ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Америка /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.01.2020 й. ПҚ-4558-сон "Ўзбекистон Республикасининг хориждаги айрим муассасалари ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2020 й.

N ПҚ-4558



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХОРИЖДАГИ

АЙРИМ МУАССАСАЛАРИ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини янада илгари суриш ва амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида:


1. 2020 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси (кейинги ўринларда - Доимий ваколатхона) ва Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси (кейинги ўринларда - Бош консулхона) штатлар жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тегишли равишда ўзгартирган ҳолда тегишлича ҳайдовчи-механик ва биринчи котиб қўшимча лавозимларм киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси янгиланган штатлар жадваллари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Доимий ваколатхона ва Бош консулхонанинг 2020 йилдаги таъминоти учун харажатлар сметасини штат жадвалларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Доимий ваколатхона ва Бош консулхона харажатларини штат жадвалларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда жорий молия йилининг бюджетида хориждаги муассасаларни молиялаштириш бўйича тасдиқланган миқдорлар доирасида молиялаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4318-сон қарорининг 28-иловаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 апрелдаги 192-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 353-сон қарорининг 5 ва 6-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 январдаги

ПҚ-4558-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг БМТ

ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ


ҚШ долларида)

Т/р

Лавозим

Штат

бирликлари

сони


Доимий вакилнинг

маошига нисбатан

ходимнинг маоши,

фоизларда (3000)


Ойлик маош

Йиллик иш

ҳақи фонди


Дипломатик таркиб

1.

Доимий вакил


1

100%

3 000

36 000

2.

Маслаҳатчи - вакил


1

90%

2 700

32 400

3.

Маслаҳатчи


1

85%

2 550

30 600

4.

Биринчи котиб


1

75%

2 250

27 000

5.

Биринчи котиб - "Дунё" АА мухбирлик пункти мудири


1

75%

2 250

27 000


Жами:


5


12 750

153 000

Маъмурий-техник таркиб

1.

Ҳайдовчи-механик


1

45%

1 350

16 200

2.

Маҳаллий аҳоли ёки ишчиларнинг оила аъзолари орасидан ёлланадиган ходимлар (иш юритувчи котиб, фаррош ва бошқалар)




2 000

24 000


Жами:


1


3 350

40 200


Умумий:


6


16 100

193 200

          

*) Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси катта бухгалтери зиммасига ўриндошлик асосида Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси катта бухгалтери функцияси юклатилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 январдаги

ПҚ-4558-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк

шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ


ҚШ долларида)

Т/р

Лавозим


Штат

бирликлари

сони

Элчи маошига

нисбатан

ходимнинг маоши,

фоизларда (3000)


Ойлик маош


Йиллик иш

ҳақи фонди


Дипломатик таркиб

1.

Бош консул


1

85%

2 550

30 600

2.

Биринчи котиб


1

75%

2 250

27 000

3.

Учинчи котиб


1

65%

I 950

23 400


Жами:


3


6 750

81 000

Маъмурий-техник таркиб

1.

Катта бухгалтер ва канцелярия мудири*


1

65%

1 950

23 400

2.

Маҳаллий аҳоли ёки ишчиларнинг оила аъзолари орасидан ёлланадиган ходимлар


-


2 500

30 000


Жами:


1


4 450

53 400


Умумий:


4


11 200

134 400

               

*) Ўзбекистои Рсспубликасининг Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) Бош консулхонаси катта бухгалтери зиммасига ўриндошлик асосида Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси катта бухгалтери функцияси юклатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 январь


















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск