Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1049-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 декабрдаги

1049-сон қарорига

3-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча

прописка қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилиш тартибини белгилайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналари, туристик қишлоқлар, кемпинглар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туризм ва спорт базалари, палаткали (кемпинг) лагерлар ва комплекслар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар ва бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортлари;


даволаш муассасалари - санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат тасарруфидаги ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалар;


миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати - чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;


вақтинча прописка - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш муассасалари, даволаш муассасаларида вақтинча ҳисобга олиш ёки ички ишлар органларида вақтинча прописка қилиш;


"E-mehmon" дастури - меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг махсус электрон автоматлаштирилган дастури;


хорижий инвестор - хорижий инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 8500 бараварида хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритган ҳамда амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик инвестиция визасига эга чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс.


3. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади), жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари томонидан амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар прописка қилинган жойда яшашлари лозим.

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзлари яшаб турган жой тўғрисида хабар бериши тартиби, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар ҳамда ташкилотларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларида белгиланади.

Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этишлари шарт.


4. Республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилганлик учун МваФРБга томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.



2-БОБ. ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

БОШҚА ДАВЛАТЛАРДАН КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА ВАҚТИНЧА

ПРОПИСКАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида тегишли равишда миллий паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати билан вақтинча прописка асосида яшайдилар. Вақтинча прописка белгиланган пунктга келгандан кейин уч иш куни ичида амалга оширилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно.

Вақтинча прописка қилишнинг уч суткалик муддати келиш (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши) санасидан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

Хорижий инвесторларни, улар томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида вақтинча прописка қилиш хорижий инвесторлар томонидан ушбу ҳудудда инвестиция лойиҳаси амалга оширилган ҳолларда, визанинг амал қилиш муддатига (улар учун халқаро шартномалар асосида визасиз режим ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари учун - доимий яшаш жойидан ўчирмасдан 1 йил муддатга) амалга оширилади.

Ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштиришда МваФРБ томонидан яшил рангли штамп қўйилади.

Мазкур штампга эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ушбу штамп республиканинг бошқа ҳудудларида вақтинча пропискасиз бўлиш ва яшаш ҳуқуқини беради.


6. Қуйидагилар вақтинча пропискадан озод қилинади:

а) республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник ходимлари, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;

б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган паспортлар бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

г) 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

д) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч суткагача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

е) саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида бўлиш муддати уч суткадан ошмаса, уларнинг бўлганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (хизматлардан фойдаланганлигини ёки товарлар харид қилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар) мавжуд бўлганда. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;

ж) Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда келган чет эл ҳарбий самолётлари (кемалари) экипажларининг аъзолари;

ҳарбий самолётлар (кемаларнинг) экипажлари аъзоларининг қирғоққа тушиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришига ҳарбий самолётлар (кемалар) қабул қилиш режасига мувофиқ катта (ҳарбий) бошлиқ томонидан рухсат этилади;

з) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишларидаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан, борадиган жойларида бўлган чоғларида;

и) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса, Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам. Чет эл фуқаролари кўрсатиб ўтилган тоифаларнинг объектлардан чиқишларига портларда амалда бўлган қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ чегара қўшинлари вакиллари томонидан рухсат этилади;

к) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.


7. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш МваФРБни хабардор қилган ҳолда қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти томонидан улар келиб жойлашган вақтда, қанча муддат бўлишларидан қатъи назар, "E-mehmon" дастури ёрдамида;

б) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни шахсий ишлар бўйича, ватандош сифатида Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахслар томонидан:

улар келиб жойлашган пайтда "E-mehmon" дастури ёрдамида хабардор қилиши ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати тўлиқ 30 суткадан ошмаса, уч иш куни ичида ҳудудий МваФРБга ёзма равишда мурожаат қилиш орқали;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 суткадан ошса, уч иш куни ичида ҳудудий МваФРга ёзма равишда мурожаат қилиши йўли билан;

в) мустақил равишда саёҳат қилаётган, палаткали лагерларда ва тунаш учун жойлашиш воситасига айлантирилган ер транспортида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келганларидан кейин уч иш куни мобайнида туристик-ахборот марказларига ёки яқин орадаги жойлаштириш воситаларига мурожаат қилиш йўли билан, махсус "E-mehmon" дастури модули ишга туширилганидан кейин эса маълумотларни саёҳат йўналишидаги аҳоли пунктларини кўрсатган ҳолда мустақил равишда тўлдириш йўли билан хабардор қилиш орқали.

Туристик-ахборот марказларининг ва жойлаштириш воситаларининг маъмуриятлари "E-mehmon" дастури ёрдамида ҳудудий ички ишлар органларига мустақил равишда саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мурожаатлари асосида улар тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилган билдиришномани юборишлари шарт.

Жойлашган шахсларнинг ҳисоби жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан юритилади.

МваФРБ жойлашган шахслар тўғрисидаги ахборотни ҳар ҳафтада ҳудуд бўйича манзил-маълумотлар бюросига юбориши шарт. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари яшовчилар жойлаштирилган пайтда ҳудудий МваФРБ жойлашган, рўйхатдан ўтишлари керак бўлган шахслар тўғрисида "E-mehmon" дастури ёрдамида хабардор қилишлари шарт.

Жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уйларга (квартираларга) келувчиларни ҳисобга олиш жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари томонидан жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги ёзма келишув (шартнома) асосида ёки белгиланган тартибда сертификатлаштирилган ушбу уйларнинг (квартираларнинг) эгалари томонидан мустақил равишда белгиланган тартибда "E-mehmon" дастури ёрдамида амалга оширилади.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан ушбу талабнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади:

а) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг бошлиқлари ва ходимлари, ҳарбий атташелар, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари, уларнинг қарамоғи остидаги оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва унинг ҳудудида доимий яшамайдиган уй ишчилари;

б) оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек, уларнинг қарамоғи остидаги оила аъзолари;

г) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган иқтисодий, техникавий ҳамкорлик ва гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотларининг бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек, уларнинг қарамоғи остидаги оила аъзолари;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мазкур шахсларга аккредитация карточкалари берилади ҳамда бевосита уларнинг миллий паспортларига аккредитация ҳақида ёзиб қўйилади.


9. Ушбу Низомнинг 7, 8 ва 10-бандларида кўрсатилмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, уларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, "E-mehmon" дастури ёрдамида ёки ҳудудий МваФРБга ёзма мурожаат этиш ёрдамида хабардор қилиш асосида, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, таклиф қилувчи (қабул қиладиган) шахсларнинг, ташкилотларнинг ёзма мурожаати асосида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий МваФРБда рўйхатдан ўтказилиши керак. Билдиришномалар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жойлашган пайтда МваФРга мурожаат эса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларини ҳисобга олмаган ҳолда уч суткадан кечиктирмасдан берилиши зарур.

Ўзбекистон Республикасида шахсий (хусусий) ишлар бўйича, фуқаро (шахс)ларнинг таклифлари билан бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча пропискадан ўтказиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилаётган (қабул қиладиган) ва уларга нотижорат мақсадларда уй-жой майдони берган жисмоний шахслар томонидан:

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати тўлиқ 30 кундан ошмаса, ҳудудий ИИОларини "E-mehmon" дастури ёрдамида хабардор қилиш йўли билан ёки ҳудудий МваФРга ёзма мурожаат этиш орқали;

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий МваФРга ёзма мурожаат қилиш йўли билан амалга оширилади.

30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар "E-mehmon" дастурида қайд этилади ва унинг ёрдамида туристик йиғимни (меҳмонхона йиғимини) тўлайдилар ҳамда ҳудудий МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборадилар:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси;

уй-жой мулкдорининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилигининг кўчирма нусхаси ва уй-жойга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси.

Ҳудудий МваФРБга ёзма мурожаат қилиш йўли билан 30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни ҳамда туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этадилар.

30 кундан ортиқ муддатга вақтинча таклиф қилган (қабул қиладиган) жисмоний ва юридик шахслар ўзлари турган жойдаги ҳудудий МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой кадастр ҳужжатларининг (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма) асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнат фаолияти билан шуғулланса, қабул қилувчи юридик шахснинг 2-иловага мувофиқ белгиланган шаклдаги илтимосномаси;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги маълумотлар  инвестиция лойиҳаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида амалга оширилган тақдирда, хорижий инвесторлар, улар томонидан чет эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун.

Ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божлари ставкаларида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

8 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

92 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча прописка муддатини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) жисмоний ва юридик шахслар вақтинча прописка муддати тугашидан олдин ҳудудий МваФРБга юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишлари керак.


10. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида ушбу Низомнинг 6 ва 9-бандларида кўрсатилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикасига шахсий (хусусий), хизмат, савдо ёки жамоат ишлари бўйича, таълим олиш, даволаниш ёки дам олиш учун, турист сифатида келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка қилиниши лозим.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг амалда вақтинча прописка қилинганлигини текшириш ИИО томонидан "E-mehmon" дастури ёрдамида амалга оширилади.


11. Ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари маъмурияти томонидан қонунда белгилаб қўйилган тартибда "E-mehmon" дастури ёрдамида амалга оширилади.


12. Қуйидагилар вақтинча пропискадан ўтказишга тенглаштирилади:

а) сафарлар туроператор ва турагент томонидан ИИОга туристларнинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишларининг схемалари, саёҳат қилиш вақтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган рўйхатлари "E-mehmon" дастури ёрдамида электрон шаклда тақдим этилганида;

б) сафарлар туроператор ва турагент томонидан аҳоли пунктларидан ташқарида ташкил этиладиган тур доирасида экскурсия раҳбари, гид ва/ёки йўриқчи-бошловчи ҳамроҳлигида, бундай тур ёки унинг бир қисми 10 суткадан ошмаган ҳолда амалга оширилганида;

в) сафарлар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан туроператор ва турагентнинг автотурини сотиб олган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, яёв ёки гуруҳ таркибида автобусда амалга оширилганда.


13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча пропискадан ўтмасдан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган муддатдан ортиқ вақт давомида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига МваФРБнинг тегишли рухсатисиз жойлаштириш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тақиқланади.


14. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маъмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига дарҳол хабар беришлари шарт.

Бундай шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасасида вақтинча прописка қилиш фақат ички ишлар органларидан рухсат олингандан кейин амалга оширилиши мумкин.


15. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида, шунингдек, хусусий уй-жойда яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддатини узайтириш қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномалари ёхуд таклиф қилган (қабул қиладиган) жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма мурожаатлари ёки виза режими қўлланилмайдиган, ё бўлмаса виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз, аммо визанинг амал қилиш муддати доирасида келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ёзма аризалари асосида амалга оширилади.


16. Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс жойлаштириш воситасига, даволаш муассасасига келган пайтда амалга оширилади.


17. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан жойлаштириш воситаларига ва даволаш муассасаларига умумий асосларда жойлашадилар ҳамда вақтинча прописка қилинадилар.


18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эл фуқароларининг дипломатик паспортлари жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида ушбу Низомга мувофиқ вақтинча прописка қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик корпуснинг белгиланган тартибда аккредитация қилинган, миллий паспорт ёки аккредитация карточкаси асосида жойлаштириш воситаларида яшаётган ва даволаш муассасасида бўлган аъзолари жойлаштириш воситаларининг ва даволаш муассасаларининг ҳисобга олиш дафтарлари ва карточкалари бўйича паспортлар ва аккредитация карточкаларига белги қўймасдан вақтинча прописка қилинадилар.


19. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, шунингдек, бошқа хусусий уй-жой эгалари томонидан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни ҳудудий ички ишлар органлари амалга оширади.


20. Ушбу Низомнинг 8, 9 ва 10-бандларида кўрсатилган чет эл фуқароларининг аккредитация ёки вақтинча пропискадан ўтказиш муддатини узайтириш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, МваФРБда, жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида визаларнинг амал қилиш муддатига улар белгиланган тартибда узайтирилганидан кейин амалга оширилади.


21. МваФРБ орқали виза узайтирилганидан (стикердаги берилган санадан) сўнг уч иш кунидан кечиктирмай ҳудудий МваФРБга, бир иш кунидан кечиктирмай эса жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига вақтинча прописка муддатини узайтириш учун ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.


22. "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалари)га вақтинча прописка ички ишлар органлари томонидан давлат божи ундирилмасдан уч йил муддатгача расмийлаштирилади ва узайтирилади.



3-БОБ. РЕСПУБЛИКАНИНГ БОШҚА ҲУДУДЛАРИДАН

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА КЕЛГАН

ҲАМДА ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИГА ЭГА БЎЛГАН ЧЕТ ЭЛ

ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА

ВАҚТИНЧА ПРОПИСКАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


23. Республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча пропискадан ўтказиш доимий яшаш жойидан пропискадан чиқарилмаган ҳолда, келган жойи бўйича уч кундан олти ойгача бўлган муддатга амалга оширилади.

Яшаш гувоҳномасида яшил рангли доимий прописка штампига эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида вақтинча пропискасиз яшашлари ва бўлишлари мумкин.


24. Республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш улар келиб жойлашганидан кейин ушбу воситалар ва муассасаларнинг маъмурияти томонидан яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати асосида амалга оширилади.


25. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискани расмийлаштириш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган кунидан бошлаб уч иш кунида ҳудудий МваФРБга мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома - 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс меҳнат фаолияти билан шуғулланса, юридик шахснинг мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган шаклдаги илтимосномаси;

ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


26. МваФРБ ҳужжатларни ўрганганидан ва расмийлаштирганидан кейин бир иш куни мобайнида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискани расмийлаштириб, яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжатига тегишли белги қўяди ёки ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ BARE-CODE билан ҳимояланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискадан ўтказилганлик ҳақидаги қайд варағини беради.


27. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги таълим муассасаларига ўқишга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш МваФРБ томонидан бир ўқув йили даврига амалга оширилади. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига ўқишга ўтган, академик таътил олган, таълим муассасасидан бўшатилган ёки вафот этган ҳолларда, ушбу муассасаларнинг раҳбарлари тегишли қарор қабул қилинган кунда вақтинча турар жой бўйича вақтинча пропискага олишни расмийлаштирган МваФРБни бундан хабардор қиладилар.

Таълим муассасаси раҳбарларининг билдириши асосида МваФРБ вақтинча пропискани бекор қилади.


28. Вақтинча пропискани такроран расмийлаштириш масалалари МваФРБ томонидан кўриб чиқилади. Бунинг учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка муддати тугашидан олдин МваФРБга ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар.

МваФРБ аризани қайд этгач, шунингдек, ҳужжатларни белгиланган тартибда ўргангач ва расмийлаштиргач, бир иш кунида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсга вақтинча пропискани такроран расмийлаштиради.


29. Жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари келганлар ҳақидаги ахборотни улар жойлашган вақтда "E-mehmon" дастурига киритадилар.


30. МваФРБ вақтинча пропискадан ўтказилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни идоравий маълумотлар узатиш тармоғи орқали реал вақт режимида ИИВ МваФРББнинг марказий маълумотлар базасига узатади.


31. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискага қўйган ҳудудий МваФРБ ушбу чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшаш жойлари бўйича МваФРБга ҳар ойда бир маротаба ёзма шаклда ёки автоматлаштирилган тизим орқали реал вақт режимида улар тўғрисидаги маълумотларни юборади.


32. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт-виза режими қоидаларига риоя этилишини назорат қилиб борадилар.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискага эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб уч кун ичида ушбу шахслар тўғрисида ҳудудий МваФРБни хабардор қилиши шарт.


34. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча яшаш манзилларини ўзгартирса, эски манзилларидан чиқиб кетганларидан сўнг уч иш кунидан кечикмай ҳудудий МваФРБга ёки жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига вақтинча пропискадан ўтиш учун мурожаат этишлари лозим.


35. Республиканинг муайян манзилида вақтинча прописка асосида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг бошқа манзилида уч кундан ортиқ бўлиш истагини билдирса, амалдаги вақтинча прописка бекор қилинмасдан, бўлиш муддатига вақтинча прописка қилинади. Бунинг учун янги манзилдаги ҳудудий МваФРБга мазкур Низомнинг тегишлилиги бўйича 8 ва 23-бандларида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилади.

Бунда янги манзилдаги вақтинча прописка аввалги вақтинча прописка муддатидан ошмаслиги лозим.


36. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши ички ишлар органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади.


37. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА




(шаҳар-туман номи)


МваФРБ бошлиғига


А Р И З А

Мени __________________________ муддатга қуйидаги манзилга вақтинча пропискага қўйишингизни сўрайман:

(вақтинча пропискадан ўтаётган манзил кўрсатилади)

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Ф.И.О

(чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кирилчада ёзилади)

(чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳужжат бўйича лотинчада ёзилади)

2. Фуқаролиги ________________________

3. Жинси ____________________________

4. Туғилган санаси ____________________

5. Туғилган жойи ____________________

6. Фарзандлари


(16 ёшгача бўлган фарзандларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили)

7. Келишдан мақсадим

8. Паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати)


(серия, рақами ва амал қилиш муддати)

9. Келган куни, виза рақами, ким томонидан қачон берилган, амал қилиш муддати:

10. Телефон (мобил)

Бўлиш давримда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя қиламан.

Сана _____________________


Имзо ________________________





Низомга

2-ИЛОВА




(шаҳар-туман номи)


МваФРБ бошлиғига



(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)



Чиқиш рақами ________


Сана _________________



Т А Л А Б Н О М А

Сиздан қуйидаги чет эл фуқароси ёки фуқаролиги

(юридик шахс номи)


                

бўлмаган шахсни вақтинча прописка қилишни (вақтинча прописка муддатини узайтиришни) сўрайди:

1. Ф.И.О.


(чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кирилчада ёзилади)

(чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳужжат бўйича лотинчада ёзилади)

2. Фарзандлари


(16 ёшгача бўлган фарзандларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

3. Фуқаролиги ______________________________________________

4. Жинси ___________________________________________________

5. Туғилган жойи ва санаси

6. Иш жойи ва лавозими

7. Паспорт/ҳаракатланиш ҳужжати N ________________________________________

8. Виза тури ва N _____________________________

9. Виза ким томонидан расмийлаштириб берилган ва унинг муддати

10. Вақтинча прописка сўралаётган муддат (кунларда)

11. Ўзбекистон Республикасига кириб келган санаси (Назорат ўтиш пункти)

12. Вақтинча яшаш манзили

13. Уй-жой майдони берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми

(тел.) ________________________

14. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этишга масъул бўлган шахснинг

фамилияси, исми, отасининг исми:

Паспорт/ҳаракатланиш ҳужжати серияси ва рақами

хизмат тел. рақами _________________________________________

уяли тел. рақами_____________________________________________

(юридик шахс рахбарининг лавозими)

(фамилияси, исми, отасининг исми имзо)

               (М.Ў.)     



Изоҳлар: Талабнома юридик шахсниинг махсус бланкасида ёки А4 форматли оқ қоғозда расмийлаштирилиб, юқори чап бурчагига ҳужжатнинг чиқиш рақами ва санаси кўрсатилган бурчакли штамп қўйилади.

Талабномага уй-жой майдони берган шахснинг розилик аризаси илова қилинади.






Низомга

3-ИЛОВА





Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш

бош бошқармаси

      

Чет эл фуқаросини (фуқаролиги бўлмаган шахсни)

вақтинча прописка қилиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ






(фуқаролиги)

(қайд варағи рақами)

(Ф.И.О.)

(туғилган санаси)

(ҳужжат тури ва берилган санаси)


(ҳужжатнинг амал қилиш муддати)

(ҳужжат серияси ва рақами)


Вақтинча яшаш манзили

Қўшимча маълумотлар

(кадастр рақами)

(келишдан мақсади)

(қабул қилувчи томон)

Вақтинча прописка муддати

(Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти)

20___ йил "_____" _____________дан


20___ йил "_____" _____________гача


(шаҳар-туман номи)

(қаердан келди)






(уй-хонадон номи)


(маълумотлар)



Қайд варағи берган орган _________________________

Қайд варағи унда кўрсатилган муддатгача яшаш гувоҳномаси ёки

ҳаракатланиш ҳужжати билан бирга ҳақиқийдир

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 декабрь































































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск