ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 й. 14-сон "Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси, шу жумладан Гужарат штати ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2020 й.

N 14




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА ҲИНДИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ШУ ЖУМЛАДАН

ГУЖАРАТ ШТАТИ ЎРТАСИДА ИККИ ТОМОНЛАМА

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ҳиндистон Республикасининг Гужарат штати бош вазири В. Рупанининг 2019 йил 19-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси, шу жумладан Гужарат штати ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 29 октябрдаги 893-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегациялари жорий йилнинг 25-30 ноябрь кунлари Ҳиндистонга ташриф буюрди.

Мазкур ташрифлар давомида Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Шри В. Муралидаран, кимё саноат ва минерал ўғитлар давлат вазири М. Мандавиа, Савдо ва саноат вазирининг ўринбосари А. Вадхаван, Гужарат штати бош вазири В. Рупани ҳамда Гужарат штатининг идора, ташкилот, компания, таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувлар мобайнида устувор йўналишларда ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумлари имзоланди ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Эришилган келишув ва қўшма лойиҳаларнинг ўз вақтидава сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ва Гужарат штати ўртасида эришилган келишувлар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ("йўл харитаси") иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари мазкур қарорга киритилган тадбирлар ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва унинг маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари:

тадбирлар ва лойиҳаларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича доимий ва тизимли мониторинг ҳамда назоратни ташкил қилишни;

мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг ("йўл харитаси") сўзсиз бажарилиши бўйича масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрилаётган амалий чоралар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар ойда эшитишни;

савдо-иқтисодий, инновацион, маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникациялар, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга ошириш, шунингдек, ушбу масалалар юзасидан Ҳиндистон билан, аввало, Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия доирасида мунтазам ва самарали ҳамкорликни ташкил қилишни таъминласин.


4. Масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар:

тармоқ жадвалларини ва мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ("йўл харитаси") ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда унинг ижросиҳақидаги маълумотлар "ijro.gov.uz" тизимига доимий киритиб борилишини;

ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг ("йўл харитаси") ижроси бўйича маълумотларни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасига тақдим этишни таъминласин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг ("йўл харитаси") ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотларни киритсин.

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ("йўл харитаси") ижросининг танқидий таҳлилини тақдим этилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

14-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ва Гужарат штати ўртасида

эришилган келишувлар ва қўшма лойиҳаларни амалга

ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

("ЙЎЛ ХАРИТАСИ")

Т/р

Тадбир/лойиҳа номи

Амалга ошириш механизми

Амалга

ошириш

муддати


Масъуллар


Вазирлик

ва идоралар


Вазирлар

Маҳкамаси


Савдо-саноат палатаси (масъул - А.Икрамов)

1.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузурида Ҳиндистон саноат конфедерациясининг ваколатхонасини очиш.

1. Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш.


2020 йил

январь-

февраль


Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А.Камилов)

Ж.Қўчқоров


А.Ортиқов

2. Ваколатхона учун Палата биносидан хона ажратиш ва ходимларни тайинлаш.


2020 йил

февраль


3. Ваколатхона фаолиятини йўлга қўйиш.

2020 йил

март-апрель

2.

Ҳунармандлардан иборат Ўзбекистон делегациясини Ҳиндистон Республикасининг Харьяна штати Фаридобод шаҳрида 2020 й.1-17 февралда бўлиб ўтадиган "Сураджкунд Мела - 2020" халқаро ҳунармандлар фестивалида иштирокини таъминлаш.


1. Делегация таркибини шакллантириш.


2020 йил

январь


Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

"Ҳунарманд" уюшмаси

(У.Абдуллаев),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А.Аккулов)


Ж.Қўчқоров,

А.Абдухакимов


А.Ортиқов,

К.Ризаев

2. Ташрифни ташкил қилиш ва делегациянинг фестивалда фаол иштирок этишини таъминлаш.


2020 йил

февраль


3.

Ҳиндистоннинг "The Luxury League" фонди томонидан ўтказиладиган "Luxury Symposium"халқаро фестивалининг навбатдаги тадбирини Хива шаҳрида 2020 йил октябрь ойида ўтказиш.


1. Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш.


2020 йил

январь


Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

"Ҳунарманд" уюшмаси (У.Абдуллаев),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А.Аккулов),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Ф.Эрманов)


Ж.Қўчқоров,

А.Абдухакимов


А.Ортиқов,

К.Ризаев

2. Тадбирнинг дастури, ўтказилиш жойи ва аниқ санасини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш.


2020 йил

июнь


3. Хорижий ва маҳаллий иштирокчиларни таклиф қилиш.


2020 йил

сентябрь


4. Фестивални ўтказиш.

2020 йил

октябрь


4.

Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ўтказиладиган кўргазма ҳамда форумларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон тадбиркорларининг иштирокини таъминлаш.

1. Хорижий ҳамкорлар билан Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ўтказилиши режалаштирилган кўргазма, ярмарка ва форумлар режасини ўзаро алмашиш.


2020 йил

январь


Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А.Аккулов)

Ж.Қўчқоров,

А.Абдухакимов


А.Ортиқов,

К.Ризаев


2. Ўзаро келишув асосида икки томонлама ташрифларни амалга ошириш ҳамда ишбилармон доира вакилларининг кўргазма, ярмарка ва форумларда иштирокини таъминлаш.


2020 йил

январь-

декабрь


Инновациялар соҳасида (масъул - И. Абдурахмонов)

5.

"Routern.com" компанияси билан сунъий интеллектни ривожлантириш ва инновацион технологияларни трансфер қилиш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш.


1. Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида "Routern.com" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва сунъий интеллектга асосланган инновацион технологияларни ўрнатиш.


2020 йил

январь-

февраль


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


С.Абдуллаев

2. "Ақлли бино" инновацион технологияларини трансфер қилиш.


2020 йил

март-май

3. Сунъий интеллектга асосланган инновацион технологияларни иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

май

6.

Ҳиндистон Республикасининг Фан ва технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировка ва малака оширишини ташкил этиш.


1. Қўшма илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш ва ўтказиш.


2020 йил

январь-март

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Фанлар академияси (Б.Йўлдошев),


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


С.Абдуллаев

2. Қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 15 нафар илмий ходимлар иштирокида Ҳиндистонда семинар-тренинг ўтказиш.


2020 йил

март-апрель


3. Ҳиндистоннинг нуфузли университет ва илмий марказларида 20 нафар ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш.


2020 йил

апрель-май


4. Истиқболли қўшма илмий лойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.


танлов

натижалари-

дан сўнг бир

ой муддатда


7.

"Nath Bio-Genes" компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида 20 га ер майдонида юқори технологиялар асосида элита уруғ ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


1. Ўзаро ҳамкорлик меморан-думини имзолаш.


2020 йил

январь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


А.Вахабов


А.Равшанов

2. Уруғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси учун маҳаллий тадбиркорни аниқлаш.


2020 йил

январь-

февраль


3. Уруғ ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун Самарқанд вилоятидан 20 га ер майдони ажратиш.


2020 йил

февраль-март

4. Уруғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш.


2020 йил

апрель-май


8.

"Paragon Irrigation Pvt." компанияси билан инновацион технологиялар асосида томчилатиб суғориш тизимларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш.


1. Ўзаро ҳамкорлик меморан-думини имзолаш.


2020 йил

январь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Р.Холматов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


А.Вахабов

А.Равшанов


2. Қўшма корхонани ташкил этиш бўйича маҳаллий тадбиркорни аниқлаш.


2020 йил

февраль

3. Қўшма корхонани эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


2020 йил

март

4. Қўшма корхонани ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш.


2020 йил

июнь

9.

"DEVX" компанияси билан ҳамкорликда қўшма акселерация дастурини амалга ошириш.


1. Ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш.


2020 йил

январь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


С.Абдуллаев

2. Илғор технологиялар маркази томонидан қўшма акселерация дастурини ишлаб чиқиш ва "DEVX" компанияси билан келишган ҳолда тасдиқлаш.


2020 йил

январь-

февраль


3. "Spark-Up Idea Fund" дастури доирасида ўзбекистонлик 50 нафар стартапчиларни стажировкага юбориш.


2020 йил

февраль

4. Ҳиндистон компаниялари билан биргаликда "Яшнобод" инновацион технопаркида ҳамкорлик жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

март

5. Акселерация дастури доирасида хакатон ва роуд-шоуларни ўтказиш.


жадвалга

мувофиқ

10.

Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш институти (Entrepreneurship Development Institute of India)  билан ҳамкорликда Ўзбекистонлик 15 нафар тадбиркорларни тажриба алмашиш учун юбориш бўйича ҳамкорлик қилиш.


1. 15 нафар маҳаллий стартапчиларнинг Ҳиндистонда тажриба алмашиш дастурини ишлаб чиқиш.


2020 йил январь



Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


С.Абдуллаев

2. 15 нафар стартапчиларни Тадбиркорликни ривожлантириш институтида тажриба алмашиш учун юбориш.


2020 йил

февраль

11.

Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши (ICCR) томонидан тақдим этиладиган стипендиялар ҳамда Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлиги дастури (ITEC) бўйича бериладиган грантлар асосида Ҳиндистоннинг, шу жумладан Гужарат штатининг нуфузли университетларига талабаларни ўқишга ва тажриба алмашишга юборишни ташкил этиш.


1. Гужарат штати грантлари асосида ўзбекистонлик талабаларнинг ўқишини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш.


2020 йил

январь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Фанлар академияси (Б.Йўлдошев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


С.Абдуллаев

2. 20 нафар стипендиатларни ва 170 грант соҳибларини Ҳиндистонга ўқишга юбориш.


дастур

асосида

3. ICCR ва ITEC билан келгусида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


2020 йил

сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида (масъул - О.Умаров)

12.

Гужарат штатининг электроника ва дастурий таъминот уюшмаси "Gesia IT Association" билан стартап-лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.


1. "Gesia IT Association" уюшмаси билан имзоланган меморандум доирасида инкубация ва акселерация дастурларини Ҳиндистон тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш.


2020 йил

январь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров), Дастурий маҳсулотлар технологик парки дирекцияси (Ф.Ибрагимов)


С.Абдуллаев

2. Стартап-лойиҳаларни танлаб олиш бўйича эълон бериш ва аризаларни қабул қилиш.


2020 йил

февраль


3. Стартап-лойиҳаларни ҳиндистонлик эксперт иштирокида танлаб олиш ҳамда инкубация ва акселерация дастурларига киритиш.


2020 йил

март

4. Стартап-лойиҳаларнинг инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиши бўйича келишув имзолаш.


2020 йил

апрель


5. Стартап-лойиҳалар ташаббускорларининг мазкур дастурда иштирокини таъминлаш.


2020 йил

апрель-июнь

6. Стартап-лойиҳаларни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш.


дастур

якунига кўра

13.

Гужарат штатининг халқаро тадбиркорлик ва технологиялар маркази "iCreate" билан стартап-лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.


1. "iCreate" маркази билан имзоланган меморандум доирасида икки томонлама стартап-ташаббускорлар рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

январь


Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлан-тириш вазирлиги (О.Умаров), Дастурий маҳсулотлар технологик парки дирекцияси (Ф.Ибрагимов)


С.Абдуллаев


2. Ҳиндистонлик мутахассислар билан стартап-ташаббускорлар иштирокида онлайн учрашувлар ўтказиш жадвалини келишиш.


2020 йил

февраль

3. Ҳиндистонлик мутахассислар билан стартап-ташаббускорлар иштирокида онлайн учрашувларни ташкил этиш.


2020 йил

март

4. Учрашувлар якуни юзасидан қизиқтирган стартап-ташаббуслар бўйича ҳамкорлик қилиш йўналишларини белгилаб олиш.


2020 йил

апрель


5. Стартап-ташаббускорлар ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш.


келишувга

асосан


Қишлоқ хўжалиги соҳасида (масъул - С.Ходжаев)

14.

"Iscon Balaji Foods" компанияси билан Ўзбекистон ҳудудида картошка етиштириш, уни қайта ишлаш ва музлатилган картошка маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш.

1. "Iscon Balaji Foods" компанияси билан Ўзбекистон ҳудудида картошка етиштириш, қайта ишлаш ва музлатилган картошка маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича маркетинг тадқиқот ишларини олиб бориш.


2020 йил

февраль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (С. Ходжаев), "Ўзбекозиқовқат-холдинг" АЖ (Т.Жалилов),

Самарқанд вилояти ҳокимияти

(Э.Турдимов)


А.Вахабов


А.Равшанов

2. Олиб борилган маркетинг тадқиқот ишларидан келиб чиқиб, ҳудудларда ҳиндистонлик инвесторга ажратиладиган ер майдонлари картасини тузиш.


2020 йил

февраль-март

3. Ҳиндистон компанияси вакилларини ажратилаётган ер майдонларини ўрганиш ва лойиҳа параметрларини келишиб олиш учун Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш, музокаралар ўтказиш ва тегишли битим лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

март-апрель

4. Лойиҳани амалга ошириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва компания ўртасида битим имзолаш.


2020 йил

апрель-май


5. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан инвесторга ер майдонини ажратиш ҳақида қарор қабул қилиш.


2020 йил

июнь


6. Лойиҳаларни амалга ошириш.


2020 йил

август


15.

"Ashapura Farm Agro" компанияси билан Ҳиндистон тажрибасига асосан Ўзбекистон ҳудудида анорзорларни ташкил этиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш.


1. "Ashapura Farm Agro" компанияси билан Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида Ҳиндистон тажрибасига асосан анор етиштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.


2020 йил

январь-март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (С.Ходжаев),

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ш.Ғаниев), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т.Боболов)


А.Вахабов


А.Равшанов

2. Компания вакилларини Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва музокаралар ўтказиш.


2020 йил

январь-март


3. Олиб борилган илмий-тадқиқот ишларидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда Ҳиндистон тажрибасига асосананор етиштиришни йўлга қўйиш.


2020 йил

май

16.

"Amul Dairy" компаниясининг аҳоли ва сутни қайта ишловчи корхоналар ўртасидаги кооперация тизими тажрибасиниЎзбекистон ҳудудида жорий этиш.

1. "Amul Dairy" компанияси раҳбариятига ҳамкорлик ўрнатиш бўйича таклиф юбориш.


2020 йил

январь


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б.Норқобилов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (С.Ходжаев),

"Ўзбекозиқовқат-холдинг" АЖ (Т.Жалилов),

Халқ банки (Ф.Саломов)


А.Вахабов


А.Равшанов

2. Компания вакилларини Ўзбекистонга ҳамда Ўзбекистон делегациясини Гужарат штатига ташрифларини ташкил этиш, тажрибасини ўрганиш ва музокаралар ўтказиш.


2020 йил

январь-март


3. Ушбу кооперация тизимини республика ҳудудларида, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикасида жорий қилиш.


2020 йил

апрель-май

Соғлиқни сақлаш соҳасида (масъул - Б.Юсупалиев)

17.

Шарда университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббиёт институтини ҳамда унинг ҳузурида кўп тармоқли тиббиёт клиникасини ташкил этиш.


1. Тиббиёт институтини ҳамда унинг ҳузурида кўп тармоқли тиббиёт клиникасини ташкил этиш бўйича Шарда университети билан Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш.


2020 йил январь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Олий ва ўрта таълим вазирлиги (И.Маджидов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев)


А.Абдухакимов


К.Ризаев

2. Тиббиёт институти ва клиника жойлашадиган жойни аниқлаш.

2020 йил

январь

3. Лойиҳани молиялаштириш манбаини аниқлаш.


2020 йил

февраль


4. Тиббиёт институти ва клиника-сини ташкил этиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

июнь

5. Лойиҳанинг бизнес режаси ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.


2020 йил

июль

6. Ажратилган бинода қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


7. Зарур ўқув дастгоҳлари, тиббий асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш ва объектни тўлиқ жиҳозлаш.


8. Лойиҳани ишга тушириш.


2020 йил августдан

тармоқ жадвалига мувофиқ

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (масъуллар - Ф.Рахимов, Х.Тешабоев)

18.

Наманган вилоятининг Учқурғон, Хаққулобод, Косонсой ва Уйчи шаҳарларида канализация тизимларини қуришни ташкил этиш.


Лойиҳа қиймати: 35,0 млн.долл.

Ҳамкор: Ҳиндистон Эксимбанки


1. Лойиҳани амалга ошириш учун Ҳиндистон Эксимбанки билан музокаралар олиб бориш.


2020 йил

январь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев),

Наманган вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров),

Молия вазирлиги

(Т.Ишметов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С.Умурзоқов),

ДУК "Ўзбеккоммунал-

лойиҳа қурилиш" (А.Латипов)


А.Раматов


Ш.Абидов

2. Музокаралар якуни бўйича тегишли вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ тузиш.


2020 йил

февраль

3. Ишчи гуруҳ томонидан Ҳиндистон Эксимбанки талабларига асосан лойиҳа ҳужжатини тайёрлаш ва ҳамкор томонига тақдим этиш.


2020 йил

март

4. Ҳиндистон Эксимбанки томонидан лойиҳаларни молиялаштириш рухсатини олиш.


2020 йил

I ярми

5. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзолаш.


2020 йил

август


6. Техник-иқтисодий асоснома лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

сентябрь


7. Техник-иқтисодий асоснома лойиҳасини тегишли вазирликлар билан келишиш.


2020 йил

сентябрь

8. Техник-иқтисодий асоснома лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2020 йил

октябрь


9. Икки томонлама битим имзолаш.


2020 йил

октябрь


19.

Компьютер техникаси маҳсулотларини сотиб олиш (планшетлар, компьютерлар, проекторлар, телевизорлар) ва онлайн ўқув аудиторияларини ишга тушириш.


Лойиҳа қиймати: 50,0 млн.долл.

Ҳамкор: Ҳиндистон Эксимбанки


1. Лойиҳани амалга ошириш учун Эксимбанк билан музокаралар олиб бориш.


2020 йил

январь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С.Умурзоқов),

Молия вазирлиги

(Т.Ишметов)


А.Абдухакимов


К.Ризаев

2. Музокаралар якуни бўйича тегишли вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат бўлган Ишчи гуруҳини тузиш.


2020 йил

февраль


3. Ишчи гуруҳ томонидан Ҳиндистон Эксимбанки талабларига асосан лойиҳа ҳужжатини тайёрлаш ва ҳамкор томонга тақдим этиш.


2020 йил

март


4. Ҳиндистон Эксимбанки томонидан лойиҳаларни молиялаштириш рухсатини олиш.


2020

йилнинг

I ярми


5. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзолаш.


2020 йил

август


6. Техник-иқтисодий асоснома лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

сентябрь


7. Техник-иқтисодий асоснома лойиҳасини тегишли вазирликлар билан келишиш.


2020 йил

сентябрь


8. Техник-иқтисодий асоснома лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2020 йил

октябрь


9. Икки томонлама битим имзолаш.


2020 йил

октябрь


20.

Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида Преференциал савдо тўғрисида битимни имзолаш.


1. Тегишли вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳни тузиш.


2020 йил

январь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С.Умурзоқов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б.Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Т.Ишметов),

Давлат божхона қўмитаси

(Б.Рахимов)


Э.Ганиев


Д.Тургунов


2. Ишчи гуруҳ томонидан ўзаро савдо айланмасини ўрганиб чиқиб, ўзаро савдода преферанциал режим ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлиги бўйича техник-иқтисодий тадқиқотўтказиш.


2020 йил

январь

3. Преференциал савдо битими лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан келишишва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

I ярми


Энергетика вазирлиги (масъул - Ш.Ходжаев)

21.

Гужарат штатининг Пандит Денедайал нефть университети ва И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўртасида кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш.


1. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали делегациясини Амирабод шаҳрига (Ҳиндистон) юбориш ва Пандит Денедайал нефть университети билан Ўзаро англашув меморандумини имзолаш.


2020 йил

январь


Энергетика вазирлиги (М.Мирзамахмудов),

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (М.Абдуллаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


А.Султанов


Ш.Саматов

2. Университетлар ўртасида ҳамкорлик йўналишларини ўрганиш бўйича қўшма ишчи гуруҳини ташкил этиш.


2020 йил

январь


3. Ўқитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш мавзусида Пандит Денедайал нефть университети профессор ва ўқитувчилари иштирокида ўқув семинарини ўтказиш.


2020 йил

февраль


4. Университетлар профессор ва ўқитувчилари иштирокида қўшма илмий лойиҳаларни белгилаш ва амалга ошириш.


2020 йил

февраль-май


5. Университетлар ўртасида қўшма ўқув ва илмий нашрлар тайёрлаш, чоп этиш.


2020 йил

июнь


6. Пандит Денедайал нефть университети илғор педагогик технологияларини И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали таълим жараёнига тадбиқ этиш.


2020 йил

сентябрь

7. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан алмашиниш ишларини ташкил этиш.


2020 йил

октябрь


Олий таълим соҳасида (масъул - У.Бегимқулов)

22.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, Гужарат Университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида магистратурада кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.


1.Ўзаро ҳамкорлик битимини имзолаш.


2020 йил

январь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Маджидов)

А.Абдухакимов


К.Ризаев

2. Қўшма таълим дастурларида кадрлар тайёрланадиган магистратура мутахассислиги бўйича қабул параметрларини тасдиқлаш.


2020 йил

февраль-март


3. Қўшма таълим дастурлари асосида қабул жараёнини амалга ошириш ва10 нафар талабани қабул қилиш.


2020 йил

июль-август


4. Қабул қилинган талабаларни 2020-2021 ўқув йилида Гужарат университетида таълим олишини ташкил этиш.


2020-2021

ўқув йилида

23.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, Бухоро давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим дастурини (Holistic educational program) ташкил этиш.


1. Ўзаро ҳамкорлик битимини имзолаш.


2020 йил

январь


Бухоро вилояти ҳокимлиги (У.Барноев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А.Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И.Маджидов)


А.Абдухакимов


К.Ризаев

2. Ҳиндистонлик талабалардан 25 нафарини 2020-2021 ўқув йилида институтга қабул қилиш жараёнини ташкил этиш.


2020 йил

июль-август

3. Таълим дастури фаолиятини йўлга қўйиш ва 25 нафар талабани таълим олишини ташкил этиш.


2020 йил

сентябрь

4. Талабаларнинг 2021-2022 ўқув йилида Ҳиндистонда таълим олишини ташкил этиш.


2021-2022

ўқув йилида


Ички ишлар вазирлиги (масъул - А.Тошпўлатов)

24.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимларини Ҳиндистон полицияси Гужарат Суд экспертизаси университетида кибержиноятчиликка қарши курашиш ва биокриминалистика соҳасида малака ошириш курсларини ташкил этиш.

Гужарат Суд экспертизаси университетида қуйидаги йўналишлар бўйича малака ошириш курсларига ходимларни юборишни ташкил этиш:

- ИИВ Академиясининг эксперт-криминалистика фаолияти бўйича таълим олаётган тингловчилари учун уч ойлик умумкриминалистик курси;

- ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси таркибидаги IT-бўлинмалари ходимлари учун икки ойлик кибержиноятчиликка қарши курашиш курси;

- ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларинингходимлари учун уч ойлик рақамли экспертизани ўтказишва биокриминалистика курслари.


2020 йил

март-сентябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


А.Раматов


Х.Бердибаев


25.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларини "Raksha Shakti"университетида кибержиноятчиликка қарши курашиш ва рақамли экспертиза ўтказиш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш.


"Raksha Shakti"университетида малака ошириш курсларига ходимларни юборишни ташкил этиш.


2020 йил

май-август


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


А.Раматов


Х.Бердибаев


26.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларини Гужарат штати Сардар Патель номидаги Миллий полиция академиясида малака ошириш курсларини ташкил қилиш.


Сардар Патель номидаги Миллий полиция академиясида малака ошириш курсларига ходимларни юборишни ташкил этиш.


2020 йил

август-

декабрь


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


А.Раматов


Х.Бердибаев

Туризм соҳасида (масъул - А.Аккулов)

27.

Ҳиндистонлик туристлар оқимини кескин кўпайтириш мақсадида алоҳида туризм тарғибот ишларини амалга ошириш.

1. Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳиятини намойиш этувчи қисқа метражли реклама роликларини яратиш.


2020 йил

январь


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

А.Абдухакимов


К.Ризаев

2. Реклама роликларини Ҳиндистоннинг "Times Network" ва бошқа йирик телевидение каналлари, ижтимоий тармоқларида тарғибот қилиш.


2020 йил

февраль-март


3. Ҳиндистон бозорига мўлжалланган тарғибот ва реклама тарқатма маҳсулотларини инглиз ва ҳинд тилларида ишлаб чиқиш.


2020 йил

март-апрель

4. Мамлакат туризм салоҳиятини Ҳиндистоннинг "Travel+Leisure India" ва бошқа йирик туризмга ихтисослашган журналларида тарғибот қилиш.


2020 йил

май

5. Ҳиндистоннинг туризм йўналишида иш олиб борувчи етакчи блогерлари ва фотографлари учун юртимиз бўйлаб инфотурлар ташкил қилиш.


2020 йил

июнь-июль


Фармацевтика соҳасида (масъул - С.Кариев)

28.

Гужарат штати "Avantika Medex" фармацевтика компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини (дори воситаларини) ишлаб чиқариш.


Лойиҳа қиймати: 3 млн. долл.


1. "Avantika Medex" компанияси билан имзоланган меморандумга мувофиқ фармацевтика маҳсулот-ларини ишлаб чиқариш технологияси ҳақидаги маълумот-ларни мазкур компанияга тақдим этиш.


2020 йил

январь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

Тошкент вилояти

ҳокимлиги (Р.Холматов)

А.Абдухакимов


К.Ризаев

2. "Avantika Medex" компанияси вакилларини Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш.


2020 йил

февраль


3. Фармацевтика маҳсулотлари заводини қуриш учун Тошкент вилоятидан ер майдони (1,5 га) ажратиш ва расмийлаштириш.


2020 йил

март-апрель

4. Лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

май


5. Фармацевтика маҳсулотлари заводининг қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


2020 йил

июндан


6. Заводни ишга тушириш.


тармоқ

жадвалига

мувофиқ


Кимё саноати соҳасида (масъул - Ш.Набиев)

29.

Фтор асосида кимёвий маҳсулотлар - фторли кальций, гексафторсиликат натрий, тефлон (PTFE) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


Лойиҳанинг дастлабки қиймати:10 млн. долл.

Ҳамкор: "Gujarat Fluoro-chemicals" компанияси

1. Гужарат штатининг "Gujarat Fluorochemicals" компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва мазкур лойиҳа шартларини келишиш.


2020 йил

январь


"Ўзкимёсаноат" АЖ (О.Темиров),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

А.Султанов


Ш.Саматов

2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида асосий маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва хорижий ҳамкорга тақдим этиш.


2020 йил

февраль


3. Ҳиндистонлик ҳамкорлар томонидан ушбу маълумотларни ва ҳужжатларни ўрганиш.


2020 йил

март

4. Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан лойиҳани амалга ошириш тартиби ва схемасини келишиш.


2020 йил

май

5. Ҳиндистонлик компанияси билан лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишувни имзолаш.


2020 йил

июнь


6. Лойиҳа бўйича бизнес-режа ишлаб чиқиш.


2020 йил

сентябрь


7. Бизнес-режа натижаларига кўра икки томонлама қарор қабул қилиш ва лойиҳани амалга ошириш босқичларини белгилаш.


2020 йил

сентябрь-

октябрь


Электротехника соҳасида (масъул - У.Ислом)

30.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Ҳиндистоннинг ҳамкор компаниялари ўртасида ўртасида электротехника соҳасида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш.


1. Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш.


2020 йил

январь


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.Юнусов),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


Э.Ганиев,

А.Султанов

2. Ҳиндистон ва Ўзбекистон электротехника корхоналари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2020 йил

I чорак

3. Корхоналар ўртасида техник тажриба алмашиш.


2020 йил

давомида


4. Ҳиндистон ва Ўзбекистон электротехника корхоналарининг экспортни амалга ошириш ишларини жадаллаштириш.


2020 йил

давомида


5. Икки давлат корхоналарининг давлат тендер лойиҳаларида иштирокини ташкил этиш.


2020 йил

давомида


31.

"ProCab" МЧЖ ҚК ва "K.flex Wires and Cables" ўртасида 2020-2023 йилларда 3,0 млн. долл. қийматида Ҳиндистонга кабель маҳсулотини етказиб бериш бўйича экспорт шартномасини тузиш.


1. "ProCab" МЧЖ ҚК муҳандиси ҳамда "ProCab" кабель маҳсулот-лари намунасини Ҳиндистоннинг "K.flex Wires and Cables" корхонасига юбориш.


2020 йил

январь


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.Юнусов),

Савдо-саноат палатаси

(А.Икрамов)


Э.Ганиев,

А.Султанов


Ш.Саматов,

Д.Тургунов


2. Кабель маҳсулотларини лабораторияда текширишни амалга ошириш ҳамда уларни Ҳиндистон стандартларига асосан сертификатлаштириш.


2020 йил

I чорак

3. "K.flex Wires and Cables" корхонаси ва "ProCab" ўртасида 2020-2023 йилларда кабель маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт шартномасини ва жўнатиш жадвалини имзолаш.


2020 йил

I чорак

4. "K.flex Wires and Cables" корхонаси буюртмасига асосан биринчи контейнерни (кабель маҳсулотлари) Ҳиндистонга жўнатиш.


2020 йил

апрель


5. "ProCab" МЧЖ ҚК томонидан тузилган шартнома ва жўнатиш жадвалига асосан Ҳиндистонга ҳар ойда 4 та контейнер кабель маҳсулотлари экспортини амалга ошириш.


2020 йил

Андижон вилояти (масъул - Ш.Абдураҳмонов)

32.

Андижон вилоятида тўқимачилик учун бўёқлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


Лойиҳа қиймати: 5,0 млн. долл.

Ҳамкор: "Kiri Industries" компанияси.


1. Ҳиндистонлик ҳамкорни Андижон вилоятига ташрифини ташкил этиш.


2020 йил

февраль


Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш.Абдураҳмонов),

"Ўзтўқимачилик-

саноат" уюшмаси (И.Хайдаров), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

А.Раматов,

Э.Ганиев


Ш.Абидов,

Д.Тургунов

2. Маҳаллий ҳамкорни аниқлаш.


2020 йил

февраль


3. Шартнома имзолаш ва ер майдони ажратиш.


2020 йил

I чорак


4. Лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

II чорак


5. Қурилиш монтаж ишларини бошлаш.


2020 йил

III чорак


6. Лойиҳанинг биринчи қисмини ишга тушириш.


2021 йил

I чорак


33.

Соғлиқни сақлаш - кардиология тиббий марказини ташкил қилиш.


Лойиҳа қиймати: 3,5 млн. долл.

Ҳамкор: "Rythm Heart Institute" компанияси.


1. Ҳиндистонлик ҳамкорни Андижон вилоятига ташрифини ташкил этиш.


2020 йил

февраль


Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш.Абдураҳмонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шодмонов),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


А.Абдухакимов


Ш.Абидов,

К.Ризаев


2. Шартнома имзолаш ва ер майдониажратиш.


2020 йил

I чорак

3. Лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

II чорак

4. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.


2020 йил

III чорак


5. Лойиҳанинг биринчи қисмини ишга тушириш.


2020 йил

декабрь


34.

Замонавий лабаратория билан жиҳозланган тиббий хизмат марказини ташкил этиш.


Лойиҳа қиймати:2,0 млн. долл.

Ҳамкор: "HoPs" компанияси.

1. Ҳиндистонлик ҳамкорни Андижон вилоятига ташрифини ташкил этиш.


2020 йил

февраль


Андижон вилояти ҳокимлиги

(Ш.Абдураҳмонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шодмонов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


А.Абдухакимов


Ш.Абидов, К.Ризаев


2. Шартнома имзолаш ва мавжуд бўш бино ёки ер майдони ажратиш.


2020 йил

I чорак

3. Лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

II чорак

4. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.

2020 йил

III чорак


5. Лойиҳани ишга тушириш.


2020 йил

декабрь


Бухоро вилояти (масъул - Ў.Барноев)

35.

Гужарат штатининг "Krish International" компанияси таклифи бўйича вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ҳиндистон Республикасига экспорт қилиш.


1. Қишлоқ хўжалик маҳсулот-ларидан намуналар тайёрлаб, "Krish International" компаниясига етказиш.


2020 йил

январь


Бухоро вилояти ҳокимлиги (Ў.Барноев),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


Э.Ганиев


Д.Тургунов


2. Вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ҳиндистонга экспорт қилиш бўйича шартномалар имзолаш.


2020 йил

февраль


36.

Бухоро вилояти ва Гужарат штати ёшларини томонларОлий таълим муассасаларида таълим олишларини ва таълим муассасалари ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Аҳмадобод шаҳридаги "Манжушри аюрведа тадқиқот институти" раҳбариятинингвилоятга ташрифини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Ў.Барноев),

Бухоро давлат тиббиёт институти (А.Иноятов)

А.Абдухакимов


Ш.Абидов,

К.Ризаев

2. "Манжушри аюрведа тадқиқот институти" билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон анъанавий тиббиётини уйғунлаштирган "Халқ табобати" йўналишида янги ўқув дастурини ташкил этиш бўйичамеморандум имзолаш.


2020 йил

май

3. Бухоро давлат тиббиёт институтининг "Халқ табобати" кафедраси ҳамда "Манжушри аюрведа тадқиқот институти" ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш.


2020-2021

ўқув йили

давомида


4. Меморандумга мувофиқ "Гоенка стоматология тадқиқот институти" ва Бухоро давлат тиббиёт институти ўртасида профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш.


2020-2021

ўқув йили

давомида


5. Ҳиндистон талабаларини Бухоро давлат тиббиёт институтида йўлга қўйилган MBBS дастурига кенг жалб этиш.


2020-2021

ўқув йили

давомида


Самарқанд вилояти (масъул - Э.Турдимов)

37.

Самарқанд шаҳрида кўп қаватли турар жойлар, 4 юлдузли меҳмонхона ва замонавий фаввораларни қуриш.


Лойиҳа қиймати: 15,0 млн. долл.

Ҳамкор: "Shayona" компанияси.


1. Хорижий ҳамкорни Самарқанд вилоятига ташрифи ва маҳаллий ҳамкорни аниқлаш.


2020 йил

I чорак

Cамарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аккулов),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)


А.Раматов,

А.Абдухакимов


Ш.Абидов,

К.Ризаев

2. Лойиҳанинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

II чорак

3. Ер майдонларини аниқлаш ва шартнома имзолаш.


2020 йил

III чорак

4. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


2020 йил

IV чорак

38.

Экологик бир марталик ишлатиладиган идишлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш.


Лойиҳа қиймати: 1,5 млн. долл.

Ҳамкор: "SHILP Engineering" компанияси.

1. Хорижий ҳамкорни Самарқанд вилоятига ташрифи ва маҳаллий ҳамкорни аниқлаш.


2020 йил

январь-

февраль


Cамарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов),

"Ўзкимёсаноат" (О.Темиров),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


А.Раматов,

Э.Ганиев


Ш.Абидов,

Д.Тургунов

2. Лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

II чорак

3. Ер майдонларини аниқлаш ва шартнома имзолаш.


2020 йил

III чорак

4. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.


2020 йил

IV чорак

39.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулот-ларини экспорт қилиш.


Лойиҳа қиймати: 2,0 млн. долл.

Ҳамкор: "Zen Agrifoods LLP" компанияси.


1. Экспорт шартномасини имзолаш.


2020 йил

I чорак


Cамарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (С.Ходжаев)


Э.Ганиев


Д.Тургунов

2. Маҳсулотни етказиб беришни таъминлаш.


2020 йил

II-IV чорак

               


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 январь



















































Время: 0.0292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск