Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Резидентларнинг хориждаги инвестицион фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2020 й. ПФ-5903-сон "Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.01.2020 й.

N ПФ-5903



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувини янада жадаллаштириш борасидаги вазифаларни самарали ҳал этишда давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасидаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти унга қўшимча 8 та штат бирлигини киритган ҳолда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) этиб қайта ташкил этилсин.

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар қўшимча равишда Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва диверсификациясини таъминлаш ҳамда энергетика, аграр соҳаларни жадал ривожлантириш сиёсатини амалга оширишга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан тартибга солиш, халқаро стандартларни татбиқ этиш, аккредитация, ветеринария, санитария ва фитосанитария соҳаларида замонавий бошқарув тизимини ҳамда интеграциялашув имкониятларини жорий этиш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш;

республиканинг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан интеграциялашуви шароитида божхона-тариф ва нотариф тартибга солишнинг самарали тизимини ривожлантириш ва уни қўллаш чораларини мувофиқлаштириш;

товарлар (ишлар, хизматлар) ва капиталнинг халқаро кўламда ҳаракатланиш жараёнларини ҳамда маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ташқи бозорга эркин чиқиш имкониятларини мониторинг қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;

республикада транспорт коммуникациялари ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаларида ислоҳотлар амалга оширилишининг комплекс ўрганилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш натижалари асосида интеграциялашишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича музокаралар жараёнида иштирок этиш ҳамда интеграциялашувга масъул бўлган мутасадди давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш;

миллий қонунчиликни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувига асос бўлувчи амалдаги халқаро шартномаларга мослаштириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўз марказий аппарати тузилмасида ходимлар умумий чекланган сони доирасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмаларни ташкил этсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Департаментнинг қўшимча штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тизимидаги биттадан штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;

мазкур Фармоннинг 3-бандида назарда тутилган давлат бошқаруви органлари марказий аппаратида ташкил этиладиган таркибий бўлинмалар ходимларининг сони тегишли идора фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда унинг раҳбари томонидан белгиланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида"ги ПФ-5785-сон Фармонига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 январдаги

ПФ-5903-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини

амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро

иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти

ТУЗИЛМАСИ








Ўзбекистон Республикаси Бош вазири


























Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти мудири





























Департамент мудирининг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўринбосари





Департамент мудирининг халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари










































Меҳнат мигрантларини жўнаб кетишдан олдинги касбий тайёргарликдан ўтказиш ва мослаштириш масалалари бўйича бош мутахассис

1






Макроиқтисодий, солиқ сиёсати ва молия бозори соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис

1
















































Меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош мутахассис

1






Божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис

2
















































Меҳнат мигрантлари соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис

1






Саноат ва энергетика соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис

1
















































Хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини реинтеграция қилиш ва ишга жойлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис

1






Техник жиҳатдан ва монополияни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис

1
















































Инспектор

1






Агросаноат мажмуи, ветеринария, санитария ва фитосанитария нормалари соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис

1






















































































Транспорт инфраструктураси ва АКТ соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис

1

































































































Ташқи ва ўзаро савдо статистикаси масалалари бўйича бош мутахассис

1




















































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 16 нафар,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 15 нафар.




Департаментга бириктирилган вазирликлар,

идоралар ва бошқа ташкилотлар


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - ташқи меҳнат миграцияси ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги - ташқи меҳнат миграцияси ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - ташқи меҳнат миграцияси қисмида;


8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги - меҳнат мигрантларининг транспорт хавфсизлиги ва республикадан ташқарида уларни ташиш ҳамда халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги - меҳнат мигрантлари ва улар оилаларининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда уларга уй-жой қуриб бериш қисмида;


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш қисмида;


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


16. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


17. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


18. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;


19. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;

20. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - меҳнат мигрантларини қайтариш, уларни реинтеграция қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш қисмида ҳамда бошқа тегишли соҳаларда.



Департамент билан ҳамкорлик қилиниши

таъминланадиган ташкилотлар рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси;


2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 январдаги

ПФ-5903-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 20 августдаги "Хорижда вақтинчалик меҳнат

фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш

кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида"ги

ПФ-5785-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) 3-иловага мувофиқ" сўзлари "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти (кейинги ўринларда - Департамент)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-иловада:


6-банддаги "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш" сўзлари "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири ўринбосари" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси Департаменти мудирининг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 3-модда















































Время: 0.1365
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск