ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Дастурлар, концепциялар ва уларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2020 й. ПҚ-4565-сон "2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2020 й.

N ПҚ-4565



2020-2022 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИЖТИМОИЙ  ВА  ИШЛАБ  ЧИҚАРИШ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, ҳудудларда ижтимоий, муҳандислик-коммуникация ва йўл-траспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) тасдиқлансин:

а) 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

б) 2020-2022 йилларда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга туширишнинг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг манзилли дастурлари, шу жумладан:

2020 йилда маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, сув хўжалиги, шунингдек, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури 3-иловага* мувофиқ;

2020 йилда олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури 4-иловага* мувофиқ;

2020 йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури, шунингдек, 2021-2022 йиллар учун капитал қўйилмаларнинг прогноз параметрлари 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;

2020 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури, шунингдек, 2021-2022 йиллар учун капитал қўйилмаларнинг прогноз параметрлари 6 ва 6а-иловаларга* мувофиқ;

2020 йилда тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури, шунингдек, 2021-2022 йиллар учун капитал қўйилмаларнинг прогноз параметрлари 7 ва 7а-иловаларга* мувофиқ;

2020 йилда олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури 8-иловага* мувофиқ;

2020 йилда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури 9-иловага* мувофиқ;

2020 йилда болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури 10-иловага* мувофиқ;

2020 йилда илмий-тадқиқот муассасалари объектларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури 11-иловага* мувофиқ;

2020 йилда автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш ҳамда техникалар харид қилиш манзилли дастури 12-иловага* мувофиқ;

2020 йилда мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури, шунингдек, 2021-2022 йиллар учун капитал қўйилмаларнинг прогноз кўрсаткичлари 13 ва 13а-иловаларга* мувофиқ;

2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил қилган ҳолда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш манзилли дастури 14-иловага* мувофиқ;

г) 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури 15-иловага* мувофиқ;

д) 2020 йилда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, келишилишини ва тасдиқланишини жадаллаштириш талаб этиладиган лойиҳалар (объектлар) рўйхати 16-иловага* мувофиқ;

е) 2020 йилда молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда тасдиқлаш талаб этиладиган истиқболли лойиҳалар (объектлар) рўйхати 17-иловага* мувофиқ.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган қўшимча лойиҳаларни (объектларни) киритиш, шунингдек, тегишли лойиҳаларни (объектларни) чиқариб ташлаш бўйича ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан Дастурнинг асосий параметрларига иқтисод қилинган ёки ўзлаштирилмаган капитал қўйилмалар лимитларини лойиҳалар (объектлар) буюртмачилари (ташаббускорлари) ўртасида қайта тақсимлаш бўйича ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш, шунингдек, танлов (тендер) якунлари юзасидан Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар (объектлар) параметрларига буюртмачилар (ташаббускорлар) бўйича белгиланган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида тузатиш ва аниқлаштиришлар киритилиши мумкин.

Дастурнинг асосий параметрларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли таклифларини ўрганиш асосида киритилади.


3. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра Дастурга киритилган ҳудудий лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа ҳужжатларига асосан капитал қўйилмалар лимитлари етишмаган тақдирда, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. 2020 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқлансин:

молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаса;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, ишчи ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари)сиз ёки лойиҳа ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрлаш, яъни параллел равишда олиб бориш;

пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни танлов (тендер) ўтказмасдан (агар "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса) танлаб олиш.

Бош вазирнинг тегишли соҳалар бўйича ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари мазкур бандда кўрсатилган бюджет интизоми қоидаларига риоя қилиниши юзасидан шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги икки ой муддатда лойиҳаолди (лойиҳа) ҳужжатлари тасдиқланмаган ва (ёки) бир вақтда ишлаб чиқилаётган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳаларни (объектларни) тўлиқ хатловдан ўтказсин ва Вазирлар Маҳкамасига ушбу лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш муддатларини белгилашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлигининг йўл қурилиши ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўл битумини марказлаштирилган ҳолда етказиб бериш тартибини бекор қилиш ва унинг белгиланган тартибда фақат пудрат ташкилотлари томонидан сотиб олинишини таъминлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


6. Тошкент вилоятида ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) 18-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ишчи гуруҳ (Раматов А.Ж.):

а) ўн кун муддатда:

лойиҳалар (объектлар) бўйича, шу жумладан 2019 йилда ажратилган 1,1 трлн сўм миқдоридаги маблағлар доирасида лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва экспертизадан ўтказишнинг амалдаги тизимини ўргансин;

қурилиш таннархини пасайтириш ва келгусидаги фойдаланиш харажатларини қисқартиришни инобатга олган ҳолда мутлақо янги намунавий ижтимоий ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;

ўрганиш натижалари ва ишлаб чиқилган таклифлар юзасидан тақдимот ўтказилишини таъминласин;

б) ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш соҳасидаги ижобий тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида оммалаштириш чораларини кўрсин.


7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - лойиҳалар ташаббускорлари:

икки ҳафта муддатда молиялаштириш ҳажмларини қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг календарь жадваллари билан узвий боғлиқликда аниқлаштирган ҳолда, йилдан-йилга ўтувчи объектлар бўйича 2020 йил учун қурилишларнинг манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига келишиш учун киритилишини таъминласин;

бир ой муддатда тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари асосида танлов (тендер) ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказсин, янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича харид қилиш тартиб-таомилларини якунлаш чораларини кўрсин ва танлов (тендер) ғолиблари билан ўрнатилган тартибда пудрат шартномалари тузилишини таъминласин;

харид қилиш тартиб-таомиллари якунланганидан кейин ўн кун муддатда 2020 йилда янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича қурилишларнинг якуний манзилли рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига келишиш учун тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Дастур параметрлари ижроси ҳолатининг тизимли мониторинги ва ҳар ойлик муҳокамасини, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминласин, натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли ахборот киритиб борсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Э.М. Ғаниев, Ж.А. Қўчқоров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимининг қийматини мустақил баҳолаш натижалари асосида уни тўлиқ жорий этиш ва ишлатиш бўйича зарур чораларни кўрсин.

Мазкур бандни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ахборот тизимини мустақил баҳолаш ва жорий этиш қисмида - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари;

ахборот тизимини ишлатиш ва унга техник хизмат кўрсатиш қисмида - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:

а) Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда фойдаланишга тез топшириладиган объектлар қуриш ва реконструкция қилишнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин;

б) Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган намунавий лойиҳалар асосида 2020 йилда синов лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўрсин ҳамда 2020 йил 1 сентябрга қадар ушбу йўналишдаги ижобий тажрибани оммалаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

в) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин:

лойиҳаларни (объектларни) амалга ошириш соҳасида буюртмачиларнинг (ташаббускорларнинг) ваколатларини аниқ белгилаш ва масъулиятини ошириш;

лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги ишлар (хизматлар) сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бозор тамойиллари асосида ушбу фаолиятни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш;

лойиҳалаш ва пудрат ташкилотлари фаолиятининг натижадорлигини ҳамда улар томонидан кўрсатилаётган ишлар (хизматлар) сифатини акс эттирувчи холис ва шаффоф мезонлар асосида ушбу ташкилотлар фаолиятини рейтинг баҳолаш тизимини жорий қилиш.


11. Қуйидагиларга:

а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматовга - Дастурнинг сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва тасдиқланган прогноз параметрларининг бажарилиши ҳолати мунтазам равишда муҳокама қилиб борилишини таъминлаш;

б) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаевга - Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг тизимли мониторинги ва таҳлилини, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш самарадорлигини ҳамда объектлар белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

в) Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закировга - қурилиш-монтаж ишлари ва лойиҳавий ечимларнинг бажарилиши сифати, шунингдек, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан лозим даражада назоратни таъминлаш;

г) Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим (И.У. Мажидов), халқ таълими (Ш.Х. Шерматов), мактабгача таълим (А.В. Шин), соғлиқни сақлаш (А.К. Шодмонов), сув хўжалиги (Ш.Р. Хамраев) вазирларига - маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилишни кучайтириш, қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

д) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:

Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш, қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажариш, объектларни белгиланган муддатларда ишга тушириш;

2021 йил ва ундан кейинги йиллар учун Дастур доирасида амалга оширилиши назарда тутилаётган лойиҳалар бўйича объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун батафсил ва атрофлича кўриб чиқилган техник топшириқларни қурилиш нормалари ва стандартлари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда сифатли тайёрлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


12. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев



*) 1 - 17-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 8 январдаги

ПҚ-4565-сон қарорига

18-ИЛОВА



Тошкент вилоятида ижтимоий ва инфратузилма

лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали тизимини

жорий этиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири, Ишчи гуруҳи раҳбари

Б.А. Хўжаев

-

иқтисодиёт ва саноат вазири, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

Р.К. Холматов

-

Тошкент вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

У.И. Мухаммадиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

Б.И. Зокиров

-

қурилиш вазири

М.Х. Салиев

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Ш.Р. Ҳамраев

-

сув хўжалиги вазири

А.Қ. Шадманов

-

соғлиқни сақлаш вазири

И.У. Маджидов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири

Ш.Х. Шерматов

-

халқ таълими вазири

А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири

Д.Х. Набиев

-

жисмоний тарбия ва спорт вазири

Ш.М. Содиқов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

И.Р. Маҳкамов

-

транспорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.Т. Мирзамахмудов

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

Ё.Э. Турсунов

-

молия вазирининг ўринбосари

Ш.А. Вафаев

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Ш.А. Абидов

-

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

К.З. Хашимбеков

-

"Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ ИК бош директори

З.Г. Нарзуллаев

-

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" МЧЖ ИК директори

      

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 6-модда









































Время: 0.1368
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск