ҳар бир савол бўйича иштирок этган жами респондентлар сони;

Cn - сўровда берилган жами саволлар сони.


Мисол учун: Электр энергияси тармоғига уланиш ва таъминланганлик даражаси бўйича сўровнома 3 та саволдан иборат бўлиб, 1-саволда 1 000 нафар респондент, 2-саволда 800 нафар респондент ва 3-саволда 700 нафар респондент иштирок этган тақдирда:

Савол


Жами

респондент

сn)


Жавоб

вариантлари


Берилган

жавоблар

сони


Қўйиладиган

балл


Ҳар бир

жавоб

бўйича

баллар

йиғиндиси


Бйn


1


2

3

4

5

6=(4х5)

7

1-савол

1 000

1-жавоб


200

1

200

2 600

2-жавоб


250

2

500

3-жавоб


350

3

1 050

4-жавоб


150

4

600

5-жавоб


50

5

250

2-савол

800

1-жавоб


100

1

100

2 375

2-жавоб


200

2

400

3-жавоб


250

3

750

4-жавоб


125

4

500

5-жавоб


125

5

625

3-савол

700

1-жавоб


50

1

50

2 675

2-жавоб


85

2

170

3-жавоб


105

3

315

4-жавоб


160

4

640

5-жавоб


300

5

1 500

Юқоридагиларга асосан электр энергияси учун ўртача балл қуйидагича аниқланади:

((2600 / 1000) + (2375 / 800) + (2675 / 700)) / 3 = 3,13 балл


бунда:

2 600 - 1-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

1 000 - 1-саволда иштирок этган жами респондентлар;

2 375 - 2-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

800 - 2-саволда иштирок этган жами респондентлар;

2 675 - 3-савол бўйича жами баллар йиғиндиси;

700 - 3-саволда иштирок этган жами респондентлар;

3 - саволлар сони.


2-§. Тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари

кўрсатилиши сифати кўрсаткичини ҳисоблаш


32. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатининг индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И5.2 = ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn**


**) Ушбу Методиканинг 31-1-бандида келтирилган тартиб бўйича ҳисобланади.


3-§. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа

тадбирларга мажбурий жалб этилганлиги даражаси

кўрсаткичини ҳисоблаш


33. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И19 = ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn***


***) Ушбу Методиканинг 31-1-бандида келтирилган тартиб бўйича ҳисобланади.


4-§. Тадбиркорлик субъектларининг давлат

ташкилотларга бўлган ишончи кўрсаткичини

ҳисоблаш


34. Тегишли ҳудудда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи индикатори 1 дан 5 гача бўлган ўртача баллар йиғиндиси бўйича қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


И20 = ((Бй1 / Рс1) + ... + (Бйn / Рсn)) / Cn****


****) Ушбу Методиканинг 31-1-бандида келтирилган тартиб бўйича ҳисобланади.


4-БОБ. ИНДИКАТОР КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


35. Индикатор кўрсаткичларини баҳолашда И1, И3, И7.1, И7.2, И8, И10.1, И10.2, И11.1, И11.2, И11.3, И11.4, И12, И15.1, И18, И5.2, И19, И20, И21.1, И21.2 индикаторлари туман (шаҳар) даражасида, И2.1, И2.2, И4, И5.1, И6, И9.1, И9.2, И10.3, И13.1, И13.2, И13.3, И13.4, И13.5, И14, И15.2, И16, И17 индикаторлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар даражасида ҳисобланади. Мазкур методика бўйича аниқланган индикаторлар ижобий ва салбий кўрсаткичларга эга бўлади.

36. Ижобий индикаторларга эга бўлган И1, И2.1, И2.2, И5.1, И6, И7.1, И7.2, И11.1, И11.2, И11.4, И12, И13.2, И13.3, И13.4, И13.5, И15.1, И15.2, И16, И17, И18, И5.2, И20, И21.1, ва И21.2 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:

           

Бии = [((Иҳ - Имин) / (Имакс - Имин)) х (10 - 1)] + 1

         

бунда:

Бии - ижобий индикаторларга бериладиган балл;

Иҳ - баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;

Имин - баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;

Имакс - баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори.

37. Салбий кўрсаткичларга эга бўлган И3, И4, И8, И9.1, И9.2, И10.1, И10.2, И10.3, И11.3, И13.1, И14 ва И19 индикаторларига қуйидаги формула асосида балл берилади:

          

Бси = 10-[((Иҳ - Имин) / (Имакс - Имин)) х (10-1)]

       

бунда:

Бси - салбий индикаторларга бериладиган балл;

Иҳ - баҳоланаётган тегишли ҳудуднинг индикатор миқдори;

Имин - баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг паст кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори;

Имакс - баҳоланаётган индикаторнинг барча ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд индикатори миқдори.

38. Қуйидаги индикаторларга оширилган коэффициент асосида балл берилади:

И6 - 1,5 коэффициент;

И7 - 1,45 коэффициент;

И12 - 1,4 коэффициент;

И11.4 - 1,35 коэффициент;

И 15.1 - 1,3 коэффициент;

И20 - 1,25 коэффициент;

И1 - 1,2 коэффициент;

И3 - 1,15 коэффициент.

Индикаторларга оширилган коэффициент қуйидаги тартибда ҳисобланади ва ушбу Методиканинг 39-бандида назарда тутилган ўртача баллни ҳисоблашда инобатга олинади:


Бои = Бии/си х Км


бунда:

Бои - индикаторнинг оширилган коэффициент бўйича ҳисобланган бали;

Бии/си - ижобий ёки салбий индикатор учун берилган балл;

Км - индикаторлар учун тегишли бўлган коэффициент миқдори.


39. Тегишли ҳудуднинг ўртача балини ҳисоблаш қуйидаги кетма-кетликдаги формулалар асосида аниқланади:

            

Бииў = (Бии1 + Бии2 + ... +Бии23) / 24

Бсиў = (Бси1 + Бси2 + ... +Бси13) / 12

Буў = (Бииў + Бсиў) / 2

       

бунда:

Бииў - ижобий индикаторнинг ўртача бали;

Бии1... Бии24 - ушбу методиканинг 36-бандида назарда тутилган тартибда аниқланган ижобий индикаторларнинг бали;

Бсиў - салбий индикаторнинг ўртача бали;

Бси1 ... Бси12 - ушбу методиканинг 37-бандида назарда тутилган тартибда аниқланган салбий индикаторларнинг бали;

Буў - тегишли ҳудуднинг умумий ўртача бали.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


40. Тегишли ҳудудларнинг рейтинг бали бир хил бўлган тақдирда, И6, И7, И12, И11.4, И15.1, И20, И1 ва И3 индикаторлар бўйича олинган ўртача балл миқдоридан келиб чиқиб, ушбу кетма-кетлик асосида яхшироқ бўлган ҳудудларга юқорироқ ўрин белгиланади.



*) Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳар ярим йилликда қарорларни хатловдан ўтказиш орқали аниқланади.






Методикага

1-ИЛОВА



Расмий статистик кўрсаткичларга асосан

ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик

даражасини баҳолаш

ТИЗИМИ

  

Т/р

Индикатор (кўрсаткич)нинг

номи

Ўлчов бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни

ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш

Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

1.

Бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун бериш кўрсаткичи

фоиз

Ярим йил давомида тегишли ҳудуддаги бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкалардан (давлат активларидан) самарали фойдаланиш кўрсаткичлари ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси

2.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш кўрсаткичи


сон

Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар сонининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 нафар тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


сўм

Тегишли ҳудудда ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар суммасининг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори


1 баллдан

10 баллгача

3.

Тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлиги таъминланганлиги кўрсаткичи


сон

Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларидан ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4.

Давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия ва рухсатномалар беришда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши

фоиз

Тегишли ҳудудда белгиланган тартиб бузилган ҳолда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган хизматларнинг жами кўрсатилган давлат хизматларидаги улуши

1 баллдан

10 баллгача

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

5.

Тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ҳолати

сўм

Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит миқдорининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган кредит миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси

6.

Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши

сўм

Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳажмининг ушбу ҳудуддаги ҳар бир фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ҳажми

1 баллдан

10 баллгача

Давлат статистика қўмитаси

7.

Тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига келиб тушган тушумлардаги улуши

сўм

1. Ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига туширилган тушумнинг ушбу ҳудуддаги фаолият юритаётган ҳар 1 000 нафар тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори.

2. Ҳудудда тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдори.

1 баллдан

10 баллгача

Давлат солиқ қўмитаси

8.

Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлар салмоғи

сон

Тегишли ҳудуддаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Қабулхоналар орқали тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси (келишув асосида), Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари

9.

Мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низолар

сон

Тегишли ҳудуддаги иқтисодий ва маъмурий судларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида кўриб чиқилган низолар (фуқаролик ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид) сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Олий суд (келишув асосида)

сон

Тегишли ҳудуддаги иқтисодий судларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чиқарилган суд буйруқлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Олий суд (келишув асосида)

10.

Тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти даражаси

сўм

Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва йиғимлар бўйича мавжуд қарздорлигининг (бундан мажбурий ижро жараёнидагилар мустасно) ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Давлат солиқ қўмитаси

сўм

Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар фойдасига ундирилиши лозим бўлган, лекин ундирилмаган мажбурий ижро жараёнида бўлган қарздорликнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (келишув асосида)

фоиз

Ҳудудда тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит суммаларнинг 90 кундан ортиқ муддати ўтган кредит қарздорлик суммаларининг кредит портфелидаги улуши

1 баллдан

10 баллгача

Марказий банк

11.

Янги ташкил этилган, фаолият юритмаётган ва тугатилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда уларнинг яшовчанлиги

сон

Тегишли ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 та аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

фоиз

Тегишли ҳудудда ярим йил давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидаги улуши

1 баллдан

10 баллгача

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

фоиз

Тегишли ҳудудда ярим йил давомида фаолият юритишни тўхтатиб турган ва (ёки) "ноль" солиқ ҳамда бошқа ҳисоботларни топшираётган тадбиркорлик субъектларининг ушбу ҳудудда рўйхатга олинган жами тадбиркорлик субъектларидаги улуши

1 баллдан

10 баллгача

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси

сон

Тегишли ҳудудда уч йил давомида узлуксиз фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сонининг ушбу ҳудудда ҳар 1 000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси

12.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолини иш билан таъминланганлиги

сон

Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан иш билан таъминланган аҳолининг ушбу ҳудудда банд бўлган ҳар 1 000 та аҳолига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (республика бўйича расман банд бўлган аҳоли сони бўйича), Давлат статистика қўмитаси (республика бўйича тадбиркорлик субъектларида расман банд бўлган аҳоли сони бўйича)

13.

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг таъминланганлик даражаси


сон

Ярим йил давомида тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1000 нафар тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(келишув асосида)


фоиз


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Бизнес-омбудсман томонидан аниқланган ноқонуний текширишларнинг қонуний ўтказилган текширишлардаги улуши


1 баллдан

10 баллгача


фоиз


Текширишларни ўтказиш учун назорат қилувчи органлар томонидан киритилган ариза (буюртнома)ларнинг асосланганлиги ярим йил давомида тегишли ҳудудда назорат қилувчи органлар рад этилган ариза (буюртманома)ларининг жами берилган ариза (буюртманома)лардаги улуши


1 баллдан

10 баллгача


фоиз


Текширишларни огоҳлантириш билан якунлаш даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши аниқланиб, огоҳлантириш билан якунланган текширишларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонун бузилиши қайд этилган жами текширишлардаги улуши


1 баллдан

10 баллгача


фоиз


Текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси ярим йил давомида тегишли ҳудудда (шу жумладан, назорат қилувчи органлар бўйича) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2-моддасига асосан жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномага эга бўлган жами мансабдор шахслардаги улуши


1 баллдан

10 баллгача


14.

Тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақларига банд солинганлиги

сон

Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларининг банклардаги банд солинган (инкассо, давлат ижрочилари қарори, ижро ҳужжати асосида) ҳисобварақлари сонининг ушбу ҳудудда асосий ҳисобварақлари мавжуд бўлган ҳар 1 000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Марказий банк

15.

Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жойлаштирилган асосий капитал қўйилмалари

сўм

Тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари - юридик шасхлар устав капиталида шаклланган маблағларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 та фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган ўртача миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси

сўм

Тегишли ҳудуддаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар суммасининг республика миқёсида жалб қилинган мазкур турдаги инвестицияларнинг ушбу ҳудуддаги ҳар 1 000 нафар аҳоли сонига тўғри келадиган миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

16.

Тадбиркорлик субъектлари учун ўқув-семинарлар ташкил қилинганлиги

сон

Тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сонининг ҳар 1 000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Савдо-саноат палатаси

17.

Тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини компенсациялар шаклида қопланилганлиги

сўм

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклардаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари қопланилган сумманинг ушбу ҳудудда фаолият юритаётган ҳар 1 000 та тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори

1 баллдан

10 баллгача

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

18.

Хизматлар соҳасининг ривожланганлиги

фоиз

Тегишли ҳудудда хизматлар соҳасида банд бўлганларнинг жами тадбиркорлик соҳаларидаги бандларга нисбати


1 баллдан

10 баллгача

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


фоиз

Ярим йил давомида тегишли ҳудудда хизматлар соҳаси бўйича тўланган бюджетга тўловларнинг ярим йил давомида тегишли ҳудудда ҳудуддаги жами тадбиркорлик соҳалари бўйича бюджетга тўланган тўловларга нисбати


1 баллдан

10 баллгача

Давлат солиқ қўмитаси

 





Методикага

2-ИЛОВА



Сўровнома натижаларига асосан ҳудудларда

тадбиркорликнинг ривожланганлик

даражасини баҳолаш

ТИЗИМИ

    

Т/р

Индикатор (кўрсаткич)нинг

номи

Ўлчов бирлиги

Индикатор (кўрсаткич)ни

ҳисоблаш методикаси

Индикаторни баҳолаш

Маълумотларни киритиш учун масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

1.

Тадбиркорларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларининг доимий таъминланганлиги

сон

Тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация хизматлари амалда етказиб берилганлиги 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндисининг ўртачаси

1 баллдан

10 баллгача

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2.

Тадбиркорлик субъектларига банк хизматлари кўрсатилиши сифати

сон

Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифати 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндисининг ўртачаси

1 баллдан

10 баллгача

Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

3.

Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этилганлиги

сон

Тегишли ҳудудда тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш 1 дан 5 гача бўлган баллар йиғиндисининг ўртачаси

1 баллдан

10 баллгача

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

4.

Тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари, ташкилотлари, муассасалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи

сон

Тадбиркорлик субъектларининг тегишли ҳудуддаги давлат органлари, ташкилотлари, муассасалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи даражаси

1 баллдан

10 баллгача

Адлия вазирлиги

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 январь

















































Время: 0.1716
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск