ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2019 й. ПҚ-4546-сон "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2019 й.

N ПҚ-4546



БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ ЯНАДА

ҚИСҚАРТИРИШ ҲАМДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ

БОШҚАРУВ ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва аҳолини ташвишга солаётган жиддий муаммоларни аниқлашнинг бутунлай янгича тизимининг жорий этилиши қисқа вақт ичида фуқароларнинг давлат институтларига ишончи даражасини ортишига ва давлат хизматчилари томонидан ўзига юклатилган иш соҳасига муносабати ва масъулиятини тубдан ўзгартириш имконини берди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотларида (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) эскирган бюрократик усулларда иш юритиш, шу жумладан ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш даражасининг пастлиги, қоғозбозлик ҳажмининг юқорилиги, шунингдек, амалий аҳамиятга эга бўлмаган кўплаб йиғилиш ва мажлислар ўтказиш амалиёти сақланиб қолаётганлигини кўрсатди.

Давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига 1-иловага мувофиқ ўтказиш;

б) 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидагиларни назарда тутувчи функция ва ваколатларини чиқариб ташлаш:

технологик, ўрмон-мелиорация, агротехник, гидротехник, санитария-техник тадбирларни келишиш;

бузилиши учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган, жамоат тартибини сақлаш масалалари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек, табиий офат ва эпидемиялар билан курашиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;

атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг турғун манбалари томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддаларни чиқариш бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган шартлар ва талаблар бузилиши билан боғлиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш;

ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш;

бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари 2-иловада назарда тутилган ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайди;

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти бўйича зарур ҳисоботларни реал вақт режимида тузиш ҳамда 2021 йил 1 январга келиб қоғоз кўринишидаги бланклар, шакллар ва жадвалларни тўлдиришдан тўлиқ воз кечиш имконини берадиган Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

Давлат органлари ва ташкилотлари Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасида назарда тутиладиган муддатларда ҳисобот юритишнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилишини ва унинг тўлақонли ишлашини таъминласин.

Белгилансинки, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарларини белгиланган тартибда электрон рақамли имзолар билан таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5527-сон Фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалдаги идоралараро коллегиал органларнинг фаолияти таҳлил қилинганлиги ва самарадорлиги баҳоланганлиги, натижасига кўра уларни янада қисқартириш ва мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари билан тузилган 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича алоҳида идоралараро коллегиал органларнинг айримлари ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказган ҳолда, 2020 йил 1 январдан бошлаб уларни тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар мазкур қарорнинг 3-иловасини амалга оширишга қаратилган тегишли тадбирлар амалга оширилишини таъминласин ва бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва ўрганиш;

ўтказилган хатлов ва ўрганиш натижаларига кўра аниқланган тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг долзарб ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


8. Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда - Академия) икки ой муддатда вақтни тўғри ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш технологиялари (time management), бюрократия, қоғозбозлик ва йиғилишлар ўтказиш амалиётини бекор қилиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиб, Академия ва унинг филиалларида давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун курсларни келишилган муддатларда ташкил этсин.


10. Белгилансинки:

Академия ва унинг филиалларидаги ўқув курслари пуллик асосда олиб борилади ва ушбу курсларда иштирок этиш тасдиқланган курслар графигига киритилган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун мажбурийдир;

Академия ва унинг филиалларидаги ўқув курсларида ўқиш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар, шунингдек, ходимлари курс тингловчилари ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.


11. Қуйидагиларга:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур қарор талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда аниқланган қоидабузарликларни кенг ёритиш;

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш республика марказига давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида мазкур қарор талабларига риоя қилиш ҳолати бўйича аноним сўровномалар ўтказиш тавсия этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда унинг таркибий бўлинмалари давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни, қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича аниқ ва асослантирилган таклифларни киритган ҳолда мазкур қарор ижроси бўйича таъсирчан мониторинг ва таҳлиллар олиб борсин.


13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини ёритишга оид мақолалар ва телекўрсатувларни ташкил этсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 декабрдаги

ПҚ-4546-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларининг тегишли давлат бошқаруви

органлари ҳудудий бўлинмаларига ўтказиладиган

алоҳида функциялари ва ваколатлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органларининг функциялари

(ваколатлари)


Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органларининг функциялари

(ваколатлари) бериладиган субъект


1.

Аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари


2.

Биргаликда фойдаланиладиган сув объектларида сувдан умумий фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш шартларини белгилаш


3.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари


4.

Давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатнома бериш


5.

Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини (йўл қўйиладиган узоқликда эканлигини) белгилаш


Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари


6.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш


туман (шаҳар) солиқ инспекциялари

7.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш


8.

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш


туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари


9.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга оширишга лицензия бериш


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари


10.

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

11.

Риэлторлик фаолиятини олиб бориш учун лицензия бериш


Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари


     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 декабрдаги

ПҚ-4546-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари

ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб

қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари томонидан берилишига

йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Яшаш жойидан маълумотнома.


2. Ариза берувчи яшаш жойи бўйича яшаётганлиги (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома.


3. Доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома.


4. Доимий яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган маълумотнома.


5. Яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома.


6. Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома.


7. Ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисида маълумотнома.


8. Фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома.


9. Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома.


10. 80 ёшга тўлган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги одамни парвариш қилган вақтни тасдиқловчи маълумотнома.


11. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома.


12. Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома.


13. Вафот этган ходим билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи маълумотнома.


14. Шахсий ёрдамчи хўжаликларида ишловчи фуқароларнинг бандлигини тасдиқловчи маълумотнома.


15. Шахс ҳақиқатан ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома.

16. Ишсизлик тўғрисидаги маълумотнома.


17. Вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, ака-укаси ёки опа-синглисидан бири вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома.


18. Вафот этган шахснинг ота-оналари, турмуш ўртоғи ёки оиланинг бошқа аъзоси вафот этган шахснинг уч ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома.


19. Ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги маълумотнома.


20. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномаларни олиш учун вояга етмаган шахснинг ёки паспорт олмаган шахснинг фотосурати ёпиштирилган маълумотнома.


21. Васийликка олинганларни таъминлаш ва уларни зарур даражада парваришлаш бўйича қариндошларининг бунга қодирлигини тасдиқловчи маълумотнома.


22. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ишламайдиган шахслар учун маълумотнома.


23. Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома.


24. Ўзи тайёрлаган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланиши учун шароитлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома.


25. Касалликка чалинган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) аёлларнинг алоҳида хонада яшаши кераклиги тўғрисида маълумотнома.


26. Кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар тўғрисидаги маълумотнома.


27. Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларнинг тавсифи билан маълумотнома.


28. Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 декабрдаги

ПҚ-4546-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари билан

тузилган, 2020 йил 1 январдан бошлаб тугатилаётган

алоҳида идоралараро коллегиал органлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Идоралараро коллегиал

органнинг номланиши


Идоралараро коллегиал орган

тузилиши учун асос бўлган

норматив-ҳуқуқий ҳужжат


Тугатилаётган орган

функцияларини амалга

оширувчи субъектлар

(ваколатига оид қисми

бўйича)


I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЖЖАТЛАРИ

БИЛАН ФАОЛИЯТИ БЕЛГИЛАНГАН ИДОРАЛАРАРО

КОЛЛЕГИАЛ ОРГАНЛАР

1.

Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни танлаб олиш бўйича Ҳукумат комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги "Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-330-сон қарори


Ўтказилмайди

2.

Хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1875-сон қарори


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


3.

Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш бўйича Махсус комиссия


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги "Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида"ги ПҚ-2950-сон қарори


Ўтказилмайди


4.

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3031-сон қарори


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


5.

Тошкент вилоятидаги аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги "Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3142-сон қарори


Ўтказилмайди


6.

Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича Идоралараро кенгаш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3231-сон қарори


Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ҳисоб палатаси


7.

Дастур параметрларини бажаришни таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижроия ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3301-сон қарори


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


8.

Божхона тартиб-таомиллари ва экспорт-импорт операцияларини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги "Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3377-сон қарори


Ўтказилмайди


9.

Республикада яратиладиган ва ишлаб чиқариладиган устувор дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини аниқлаш бўйича ишчи комиссия


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 14 февралдаги "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3532-сон қарори


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


10.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3578-сон қарори


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


11.

Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3586-сон қарори


Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


12.

"Бухоро-агро" ЭИЗ ҳудудида замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги "Бухоро-агро" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3843-сон қарори


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


13.

Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ижросининг боришини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3846-сон қарори


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЖЖАТЛАРИ БИЛАН ФАОЛИЯТИ БЕЛГИЛАНГАН

ИДОРАЛАРАРО КОЛЛЕГИАЛ ОРГАНЛАР

14.

Тил ўргатиш Жумҳурият Кенгаши


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 29 июлдаги "Жумҳурият ўқувчи-ёшларига ва мутахассисларига чет тилларни кенг кўламда ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини ривожлантиришга оид тадбирлар тўғрисида"ги 197-сон қарори


Ўтказилмайди


15.

Тиббиёт техникаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 6 ноябрдаги "Тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги 490-сон қарори


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


16.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл хўжалиги кенгаши


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги 358-сон қарори


Транспорт вазирлиги


17.

Қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги 358-сон қарори


Ўтказилмайди


18.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 256-сон қарори


Сув хўжалиги вазирлиги


19.

Фавқулодда вазиятларни прогнозлаш ва олдини олиш бўйича давлат дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги "Фавқулодда ҳолатларни прогноз қилиш ва олдини олиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш ҳақида"ги 71-сон қарори


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


20.

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш Комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги

"Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 277-сон қарори


Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


21.

Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги "Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 20-сон қарори


Ўтказилмайди


22.

Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 377-сон қарори


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


23.

"Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 июндаги "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 168-сон қарори


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги


24.

Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги "Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 176-сон қарори


Сув хўжалиги вазирлиги


25.

Комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишининг сўзсиз таъминланишини таҳлил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи идоралараро комиссия


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги "Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 300-сон қарори


Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


26.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги "Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 19-сон қарори


Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


27.

Жиззах вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўриш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги "Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги 332-сон қарори


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Жиззах вилояти ҳокимлиги


28.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштирувчи кенгаш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 868-сон қарори


Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


29.

Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 939-сон қарори


Ички ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9декабрдаги

ПҚ-4546-сон қарорига

4-ИЛОВА



Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат

органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий

бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Ижро

муддати


Амалга ошириш механизми


Масъул ижрочилар


I. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ БЮРОКРАТИЯДАН ХОЛИ

ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг айрим функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказиш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функция ва ваколатларини чиқариб ташлаш нуқтаи назаридан амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.


2020 йил

1 январь


Қарорнинг 1-бандида назарда тутилган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функция ва ваколатларини белгилаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 март


Барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти бўйича зарур ҳисоботларни реал вақт режимида яратиш имконини берувчи ҳамда 2021 йил 1 январга келиб қоғоз кўринишидаги бланклар, шакллар ва жадвалларни тўлдиришдан тўлиқ воз кечишни назарда тутувчи ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


Адлия вазирлиги (Давлетов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Содиқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни тузиш, тақдим этиш ва эшитиш тартибини такомиллаштириш.


2020 йил

1 март


Давлат органлари ва ташкилотларида ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни тузиш, тақдим этиш ва эшитиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда кейинчалик уларни мақбуллаштириш бўйича таклифлар киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги (Давлетов)


4.

Давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарларини электрон рақамли имзолар билан таъминлаш.


2020 йил

1 март


Ташкилий чора-тадбирлар.


Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


5.

Тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказиш.


2020 йил

1 март

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан ташкил қилинган ва тугатилаётган алоҳида идоралараро коллегиал органларнинг ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказишга қаратилган тадбирлар ижроси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Бунда:

тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва ўрганиш;

ўтказилган хатлов ва ўрганиш натижаларига кўра тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг аниқланган долзарб ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


6.

Давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни, қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича аниқ ва асослантирилган таклифларни киритган ҳолда мазкур қарор ижроси бўйича таъсирчан мониторинг ва таҳлил олиб бориш.


доимий


Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ва кейинчаликамалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


Адлия вазирлиги (Давлетов)


7.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида даврий ҳисобот бериш амалиётини жорий қилиш.


доимий


Ҳар бир давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбари томонидан ўз фаолияти юзасиданярим йиллик ва йил якуни бўйича жамоатчилик олдида ҳисобот берилиши ва уларни расмий веб-сайтларда жойлаштириш амалиётини жорий қилишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари


8.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларини бартараф этиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.


2020 йил

1 апрель


Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгиловчи нормалари мавжуд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқорироқ юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаган ҳолда тасдиқланган графикка мувофиқ қуйидагиларнуқтаи назаридан хатловдан ўтказиш:

асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларини бартараф этиш;

нормаларни қонун ҳужжатлари сонини қисқартириш, нормаларнинг кўпайиб кетишини бартараф этишва уларни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатга бирлаштиришни назарда тутган ҳолдаконсолидациялаш;

давлат хизматларини кўрсатиш тартибини Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқлаштириш.


Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


II. ТАШКИЛИЙ ВА АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

9.

Қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилишга йўл қўймаслик нуқтаи назаридан давлат органлари, ташкилотлар ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мониторинг қилиш.


доимий

Ташкилий чора-тадбирлар.

Адлия вазирлиги (Давлетов)


10.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида йиғилишлар сонини камайтириш.


2020 йил

1 февраль


Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш:

фақатгина таклиф этилаётган мансабдор шахсларнинг функционал мажбуриятларига оид масалалар бўйича иштироки зарур бўлган ҳолларда ёки давлат сири ва бошқа қонун билан муҳофаза қилинадиган сирларга оид масалаларни муҳокама қилишда давлат ташкилотлари томонидан йиғилишларни ташкил этиш;

муҳокамаларни ўтказишнинг масофавий механизмларини жорий этган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларига ҳудудлардан ходимларни ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги йиғилишларга туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини таклиф этишга йўл қўймаслик;

давлат ташкилотлари томонидан дам олиш ва байрам кунлари йиғилишларни ўтказиш амалиётини бекор қилиш, алоҳида зарурат юзага келган ҳолатларда ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно;

аҳолига бевосита хизмат ёки давлат хизматларини кўрсатувчи ходимларни йиғилишларга таклиф қилиш ва уларга хос бўлмаган вазифаларни юклаш ёки ташқи ишларга жалб этишни (хизмат кўрсатиш мақсадларидан ташқари) тақиқлаш (улар иштирокидаги йиғилишлар бевосита юқори турувчи ташкилотлар томонидан фақатгина хизмат кўрсатиш сифатига таъсир этмайдиган соатларда улар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилиши мумкин).


Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотлари


11.

Келиб тушган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бир-бирини такрорловчи топшириқларини (резолюция, фишкалар)юбориш амалиётини бекор қилиш йўли билан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартибини такомиллаштириш.


2020 йил

1 январь


Ташкилий чора-тадбирлар.


Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


12.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббускорлигини ошириш.


2020 йил

1 февраль


Ҳар бир давлат органи ва ташкилоти томонидан йил давомида ўз фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган камида учта янги ташаббусни рўёбга чиқариши амалиётини жорий қилиш.


Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш берувчи ва номзод ўртасида видео-суҳбатни масофавий интервью йўли билан махсус телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда видеоконференция воситалари ёрдамида ўтказиш механизмларини жорий қилиш.


2020 йил

1 май


Ташкилий чора-тадбирлар.

Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


III. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

14.

Вақтни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (time management) технологиялари бўйича ўқитиш, бюрократия ва йиғилиш ўтказиш амалиётини бекор қилиш чора-тадбирларини ташкил этиш.


икки ой

муддатда


Вақтни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (time management) технологиялари, бюрократия, қоғозбозлик ва йиғилиш ўтказиш амалиётини бекор қилиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда унинг филиалларида давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун курсларни келишилган муддатларда ташкил этиш.


ДБА (Азизов)


15.

"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонун нормаларини қўллаш масалалари бўйича давлат хизматчиларининг малакасини ошириш.


2020 йил

1 апрель


"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонун нормаларини қўллаш масалалари бўйича давлат хизматчиларининг малакасини ошириш юзасидан ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


ДБА (Азизов), Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


16.

Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича чоралар кўриш.

2020 йил

1 июнь


Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш бўйича ўқув-методик материаллар ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.


ДБА (Азизов), Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 декабрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 10 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 16 декабрь, 50-сон, 906-модда




























Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск