ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2020 й. ПҚ-4564-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2020 й.

N ПҚ-4564



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА

1. Қуйидагиларга:

Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига (1957 йил 30 сентябрь, Женева);

1957 йил 30 сентябрдаги Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимининг 1-моддаси а) бандига ҳамда 14-моддаси 1 ва 3 b) бандларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомага (1993 йил 28 октябрь, Женева) қўшилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан маъсул ваколатли органлар этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномаларга қўшилиши ҳамда уларни амалга ошириш учун маъсул бўлган ваколатли органлар ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 5-модда






































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск