ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Оила, оналик ва болалар (фарзандлар) ҳуқуқларининг муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2020 й. 11-сон "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Нукус минтақавий филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2020 й.

N 11



РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР

ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ МАРКАЗИНИНГ

НУКУС МИНТАҚАВИЙ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва Қорақалпоғистон Республикасида имконияти чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатар гуруҳларига кирадиган болаларга ва уларнинг оилаларига, шунингдек, иқтидорли болаларга кўрсатилаётган ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдамини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Нукус шаҳрида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази минтақавий филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 6 мартдаги 68-сон қарорига мувофиқ:

Марказ минтақавий филиаллари ходимларининг умумий чекланган сони 43 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган намунавий тузилмаси тасдиқланганлиги;

Марказнинг минтақавий филиаллари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, битта хизмат енгил автотранспорт воситаси билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг тегишли йилга "Таълим" соҳасида назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Марказ бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган намунавий тузилма асосида Филиалнинг тузилмасини тасдиқлаш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилда Филиални сақлаш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ҳамда ҳар йили зарур бўладиган бюджет маблағларини назарда тутсин.


5. Марказ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Филиални замонавий фикрловчи, юқори малакали ва масъулият туйғуси юқори бўлган, имконияти чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатар гуруҳларидан бўлган болалар ва уларнинг оилаларига, шунингдек, иқтидорли болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш соҳасида тегишли амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлар билан таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўрсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Филиални жойлаштириш учун мос бино ажратсин;

Марказ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Филиални зарур жиҳозлар билан таъминлаш учун таклифларни ишлаб чиқиб, хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грантларини жалб этиш юзасидан тегишли чоралар кўрсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 28 июндаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 йил, 26-27-сон, 295-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А.Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 январдаги

11-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар

ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада

такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 28 июндаги

185-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Республика болалар ижтимоий

мослашуви марказининг

ТУЗИЛМАСИ

     








Марказ директори



































































Менежер

1

Директорнинг илмий ишлар

бўйича ўринбосари



Директорнинг умумий масалалар

бўйича ўринбосари





















Бухгалтерия

3



















Жисмоний имкониятлари чекланган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими

4



"Bola va Zamon" журнали

таҳририяти

6















Юрисконсульт

1
































Хўжалик таъминоти бўлими

31 




Кадрлар бўйича етакчи инспектор

Ота-оналари қаровисиз қолган болалар

муаммоларини ўрганиш бўлими

4







































Ахборот-консалтинг хизмати

38



















Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими

5








































Марказнинг Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги минтақавий филиаллари









































Болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини

ўрганиш бўлими

4












































































Ижтимоий иш бўлими

4















Алоҳида иқтидорли болалар

муаммоларини ўрганиш бўлими




















































Ходимларнинг чекланган сони - 109 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 50 нафар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 январь














































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск